Ҳозиргина баён қилинган устувор вазиифалар давлат бошқаруви тизимини бугунги ва эртанги кун талабларидан келиб чиқиб, янада такомиллаштиришни тақазо этади2.
Бу борада 2017-2020 йилларга мўлжалланган, Ўзбекистон Республикасида маъмурий бошқарув соҳасидаги ислоҳотлар концепциясини қабул қилиш кўзда тутилмоқда.
Ушбу концепцияга мувофиқ, давлат бошқаруви органлари тузилмасини, вазифа ва ваколатларини оптималлаштириш, уларнинг ўзига хос бўлмаган, такрорланадиган функцияларини ҳамда ходимлар умумий сонини қисқартириш, шунингдек, давлатнинг иқтисодиётни бошқаришдги ролини кескин камайтириш бўйича аниқ тадбирлар амалга оширилади.
Хулоса
Юқоридаги мавзу юзасидан қилинган таҳлиллар асосланиб, қуйидаги хулосаларга келиш мумкин.
Биринчидан, республика демократик принципларга асосланган давлат бошқарув шакли ҳисобланади. Республика шаклида олий ҳокимият ваколати шахслари сайловлар орқали давлат тепасига келади. Ушбу давлатларида парламент аъзолари умумҳалқ сайловларида сайланади. Шу йўл билан демократик принциплар, аҳолининг давалат ҳокимиятини ташкил этиш ва уни бошқаришдаги ҳуқуқи таъминланади.
Иккинчидан, давлат бошқарув шаклларини таснифлашда нисбатан умумий жиҳатларга ҳамда ривожланган давлатлар андазаларига эътибор қаратилган. Бунда асосан президентлик республикаси – АҚШ, парламентар республика – Германия, аралаш шаклдаги ресспублика – Франциядаги давлат бошқарув шакллари таснифлаш объекти бўлган.
Учинчидан, ҳар қандай бошқарув шаклини, гарчи республика бўлсада, бирдек баҳолаш мумкин эмас. Масалан, парламент республикаларида парламентнинг ҳукуматни шакллантиришдаги иштирокига назар ташлайдиган бўлсангиз, бири иккинчисиникини мутлақо такрорламайди. Барчасида халқнинг турмуш-тарзи, менталитети, табиати, ижтимоий-иқтисодий ҳаёт, сиёсий кучлар нисбати, миллат етакчиларининг қудратига қараб бир-биридан фарқланади.
Тўртинчидан, Республика бошқарув шаклининг тури бўлган аралаш республика шаклини ҳам икки турга: парламентар-президентлик республикаси ва президентлик-парламентар республикаси каби қисмларга ажратиш мақсадга мувофиқ бўлади. Бунда давлат ҳокимиятининг ўзаро тийиб туриш ва мувозанатда сақлаш тамойилининг ёрқин ҳолда ифодаланишини кўришимиз мумкин. Шунингдек, ушбу бўлиниш давлат ҳокимиятининг олий органлари ўртасида ваколатлар тақсимотини амалга оширилишини анча барқарорлаштиради ва ойдинлаштиради.
Шунингдек, республика бошқарув шакли ўзида демократик тамойилларни мужассам этгани билан характерли ҳисобланади. Жумладан, ушбу бошқарув шаклида кенг халқ оммаси давлат ҳокимиятига таъсир қилишда фаол иштирок этади.
Унинг бу иштироки сайловлар орқли олий мансабдор шахсни лавозимига сайлаш ва вакиллик органларини шаклланиришда, мамлакатнинг муҳим ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ҳаётига доир қарорларни референдумлар орқали қабул қилиш, сиёсий партиялар, ҳар хил уюшмаларга бирлашиш орқали жамиятдаги муҳим жараёнларда иштирок этиш, қонунлар ва бошқа норматив тусдаги ҳужжатларнинг қабул қилинишида фаол иштирок этиш, жамоатчилик назоратини олиб бориш кабиларда намоён бўлади.
Хулоса якунида битирув малакавий иши мавзусига доир масалалар юзасидан қуйидаги таклифларни илгари сурамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |