Наманган мущандислик-педагогика институти



Download 0,67 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/72
Sana23.02.2022
Hajmi0,67 Mb.
#169492
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   72
Bog'liq
meva-sabzavotlarni quritish texnologiyasi

Офтоби усулида қуритиш. Бу усул эрта пишиб етиладиган минтақаларда қадимдан 
қўлланилиб, узумга дастлабки ишлов берилмаган ҳолда ўтказилади. Бу усулда асосан 
Қора кишмиш нави қуритилади. Ҳар бир бош узум сортларга ажратилади ва ишлов 
бермасдан, юпқа қилиб, ѐғоч паднисларга ѐки сомонлой билан шувалган қуритиш 
майдонларига ѐйилади. 
Узумнинг Қора кишмиш навидан олинган маҳсулот шигани, Оқ кишмишдан олинган 
бедона деб аталади. Қуритиш 18-20 кун давом этади, 22-25% қуритилган маҳсулот 
олинади, намлиги 18%ни ташкил қилади. 
4.Мева-сабзавотларни сояки усулда қуритиш. 


Сояки усулида қуритиш. Бу усул моҳияти шундаки, узум сояда, яьни шамол 
эсадиган жойларга қурилган махсус соякихоналарда қуритилади. Бундай шароит, сутка 
давомида ҳароратнинг хилма – хиллиги, доимий ҳаракатда бўлган хаво оқими тоғолди – 
тоғли туманларда мавжуд. 
Соякихоналарни қуришдан олдин доимий ҳаракатдаги ҳаво оқимининг умумий йўналиши 
аниқланади ва қурилган соякихоналарнинг узунасига жойлашадиган хоналарида 
ѐриқсимон туйнукчалари шамол эсадиган томондан очилади. 
Қуриладиган соякихона пастидан узунлиги 8-12 м, баландлиги 3-4 м деворининг 
қалинлиги 60-70 см бўлиб, деворларида эни 12-15 см, бўйи 70-80 см бўлган ѐриқсимон 
кичкина туйнукчалар шахмат таркибида жойлаштирилади. 
Лойдан қурилган қалин деворлар ва тор туйнукчалар хонага қуѐш нурининг тўғри 
тушишини тўсади, шу билан бирга улар ҳаво алмашиб туришини таьминлайди ва узумни 
1-2 сутка давомида узум бошларининг эгилувчанлик хусусиятини ошириш мақсадида 
хонага ѐйилади. 
Сортларга ажратилган ва сўлитилган узум жуфт-жуфт ҳолда ѐки битта-биттадан, рейкадан 
(чўпдан) ясалган махсус ромларга осилади. Соякихона шифтига осилган ром полдан 
тахминан 0,5 м баланд бўлиши керак. Кўздан кечириш ва ҳар бир бош узумни ромларга 
осиш қулай бўлиши учун уларни хона ичида икки қаторга хона ўртасидан 1,0-1,2 м 
кенгликда ўтиш жойи қолдирилган ҳолда, ўнг ва чап томонга жойлаштирилади. Ромлар 
орасида тахминан 50-60 см масофа бўлади. 
Қуритиш давомида ҳар бир бош узум вақти-вақти билан кўздан кечирилади, моғорланган 
ва чириган ғужумлар олиб ташланади. Сояки усулида узум таркибида қанд моддаси 23-24 
фоизни ташкил этган даврда териладиган фақат Оқ кишмиш нави қуритилади. Янги 
узилган узумга бўлган асосий талаблар ҳар бош узум фақат яшил рангда, қанд моддаси 
кондицион даражада бўлиши керак. Бундай узумлар қуритиш давомида табиий рангини 
яхши сақлайди. 
Узум қуритилгандан кейин ромлардан олинади ва ғужумлар узум бандидан ажратилади. 
Қуритилган тайѐр маҳсулот 22-23% ни ташкил қилади. Қуритиш 30-40 кун давом этади. 
Сояки усулда қуритилган узум зумрад рангда мазаси янги узилган узумга яқин бўлади. 
Бундай маҳсулот бошқа усулда қуритилган майизларга нисбатан юқори баҳоланади. 
Сояки узум қуритиш усулининг муҳим аҳамиятга эга эканлигини ҳисобга олган ҳолда бу 
усул талабларига жавоб берадиган тоғолди ва тоғли туманларда янги кичик минтақаларда 
амалга ошириш талаб қилинади. 

Download 0,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish