Нерв тизимининг онтогенези
Нерв тизими тараққиёти ташқи эмбрионал парда билан боғлиқ бўлиб, cктодерманинг дорзал қисми қалинлашиб, сўнгра шу жойда эгатча ҳосил бўлади. Игатнинг учлари Ўзаро яқинлашади, сўнгра бирлашиб найга айланади. Ҳосил бўлган найча билан эктодерма орасига мезодерма пардаси ўсиб киради. Натижада ирсй нерҳаси эктодермадан ажрайди. Нерв найчасидан орқа мия ва бош мия тараққий этади. Орқа мия нерв найчасининг пастки қисмидан ривожланади.
Эмбрион ривожланишининг 3 ойигача орқа мия умуртқа поғонаси каналини тўлдириб туради. Кейинчалик эса умуртқа поғанаси орқа миядан тезроқ ўсади. Натижада орқа миянинг пастки чегараси кўтарила бошлайди. Туғилиш пайтидаорқа миянининг пастки чегараси III бел умуртқасига тўғри келса, катта ёшдаги одамларда бел чегара I—II бел умуртқалари соҳасида бўлади.
Бош мия мия найчасининг олдинги қисмидан ривожланади. Мийя найчасининг кенгайган олдинги соҳаси бошланғич даврда учта мия пуфагига ажралади.
Олдинги мия пуфагига прозенсефалон, ўрта мия пуфагига мезенсефалон ва орқа мияга яқин жойлашган мия пуфагига ромбенсефалон дейилади. Эмбрион тараққиётининг кейинги босқичларида биринчи ва учинчи мия пуфаклари бўлим мия пуфаклари сони бештага этади. Натижада ромбсимон мия пуфагини бошидан, орқа мияга яқин соҳада миеленсефалон ва унинг устида метенсефалон пуфаги ҳосил бўлади. Мезенсефалон пуфаги болинмайди.
Олдинги мия пуфаги бўлинишидан оралиқ мия диенсефалон ва охирги мия теленсефалон пуфаклари ҳосил бўлади.
Миеленсефалондан узунчоқ мия метенсефалондан эса кўприк ва миячани тараққий этади. Ромбсимон мия пуфагининг бўшлиғи қоринчани ташкил этади.
Ўрта мия бўшлиғи бош мия сув йўлига айланади. Бу соҳанинг олдинги мия оёқчалари, орқа юзасидан эса Ўрта мия томи деб номланадиган тўрт тепалик соҳаси тараққий этади.
Оралиқ мия пуфагидан кўрув бўртиғи, кўрув нерви, кўзнинг тўр пардаси, соҳаси, эпифиз ва гипофиз (орқа қисми) безлари тараққий этади. Бу пуфак бўшлиғидан қоринча ташкил топади.
Охирги мия теленсефалон пуфагидан бош мия ярим шарлари ва баъзи ўзаклар тараққий этиб, унинг бўшлиғи ён қоринчаларни ҳосил қилади.
Бош мия ярим шарлари ва уларнинг пўстлоғи марказий нерв системасининг юқори қисми бўлиб ҳисобланади. Одамнинг хулқ-атвори, фикрлаши, онги ва барча руҳий хусусиятлари олий нерв фаолияти бўлиб, у бош мия ярим шарлари ва улар пўстлоғида жойлашган нерв марказларининг нормал функциясига боғлиқ. Одамнинг олий нерв фаолияти мураккаб рефлекслар орқали намоён бўлади. Бу рефлекслар одамнинг ташқи муҳит билан боғланишини, унинг ҳар хил шароитга мослашувини таъминлайди.
Одамнинг барча ихтиёрий ҳаракатлари, фикрлаши ва руҳий ҳолатлари рефлекслар орқали содир бўлишини машхур рус физиологи И. М. Сеченов 1863-йилда ёзган «Бош мия рефлекслари» китобида б -инчи бўлиб кўрсатди. Унинг рефлекслар ҳақидаги фикрини таниқли олим И. П. Павлов у хақда ривожлантириб, шартли рефлекслар ҳақидаги таълимотни яратди. У одамнинг олий нерв фаолияти шартли рефлекслар орқали намоён бўлишини кўрсатиб берди.
Do'stlaringiz bilan baham: |