ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ЮРИДИК УНИВЕРСИТЕТИ ҲУЗУРИДАГИ ЮРИДИК КАДРЛАРНИ ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАР БЎЙИЧА ПРОФЕССИОНАЛ ЎҚИТИШ МАРКАЗИ
ОЛИЙ МАЪЛУМОТГА ЭГА БЎЛГАН ШАХСЛАРНИ ЮРИДИК МУТАХАССИСЛИККА ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ КУРСЛАРИ
МУХТАРОВ АБДУҒАФУР САТТАР ЎҒЛИНИНГ
ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ ШАКЛЛАРИНИНГ ЎЗИГА ХОС ЖИҲАТЛАРИ: РЕСПУБЛИКА ШАКЛИ МИСОЛИДА
мавзусида ёзган
БИТИРУВ ИШИ
Илмий раҳбар:
юридик фанлар номзоди, профессор Ш.А.Сайдуллаев
ТОШКЕНТ-2020
МУНДАРИЖА
КИРИШ 3-7
I БОБ. ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ РЕСПУБЛИКА ШАКЛИНИНГ НАЗАРИЙ-ҲУҚУҚИЙ ТАВСИФИ
1.1. Республика бошқарув шакли тушунчаси, хусусиятлари ва юридик табиати 8-17
1.2. Давлат бошқаруви республика шаклининг ривожланиш босқичлари
17-29
II БОБ. ҲОЗИРГИ ЗАМОН ДАВЛАТЛАРИДА РЕСПУБЛИКА ШАКЛИНИНГ ТУРЛАРИ ТАҲЛИЛИ
2.1. Парламентар республика 30-39
2.2. Президентлик республикаси 39-47
2.3. Дуалистик (аралаш) республика 47-52
2.4. Давлат бошқаруви республика шакли ривожининг замонавий тенденциялари 52-59
ХУЛОСА 60-61
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ 62-64
КИРИШ
Битирув иши мавзусининг долзарблиги ва унинг асосланиши. Давлат шакли тўғрисидаги масала назарий ва амалий-сиёсий аҳамиятга эга бўлиб, у давлат ҳокимиятининг қандай ташкил этилганлиги, амалга оширилиши, самарадорлиги ва ҳукуматнинг барқарорлигини белгилайди.
Бинобарин, ҳар бир халқнинг ўзига хос, ўзига мос алоҳида индивидуал давлат шакли ва фақат унинг ўзигагина мос келадиган Конституцияси бўлиши шарт. Дунёда бир хил халқлар бўлмагани каби, бир хил шакл ва Конституция ҳам бўлмайди.
Давлат шакли, хусусан бошқарув шаклининг турли кўринишлари ўртасида ўзаро яқинлашув жараёнлари содир бўлиб, натижада “аралаш”, “гибрид” шакллар вужудга келмоқда. Бундай ҳолат ҳозирги замон сиёсий тараққиётида янги тенденцияларнинг ифодаси сифатида намоён бўлмоқда ва у, яъни давлат шаклидаги бундай ўзгаришлар давлатнинг бошқарилувчанлигини ошириш, ижро ҳокимияти органларига кенг мустақиллик бериш заруратидан келиб чиқмоқда. Давлат шакли, шу жумладан республика шакли кўплаб иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ғоявий ва бошқа омиллар таъсири остида доимий ривожланиш ва ўзгариш жараёнини бошдан кечириб келмоқда. Ушбу ўринда, республика бу – инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини юқори даражада ифода этадиган, шахснинг ривожланиши учун кенг имокният яратадиган, жамият аъзоларининг сиёсий ҳуқуқларини рўёбга чиқариб, давлат бошқарувида фаол иштирокини таъминлайдиган бошқарув шакли эканлигини қайд этиш жоиз.
Давлат бошқарувининг мазкур шаклини таҳлил қилиш бугунги кунда долзарб аҳамиятга эга ҳисобланади. Республика бошқарув шакли давлат ва ҳуқуқ тарихи ва назарияси фанининг асосий тадқиқот объекти ҳисобланади. Бугунги кунда ҳам ушбу мавзуда кўплаб илмий изланишлар олиб борилмоқда. Шунингдек, республика бошқарув шаклининг тарихий ва замонавий шакллари, уларнинг ўхшаш ҳамда фарқли жиҳатлари, ривожланиш босқичлари, истиқболлари, турларининг ўзига хослиги, мазкур бошқарув шаклининг бугунги кунда олдида турган муаммоларини таҳлил қилиш битирув малакавий ишининг муҳим вазифалари ҳисобланади.
Вақт ўтиши билан ҳамма нарса ислоҳ қилинишни талаб қилади, шу жумладан давлат бошқаруви ҳам. Бундан ташқари ҳеч бир давлат бошқаруви андазаси ҳар бир халқ ва миллатнинг турмуш тарзи, хўжалиги, географик жойлашуви ва бошқа ўзига хос хусусиятларида келиб чиқиб такрорланмас тарзда намоён бўлади. Шу нуқтайи назардан, давлат бошқарувининг республика шаклини таҳлил қилиш, ҳар бир давлат сиёсий ҳаётида намоён бўлишини, бошқа давлатлар билан ўхшаш ва фарқли жиҳатларини илмий томондан ўрганиш, унинг ютуқ ҳамда камчиликлари тўғрисида объектив хулосалар чиқариш, шунингдек, мазкур бошқарув шаклининг самарадорлигини ошириш, у дуч келаётган муаммолар бўйича хусусий таклиф ва тавсиялар бериш долзарб аҳамиятга эга ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони билан тасдиқланган
“2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”нинг биринчи йўналиши Давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари деб номланиши, шуниннгдек 2020 йилнинг асосий ҳужжати ҳисобланган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги ПФ–5953-сонли “2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Фармонининг иккинчи бандида 2020 йил 1 июлдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, 2020 йил 1 августдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг айрим соҳалардаги назорат тизимини кучайтирилишининг белгиланиши ҳам бу мавзу бугунги даврда ҳам долзарб эканлигининг тасдиғидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |