Наманган мущандислик-педагогика институти


Қуритиш усулларининг моҳияти



Download 0,67 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/72
Sana23.02.2022
Hajmi0,67 Mb.
#169492
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   72
Bog'liq
meva-sabzavotlarni quritish texnologiyasi

 
2.Қуритиш усулларининг моҳияти. 
Физик мохиятига кўра қуритиш жараѐни мураккаб диффузион жараѐндир. Унинг 
тезлиги қурутилаѐтган материл ичидан намликни атроф мухитга тарқалиши, диффузия 
тезлиги билан белгиланади. Маълумки қуритиш жараѐн бу иссиқлик ва модда (намлик) 
нинг материал ичида харакати ва материал юзасидан атроф мухитга узутилишидир. 
Шундай қилиб қуритиш бу иссиқлик ва масса алмашиниш жараѐнларининг бир-бири 
билан узвий боғланган жараѐнлар мажмуасидир. 
 
3.Офтобли ҳавода қуритиш. 
Қуритиш учун товар сифати юқори бўлган хом-ашѐни кескин кўпайтириш муҳим 
вазифа ҳисобланади. Бу вазифани муваффақиятли адо этиш учун ҳар бир хўжаликдаги боғ 
ва токзорларда комплекс агротехника тадбирларни ўз муддатида тўлиқ ва юқори сифатли 
қилиб ўтказиш зарур. 
Қуритиш учун мўлжалланган мева навларини истеъмол ѐки техник ҳолатга 
етилганда терилади, узум навлари эса таркибидаги қанд моддаси кишмиш навларида 23-
25% ни, хўраки майизбоп узум таркибида эса 22-23% ни ташкил қилганида қуритилади. 
Қуритиш учун энг яхши узум навлари қуйидагилар ҳисобланади: уруғсиз – Оқ кишмиш, 
Қора кишмиш, Хишрау кишмиши, Самарқанд кишмиши, Зарафшон кишмиши, Мрамор 
кишмиши ва Ботир кишмишларидир; уруғли майизбоп: Катта-қўрғон, Ризамат, 
Қоражанжал, Султони, Қора-калтак, Нимранг, Пушти тойифи, Ҳусайни, Ўзбекистон 
мускати. 
Етиштирилган ҳосилни қуритиш майдонларига ташишни қисқартириш мақсадида 
пунктлар (мева ва узум қуритиш жойлари) боғ ва токзорларга яқин, атрофи очиқ, тепалик 
жойларда қуритилади. Узум ва мевани узоқ масофага ташиш механик шикастланишга ва 
сифатининг пасайишига олиб келади. Узум ва мевани чангда ифлосланмаслиги учун 


қуритиш майдончалари учун қатнов йўлидан узоқроқ бўлган ерлар ажратилади. 
Қуритиш майдончаларини тузилиши. Узум қуритиладиган майдон катталиги 
махсулот турига, миқдорига ҳамда туманнинг об-ҳаво шароитига боғлиқ. Юқори 
ҳароратли ва ҳавонинг нисбий намлиги паст бўлган туманларда кичикроқ майдон, паст 
хароратли ва ҳавонинг нисбий намлиги юқори бўлган туманларда катта қуритиш майдони 
талаб қилинади. 
Ўртача 1м
2
. қуритиш майдонига 12-16 кг узум, 6-8 кг кесилган олма, 10-12 кг 
кесилган нок, 8-10 кг гилос ва олча, 6-8 кг ўрик ва шафтоли ѐйилади. 
100 тонна узум ѐки мева қуритиш учун 0,5-0,6 га қуритиш майдони, 5-6 минг дона ѐғоч 
паднис, 1 тонна полиэтилен плѐнка, 10-12 та дудлаш яшиклари ѐки 3,5×2,5 м катталикдаги 
дудлаш камераси, 300-400 литр сув сиғадиган 4 дона қозон ўрнатилган 2 ўчоқ, сортларга 
ажратиш учун 1×5 м бўлган 5-6 та стол, олхўри ѐки узумни қозондаги қайнаб турган 
ишқорли сувга ботириб олиш учун 50-60 дона сават талаб қилинади. Ҳамда 200-300 кг 
каустик сода (ишқор) ва 150-180 кг олтингугурт керак. 
Ҳосилни йиғиш, ташиш ва қуритишда ҳар бир бош узумни ва ҳар бир ғужумни 
шикастланишидан мумкин қадар сақлаш зарур. 
Узумни қуритишдан ва ишлов беришдан олдин сортларга ажратилади. Даставвал 
узумнинг маълум бир нави, кейин ҳар бир бош узумнинг етилиш даражасига ва катта-
кичиклигига қараб танлаб олинади, йирикларини бир бўлакка ажратилади. Шу билан бир 
вақтда текширишдан ўтказилади, ҳар бир бош узумнинг касалланган моғорланган ва 
чириган қисмлари олиб ташланади. Узумнинг йирик ва майда ғужумларини қуритиш 
даври ҳар хил бўлади, шунинг учун уларни майда-йирикларга ажратиш – иссиқлик 
режимдан тўғри фойдаланишни, ишқор билан етарли миқдорда ишлов беришни, 
олтингугурт билан дудлашни тўғри ўтказишни таъминлайди. 
Мева ҳосилини ўз вақтида териш ва ундан сифатли қуруқ мева олиш катта аҳамиятга 
эгадир. 
Мева қуритишда қуйидаги технологик жараѐн қўлланилади: ҳосилни териш - қуритиш 
майдонига қабул қилиш - маълум муддатгача (вақтгача) сақлаш-саралаш-сифатини 
текшириш – калибировкалаш-ювиш-кесиш-ишқор аралашмасида ишлов (бланшировка) 
бериш – олингугуртда дудлаш (сульфитация) - қуритиш жараѐни қуруқ мевадаги 
намликни меъѐрлаш қуруқ мевани саралаш-қадоқлаш, маркировкалаш ва қуруқ мевани 
сақлаш. 
Юқорида кўрсатилган барча жараѐн санитария қоидаларига риоя қилинган ҳолда 
ўфтказилади. 
Меваларни қуритишдан олдин ишлов беришнинг бир неча тури мавжуд: қайнаѐтган 
ишқор аралашмасида, қайноқ сувда, шўр сувда, олтингугуртда, ѐки сульфидли кислота 
эритмаси билан намли ишлов бериш. 
Ҳозирги кунда мева ва узум қуритишни маҳаллий ва ниҳоятда такомиллашган 
усуллари ишлаб чиқаришга тадбиқ этилган. Масалан: офтоби, обжуш, сояки, узумни 
«штабель» (тахлаш) усулида, узум қатор ораларида, плѐнкали чодир остида, қуѐш 
энергиясида, сунъий механизациялаштирилган қуритиш каби бир неча усуллари мавжуд. 
Мева қуритишни ҳам туршак, баргак, қайса ва кам миқдорда қўлланиладиган аштак 
усуллари мавжуд. 

Download 0,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish