қўллаб-қувватлаш тузилмаси153
Тадқиқотларимиз шуни кўрсатадики, бугунги кунда SBAнинг ташкил топиши ва фаолиятини жиддий ўрганиш зарур. Унинг амалий тажрибаларини Ўзбекистон иқтисодиётида қўлланса, мақсадга мувофиқ бўлар эди.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ривожланиши жиҳатидан олдинги ўринларда турган давлатлардан яна бири Канададир. Канада ривожланган мамлакатлар ичида ўзининг инвестицион жозибадорлиги билан ажралиб туради. Шунингдек, макроиқтисодий барқарорлиги устувор давлат ҳисобланади. Халқаро миқёсдаги рейтингларда Канада юқори кўрсаткичларга эга (2.4-жадвал).
АҚШнинг «US News & World Report» номли журнали маълумотларига кўра, 2019 йилда Канада «турмуш сифати» тоифасида биринчи давлатга айланди154.
Глобал инқироз шароитида Канада иқтисодиёти юқори даражада барқарорликни намоён этиб, бошқа ривожланган мамлакатларга қараганда тезроқ ва осонроқ рецессия даврини босиб ўтди ва ҳозирги вақтда, айниқса инқирозга қарши чоралар туфайли яхши натижаларга эришди (2.4-жадвал).
2.4-жадвал
Канаданинг халқаро рейтинги155
Ташкилот
|
Тадқиқот
|
Рейтингдаги ўрни
|
Жаҳон банки
|
Бизнесни юритиш бўйича қулайлик156, Doing Business-2020
|
23 ўрин 190 дан
|
БМТнинг тараққиёт бўйича дастури
|
Инсон тараққиёти бўйича салоҳият индекси157, 2019 йил
|
13 ўрин 189 дан
|
«Мерос» Фонди
|
Жаҳон мамлакатлари эркинлиги индекси158, 2019 йил
|
8 ўрин 180 дан
|
«The Social Progress Imperative» халқаро тадқиқот лойиҳаси
|
Ижтимоий тараққиёт даражаси бўйича индекс159, 2019 йил
|
9 ўрин 149 дан
|
Йел университети / Колумбия университети
|
Атроф-муҳит барқарорлиги бўйича индекс, 2018 йил
|
25 ўрин 180 дан
|
«Freedom House» (Эркинлик уйи)
|
Матбуот эркинлиги бўйича индекси160, 2017 йил
|
18 ўрин 175 дан
|
Transparency International
|
Коррупция индекси161, 2019 йил
|
14 ўрин 180 дан
|
Institute for Economics & Peace
|
Тинчликсеварлик рейтинги162 2019 йил
|
6 ўрин 163 дан
|
Жаҳон иқтисодиёти форуми
|
Жаҳон рақобатбардошлиги бўйича индекси163, 2019 йил
|
14 ўрин 141 дан
|
«Иқтисодчи» Британия тадқиқот маркази
|
Демократия индекси164, 2019 йил
|
8 ўрин 166 дан
|
2.9-расмда келтирилганидек, Канадада сўнгги йиллар мобайнида инфляция даражаси жуда пастлиги кузатилмоқда. Масалан, 2009 йилдаги кўрсаткичда инфляция атиги 0,3 фоизга тенг бўлган. Бу даврда жаҳон миқёсида рўй берган молиявий-иқтисодий инқироз ўзининг салбий таъсирини жуда кўп мамлакатларга кўрсатаётган эди. 2011 йилда эса Канадада инфляция даражаси энг юқори, яъни, 2,9 фоизга тенг бўлди. Кейинги йилларда эса инфляция даражаси кескин пасайиб бориб, 2019 йил бошида 2,0 фоизга тўғри келди. Шунга қарамай, Канада иқтисодиётида ўзига хос муаммолар мавжуд. Бироқ, Канаданинг иқтисодий муаммоларини бошқа ривожланган мамлакатлар муаммоларига тенглаштириб бўлмайди.
2.9-расм. Канаданинг инфляция кўрсаткичлари165
Канада иқтисодиётининг инқирозга чидамли бўлганлигини қуйидаги сабабларга боғлиқ, деб ҳисоблайдилар:
сиёсат юритишда маҳаллий анъаналар ҳисобга олинди (канадаликлар турли таваккалчиликларга қобилиятли эмас, яъни, улар бор маблағлари асосида яшашга ўрганган халқдир) ва банк тизими қатъий қонунчилик асосида тартибга солинди. Кўпчилик танқидчилар банк сиёсатининг бундай юритилиши натижасида Канада ўзининг банк тизимини миллийлаштиришга мажбур бўлади, деб қайд этдилар, лекин Канада молия тизимини бозор муҳитига асослаган ягона мамлакат бўлиб қолди;
мамлакатда бюджет сиёсати қатъий равишда олиб борилди. Ҳозирги кунда Канаданинг давлат қарзлари унча катта эмас, яъни, ЯИМга нисбатан 20 фоизгача (бошқа ривожланган мамлакатларда ўртача 50 фоиздан кўпроқдир);
охирги 10 йилликда ривожланган давлатлар ичида баланслашган бюджетга эришган ягона мамлакатдир. Аниқроғи, Канада дефицитсиз бюджет шароитларида яшашга имкон яратган давлатдир. Ҳозирги бюджет дефицитини аҳиллик билан вақтинчалик ҳодиса, деб юритилди;
солиқларнинг пасайтирилганлиги. Канадада корпорация даромадидан олинадиган солиқ ставкаси АҚШдагидан 10 фоизга кам. 2012 йилда даромаддан олинадиган солиқ ставкаси (федерал ва провинциялар кўламида) 25 фоиздан ошмади. Мамлакатда даромад солиғи камайтирилди;
2009 йилда иқтисодиётни рағбатлантириш учун 30 млрд. Канада доллари (бу ЯИМнинг 1,9 фоизни ташкил этган) ажратилган. Бу маблағлар инфратузилмани ривожлантиришга (йўллар ва кўприклар қурилишига), қурилишга, яшаш сифатини оширишга, автосаноатни қўллаб-қувватлашга, ўрмон саноатига ва муқобил энергия манбаларини ишлаб чиқаришга, шунингдек, фуқароларни қайта тайёрлашга сарфланди.
Канада иқтисодиётида кичик ва ўрта корхоналар, асосан, қуйидаги тармоқларда кенг тарқалган: қишлоқ хўжалиги (13 фоиз), хизмат кўрсатиш соҳасида (11 фоиз), улгуржи ва чакана савдода (11 фоиз). Албатта бошқа тармоқларда ҳам кичик ва ўрта корхоналар ўзига хос ривожланиб келмоқда. Канададаги кичик бизнес корхоналарининг келажаги кўп жиҳатдан мамлакатнинг иқтисодий муҳитига боғлиқ (3-иловага қаранг). Бунда асосан учта омил муҳим аҳамиятга эга: а) мотивация; б) имкониятлар; в) ишбилармонлик ва малака (кўникма). Канадада иқтисодий шароитни ёки ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бўйича дастурлар ишлаб чиқилиб, амалиётга қуйидагича тадбиқ этиб борилмоқда:
кичик ва ўрта корхоналарнинг ривожланишига тўсиқ бўладиган чора-тадбирларни чеклаш ёки таъсирини сусайтириш;
кичик ва ўрта корхоналар манфаатларини қўллаб-қувватлаш;
кичик ва ўрта корхоналарни яратишда ҳамкорлик асосида, уларнинг ўсиши ва ривожланишига шарт-шароитларни кенгайтириш.
Шимолда барча соҳалардаги тадбиркорлик субъектлари ўзини етарли даражада маблағ билан таъминлай олмаганлиги туфайли бизнес юритишнинг махсус шароитлари яратилган. Бошқача айтганда, бу ҳудудларда тадбиркорлик фаолияти давлат капитали иштироки ёки ихтисослашган фондларнинг кўмаги асосида амалга оширилади. Шимолий ҳудудларнинг қаҳратон совуқ иқлимли бўлиши, маҳаллий иқтисодий фаолиятларда транспорт харажатларининг катталиги билан ўзига хосдир166.
2.5-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |