ва уни заруриятини келтириб чиқарувчи омиллар тизими106
Агар кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларини давлат томонидан тартибга солиш зарурлиги нуқтаи назаридан оладиган бўлсак, ташқи омилларнинг бевосита қўринишидан кўра, билвосита кўринишдаги омилларни тартибга солишда давлатнинг ўзи анча қийинчиликни сезади. Чунки билвосита омилларнинг бир учи жаҳоннинг глобаллашган жараёнларига туташган бўлади. Бошқача айтганда, билвосита омиллар таъсири бир неча давлатлар иқтисодиётини қамраб олган бўлиши мумкин.
Илмий ёндашувларимиз асосида ишлаб чиқилган 1.7 ва 1.8-расмлар ишбилармонлик муҳитининг моҳияти тўғрисида тақдим этган фикрларимиз-ни кенгроқ тушунтиришга ёрдам беради. Демак, ишбилармонлик муҳитининг таркибий тузилиши билан бу муҳитни заруриятини келтириб чиқарувчи омиллар турлича бўлиб, уларнинг барчаси ўзаро боғлиқликда бўлади.
Бевосита таъсир этувчи омиллар кичик бизнес субъектлари фаолиятига тўғридан-тўғри таъсир этиб, жиддий ўзгаришларга олиб келиши мумкин. Билвосита таъсир этувчи омиллар эса бизнес юритувчиларга ўз таъсирини тез ва жиддий тарзда кўрсатмаса-да, лекин ишбилармонлар фаолиятининг ўзгаришига у ёки бу даражада ҳисса қўшади. Корхонанинг ички муҳитидаги омиллар ҳам ўз навбатида ҳар бир корхонанинг фаолиятига шундай таъсир кўрсатадики, охир-оқибат унинг ишбилармонлик муҳитидаги ўрнини белги-лашга олиб келади. Шунинг учун ҳам ишбилармонлик муҳити мураккаб қўпқиррали муҳит бўлиб, муайян жойда бутун бир тизимни ҳосил қилади.
Юқоридаги фикрларимиздан келиб чиқиб ишбилармонлик муҳити тушунчасининг моҳияти ва мазмунини ёритиш билан бирга, ишбилармонлик муҳити кўламининг белгиланиши ҳам биз учун жуда муҳимдир.
1.9-расм. Ишбилармонлик муҳити кўламининг белгиланиши107
Ишбилармонлик муҳитининг кўлами деганда тадбиркорлик, инвестицион, рақобат ва институционал муҳитларни ўз ичига қамраган муҳитни тушунамиз. Лекин ишбилармонлик муҳити иқтисодий муҳит таркибига кирувчи муҳит бўлиши (1.9-расм) билан бир қаторда, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик корхоналарини фаол ҳаракатга келтирадиган муҳит ҳисобланади.
Хулоса қилиб қуйидаги муаллифлик таърифини бериш мумкин, яъни, ишбилармонлик муҳити — бу кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари фаолиятини фаоллаштирадиган ва қулайлашувини таъминлайдиган муҳит бўлиб, мамлакат тараққиётига ўзининг ижобий таъсирини кўрсата олади. Аммо бу муҳитнинг ривожланишига таъсир этувчи омиллар таъсири ҳам ижобий бўлиши керак.
Ишбилармонлик муҳитининг ижобий таъсирини ошириш учун давлат механизми ва бозор механизмларининг ўзаро бир-бирини тўлдириб келувчи хусусиятларини мувофиқлаштириш керак. Ишбилармонлик муҳити икки (давлат ва бозор) механизм асосида равонлашади, такомиллашади. Бу механизмлар ўртасидаги мувофиқлик таъминланмаса, ишбилармонлик муҳити бизнес субъектларига салбий таъсирини кўрсатиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |