Мухтаров абдуғафур саттар ўҒлининг давлат бошқаруви шаклларининг ўзига хос жиҳатлари: республика шакли мисолида


I БОБ. ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ РЕСПУБЛИКА ШАКЛИНИНГ НАЗАРИЙ-ҲУҚУҚИЙ ТАВСИФИ



Download 403 Kb.
bet4/14
Sana25.02.2022
Hajmi403 Kb.
#271778
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
БМИ МУХТАРОВ (20.07.2020)

I БОБ. ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ РЕСПУБЛИКА ШАКЛИНИНГ НАЗАРИЙ-ҲУҚУҚИЙ ТАВСИФИ


1.1. Республика бошқарув шакли тушунчаси, хусусиятлари
ва юридик табиати

Буюк юнон файласуфи Гераклит айтганидек “бир дарёга икки марта тушиб бўлмайди”, бунинг мазмуни шундаки дарёнинг бир жойига икки марта тушиш имконсиз, вақт хеч қачон тўхтаб турмайди ва у бунга имкон бермайди. Вақт шундай нарсаки, у ҳамма нарсани ўзгартиради, айримлари тадрижий, айримлари инқилобий. Инсоният яралибдики унинг тараққиёт босқичларини ташкил қилган ибтидоий тўдадан тортиб бугунги глобаллашган замонавий жамиятгача бўлган бутун тарихий даврда ўз олдига маълум бир вазифалар, мақсадлар қўяди ва унга эришиш йўлида куч ҳамда воситаларни сафарбар қилади. Оддийгина овни ташкил қилишдан тортиб катта-катта давлатларни тузиш ва уларни идора қилишгача бўлган жараёнларнинг ҳаммаси самарали бошқарувни талаб қилади. Инсонларнинг энг катта ва асосий бирлашмаси ҳисобланган давлатни бошқариш ҳам неча минг йиллардан буён кишилик жамиятининг диққат марказидаги масалалардан бири ҳисобланади. Шу сабабли бу мавзуда қанчадан-қанча олим-у уламолар фикр юритган, асарлар яратган.


Барчамизга маълумки, ҳар бир суверен давлат ўзининг бетакрор тарихи ва маданиятига эгадир. Бу тарих, бу маданиятнинг ҳақиқий ижодкори, яратувчиси эса ҳақли равишда шу мамлакат халқи ҳисобланади.
Ўзбекистонимизнинг кўп асрлик тарихи ва кейинги 25 йиллик ривожланиш даври, ўз давлат мустақиллиги ва суверенитетини мустаҳкамлашга қаратилган тараққиёти бу ҳақиқатни яна бир бор яққол тасдиқлаб берди. Ана шу бунёдкорлик жараёнининг қудратли ва ҳал қилувчи кучи, ҳеч шубҳасиз, кўпмиллатли халқимиздир.
Ўзбек халқининг неча минг йиллик тарихида қандай мураккаб даврлар, оғир синовлар бўлганини барчамиз яхши биламиз.1
Ўзбек халқи бугунги мустақил давлатчилигига эришгунга қадар қанча истилолар, мустамлакачилик зулмларини бошидан кечирди. Ўтган даврларда, айниқса рус истилоси даврида мустақиллик учун қанчадан-қанча миллат фарзандлари ўз жонини фидо қилди.
Дунёда илк давлатлар пайдо бўлганидан бошлаб бугунги кунга қадар турли хил шакл ва усулларда бошқарилиб келинмоқда ҳамда улар ўзининг хусусиятига кўра замон ва маконда бир-биридан фарқ қилиш билан бирга маълум алоқадорликда ривожланиб келмоқда.
Антик даврдан бошлаб бугунги кунгача узоқ вақт давомида мавжуд бўлган ва дунё давлатлари орасида энг кенг тарқалган давлатни идора қилиш шаклларидан бири бу – давлат бошқарувининг республика шаклидир.
Давлат бошқарувининг республика шакли ҳақида фикр юритар эканмиз, аввало давлат тушунчасининг ўзига қисқача тўхталиб ўтишни жоиз топдик. “Давлат” тушунчаси конституциявий ҳуқуқнинг кўпчилик атамалари каби кўп маъноли ва кўп кирралидир. Давлат – бу инсонларни бошқариб турадиган, яъни қонунлар чиқарадиган, армияга эга бўлган, жиноятчиликка қарши курашадиган ташкилотдир. Давлат сиёсий институт ҳисобланади.
Кўпчилик мамлакатларнинг конституцияларида ҳокимият бўғинларининг ташкил этилишини ифодаловчи нормалар бевосита “давлат” атамаси билан боғлиқ ҳолда берилади. Масалан, умуман олганда, давлат - бу жамият ишларини бошқарадиган ва фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва мажбуриятларини, ҳуқуқий жиҳатдан тартибга соладиган ҳамда уларни таъминлайдиган сиёсий ташкилотдир. Шуни айтиш керакки, давлат замонавий маънода – фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлайдиган ҳамда уларни амалга оширилиши учун кенг шарт-шароит таъминлаб берадиган муҳим сиёсий ташкилот сифатида намоён бўлади.
Шундай қилиб, давлатни жамият манфаати йўлида ижтимоий ҳаётни тартибга соладиган ва ўз суверен ҳокимиятидан фойдаланадиган ташкилот сифатида таърифлаш мумкин1.
Мазкур битирув ишининг мавзуси давлат шакли тўғрисида бўлиб, у давлат билан чамбарчас боғлиқликдаги ҳодиса ҳисобланади. Уларнинг бири иккинчисисиз мавжуд бўлмайди ва уларни айро тасаввур қилиш мумкн эмас.
Юридик адабиётда “давлат шакли” тушунчасига турлича нуқтаи назар билан қарашлар мавжуд. Бир гуруҳ муаллифлар уни тор маънода тушунадилар, уларнинг фикрича, давлат шакли бу фақат бошқарув шаклидир. Кенг маънода тушунувчи муаллифлар эса бу тушунчага бошқарув шакли ва давлат тузилиши шаклининг мажмуи сифатида баҳо берадилар2.
Демак, давлат шакли давлатнинг моҳияти билан бевосита боғлиқ, бўлиб, давлат бошқарув шакли тушунчасини ўрганиш орқали давлат ҳокимияти қандай ташкил қилинганлигини, унинг идоралари ўзаро фаолиятни қандай амалга ошириши, ушбу идораларнинг шаклланиш тартиби қандай бўлиши, уларнинг ваколат муддати, ташкилий тузилиши, ўзаро алоқаси, марказий ва маҳаллий давлат органлари ўртасидаги ўзаро муносабат, давлат ҳокимиятини амалга ошириш усуллари ва воситалари тўғрисида зарур тушунчалар ҳосил қилинади.
Ўз ичига давлат бошқаруви, давлат тузилиши ва сиёсий режимни қамраб олувчи сиёсий ҳокимият усуллари йиғиндиси бу – давлат шаклини ташкил этади. Шунингдек, давлат шакли уч таркибий қисми – унинг бошқарув шакли, тузилиши шакли ва сиёсий идора усули бирликда олинган сиёсий ҳокимият ташкилотидир.

Download 403 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish