Doing Business189
|
Forbes190
|
Heritage Foundation191
(«Мерос» Фонди)
|
Transparency International192
|
Knoema Corporation193
|
1
|
Янги Зеландия
|
Буюк Британия
|
Гонконг
|
Дания
|
Янги Зеландия
|
2
|
Сингапур
|
Швеция
|
Сингапур
|
Янги Зеландия
|
Сингапур
|
3
|
Гонконг
|
Гоконг
|
Янги Зеландия
|
Финляндия
|
Дания
|
4
|
Дания
|
Нидерландия
|
Швейцария
|
Сингапур
|
Гонконг, Хитой
|
5
|
Корея Респуб.
|
Янги Зеландия
|
Австралия
|
Швеция
|
Корея Респуб.
|
6
|
АҚШ
|
Канада
|
Ирландия
|
Швейцария
|
АҚШ
|
7
|
Грузия
|
Дания
|
Буюк Британия
|
Норвегия
|
Буюк Британия
|
8
|
Буюк Британия
|
Сингапур
|
Канада
|
Нидерландия
|
Грузия
|
9
|
Норвегия
|
Австралия
|
БАА
|
Германия
|
Норвегия
|
10
|
Швеция
|
Швейцария
|
Хитой Респуб.
|
Люксембург
|
Швеция
|
11
|
Литва
|
Ирландия
|
Исландия
|
Исландия
|
БАА
|
12
|
Малайзия
|
Тайвань
|
АҚШ
|
Австралия
|
Малайзия
|
13
|
Маврикий
|
Финляндия
|
Нидерландия
|
Австрия
|
Тайвань, Хитой
|
14
|
Австралия
|
Германия
|
Дания
|
Канада
|
Литва
|
15
|
Хитой Респуб.
|
Норвегия
|
Эстония
|
Буюк Британия
|
Эстония
|
16
|
БАА
|
Жанубий Корея
|
Грузия
|
Гонконг
|
Австралия
|
17
|
Шим. Македония
|
АҚШ
|
Люксембург
|
Бельгия
|
Шим. Македония
|
18
|
Эстония
|
Испания
|
Чили
|
Эстония
|
Маврикий
|
19
|
Латвия
|
Япония
|
Швеция
|
Ирландия
|
Латвия
|
20
|
Финляндия
|
Бельгия
|
Финляндия
|
Япония
|
Финляндия
|
|
Ўзбекистон—69
|
Ўзбекистон—105
|
Ўзбекистон—140
|
Ўзбекистон—153
|
Ўзбекистон—71
|
|
Рейтинг бизнес юритиш қулайлиги индекси билан баҳоланади
(190 та давлат)
|
Рейтинг ишбилар-монлик муҳити ва максимал фойда олиш шароитлари билан баҳоланади (161 та давлат)
|
Рейтинг иқтисодий эркинлик индекси билан баҳоланади
(170 та давлат)
|
Рейтинг коррупция чидамлилик даражаси билан баҳоланади
(180 та давлат)
|
Рейтинг бизнес юритиш қулайлиги индекси билан баҳоланади
(188 та давлат)
|
Transparency International — коррупцияга чидамлиликнинг халқаро индекси;
Policy IV индекси194 асосидаги сиёсий институтларнинг таҳлили (4-илова);
эркинликни турли хил мезонлари, шу жумладан матбуот эркинлиги, «Freedom House»195 (яъни, «Эркинлик уйи») таҳлил маркази ва бошқалар.
Хусусан, 2.6-жадвалда турли халқаро ташкилотлар, халқаро нашрлар ва жамиятларнинг бизнес юритишни баҳолаш бўйича биринчи 20 таликка кирган мамлакатларнинг рейтинг кўрсаткичлари берилган. 2.6-жадвалдан кўриниб турибдики, ТОП-20 рейтингидаги мамлакатлар рўйхатининг учдан икки қисмини Европа мамлакатлари ташкил этмоқда. Агар бу рейтингларни қуйи рўйхатдагиларини давом эттирилса, бу мамлакатларнинг «…70 фоизи Африка давлатлари бўлиб, улар коррупциянинг юқори даражаси, кўп миқдордаги солиқ, фаолиятни лицензиялашнинг қийин механизмлари ва юридик шахсни рўйхатга олишнинг узоқ тартиблари билан ажралиб туради»196. Мазкур ташкилот ва жамиятлар ўз мезонлари асосидаги рейтинг кўрсаткичларига эга бўлиб, жаҳон мамлакатларининг деярли 76 фоизгача бўлган қисмини қамраб олган. Ушбу халқаро муассасалар томонидан мамлакатлар бўйича ҳар йили белгилаб бориладиган рейтинг 10-13 тагача индикатор кўрсаткичларидан иборат ҳисобланади (2.7-жадвалга қаранг).
Бугунги кунда бизнес юритиш қулайлигини белгилашдаги энг оммавий рейтинг кўрсаткичлари Жаҳон банки ва Халқаро Молия Корпорацияси таркибидаги «Doing Business» гуруҳи томонидан эълон қилиб борилмоқда. Хусусан, «Doing Business» (DB) ҳисоботи маълумотларига кўра 2017-2019 йилларда жаҳон мамлакатлари орасида бизнесни юритишдаги устуворлик Янги Зеландияга тегишли бўлиб, 2019 йилда қуйидаги кўрсаткичлар бўйича биринчиликни сақламоқда:
халқаро савдо ва бизнес юритишдаги қулайлиги;
кўчмас мулкни рўйхатга олишлаги қулайлик;
солиқ тизими билан ишлашнинг соддалиги ва қулайлиги;
инвесторларни ҳимоялаш даражаси;
шартнома шартларининг бажарилиш даражаси ва бошқалар.
2.7-жадвал
Айрим халқаро ташкилотлар ва тадқиқот олиб борувчи жамиятларнинг рейтинг ишлаб чиқишдаги индикатор қўрсаткичлари сони197
Ташкилот ёки жамиятлар номи
|
Асосланган услубиёт ва индикатор кўрсаткичлари
|
Doing Business198
|
Бизнес юритишдаги рейтинг қуйидаги индикаторлар асосида ҳисобланади:
1). Корхоналарни рўйхатдан ўтказиш. 2). Қурилишга рухсатномалар олиш.
3). Электр тармоғига уланиш. 4). Мулкни рўйхатдан ўтказиш.
5). Кредитлар олиш. 6). Миноритар инвесторларни ҳимоялаш.
7). Солиқ солиш. 8). Халқаро савдо. 9). Шартномалар ижросини таъминлаш. 10). Тўловга лаёқатсизликни ҳал этиш.
|
Forbes199
|
Давлатларни саралаш ва саралашда фойдаланиладиган тадқиқот ва модел BAV гуруҳи ва Пенсилвания университетининг Uarton мактаби, хусусан, профессор Давид Ж. Рейбштейн раҳбарлигида АҚШ «News & World Report» билан келишилган ҳолда ишлаб чиқилган200:
Шунингдек, барча мамлакатлар коррупция даражаси, технологик ривожланиш, мулк ҳуқуқи, давлат солиқ сиёсати, инвесторларни ҳимоя қилиш, суғурта бозорининг ривожланиши, сўз ва бизнес эркинлиги каби 11 кўрсаткич бўйича баҳоланади.
|
Transparency International201
(Халқаро шаффофлик)
|
13 та мезон билан ўлчанади. Бу мезонлар турли институтлар, банклар жамғармалар, лойиҳалар ва агентликлар индексларининг жамламасидан иборат.
Мулк ҳуқуқлари. 6. Меҳнат эркинлиги.
Коррупциядан озод бўлиш. 7. Монетар эркинлик.
Солиқ эркинлик. 8. Савдо эркинлиги.
Ҳукумат иштироки. 9. Инвестициялар эркинлиги.
Тадбиркорлик эркинлиги. 10. Молиявий эркинлик.
|
Heritage Foundation202
(«Мерос» Фонди)
|
Иқтисодий эркинлик индекси қуйидаги индикаторлардан иборат:
Бизнес эркинлиги. 6. Инвестициялар эркинлиги
Савдо эркинлиги. 7. Молиявий эркинлик
Солиқ эркинлиги. 8. Мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
Ҳуқумат томонидан эркинлик. 9. Коррупциядан озод бўлиш
Пул эркинлиги. 10. Меҳнат муносабатлари эркинлиги
|
Умуман Янги Зеландияда бизнес юритишнинг муҳим афзалликлари қуйидагилардан иборат203:
валюта назоратининг йўқлиги;
хорижий инвестицияларни жалб қилишга қизиқиш;
яхши турмуш даражаси;
20 тадан ортиқ давлатлар билан DTA204 шартномалари мавжудлиги;
оффшор зоналарнинг йўқлиги;
дунёнинг энг хавфсиз давлатлари рейтингида 9-ўринни эгаллаши.
Шунингдек, 2006-2020 йиллар мобайнида Сингапур, Гонконг, Дания АҚШ, Буюк Британия, каби мамлакатлар бизнесни юритиш бўйича биринчи ўнталикда ўз ўринларини сақлаб келмоқдалар.
Ўзбекистонда ҳам ишбилармонлик муҳитини ривожлантиришга йўналтирилган чора-тадбирлар кенг жорий этилмоқда. Айниқса, сўнгги икки-уч йил мобайнида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни фаоллаштиришга ва ишбилармонлик муҳитини қулайлаштиришга мисли кўрилмаган ёндашувлар асосида таъсир кўрсатилди.
Дарҳақиқат, сўнгги йилларда Ўзбекистонда бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш ва иқтисодиётни либераллаштириш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, рақобатни ривожлантириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантиришни рағбатлантириш йўлидан изчил олға силжиш борасида кенг кўламдаги чора-тадбирлар комплекси қабул қилинди205. Бошқача айтганда, ҳукумат томонидан тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган қонун-қоидаларнинг кенг кўламли амал қилишидир. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни давлат томонидан тартибга солиб борилар экан, ишбилармонлик муҳитини кенгайтиришга йўналтирилган чора-тадбирларни кўриб бориш тақозо этилади.
Бироқ, жаҳон мамлакатлари иқтисодиётини ўрганиш, ундаги ижтимоий ривожланиш даражаларини таҳлил этиш шундан далолат берадики, ишбилармонлик муҳити турли мамлакатларда турлича ривожланган. Масалан, макроиқтисодий барқарор бўлган, тинчлиги таъминланган ва иқтисодиёти очиқ давлатларда ишбилармонлик муҳити кенгроқ ривожланган. Бундай мамлакатларда кичик бизнес субъектларининг эркин фаолияти таъминланади. Бундай эркинлик қуйидагича изоҳланади:
тадбиркорлар ўз хатти-ҳаракатларида дадил бўладилар;
инвестицияларнинг кириб келишига ва жалб этилишига катта имкониятлар мавжуд;
валюталар эркин конвертацияланади;
ўзаро иқтисодий алоқалар модернизация ва диверсификация асосида амалга оширилади;
коррупцияга қарши қонунларга жиддий риоя қилинади;
антимонопол қонунлар самарали ишлайди;
инновацияларни қўллаш учун кенг шароитлар мавжуд ва ҳоказо.
Юқоридагилардан келиб чиқиб айтиш мумкинки, ишбилармонлик муҳити ўта қулай бўлган мамлакатларда аҳолининг турмуш шароити жуда яхши таъминланган. Аҳолининг жон бошига тўғри келадиган даромади юқори даражада шаклланган. Умуман, ишбилармонлик муҳити қулай бўлган мамлакатларда бизнес ва тадбиркорлик соҳалари кенг ривожланиб боради ва тадбиркорликнинг янги қирраларини очиб бориш имконияти кенгроқ.
Хусусан, 2019 йил якунига келиб 115 та мамлакатда барча соҳаларда тартибга солишни яхшилаш бўйича 300 га яқин ислоҳотлар амалга оширилиб, Жаҳон банкининг «Doing Business» гуруҳи томонидан ижобий баҳоланди206. Аммо 26 та давлатда жорий этилган 31 та ислоҳотлар бизнесни тартибга солиш сифати ва самарадорлигига салбий таъсир кўрсатди207.
Ҳозирги даврда юқори даромадли мамлакатларда ишбилармонлик муҳитининг яхши шаклланганлиги бизнесни бошлаш имкониятларида жуда сезиларлидир. Давлат томонидан тартибга солиш масалаларида ҳам талайгина муаммолар ўз ечимини топиб борган. Ривожланаётган мамлакатларда эса у ёки бу даражадаги муаммолар мавжудлигидан кичик бизнес субъектларини давлат томонидан тартибга солиш, қолаверса, тадбиркорлик фаолиятини юритишда талайгина қийинчиликлар сезилиб туради. Аммо бу борадаги вазиятлар ўрганилганда, яъни, Жаҳон банкининг «Doing Business» (DB) гуруҳи томонидан олиб борилган тадқиқотлари натижаларига кўра, вақт ўтиши билан ривожланаётган мамлакатларда ҳам бизнесни бошлаш харажатлари пасайиб бормоқда (2.11-расм).
Бизнесни бошлаш қиймати
(жон бошига даромадлар %)
Горизонтал ўқга яқин турган чизиқ — юқори даромадли иқтисодиёт ҳисобланади.
DB2004—DB2020 томон сезиларли пасайиб борган чизиқ — иқтисодиёти кам ва ўртача даромадли ҳисобланади.
|
2.11-расм. Йиллар мобайнида ривожланаётган мамлакатларда бизнесни бошлаш харажатларининг пасайиши208
Жаҳон банкининг «Doing Business» (DB) гуруҳи томонидан олиб борилган тадқиқотлари шуни кўрсатадики, 2.8-жадвалда келтирилган мамлакатларда ишбилармонлик муҳити жуда яхши ривожланган. Бу каби мамлакатларда кичик бизнес субъектларининг иқтисодий фаолиятлари учун барча эркинликлар мавжуд. Мабодо, ишбилармонларнинг фаолиятида учрайдиган сунъий тўсиқлар юзага келса, уларни осонликча ҳал этиш механизми ишга туширилган. Ушбу жадвалдан кўриниб турибдики, сўнгги уч йил мобайнида бизнес юритиш бўйича «Doing Business» рейтингида Янги Зеландия 1-ўрини эгаллаб турибди.
2.8-жадвал
Жаҳон банкининг «Doing Business» гуруҳи томонидан бизнесни юритишда биринчи ўнталикка киритилган мамлакатлар209
Do'stlaringiz bilan baham: |