Намунавий =оида


-§. Уч босқичли назоратнинг учинчи босқичи



Download 0,6 Mb.
bet16/18
Sana03.02.2023
Hajmi0,6 Mb.
#907625
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
273 узб ММ бўйича ишларни ташкил этиш тизими

4-§. Уч босқичли назоратнинг учинчи босқичи
193. Назоратнинг учинчи босқичи корхонанинг раҳбари ёки бош муҳандиси бошчилигидаги комиссия ва бошланғич касаба уюшма ташкилоти раиси ёки ходимлар томонидан сайланадиган бошқа вакиллик органи вакили томонидан чоракда камида бир марта (одатда ойда бир марта) амалга оширилади.
Комиссия таркибига меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича бош муҳандис ўринбосари (меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати бошлиғи), бошланғич касаба уюшма ташкилоти раиси ёки ходимлар томонидан сайланадиган бошқа вакиллик органи вакили, техник хизматларнинг раҳбарлари (филиал томонидан), бино ва иншоотларни техник назорат қилиш бошлиғи, корхонанинг газдан қутқариш хизмати бошлиғи киради.
Текширув текширилаётган бўлинманинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича раҳбари ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакил иштирокида амалга оширилади.
194. Текширилиши битта айланишда амалга ошириб бўлмайдиган йирик корхона, цех (объект) ҳар йили камида тўрт маротаба текширилиши ҳисобга олинган, ҳар бир цех (объект) бўйича тузилган йиллик жадвалга мувофиқ текширилади. Юқори хавфга ва меҳнат шароитлари ноқўлай бўлган цех (объект)лар йилига камида олти марта текширилади.
Текшириш жадвали бошланғич касаба уюшма ташкилоти ёки ходимлар томонидан сайланадиган бошқа вакиллик органи билан келишилади, корхона раҳбари томонидан тасдиқланади ва корхонанинг барча бўлимлари ва техник хизматларининг раҳбарларига, шунингдек бошланғич касаба уюшма ташкилотига ёки ходимлар томонидан сайланадиган бошқа вакиллик органига берилади.
195. Назоратнинг учинчи босқичи комиссияси корхонанинг айрим объектларида текшириш ўтказиш учун бош мутахассислар ёки бош муҳандис ўринбосарлари назорати остида бир нечта груҳларга бўлиниши мумкин.
196. Уч босқичли назоратнинг учинчи босқичида қуйидагиларни текшириш тавсия этилади:
назоратнинг биринчи ва иккинчи босқичларини ташкил этиш ва натижалари;
назоратнинг учинчи босқичи натижасида аниқланган тадбирларни амалга оширилиши;
юқори турувчи ташкилотларнинг буйруқ ва фармойишлари, касаба уюшма органларининг қарорлари ва назорат органларининг кўрсатмалари, корхона раҳбарининг буйруқлари ва бошланғич касаба уюшма ташкилотининг ёки ходимлар томонидан сайланадиган бошқа вакиллик органларининг меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича қарорлари;
комплекс режалар, жамоа шартномалари ва келишувларида меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги ва бошқа ҳужжатларда назарда тутилган тадбирларни амалга оширилиши;
бахтсиз ҳодисаларни текшириш материалларидаги тадбирларни амалга оширилиши;
цехдаги меҳнат шароитларининг санитария-техник ҳолати паспортининг мавжудлиги ва тўғри тузилганлиги;
меҳнат хавфсизлиги стандартларини тадбиқ этилиши;
меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқ бинолар, иншоотлар, устахоналар ва уларга туташ ҳудудларнинг бинолари, автотранспорт ва пиёдалар, туннеллар, ўтиш жойлари ва галереяларнинг техник ҳолати;
технологик, кўтариш, транспорт, электр ва бошқа жиҳозларининг меҳнат хавфсизлиги стандартлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги;
сурувчи, шамоллатиш, чанг ва газни ушлаб туриш мосламаларининг самарадорлиги;
ишлаб чиқариш ускуналарини профилактика қилиш жадвалларини бажарилиши, энергетик қувватларига уланиш схемалари мавжудлиги;
ходимларнинг шахсий ҳимоя воситаларини олиши ҳамда уларни сақлаш, ювиш, тозалаш, таъмирлаш, дезинфекция қилиш ва зарарсизлантириш тўғри ташкил этилганлиги;
ходимларни санитария-техник воситалар ва жиҳозлар билан таъминланиши;
ходимларга тиббий-профилактика хизматларини ташкил этилиши;
меҳнатни муҳофаза қилиш кабинетларининг ҳолати;
меҳнатни муҳофаза қилиш стендларининг ҳолати, уларни ўз вақтида ва тўғри тузилиши;
меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ходимлар учун ўқув машғулотлари ва суҳбатларни ташкил этиш ва ўтказиш сифати;
цех ходимларининг фавқулодда вазиятларда ишлашга тайёргарлиги;
ходимларни ўрнатилган меҳнат ва дам олиш режимига, меҳнат интизомига риоя қилиниши.
197. Текширув натижалари далолатнома орқали расмийлаштирилиши ва бир ҳафта ичида бошланғич касаба уюшма ташкилоти ёки ходимлар томонидан сайланадиган бошқа вакиллик органлари активлари иштирокида корхона раҳбари томонидан муҳокама қилиниши керак. Муҳокамада барча цехлар ва бўлимларнинг раҳбарлари иштирок этишлари керак.
Йиғилишда меҳнат шароитларининг қониқарсиз ҳолати, хавфсизлик меъёрлари, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари ва меъёрлари бузилган ҳолатлари аниқланган цехлар (объектлар, бўлимлар) бошлиқлари тингланади.
Йиғилишда аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун жавобгар шахслар, бажариш муддатлари белгиланган чораларни кўрсатувчи баённомани тузиш тавсия этилади. Зарур ҳолларда, корхона раҳбари буйруқ чиқаради.

Download 0,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish