Мухтаров абдуғафур саттар ўҒлининг давлат бошқаруви шаклларининг ўзига хос жиҳатлари: республика шакли мисолида


II БОБ. ҲОЗИРГИ ЗАМОН ДАВЛАТЛАРИДА РЕСПУБЛИКА ШАКЛИНИНГ ТУРЛАРИ ТАҲЛИЛИ



Download 403 Kb.
bet8/14
Sana25.02.2022
Hajmi403 Kb.
#271778
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   14
Bog'liq
БМИ МУХТАРОВ (20.07.2020)

II БОБ. ҲОЗИРГИ ЗАМОН ДАВЛАТЛАРИДА РЕСПУБЛИКА ШАКЛИНИНГ ТУРЛАРИ ТАҲЛИЛИ


2.1. Парламентар республика

Парламентар республикаларнинг бошқа бошқарув шаклларидан фарқ қилувчи хусусияти ҳокимият поғоналарида келишмовчиликларнинг бўлмаслигидадир. Зеро, ижро этувчи ҳокимият бошлиғи (бош вазир) ва унинг маҳкамаси парламент, тўғрироғи, парламент аъзоларининг кўпчилиги томонидан тайинланади ва назорат қилинади. Ҳукумат қонун чиқарувчиларнинг кўпчилиги қўллаб-қувватлаб турган муддатлардагина ўз вазифаларини бажара олади. Бундай кўпчиликдан маҳрум бўлганда эса мазкур ҳукумат истеъфога чиқишга мажбур бўлади. Одатда, парламент республикаларида президент катта роль ўйнамайди: ижро этувчи ҳокимият гўё қонун чиқарувчи ҳокимиятнинг давоми сифатида иш олиб бориши туфайли ҳокимият тармоқлари ўртасида вужудга келиши мумкин бўлган ихтилофларнинг олди олинади.


Бироқ парламент республикаси ҳам камчиликлардан холи эмас. Партия тизимининг ўта майда бўлакларга бўлиниб кетганлиги шундай камчиликлардан биридир. Мазкур ҳолат парламент коалицияларининг ҳам майдалашувига, бу эса ўз навбатида ҳукуматнинг беқарорлигига олиб келади. Муайян шароитларда, ҳатто, озчиликни ташкил этувчи экстремистик партиялар ҳам парламент кўпчилиги коалициясининг бир қисми бўлиб қолиши мумкин. Бу эса мамлакатга ҳокимиятнинг ижро этувчи ва қонун чиқарувчи тармоқлари ўртасидаги зиддиятлардан кам бўлмаган жиддий салбий оқибатларни келтириши мумкин.1
Парламент мамлакатларида ҳокимият қонун чиқарувчи ва ижро этувчи тармоқларининг бўлиниши фонида ҳокимият тармоқларининг фақат институционал бўлинишини кўриш мумкин: қонун чиқарувчи институт – парламент мавжуд ҳамда ижро этувчи ҳокимияти – ҳукумат бор. Лекин бу ерда ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи ва ижро этувчи тармоқларига функционал ҳамда махсус бўлинишини кўрмаймиз. Ўзингиз ўйлаб кўринг, Бош вазир ҳам, одатдагидек, ҳукуматнинг бошқа барча аъзолари ҳам бир вақтнинг ўзида парламент қуйи палатаси депутатлари ҳисобланишади. “Президент эса амалда унда анча камтарин ўринни эгаллайди. У ёки парламент, ёки сайловчилар йиғилиши, ёки бевосита халқ томонидан сайланиши мумкин. Унинг сиёсий обрўси сайловларнинг характерига боғлиқ бўлмайди ва парламент монархияларидаги давлат бошлиқларининг функцияларидан кам фарқ қилган ҳолда, одатда, вакиллик функциялари билан чекланади”1. Шунинг учун ҳам парламент сайловларида аслида бўлажак ҳукуматга ҳам овоз берилади. Қонун чиқарувчи ва ҳукумат сиёсатини бу ерда парламент сайловларида ғолиб чиққан партия, тўғрироғи — парламентнинг қуйи палатасини назорат қилувчи ва ҳукуматни шакллантирувчи партия элитаси белгилайди. Сиёсий партияларнинг шу даражадаги муҳим роли парламентар мамлакатларни “партиялар давлати” сифатида тавсифлаш имконини беради.
Бошқача қилиб айтганда, бошқарув парламент шаклининг самарадорлиги ва барқарорлиги парламентдаги ўринлар учун кураш олиб борувчи сиёсий партиялар табиатига бевосита боғлиқдир.
Парламентар республикаларда президентлик лавозими кўзда тутилган бўлса-да, одатда, у катта мавқега эга бўлмайди. Ушбу бошқарув шаклида “кучли парламент” қоидаси амалда бўлиб, парламент кенг доирадаги ваколатларга эга бўлади. Германия, Австрия, Италия, Ҳиндистон каби давлатлар парламентар республика шаклидаги давлатлар қаторига киради.
Парламентар республика бошқарув шаклида ижроия ҳокимият бошлиғи ва унинг маҳкамаси парламент томонидан назорат қилинади. Бундай давлат бошқарув шакли, парламентар монарxия шаклига мос тушади фақат давлат бошлиғи масаласи ва бошқа айрим xусусиятлари билан ажралиб туради. Парламентар республикада президент унчалик катта мавкега эга бўлмайди (Масалан, Италия). Парламентар республика бошқарув шакли кўпрок парламентар монарxияга ўxшаш элементларни ўзида акс эттиради. Бироқ бунда монарx ўрнида президентни кўпинча парламент (Чеxия, Греция), ёки парламент аъзолари қаторига федерациялар субъектларининг қонун чиқарувчи органлари (Ҳиндистон, Германия) ёxуд, ҳудудий вакиллик органларидан (Италия) ҳам қўшилган вакиллардан иборат коллегия сайлайди. Бироқ президентни сайлаш тартиби ҳал қилувчи асос ҳисобланмайди, чунки парламентар республикаларда давлат бошлиғи сайловлари бевосита xалқ томонидан амалга оширилиши ҳам мумкин (Австрия, Ирландия).1
Айни пайтда президент парламентар республикада номигагина давлат бошлиғи сифатида кўриб чиқилиши керак эмас. Президент Конституцияни ҳимоялаш ва қўриқлаш қасамёдини қабул қилади. Парламентар республикаларда давлат меxанизмининг барқарор амал қилиш шароитларида эса президент бунда асосан ҳукумат фармонларига мувофик ҳаракат қилиб қабул қилинаётган қарорларга ўз лавозими юзасидангина таъсирга эга бўлиши мумкин.
Парламентар республиканинг асосий белгиси ҳукуматнинг парламент асосида шаклланиши (парламент сайловларида ғалаба козонган сиёсий партиялар ёки партиялар блоки томонидан тузилиши) ва ҳукуматнинг парламент олдидаги сиёсий жавобгарлигидан иборат. Ҳукумат расман президент томонидан тайинланишига қарамай парламент олдида жавобгар бўлади. Парламентар республикада давлат бошлиғининг ваколатлари одатда ҳукуматнинг розилиги ва ташаббуси билан амалга оширилади. Шу маънода 1920 йилги Австрия Конституциясининг 1 қисм 67-моддаси эътиборлидир. Унда таъкидланишича, “Федерал президент ваколатли бўлган барча ҳаракатлар, агар бошқаси Конституциявий қонунлар билан белгиланган бўлса, Федерал ҳукуматнинг ёки ҳукумат вакили федерал министр таклифлари асосида амалга оширилади”.
Парламентар монарxиялардаги каби кўпчилик парламентар республикаларда давлат бошлиғи тегишли вазирлар билан қонуности хужжатиарини қабул қилиш - контрассигнатура институти кўзда тутилмокда. 1947 йил Италия Конституциясининг 89-моддасида жумладан, “Республика президентининг ҳар қандай акти, агар у бу акт учун жавобгар бўлган ва тақдим қилган министр томонидан контрассигнация қилинмаган бўлса, ҳақиқий ҳисобланмайди” дейилган. Шунга ўxшаш 1920 йил Австрия Конституциясининг 2 қисм 67-моддасида ҳам таъкидланишича, “Федерал президентнинг барча қарорлари, агар Конституциявий қонунлари билан бошқача тартиб ўрнатилмаган бўлса, улар ҳақиқийлигини таъминлаш учун Федерал канслер ёки тўла ҳуқуқли федерал министрнинг имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак”. 1
Парламентар республикаларда ижроия ҳокимияти шу тариқа президентлик республикаларига қараганда бирмунча бошқача шароитларда амал қилади ва унинг камчиликларидан бири барқарор парламент кўпчилиги мавжуд бўлмаган шароитларда мустаҳкам ўринга эга эмаслиги ҳисобланади. Бунда ҳукумат парламент ишончига тобе бўлади ва парламентдаги ҳар қандай аҳамиятдаги кучларга нисбатининг ўзгариши ҳукумат таркибида намоён бўлиши мумкин (асосан коалицион ҳукумат шароитида, кўппартиявийлик тизимли мамлакатларда).
Парламентар республикада Бош вазир лавозими алоҳида ҳал этилиши лозим бўлган масаладир. Фақатгина Бош вазир ҳукуматга бошчилик қилади, президент эса унинг ишига аралашмайди. Бош вазир фақат парламент олдида сиёсий масъулдир, парламент унга ишончсизлик билдириши ёки ўз ишончини қайтариб олиши мумкин. Одатда сайловларда ғолиб чиққан партиянинг лидери ёки вакили Бош вазир лавозимини эгаллайди. Ҳукумат аъзосига билдирилган ишончсизлик асосан Бош вазирга бутун таркиби билан истеъфога чиқиш оқибатини келтириб чиқариши мумкин. Ҳукумат ҳам бунга жавобан қуйи палатани тарқатиб юбориш ҳақида президентга мурожаат этиши мумкин.
Парламентар республика шаклидаги давлатларга Германия, Венгрия, Италия, Ҳиндистон, Чеxия, Словакия, Эстония каби давлатларни мисол қилиб келтириш мумкин. Бу давлатларнинг ўзига xос xусусиятларини кенгрок ўрганиш учун давлат ҳокимиятини ташкил этиш асосларини қараб чиқиш зарур бўлади.
Парламент республикасида Бош вазир ва бошқа вазирларнинг лавозимига қўйилишида президент парламентдан розилик олиши лозим бўлади. Парламентар республикасида қонунчилик ва ижро этувчи ҳокимиятнинг ажратилиши уларнинг ўзаро келишувида назоратчилик фаолияти президентлик республикасига нисбатан жуда ҳам мукаммал ва чукур жараёнларни ўз ичига олади.
Парламентар республикада президентни сайлашнинг уч xил усули мавжуд: биринчи тури Президент фақатгина парламент томонидан сайланади, бошқа мансабдор шаxслар ёки ҳокимият вакиллари ушбу жараёнда иштирок етишмайди. Президентни бундай сайлаш тизими Туркия ва Исроилда мавжуд. Масалан, Туркия Конституциясининг 102-моддасига кўра, Республика Президенти Туркия Буюк Миллий Мажлиси аъзолари умумий сонининг камида учдан икки кисми томонидан яширин овоз бериш йўли билан сайланади. Иккинчи тури Президентни сайлаш учун парламент депутатлари ёки маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларининг вакилларидан иборат маxсус сайлов коллегияси тузилади.
Булар ҳокимиятнинг турли даражадаги вакилларидир. Бу борада классик мисол сифатида Италияни келтириш мумкин. Италия Республикаси Президенти парламентнинг иккала палатаси қўшма мажлисида сайланади. Парламент аъзоларига вилоятлардан вакиллар қўшилади (ҳар бир вилоятдан учта вакил; энг кичик вилоят – Вале д Аостадан битта вакил юборилади). Амалиётда давлат бошлиғи парламентнинг ҳар иккала палатаси аъзолари томонидан сайланади, чунки вилоятлардан келган вакилларнинг сони 58 та, парламент аъзоларининг сони эса 900 тадан ошик (935 та). Шундай қилиб, президентни сайлаш жараёнида фақатгина олий вакиллик ҳокимияти эмас, балки минтақавий ҳокимият вакиллари ҳам иштирок этади. Учинчи тури баъзи бир федератив давлатларида президентни сайлаш учун федерал парламент депутатлари ва федерация субъектлари вакилларидан ташкил топган маxсус коллегия шакллантирилади.
Бу қайсидир маънода Италия моделига ўxшаб кетади, лекин Италияда президент сайловларида ҳудудий тузилмалар (вилоятлар)дан вакиллар қатнашишади. Мазкур ҳолатда эса давлат тузилмалари – федерация субъектларидан вакиллар иштирок этади. Мисол сифатида Германия Федератив Республикасини олиш мумкин. Бу ерда федерал президент Бундестаг (парламентнинг қуйи палатаси) аъзолари ва пропорсионал вакиллик принципи асосида сайланган ерларнинг қонун чиқарувчи органлари (ландтаглар) томонидан сайланган вакиллардан ташкил топган Федерал Мажлис томонидан сайланади. Президент сайланиши учун Федерал Мажлис аъзоларининг мутлақ кўпчилик овозини олишлик талаб қилинади.1
Парламент республика ГФРда ўзига хос бўлган алоҳида хусусиятлари билан бошқа мамлакатлар парламентидан ажралиб туради. Бундестагнинг қўшимча органи сифатида ва асосий ҳуқуқларнн ҳимоя қилиш учун мудофаа қўмитасини ва ташқи ишлар қўмитасини тайинлайди. Тафсилотлари федерал қонун билан белгиланади.
Федерал Президент конституциявий ёки бошқа федерал қонунни қасддан бузса, Бундестаг ёки Бундесрат Федерал Конституциявнй суд олдида унга қарши айбловни илгари суриши мумкин. Айблов кўрсатиш таклифи Бундестаг аъзоларининг тўртдан биридан кам бўлмаган қисми ёки Бундесрат овозларининг тўртдан бир қисми томонидан киритилиши мумкин. Айблов кўрсатиш ҳақидаги қарор учун Бундестаг аъзоларининг учдан икки қисмидан кўпроғи ёки Бундесрат овозларининг учдан икки қисми талаб этилади. Айблов илгари сурилган орган вакили томонидан тақдим этилади.
Агар Президентнинг Асосий Қонун ёки бошқа федерал қонунни қасддан бузганлиги Федерал Конституциявий суд томонидан аниқланса, Президент лавозимидан бўшатилади. Федерал Конституциявий суд вақтинчалик фармойиш билан, илгари сурилган айблов Президент кейинги вазифаларини бажаришига ҳалақит беради, деган аниқлов киритишга ҳақли.
Шунингдек, Федерал Парламент Ҳукуматга нисбатан ишончсизлик билдириши ҳам мумкин. Германия Федератив Республикаси Асосий Қонунининг 68-моддасига кўра, Федерал Канцлернинг ўзига ишонч билдириш тўғрисидаги мурожаати Бундестаг аъзоларидан кўпчилигининг розилиги билан Федерал Концлерга ишонч билдирмаслиги мумкин. Бундестаг ўз аъзоларининг кўпчилик овози билан бошқа Федерал Канцлерни сайлаши мумкин. Бундестаг тергов қўмитасини ташкил қилиш ҳуқуқига ҳам эга, ўз аъзоларини тўртдан бир қисмининг таклифига кўра эса, уни ташкил этиши шарт. Бу қўмита очиқ мажлисларда талаб қилинган далилларни тўплайди. Судлар ва маъмурият органлари ҳуқуқий ва маъмурий ёрдам кўрсатишлари шарт. Тергов қўмиталарининг қарорлари судлар томонидан
Австрия парламентар республика ҳисобланиб, Австрия Конституциясининг 52-моддасига асосан, Миллий кенгаш ва Федерал кенгаш Федерал ҳукумат томонидан ишларни олиб борилишини текшириш, ҳукумат аъзоларига ижроия фаолиятининг деярли барча жабҳаларига оид сўров билан мурожаат қилиш, ижро фаолияти бўйича барча зарур маълумотларни талаб қилиб олиш, қарорларида ижро фаолиятини амалга ошириш бўйича тавсияларни бериш ваколатига эгадир. Шунингдек, Миллий кенгаш ва Федерал кенгашнинг ҳар бир аъзоси ушбу органларнинг мажлисларида Федерал ҳукумат аъзоларига қисқа оғзаки сўров билан мурожаат қилиш ҳуқуқлари белгилаб қўйилган.
Конституциянинг 53-моддасига биноан, Миллий кенгаш ўз қарори билан тергов қўмиталарини ҳам шакллантириши мумкин. Судлар ва бошқа органлар ушбу қўмиталарнинг далиллар тақдим этиш бўйича талабларини қондиришлари, барча оммавий муассасалар уларнинг талаблари бўйича ўз ҳужжатларини тақдим этишлари шарт. Конституциянинг 74-моддасига асосан, Миллий кенгаш Федерал ҳукуматга ёки унинг аъзосига ишончсизлик билдириш тўғрисида қарор қабул қилса, ҳукумат ёки тегишлича вазир ўз вазифасини бажа­ришдан четлаштирилиши лозим. 76-моддага кўра, Федерал ҳукумат аъзолари Миллий кенгаш олдида ҳисобдорлиги белгиланган бўлиб, Миллий кенгаш уларга айблов эълон қилиши мумкин.
Чехия парламентининг фаолияти бошқа кўплаб мамлакатлар назорат фаолиятидан ажралиб туради. Жумладан, Чехия парламенти икки палата қўшма мажлисида Республика Президентини сайлайди. Президент давлатга хиёнат қилган даврида Сенат томонидан тақдим этилган далиллар асосида жавобгарликка тортилади. Ушбу жинояти учун унга нисбатан Президентлик лавозимидан озод этиш ва қайтадан сайланмаслик жазоси қўлланилади.
Чехия ҳукумати аъзоси ўз ваколати доирасига кирмайдиган ишлар билан шуғилланиши тақиқланади. Ҳукумат парламентдан ўзига нисбатан ишонч билдирилишини сўраши шарт бўлиб, агар депутатлар томонидан ишончсизлик билдирилса, Ҳукуматга ишончсизлик депутатлар Палатаси томонидан камида 50 та депутат иштирокида ёзма равишда билдирилиши керак бўлиб, бунинг учун депутатлар сонининг ярмидан кўпи талаб қилинади. Эътиборли тарафи шуки, Чехия парламентининг юқори палатаси бўлмиш Сенат Конституциявий суд судяларининг жавобгарлик масаласини ўз мажлисида ҳал қилади.
Маълумки, давлат ва жамият ҳаётида парламент ва унинг таркибий тузилмалари жуда муҳим аҳамиятга эга бўлган давлатлардан бири Италиядир. Италиянинг 1948 йилда қабул қилинган амалдаги Конституциясига асосан мамлакат парламентар республика ҳисобланади. Бу эса, ўз навбатида, мамлакатда парламентнинг ўрни ва аҳамияти нечоғлик юқори эканлигидан далолат беради.
Кўплаб давлатларда бўлгани каби Италияда ҳам парламент назорати асосан ҳукумат фаолияти ва у томонидан қонунларни ижро этишга қаратилгандир. Парламент бу соҳада ўз фаолиятини амалга ошириш жараёнида қуйидаги васиталардан фойдаланади: сўровлар, интерпелляция, баҳс-мунозаралар, ишонч ва ишончсизлик резолюциялари, иқтисодий ва молиявий фаолиятга оид резолюциялар, докладлар ва бошқалар.
Ўтказилган сўровлар, интерпелляциялар ва уларнинг натижалари ҳақида кенг оммани хабардор қилиш мақсадида Италия парламентининг ахборотномасида тегишли маълумотлар мунтазам равишда чоп этиб борилади.
Италия парламентининг ўзига хос жиҳати шундаки, мамлакат Конституциясининг 72-моддасига асосан, палаталарнинг комиссиялари қонун қабул қилиш ҳуқуқига эгадир. Конституциявий ва сайлов масалаларига оид, қонунчилик ваколатини тақдим этишга оид, халқаро шартномаларни ратификация қилишга, бюджетни тасдиқлашга оид қонун лойиҳалари бундан мустасно. Уларни қабул қилишда одатий тартиб қўлланилади.
Парламентар республикада президентнинг республикани бошқаришдаги ваколатлари парламентар монархиядаги монарxнинг ваколатига ўxшашдир. Парламентар республикада президентнинг бутун аҳоли томонидан сайланиши ҳолати ҳам мавжуд бўлиб. Бироқ бу жуда кам учрайди (Болгария, Австрия, Ирландия, Исландия). Одатда, президентни сайлаш парламент ёки маxсус яратилган коллегия томонидан амалга оширилади. Президент, монарx каби, ҳуқуқлари қонун билан жиддий чекланган: у давлатнинг ташки сиёсат сохасида муҳим ваколатларга эга, лекин у ўз ҳаракатларини ҳукумат билан мувофиқлаштиришга мажбурдир; референдум ўтказиш ҳууқуқига эга; фавқулодда ҳолат жорий этиш; ҳукумат рахбарларини ўз xоҳишига кўра ишдан бўшатиш; қонунларга вето қўйиш ҳуқуқига эга.1
Парламентар республикада президентнинг ролини парламентар монарxиядаги монарxнинг роли билан қиёс қилиш мумкин. Ҳар икки ҳолатда ҳам давлат бошлиғи амалда давлатни бошқармайди. Бундай ҳолатда уларнинг давлат ишларига раҳбарлиги нисбий, аммо бари-бир иккинчи даражали ишларни бажарса-да, давлат рамзи ҳисобланади. Баъзан ҳолатларда бундай заиф парламентар республикада президент мамлакатидаги вазиятга, давлат ишлари оқимига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин. Одатда, бундай ҳолатлар фавқулотда ҳодисалар – парламент бўхрони, табиий ҳалоқатлар келиб чиққанида кузатилади.



Download 403 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish