Наманган давлат университети Наманган муҳандислик-қурилиш институти


Кичик бизнесни давлат томонидан тартибга солишда ишбилармонлик муҳитига таъсир этувчи асосий омиллар



Download 8,47 Mb.
bet8/66
Sana22.04.2022
Hajmi8,47 Mb.
#571951
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   66
Bog'liq
2 5343752435137515107

1.3. Кичик бизнесни давлат томонидан тартибга солишда ишбилармонлик муҳитига таъсир этувчи асосий омиллар
Юқоридаги 1.1-банддан маълумки, кичик бизнесни давлат томонидан тартибга солиш — бу мавжуд хусусий сектор субъектларини бозор иқтисодиётидаги ўзгарувчан шароитларга мослаштириш ва барқарор-лаштириш мақсадида ваколатли давлат идоралари ва жамоат ташкилотлари томонидан амалга ошириладиган қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва назорат хусусиятидаги норматив чора-тадбирларни амалга тадбиқ этиш тизимидир.
Давлат томонидан тартибга солиш механизмининг муҳим таркибий қисми унинг усуллари ва воситалари ҳисобланади. Уларнинг ёрдами билан давлат томонидан тартибга солиш учун зарур ресурслар шакллантирилади, яъни, давлатнинг иқтисодиётга ташкилий жиҳатдан таъсирини таъминлайдиган амалий чоралар кўриб борилади108.
Ўзбекистонда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни давлат томонидан тартибга солиш, бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш ва иқтисодиётни либераллаштириш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, рақобатни ривожлантириш, хусусий сектор субъектларини жадал рағбатлантириш йўлидан изчил олға силжиш борасида кенг кўламдаги чора-тадбирлар комплекси амалга оширилмоқда. Натижада, мамлакатда ишбилармонлик муҳити тубдан яхшиланмоқда. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун энг қулай шарт-шароитлар яратилиб, кичик корхоналарнинг фаолияти билан боғлиқ тартиб-таомилларнинг барча турларини қисқартириш, соддалаштириш ва очиқ-ойдинлик даражаси ошириб борилмоқда.
Асосийси, бизнесни юритиш шарт-шароитларини баҳолаш мезонларининг жаҳон амалиётида ҳамма томонидан қабул қилинган тизимини жорий этишга ва шу асосда мамлакатимиз ишбилармонлик ва инвестиция муҳити даражасининг халқаро рейтингини янада оширишга эришилмоқда. Қолаверса, ишбилармонлик муҳитининг табиати, жамиятнинг иқтисодий ривожланишидаги ўрни ва роли, уни бозор иқтисодиётида бошқариш усуллари ҳақидаги илмий ғоялар ижтимоий тараққиёт мобайнида ўзгариб бормоқда. Шундай экан, ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш учун энг аввало уни қулайлаштирувига ва ривожланишига таъсир этувчи омилларни ўрганиш ва бу каби омилларни кенгайтиришга йўналтирилган чора-тадбирларни қўриш мақсадга мувофиқдир. Лекин ҳар бир давлат иқтисодиётида ишбилармонлик муҳитини ривожлантиришга йўналтирилган у ёки бу даражадаги чора-тадбирлар ўзига хос тадбиқ этилади.
Аммо назарий ёндашувларга таянадиган бўлсак, муайян мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришда ишбилармонлик муҳитига таъсир этувчи асосий омиллар қаторида аксарият ҳолатларда иқтисодий эркинлик яратувчи, ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий жиҳатдан қулай муҳитни яратишни тушунамиз.
Фикримизча, ишбилармонлик муҳити — бу муайян омиллар таъсирида ишбилармон шахсларнинг ўз функцияларини амалга оширадиган ҳудудий бутун бир қўламдир (1.2-бандга қаранг). Ишбилармонлик муҳитини миллий ва ҳудудий жиҳатдан тавсифлаш ишбилармонлик функцияларини амалга оширувчи муайян шарт-шароитларни ўз ичига қамраб олади. Бозор иқтисодиёти шароитида корхоналар муайян ишбилармонлик муҳитида ўз фаолиятини олиб боради. Ишбилармонлик муҳити ҳар бир корхона фаолиятига ўзининг таъсирини кўрсатади. Бу таъсир кўлами турли кичик бизнес субъектлари учун турлича бўлиши табиий. Ишбилармонлик муҳити турли ҳудудларда турлича шаклланган бўлиб, асосан тўртта омилнинг у ёки бу даражадаги таъсирига боғлиқ (1.10-расм).

1.10-расм. Кичик бизнесни давлат томонидан тартибга солишда ишбилармонлик муҳитига таъсир этувчи асосий омиллар ва уларни ўзаро боғлиқлиги109


Бу омиллар ҳуқуқий, сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий кўринишда бўлиб, улар ўзаро таъсирда бўлади. Бу каби омиллар ишбилармонлик муҳитини бир томондан кенг фаолиятини таъминласа, иккинчи томондан, рағбатлантириш ёки имтиёз яратиш жабҳаларида ўзининг ижобий таъсирини кўрсатади. Аммо, ҳуқуқий, сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий омиллар кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни давлат томонидан тартибга солишдаги муҳим омиллар ҳисобланади.
Демак, ишбилармонлик муҳити — миллий иқтисодиётда капитал қўйилмаларни киритишга йўналтирилган шарт-шароитлардир: у сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, ва ҳуқуқий бўлиб, барча инвесторлар учун тенг ҳолатда, инвестицион жараёнлар учун қулайлик яратади110. Бундай муҳит ҳар бир бозор субъекти учун жуда зарур муҳит бўлиб, уларнинг иқтисодий фаолиятларини равон бўлишини таъминлайди. Ишбилармонлик муҳити ҳар бир бозор субъекти амалга оширадиган ишларининг натижалари қандай бўлишини олдиндан кўра билишига кенг имконият яратади.
Ишбилармонлик муҳити 1.10-расмдаги тўрт хил омилларнинг ўзаро боғлиқлигини ўзида мужассамлайди. Шунингдек, у ёки бу омиллар таъсирида ишбилармонлик муҳити фаоллашади ёки пассивлашади. Агар сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва ҳуқуқий омилларнинг бирортасида салбий ҳолат кузатилса, айнан ўша омил туфайли иқтисодий муносабатларда иштирок этаётган кичик бизнес субъектлари учун қийин вазият юзага келиши мумкин. Бу омилларнинг салбий таъсири бозор муҳитидаги тез ўзгарувчанлик, беқарорлик, иқтисодий тушкунлик тарзидаги кўринишлар билан тавсифланади. Бундай жараёнлар ишбилармонлик муҳитининг қулайлашувига ҳалақит беради. Нафақат ҳалақит бериш балки, муайян ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий тизимнинг издан чиқишигача олиб келиши мумкин. Шунинг учун тадбиркорларни (ёки муайян ҳудудга кириб келувчи инвесторларни) кўпроқ ишбилармонлик муҳитига таъсир этувчи омилларнинг ўзаро боғлиқлиги қизиқтиради. Айниқса инвесторлар учун бу каби омилларнинг узвий боғлиқлиги жуда муҳимдир. Акс ҳолатларда, яъни, ишбилармонлик муҳити ноқулай вазиятларда тадбиркор хаттоки, таваккалчилик қилишга ҳам қўл урмайди.
Ҳар қандай мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришда ишбилармонлик муҳитига таъсир этувчи асосий омиллардан бири сиёсий омил бўлиб, у ёки бу давлатнинг олиб бораётган сиёсатидан келиб чиқилади. Маълумки, ҳар бир мамлакат ўзининг ҳукумати томонидан тартибга солинади ва бошқарилади. Шундай экан, давлат ўзининг сиёсат юритиши билан ишбилармонлик муҳитига ҳам у ёки бу даражада таъсир кўрсатади. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун давлат ўзининг муносабатини ва таъсирини кўрсатмай қолмайди, албатта. Бундай аралашиш кўлами олдиндан белгиланган ёки белгиланмаган бўлиши ҳам давлатнинг олиб бораётган сиёсатига боғлиқ.


1.11-расм. Давлат сиёсатида ишбилармонлик муҳитига бўлган



Download 8,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish