Наманган давлат университети педагогика факультети



Download 0,84 Mb.
bet86/142
Sana03.12.2022
Hajmi0,84 Mb.
#878473
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   142
Bog'liq
Деф клиника(лого)

Бош мия касалликлари
Тузилиш ва бажарадиган функцияларини назарага олсак, бош мия жуда мураккаб таркибдаги аъзо. У организмнинг ташқи мухит билан ўзвий боғлаб турувчи марказ хисобланади. Ташқи ретсепторлар орқали бош мияга атроф мухитдан доимо сигналлар келиб туради. Реал ватсийлик хақидаги информатсия яни ҳар тўртлик товушлар, ранглар ёруқлик, хидлар, иссиқ совуқ ҳарорат ва хакозолар витрагрион кинетик қўзқатувчилар орқали бош мияга келади. Организмнинг ички холати хақидаги импулслар ҳам бош мияга доим келиб туради. Демак бош мияга келган барча информатсияни анализ ва синтез қилиш протсесси кечади ва ана шу импулсларнинг ҳар бирига заруррий жавоб импулсини қайтаради.
Тирик одам бош мияси таркиби суюқроқ моддадан иборат бўлиб, калла суяк формасида шарсимон ёки элипссимон шаклда бўлади. Катта ёшдаги одамларда миянинг ўзунлиги 170-180 мм, эни 140 мм, қалинлиги 125-135 мм атрофида бўлади. Эркакларда миянинг вазни 1370-1380 гр., аёлларда 1250- 1270 гр. ташқил қилади.мактаб ёшидаги болалари мияси вазни деярли катта ёшдагиларникидек бўлади. Кўпича мия вазни ва қобилият бир бири билан боғлиқми деган саволлар туқилади, яъни мия вазни қанча кўпроқ бўлса, ўша одам шунчалик қобилиятли, ақлли бўладимиқ Ўта қобилиятлилик, дахолик, ўта заковатлик нимақ Бундай сифатлар нималарга боғлиққ каби саволларни талабалар кўпроқ сўрашади. Махсус адабиётларда ва илмий маълумотларда атоқли ва машхур одамларнинг мия вазни хақида мисоллар келтирилади. Масалан ёзувчи И. С. Тургеневнинг мияси 2012 гр., машхур математик София Ковалевскаянинг мияси 2000 гр., химик Д. Менделеевнинг мияси 1800 гр., физик Лавуазвенинг мияси 1700 гр. бўлганлиги қайд қилинган. Лекин, ақл заковати, қобилияти билан машхур бўлган одамларнинг баъзиларининг мия вазни бир мунча камроқ бўлганлари ҳам бор. Масалан, Германиялик химик Либихнинг мияси 1350 гр. бўлган холос. Буюк ва машхур одамлар мия вазни оддий одамларникидан бир мунча камроқ бўлган мисоллар хаётда кўп учраб туради.
Эътиборимизни яна шўнга қаратмоқчимизки аёллар мияси вазни еркакларникига нисбатан 120­-150 гр. камроқ бўларкан. Агар мия вазни қанча юқори бўлса, одам шунчалик аққли, қобилиятли, зукко бўлади деган фикрга келиш бу бўлмақур савсата ва бу аёллар ўта муҳим ва мураккаб ақлий, заковат талаб қиладиган ишларини бажаришга қобилияти етмайди деган хклосага олиб келиши мумкин. Бундай реактсион қарашлар илгари бўлган ва юқори лавозимларга, ўта муҳим ва мураккаб масалаларни хал қилишга аёлларни қўймаслик учун сабаб бўлган. Шўнга ўхшаш мисолларни кўплаб келтириш мумкин.
Хўш бу холатга қандай фикр ва муносабат билдириш мумкинқ Аввало шуни айтиш лозимки, одамлар қобилиятини унинг мия вазни билан боғлиқ экан деб бўлмайди. Инсон кексайганда турли хил касалликларга дучор бўлиши мумкин, бу касаллик кўп холатларда ўзоқ чўзилади. Натижада унинг жисмонан вазни билан бирга мия вазни ҳам кескин камаяди. Тўқри, баъзи холларда инсон мияси қариганда оқирроқ вазнга ҳам эга бўлиши мумкин, лекин бундай холат мияда патологик ўзгаришлар содир бўлиб, мия суюқлиги кўпайиб кетганлигидан (мегалотсефалия) бўлади. Яъни бир кичик мисол: фил суягининг вазни 5000 гр., китники 7000 гр. бўлганига уларнинг ўта қобилиятли эканлигидан дарак бермайдику.
Баъзи бир муаллифлар мия қай даражада заковатли эканлигини аниқлаш учун унинг соф вазни эмас, балки нисбий вазни яъни мия вазнини гавда вазнига нисбати билан ўлчаш лозим деган фикрга ҳам келганлар. Лекин хозирги замон тиббиёти заковатни, на мияни соф вазни, на гавда вазнига нисбати каби кўрсаткичларга боғлиқ эмаслигини аниқлади.
Масалан, баъзи бир элатлар, халқларнинг гавда тузилиши йирик, баланд бўлса, баъзиларининг жуссаси кичик, гавда вазни ҳам енгилроқ бўлиши мия вазнининг ҳар хил бўлишидан далолатдир. Эркак ва аёлларнинг вазни ҳам бир хил эмаску. Аёллар миясининг вазни камроқ бўлиши, уларнинг интелектуал имқониятлари чегараланганлиги эмас, балки ҳар бир организмнинг жисмонан ўзига хослиги, скелети, мускулатураси, ички органларининг тузилишидаги ўзига хос хусусиятларига боғлиқ. Заковатли, қобилиятли бўлишбош миядаги хужайраларнинг ўта ривож топгани, уларнинг асаб системаси билан ўзвий боқланишлари кучли бўлганлиги натижасидир. Яна шуни ҳам ёддан чиқармаслик лозимки, инсон миясида шартли рефлекслар таъсирида кечадиган муркааб жараёнларда асаб фаолиятининг сифатли ва самарали бўлиши муҳим аҳамиятга эга.
Албатта инсонга ақлийлик, заковат, қобилият ўз ўзидан осмондан тушиб қолмайди. Бундай хусусиятларга эга бўлишда ижтимоий шароитлар ҳам муҳим рол ўйнайди. Шу сабабли болаларни тарбиядаш, ўқитиш ва уларни мехнатга ўргатиш муҳим аҳамият касб этади. Имл фанда, сан'атда ва бошқа турли сохаларда тинимсих мехнат туфайлигина буюк ихтиролар, кашфиётлар, нодир сан'ат асарлари яратилади.
И. П. Павлов: “Илм фан инсондан бутун умрини фидо қилишни талаб қилади. Агар дунёга икки марта келсак ҳам фан учун бу камлик қилади. Илм фан инсондан жуда катта матонат ва завқ талаб қилади.” деган эди.
Классик адабиётларини ўқиганимизда воқеа ва ходисаларни, баъзи образларни мураккаб психологик холатларини қандай аниқлаш билан ифодалай олган ёзувчига қойил қоламиз. Буюк рассомлардан Леонардо Да винчи чизган “Джаконда” полотносидаги ранглар, жилолар, чизиқларнинг нақадар бадиий ва реаллигига тасаннолар айтамиз. Буларнинг ҳаммаси тинимсиз мехнат, махорат, матонат эвазига бунёд бўлганлигининг далилидир.
Демак, қобилиятли ва зукколик фикримизча инсонда 2та омил мужассам бўлишини тақазо этади. Биринчиси – инсон жисмонан ва психик жиҳатдан соқлом бўлишлилигидир. Иккинчиси – ўз малакасини ошириш учун тинмай қилинган мехнат, ўрганиш, ўз устида ишлаш, мақсад сари кучли иштиёқ ва завқ билан интилишдир.



Download 0,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   142




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish