Наманган давлат университети педагогика факультети



Download 0,84 Mb.
bet44/142
Sana03.12.2022
Hajmi0,84 Mb.
#878473
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   142
Bog'liq
Деф клиника(лого)

Хронаксиметрия. Энг кам кучга эга бўлган гальваник токнинг энг қисқа вақт ичида таъсир этиши натижасида вужудга келган мускул кисқаришига хрокаксия дейилади. Хро­наксия хронаксиметр ёрдамида текширилади. Хронаксияни текширишда мускул ёки нерв­нинг гальваник токдан таъсирланиш бўсағаси – реобаза аниқланади, сўнгра реобаза икки баравар оширилади. Икки баравар оширилган реобаза таъсирида энг қисқа бўлган мускул қисқариши – хронаксия аник бир неча сигмага тенгдир (сигма деб секунднинг мингдан бир бўлагига айти­лади).
Переферик фалажда хронаксия узайиб кетади, яъни икки баравар оширилган реобаза таъсирида мускул қискаришини ҳосил қилиш учун нормадагидан кўра кўпроқ вақт сарфланади.
Электромиография (ЭМГ). Орқа миянинг олдинги шохи ва мия устунида жой­лаш­ган мотеневронлар орқали мускулларга нерв импульслари етиб келиши натижаси­да пайдо бўлувчи электр токларини ёзиб олишга электромиография дейилади. Езиб олинган элект­рик потенциалларга эса электромиограмма дейилади. Бир мотоневрон тармоқланиб бир неча мускул толаларини нервлайди. Бунга ҳаракатлантириш бирлиги дейилади.
Чунки бир мотоневроннинг кўзғалиши бир нечта мускул толаларининг баравар қис­қаришига олиб келади. Мускул қисқарганда юзлаб ва минглаб невронларда ҳамда улар нервлайдиган мускул толаларида қўзғалиш жараёни боради, яъни бу жараёнда бир нечта ҳаракатлантириш бирлиги иштирок этади.
ЭМГ икки хил усулда ёзиб олинади.

  1. Бир ҳаракатлантириш бирлигининг потенциалини ёзиш. Фақат инга-элект­род­лар­ни мускулга ботириш йўли билан шундай потенциал ёзиб олинади.

  2. Бир қанча ҳаракатлантириш бирлиги потенциалларини ёзиш. Бунга жамланган ёки интерференцион ЭМГ дейилади. Бу хилдаги ЭМГ тери устига қўйилган электрод ёрда­ми­да ёзиб олинади.

Ҳаракатлантириш бирлигининг электромиографияси. Соғлом одамнинг тўла бў­шаштирилган мускулида электрик потенциаллар пайдо бўлмайди. Мускул озгина қис­қа­риши биланоқ ҳаракатлантириш бирлиги потенциаллари маълум бир шаклга эга бўлган ритмик тўлқинлар тарзида ёзила бошлайди.
Ҳаракатлантириш бирлигининг электрик потенциалларини кетма-кет пайдо бўлиш тездиги мускулнинг қисқариш кучига боглик; кучсиз кисқариш секундига 5-10 дона, ўрта қискариш секундига 20-30 дона ва кучли қисқариш секундига 50-60 ва ундан ҳам кўпроқ чизмалар ҳосил килади.
Лекин игна-электрод ҳам фақатгина бир ҳаракатлантириш бирлигининг электро­миографиясини ёзиб, олиши жуда қийин, кўпинча бир нечта ҳаракатлантириш бирлик­ла­рининг умумий (йиғма) потенциаллари ёзиб олинадн.
Жамланган (интерференцион) электромиограмма. Агар мускул тўла бўшаштирилган бўлса, тери устига қўйилган электрод потенциал ўзгаришни қайд қилмайди. Мускул қис­қаргандагина жамланган электромиограмма қайд қилинади. Бунда ҳар хил амплитудали потенциаллар кетма-кет пайдо бўлади. Интерференцион ЭМГда потенциал ўзгариш­ларининг тезлиги секундига 100-200 мв га, уларнинг амплитудаси эса 3-5 мв га тенг. Мускулнинг қисқариш кучи ошганда потенциаллар амплитудаси ҳам ошади.
Мускуллар турлича қисқарган пайтларда ЭМГнинг ҳар хил параметрларини (потен­циал тезлиги, амплитудаси, ҳар бир потенциалнинг микроструктураси) аниклаш шу мус­кулларнинг ва улардаги нерв аппаратларининг функционал ҳолатини баҳолашга ёрдам беради.
Электромиография периферик нерв системаси билан мускуллар касалликларини аниқлашда, патологик жараён қандай кечаётганлигини билиб олишда катта аҳамиятга эга.

Download 0,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   142




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish