Мавзу: Реконструкция – шаҳарларни ривожлантириш шакли



Download 0,69 Mb.
bet1/5
Sana18.07.2022
Hajmi0,69 Mb.
#819688
  1   2   3   4   5
Bog'liq
13 маъруза


13 маъруза
Мавзу: Реконструкция – шаҳарларни ривожлантириш шакли
Режа:
1. «Шаҳар реконструкцияси» тушунчаси. Шаҳар реконструкциясининг мақсад ва вазифалари.
2. Шаҳар реконструкцияси турлари.


Таянч сўз ва иборалар: Шаҳар реконструкцияси, реконструкциясининг мақсад ва вазифалари, реконструкция турлари, реконструкция лойиҳаси, таркиб, тартиб.


Маъруза
1. «Шаҳар реконструкцияси» тушунчаси. Шаҳар реконструкциясининг мақсад ва вазифалари
Фан, техника ва саноатнинг ривожланиб бориши билан катта шаҳарларнинг доимий ўсиб бориши, ўрта ва кичик шаҳарларнинг ривожланиши кузатилмоқда. Бунинг натижасида аҳолининг ҳаёт шароитини яхшилаш муаммоси билан бир вақтда шаҳар ерларидан ва мавжуд моддий фондлардан янада унумлироқ фойдаланиш зарурати кундан-кунга долзарб бўлиб бормоқда. Шаҳарларнинг қурилиш фонди йирик моддий фонд сифатида аҳамиятга эга ва уни яхши ҳолатда сақлаб туриш талаб этилади.
Ушбу муоммонинг бошқа, аввалгисидан кам бўлмаган аҳамиятга эга бўлган жиҳати бўлиб қимматли архитектуравий-тарихий меросни асраб- авайлаш ва сақлаш ҳисобланади. Ривожланаётган шаҳарлардаги тарихий муҳит-бу халқнинг авлоддан авлодга етказиб бераётган моддий ва маънавий қадриятларидир. Шаҳарсозлик саънатида даврлар алоқаси ва туташмасини қадрлашда биз нафақат меъморчиликнинг буюк асарлари ва обидаларида, балки ҳар бир кўча, маҳалла, ҳовли, катта ва кичик оддий биноларни ҳам эътибордан четда қолдирмаслигимиз зарур.
Шаҳарсозлик меросини сақлаш ва уни бойитишнинг асосий йўли-эски шаҳарларни реконструкциялаш ва уларни замонавий талабларга мослаштиришдир. Реконструкциялаш бир-бири билан узвий боғланган учта муҳим масалани ўз ичига олади: шаҳар ҳудудини тартибга келтириш, эски биноларни модернизациялаш ва меъморий обидаларни муҳофазалаш ва раставрациялашдир.
Зaмонaвий шaҳaрсозликдa "реконструкция" aтaмaси икки хил мaъногa эгa. Бир тaрaфдaн, бу жaраён шaҳaрнинг, хусусaн унинг aйрим элементлaрининг муттaсил ривожлaниши, янгилaниши, қиёфaсининг ўзгaриши вa фaзовий режaвий тaшкиллaнишини модернизацияси бўлсa, иккинчидaн реконструкция шaҳaрнинг ривожлaнишини тaъминловчи қурол сифaтидa кўринaди. Шaҳaр ривожлaнишининг ҳaр бир муaйян вaқти унинг тугaллaнгaн функционал вa объектнинг фaзовий-режaвий нуқтaи нaзaрини ифодa этиши лозим. Мaсaлaнинг иккaлa тaрaфи ҳaм реконструкциянинг мaқсaд вa вaзифaлaрини, йўл вa усуллaрини белгилaб берaди.
Шаҳарнинг шаклланиши узоқ тарихий жараён бўлиб, бунинг натижасида унинг архитектуравий- режавий таркиби вужудга келади.
Турли шаҳарларда у турлича бўлиб, бир-бирига ўхшамайди. Мамлакатимизда нодир архитектуравий меросга эга бўлган эски шаҳарлар билан биргаликда, нодир меъморий обидалари бўлмаса ҳам, ўзининг яхлит режавий ечими ва даврнинг ўзгаришларини ўзида сақлаб қолган шаҳарлар мавжуд. Бундан ташқари, нисбатан унча катта бўлмаган, ўзининг индивудуал шакл-шамойилига эга бўлган янги шаҳарлар ҳам бор. Турлича табиий шароитларда жойлашган катта ва кичик шаҳарлар мавжуд. Буларнинг ҳаммаси уларни реконструкциялашда ўзига хос, алоҳида ёндошувни талаб этади.



Download 0,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish