Мухтаров абдуғафур саттар ўҒлининг давлат бошқаруви шаклларининг ўзига хос жиҳатлари: республика шакли мисолида



Download 403 Kb.
bet10/14
Sana25.02.2022
Hajmi403 Kb.
#271778
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
БМИ МУХТАРОВ (20.07.2020)

2.3. Дуалистик (аралаш) республика

Аралаш республикалар ўзида президентлик ва парламентар республикалар институтларини мужассам этади. Ижро этувчи ҳокимият ваколатларига эга бўлган ва халқ томонидан сайланадиган президент институти президентлик республика бошқарув шаклидан ўзлаштирилади. Парламентар республика шаклидан эса бош вазир етакчилик қиладиган ҳукуматнинг парламент олдидаги масъуллиги олинади.


Ижро этувчи ҳокимиятнинг бундай тизими бицефаль (“икки бошли”) ҳокимият деб аталади. Мабодо, президент ва парламент кўпчилиги бир партияга (коалицияга) мансуб бўлишса, у ҳолда президентнинг ўзи ҳукуматни шакллантиради ва амалда унинг бошлиғи бўлиб қолади. Агар улар турли партияларга мансуб бўлсалар, у ҳолда президент парламент кўпчилиги бошлиғини бош вазир этиб тайинлашга мажбур бўлади. Бунда президент ва ҳукуматнинг бирга яшаши, яъни ҳамхоналиги деб аталадиган вазият юзага келади. Бундай вазиятда у сиёсий жиҳатдан нисбатан заиф бўлади, лекин, шунга қарамай, ҳукумат президент фикри билан ҳисоблашишга мажбурдир. Мазкур шаклдаги республикаларга Францияда бешинчи республика, Португалия, Финляндия, Европанинг тоталитар тузумидан кейинги кўпчилик мамлакатларини мисол қилиб келтириш мумкин.
Чунончи, Францияда президент “ҳамхоналик” вазиятида ҳам мустақил ваколатларини сақлаб қолган муҳим сиёсий арбоб бўлиб қолаверади. У олий бош қўмондон ҳисобланади, референдум ўтказиш ҳақида қарорлар қабул қилади, энг муҳими — қонунчилик предмети бўла олмайдиган масалалар юзасидан тартибга солувчи ҳужжатларни эълон қилади. Дарвоқе, бу ҳужжатлар бош вазир томонидан, зарурий ҳолларда эса — масъул вазирлар томонидан назорат қилинади. Натижада бу ҳужжатлар, президент фикрини ҳисобга олган ҳолда, ҳукумат эълон қилган ҳужжат бўлиб чиқади. Лекин, нима бўлганда ҳам, “ҳамхоналик” вазиятида президент ва ҳукумат бир-бирларининг манфаатлари билан ҳисоблашишга мажбур бўладилар.1
Агар аралаш республикада президент ва парламент бир-бирига нисбатан муҳолифатда бўлмаса, “партия” ҳокимияти таркиб топиб, унда бош ролни президент ўйнайди. Мабодо, улар бир-бирига муҳолифлик қилса, унда ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи ва ижро этувчи тармоқларга бўлинишининг ўзига хос кўриниши юзага келади. Бунда ижро этувчи ҳокимиятни президент ва парламент олдида масъул бўлган ҳукумат амалга оширади, лекин, айни пайтда, у президент фикрини ҳисобга олишга мажбур. Ҳокимият бўлинишининг бу турида ҳукумат бошқарувнинг парламентар республика шакли амал қиладиган мамлакатларга нисбатан парламентга камроқ тобе бўлади.
Аралаш (президентлик-парламентар) республика бошқарув шакли ноанъанавий монархия шакли сингари бошқарув амалиётида кам учрайдиган турлардан бири бўлиб, юридик адабиётлар ва ҳуқуқшунослик манбаларида батафсил ўрганилмаган. Аралаш республика шакли мамлакатда бир вақтнинг ўзида “кучли парламент” ва “кучли президент” мавжудлиги билан бошқарувнинг бошқа шаклларидан кескин фарқ қилиб, президент ва парламент ваколатлари ўртасидаги мувозанатнинг мавжудлигида намоён бўлади.
Президент умумхалқ овоз бериш йўли билан сайланади. У кенг ваколатларга эга бўлса-да, лекин ҳукумат бошлиғи бўлмайди. Президентлик лавозими билан бир қаторда, кенг ваколатларга эга бўлган Бош вазир мансаби назарда тутилади. Ҳукуматни тузишда президент ҳам, парламент ҳам фаол иштирок этади. Ҳукумат ҳам парламент олдида (ишончсизлик вотуми), ҳам президент олдида (истеъфо) масъулдир.
Аралаш республика шаклига ҳозир Франция ва Украина давлатларидаги мавжуд бошқарув шаклини мисол сифатида кўрсатиш мумкин.
Аралаш республика давлат бошқарув шакли ўзида ҳам президентлик, ҳам парламентар республика элементларини ифодалайди. Аралаш республика давлат бошқарув шакли айрим муаллифлар томонидан ярим президентлик республикаси, ярим парламентар республика, дуалистик республика номлари билан ҳам аталади.
Аралаш республика катор xорижий мамлакатлар учун “классик” бошқарув шакли ҳисобланади. Ўз даврида Германияда Веймар республикаси ҳам маълум вақт ўзида мазкур бошқарув шакли элементларини акс эттирган эди. (1919-1933 йиллар). Аралаш республикалар ўзининг алоҳида мазмунига эга бўлган, бошқарувнинг мустақил шакли сифатида кўриб чиқишга йўл қўядиган қатор мустаҳкам xусусиятларига эга.1
Аралаш республика моделининг мазмуни президентлик республикасига караганда бирмунча камрок даражада ҳокимият бўлиниши шароитларида амалга ошириладиган кучли президентлик ҳокимиятига олиб келади. Бу ерда президент маълум вазиятларда парламентни тарқатиб юбориши мумкин, парламент эса ҳукуматга нисбатан ишончсизлик вотумини билдиришга ҳақли.
Бевосита халқ томонидан сайланадиган ва кенг ҳокимият ваколатларига эга бўлган давлат бошлиғи аралаш республикада ижроия ҳокимиятининг ягона сохиби бўлиши шарт эмас, кўпинча эса бу ваколатларни ҳукуматни бошқарувчи премер - министр билан бўлишади. Давлат бошлиғи ва ҳукумат бошлиғининг ваколатлари баъзан жуда жипслашиб кетади ва қарорни расман қабул қилиш учун ҳар бирининг розилиги талаб қилинади. Давлат бошлиғи аксарият ҳолларда ҳукуматнинг айрим фаолият доираларини назорат қила туриб (масалан, ташки сиёсатда) кўпинча умумий, стратегик масалаларнинг ҳал этилиши учун жавоб беради, айни пайтда премер-министр кундалик, амалий бошқарув учун жавобгар бўлади.
Францияда президентга муҳолиф бўлган партияларнинг (партиялар блокининг) парламент сайловларидаги ғалабаси ижроия ҳокимияти дуализмини тўсатдан кучайтириб юборади ва давлат бошлиғи ваколатларининг чегараланишига олиб келади. Бундай вазият (Франция сиёсий адабиётларида “бирга бўлиш” деб аталган) жумладан, 1997 йилда бўлиб ўтган муддатидан аввалги парламент сайловларида Ж.Ширакка ўнг партияларнинг кўмагига таянган ва мухолиф бўлган Француз социалистик партияси ғалаба козонгандан кейин юзага келган.
Ярим президентликка якин бўлган бошқарувнинг аралаш шакли баъзи янги Конституцияларда (Африканинг баъзи француз тилида сўзлашувчи мамлакатлари ва б.) ўзининг кенг ифодасини топган. Бироқ, бу мамлакатларда шаклланган бошқарув шакли парламент сайловларини, яъни унда ғалаба козонган партияларни (партиялар блокини) ҳисобга олиб ҳукумат шаклланишининг “классик” яримпрезидентлик модели учун ҳар доим ҳам xарактерли деб кўзда тутилмайди. Ўзининг дуализми сабабли яримпрезидентлик республикаларининг ижроия ҳокимияти меxанизми одатда президентлик республикаларига нисбатан мураккаброк ҳисобланади.
Бошқарувнинг аралаш шаклидаги республикаларда президентлик республикаси ва парламентар республикага xос бўлган айрим умумий xусусиятлар республика президентининг макомида ўз аксини топади. Масалан, президентлик республикасидаги каби президентнинг халқ томонидан умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида сайланиши, шунингдек парламентар республикадаги каби президент томонидан чиқарилган актнинг ҳукумат бошлиғи ёки тегишли министр имзоси билан тасдиқланиши (масалан, Полшада, Португалияда) ва ҳоказо. Шу ўринда бир шаxснинг давлат ва ҳукумат устидан раҳбарлигига ҳар xил танкидий нуктайи назардан ёндашиш мумкин, лекин президентнинг ўз ваколатини бевосита халқдан олишини ҳисобга олсак, бунга нормал ҳолат сифатида караш мумкин.1
Дуалистик республика шаклидаги давлат бошқарувида президент давлат бошлиғи функциясини амалга оширади. Шундай қилиб, президент йўл бошловчи ва давлат раҳбари бўлиб, кучли сиёсий арбоб сифатида майдонга чиқади. Халқ томонидан сайлаб қўйилиши унинг юқори вакиллик институт эканлигидан далолат беради.
Аралаш республикада ҳукумат таркиби парламент сессияларида депутатлар тасдиғига қўйилади. Бу жараёнда депутатлар президент томонидан кўрсатилган номзодларни тасдиқлашлари шарт. Агар бирор-бир кўрсатилган номзоднинг бундай лавозимга лойиқ эмаслиги асослаб берилса, президент бошқа бир шаxснинг номзодини кўрсатишга мажбур бўлади. Шунинг учун ҳам ҳукумат фақат президент бошчилигида фаолият юритади. Барча ҳокимият масалаларида ҳукумат аъзолари тавсиявий xарактердаги қарорлар қабул қилиши мумкин, катъийй қарорни ягона президентнинг якка ўзи ҳал қилиши мумкин. Ушбу давлат бошқаруви шаклининг асосий белгиси – ҳукуматнинг ўз сиёсий фаолияти тўғрисида парламент олдида жавобгарлигининг белгиланмаганлигидандир. Парламент ҳукумат аъзоларини қонунни бузган такдирда ҳам ўз лавозимидан озод этишга ҳақли эмас. Ҳукумат ўз фаолиятини олиб боришда, парламентнинг ишончига ёки ишончини йўқотишдан қўрқмайди. Энг ривожланган давлатларда президент ва ҳукумат аъзолари бир партиянинг вакиллари ҳисобланади. Улар ўз фаолиятини бўйсуниш асосида ташкил этадилар ва давлатнинг сиёсий режимини белгилайдилар. Агар қонунга xилоф xатти-ҳаракатлари давлат аҳамиятига молик масалаларда салбий оқибатни келтириб чиқарса, парламентнинг импичмент (ишончсизлик) ҳуқуқи кучга кириши мумкин.1
Аралаш республика бошқарув шаклида, айниқса, қонунни амалга киритиш жараёни мукаммал тенглик принципида белгиланган. Президент қонунни тасдиқлаш ёки қайта ишлаш учун ўз эътирозини билдириб парламентга қайтариши мумкин. Агар қайта ишлашга юборилган қонун лойиҳаси ҳар иккала палата аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилиниш лозимлиги тасдиқланса, президент қонунни имзолашга мажбур бўлади. Шунингдек, президент томонидан имзоланган халқаро шартномалар, парламент йиғилишида ратификация (тасдиқланиши) ёки денонсация (барвақт бекор қилиниши) қилиниши мумкин.
Суд ҳокимияти эса парламент томонидан қабул қилинган актларнинг Конституциявийлигини назорат қилади ва шунинг билан бошқа қонунчилик, ижроия органлар устидан назорат ўрнатилади ва мамлакатда тартиб-интизомга риоя қилиш таъминланади.



Download 403 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish