Наманган давлат университети педагогика факультети


Орқа миянинг трофик фаолияти



Download 0,84 Mb.
bet43/142
Sana03.12.2022
Hajmi0,84 Mb.
#878473
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   142
Bog'liq
Деф клиника(лого)

Орқа миянинг трофик фаолияти
Олдинги шох ҳужайралари мускуллар трофикасини (озиқланишини) сақлаб туришда иштирок этади. Ана шу ҳужайралар ва уларнинг аксонлари зарарланса мускуллар атро­фияланади.
Мускул атрофияси деб, мускул трофикасининг бузилиши натижасида, унинг кич­ра­йиб (куришиб) қолишига айтилади. Мускул атрофияси 2 хил бўлади: оддий атрофия ва дегенератив атрофия.
Оддий атрофия – турли сабабларга кўра мускулларнинг узоқ вақт ҳаракатланмаслиги ёки муайян турдаги моддалар алмашинуви бузилганлиги натижасида юз беради. Бундай атрофияга учраган мускулларнинг электрик қўзғалувчанлиги ўзгармаган бўлади.
Мускул дегенератив атрофияси – ихтиёрий ҳаракат йўлининг П-неврони, яъни пери­ферик невроннинг зарарланиши натижасида келиб чиқади. Бундай мускулларнинг ҳажми кичрайган, ўзи юмшоқ ва шалвираган бўлади. Атрофия даражасини аниқлаш учун қўл ва оёқнинг симметрик жойларини сантиметрли тасма билан ўлчаб кўрилади. Қўл айланасини тирсакдан 15 см юқоридан ва 15 см пастрокда, оёқ айланасини эса тиззанинг ўрта қис­ми­дан 15-20 см юқорироқдан ва шунча пастрокдан ўлчанади. Олинган маълумотлар нариги қўл-оёқ ўлчовларига таққосланади.
Орқа миянинг сегментар патологияси. Орқа миянинг сегментар патологияси унинг олдинги ва ортки шохлари зарарланганда рўй беради. Орқа мия олдинги шохининг зарар­ланиши сегментар турдаги фалажланишга олиб келади. Орқа миянинг ортки шохи зарар­ланганда эса сегментар турдаги сезги ўзгаришлари юз беради.
Фалажлар ва сезги ўзгаришлари тўғрисида ихтиёрий ҳаракат (пирамидал), тери ва мускул-бўғим сезгиси системаларини баён қилганда тўхталиб ўтамиз.
Ҳозир биз орқа миянинг олдинги шохи зарарланганда мускул ва нервларнинг кўзға­лувчанлиги ўзгариши, хронаксия ва электромиография тўғрисида маълумотлар берамиз.
Нерв ва мускулларнинг электр кўзғалувчанлиги
Электродиагностика – нерв ва мускулларнинг электр қўзғалувчанлигини аниқлаш катта аҳамиятга эга. Бунинг учун гальваник ва фарадик токлардан фойдаланилади. Нерв ва мускулларга ана шу токлар таъсир эттирилса, мускул қисқариш билан жавоб қайтаради. Мускул кисқаришларини маълум нуқталардагина вужудга келтириш мумкин, бундай нуқ­таларга таъсирланиш ёки ҳаракат нуқталари дейилади. Бу нуқталар гальваник ток билан таъсирлантирилса, ток уланган ва узилган пайтда мускулнинг қисқариши юз беради. Фа­радик ток билан таъсирланганда эса, мускулда чувалчанг ҳаракатисимон қисқариитлар со­дир бўлади.
Мускулнинг электрдан қўзғалишини текширишдан мақсад унинг қўзғалувчанлик бў­сағасини аниқлашдир. Қўзғалувчанлик ёки таъсирланиш бўсағаси деб, энг кам ток кучи таъсирида ҳосил бўлган мускул қисқаришига айтилади.
Нормал ҳолатда, катод уланганда ҳосил бўлган қисқариш (КҚК) анод уланганда ҳо­сил бўлувчи қисқариш (АҚҚ) дан кучлироқ, яъни ҚКК > АҚК бўлади ва аксинча, анод узилганда ҳосил бўлувчи қисқариш (АҚК) катод узилгандаги қисқариш (КҚК) дан кучли­роқ бўлади.
Гальваник ток кучи миллиампер (mА) билан, фарадик ток кучи эса (Дюбуа-Реймон аппарати ғалтакларининг оралиғидаги масофа) миллиметр билан ўлчанади. Текшириш на­тижасида олинган маълумотларни юқоридаги жадвалда кўрсатилган нормал рақамлар билан таққослаб кўрилади.
Тетанияда, миотонияда ва периферик фалажнинг бошланғич даврида мускулларнинг электр қўзғалувчанлиги ошиб кетади, яъни таъсирланиш бўсағасидан кам кучга эга бўлган ток таъсирида ҳам мускулнинг қисқариши юз бераверади.
Периферик фалажларда электр қўзғалувчанлиги пасаяди ёки бутунлай йўқолади. Электр қўзғалувчанлигининг пасайишига ёки йўқолишига дегенерация реакцияси дейи­ла­ди. Дегенерация реакцияси 2 хил бўлади: тўлиқ дегенерация ва қисман дегенерация.
Тўлиқ дегенерация реакциясида нерв гальваник ва фарадик ток билан таъсирлан­ти­рилса мускул қисқармайди. Мускулга кучли гальваник ток билан таъсир этилганда эса чувалчанг ҳаракатисимон кучсиз қисқариш ҳосил бўлади. Анод улангандаги қисқариш ка­тод улангандаги қисқаришдан кучлироқ бўлади – АҚК>КҚК. Бу ҳол периферик нерв­лар­нинг бутунлай узилганлигини кўрсатади.
Қисман дегенерация реакциясида нерв.ҳамда мускулларга гальваник ва фарадик ток билан таъсир қилинганда мускуллар кучсизгина қисқаради. Нерв таъсирланганда эса мускуллар катод улангандагига нисбатан кучсиз қисқаради. Бу ҳол периферик нерв­лар­нинг бир оз зарарланга»лигини кўрсатади.

Download 0,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   142




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish