Муаммо ва ечимлар республика илмий-амалий конференция материаллари инновационные подходы в повышении



Download 6,57 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/127
Sana20.04.2022
Hajmi6,57 Mb.
#566254
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   127
Bog'liq
конференция китоб-2019 168-bet

“Болаларни эмас, катталарни ўқитиш асосида 
дунёни вайрон қилишдан асраб қолиш мумкин”
Г.Уэллс 
Таълим­тарбия жараёнини тўғри ташкил этиш мавжуд имкониятларни сафарбар этиш 
мактаб ўқитувчиларининг билими, малакаси ва кўникмаларига бориб тақалади. Ҳар бир 
педагог дарсни ташкил қилишида ўзидаги мавжуд ижодий тафаккур ва креативликни 
такомиллаштириб боради. 
Мактаб ўқитувчиси ўз фаолиятини ташкил қилишда маълум бир мақсадларни 
кўзлаган ҳолда ўз тажрибасига ва инновацияларга таянади. Ҳозирги даврда ўқитувчининг 
малакасини ошириш жараёнига ўзгача ёндошувлар ва турли қарашлар мавжуд бўлиб, улар 
катталарнинг таълим олиш механизмлари, ўзига хосликлари, қоидалари, қонуниятлари ва 
таълимни ташкил қилишдаги тамойиллар ўз фаолиятини тўғри ташкил қилишга кўмак 
беради. 


Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар 
115 
Ўқитувчи томонидан амалга ошириладиган ўқув фаолиятини ташкил қилиш бўйича 
яратилган янги адабиётларда таълимни такомиллаштириш, ўқув – тарбия жараёнини 
оптималлаштириш, ривожлантирувчи таълим, таълимнинг фаол, янги методлари, муаммоли 
ўқитиш методи, дастурлаштирилган таълим каби атамалар негизида ўнлаб назариялар, 
ёндошишлар тўғрисида маълумот берилган.
Шу каби ёндошувлардан яна биттаси андрогогика яъни катта ёшдаги шахсларга таълим 
бериш масаласи бўлиб, ҳозирги куннинг долзарб масалаларидан биридир.
Катталар билан шуғулланадиган маҳоратли мутахассислар айнан ушбу йўналишдаги 
таълимни ташкил қилишда қулай, самарали ва натижали жараён сифатида амалга 
оширилишини назарда тутади. Мактаб ўқитувчисининг муваффақиятли ва кафолатланган 
натижага эришиши ҳамда юқори даражадаги саъй – ҳаракатларни амалга ошириши кўпроқ 
билим олишга интилиши ва шахсий уринишлари билан ўзига хосликни юзага келтиради. 
Мактаб ўқитувчисини ўқитишда ўзаро ҳамкорлик, ижодий фаоллик, ўзаро ҳурмат, иш 
қоидаларига амал қилиш муҳим саналади. 
Катталарни ўқитишда шахснинг нуқтаи ­ назари, муносабатлари, шахсий қабул 
қилинган қарорлари унинг жавобгарлиги ва масъулиятини ҳис этиши ёш даврига хос тарзда 
амалга оширади. Айнан ушбу жараёнда мактаб ўқитувчиси ўқитиш услуби, ўқув жараёнини 
ташкил қилиш, ўқув фаолиятини режалаштириш, мақсад ва вазифаларни белгилаш, ўқув 
жараёнининг мазмунини қандай ташкил қилиш мумкин деган талай саволларга жавоб топиш 
йўли билан ўзига хос бўлган таълим йўналишини шакллантириши лозим.
Катталарнинг таълим олиш жараёнида уларда шахсий ва касбий сифат, хусусият ва 
фазилатлар иерархик тарзда шаклланиб боради ва гностик фаолият сифатида қуйидагича 
намоён бўлади: 
­ катталар ўзларини мустақил идора эта оладиган шахс сифатида ҳаракат қилади; 
­ катталар кўп йиллик иш тажрибаларига таянадилар ва ўз қобилиятларини бошқара 
оладилар; 
­ янги ахборотларни қабул қилишда, баҳолашда, саралашда ва уни ишлатишда 
эҳтиёткорлик билан ҳаракат қиладилар; 
­ катталар таълим олиш жараёнида хотирасида сақланган ахборотларни тезда 
таққослайдилар. 
Катталарда таълим олишга бўлган иштиёқни мотивация даражасига кўтариш орқали 
уларнинг: 

қизиқувчанлиги, ўз билимини ривожлантириши; 

амалий ҳаракатларга кўпроқ эътибор қаратиши; 

таваккалчилик қилишга мойиллиги; 

ўз қобилиятига ишониши; 

янгиликларни тезда ўзлаштириб олишга бўлган иштиёқ шаклланиб боради. 
Катталарнинг билимини баҳолашда аниқ мезонлар ишлаб чиқиш назарда тутилади. 
Катталарнинг таълим жараёнини муваффакиятли ташкил этиш учун қуйидаги 
вазифаларни амалга ошириш мақсадга мувофиқдир:
­
тингловчи савияси, характери, истеъдоди, интеллекти, хулқи, малакаси, иродаси, 
эҳтиёжи, мотиви ва хис­туйғусини баҳолаш тестларни ишлаб чиқиши; 
­
тингловчиларда 
муайян 
фазилатлар, 
ҳусусиятлар, 
сифатлар, 
хислатларни 
шакллантириш учун тренинг, ишбилармонлик ўйинлари, психодрама, фикрлар жанги ва 
махсус машқлардан унумли фойдаланиш; 
­
тингловчилар ёшига, фанларнинг моҳиятига биноан педагогик технологиянинг 
воситаларини саралаш ва замонавийсини кашф килиш; 
­
метод, методикаларни модификациялаштиришни амалиётга жорий қилиш; 
­
дарс бериш жараёнида ихтиёрийликка ўтиши ва ундан шахслараро мосликка, 
тенгликка эришиш; 
­
таълим бериш жараёнини ҳамкорлик фаолиятига айлантиришни тезлаштиради. 


Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар 
116 
МАЛАКАЛИ МУТАХАССИСЛАРНИ ТАЙЁРЛАШДА ЗАМОНАВИЙ ПЕДАГОГИК 
ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИНГ ЎРНИ 
КАСИМОВ Н.С., Ангрен шаҳар 3- мактаб ЎИБДЎ 
Бугунги кунда юртимизда таълим соҳасига алоҳида эътибор берилмоқда. 
Ёшларимизни дарс жараёнларига қизиқтириш учун турли таълим дастурлари ишлаб 
чиқилмоқда ва уларга алоҳида эътибор берилмоқда. Шу мақсадда “Кадрлар тайёрлаш 
миллий 
дастури”нинг 
10­бандида 
“Замонавий 
ахборот­технологиялари, 
компьютерлаштириш ва компьютер тармоқлари негизида таълим жараёнини ахборот билан 
таъминлаш ривожланиб боради” – деган фикр давлатимизнинг бу соҳага қанчалик эътибор 
берилаётганини кўрсатади.
Замонавий технологик жараёнлар мутахассислардан чуқур билим, юқори касбий 
малака, кенг ҳамкорлик қила олиш каби маънавий инсоний сифатларни талаб қилмоқда. 
Чунки ҳар қандай ривожланган катта давлатлар ҳам ўз­ўзини инсониятга зарур ҳамма 
маҳсулотлар билан таъминлай олмайди. Шу сабабли ҳам давлатлараро икки томонлама 
фойдали ҳамкорлик масаласи бугунги кунимизнинг энг долзарб масаласи ҳисобланади. 
Замонавий педагогик технологиялар таълим тизими имкониятларининг янада юқори 
даражада такомиллашиб боришини таминлайди. Буни эса педагогик технологиянинг
қуйидаги асосий қонунлари асосида кўриш мумкин: диагностик мақсадларга қаратилганлиги, 
тизимлилик, ҳамма жараёнларда ундан фойдаланишнинг қулайлиги, мазмун бўйича 
яхлитлик, мақсаднинг натижаланганлиги, табиийлик, ижтимоийлик ва юқори самарадорлиги 
кабилар. 
Шунингдек педагогик технологиянинг ривожланиб бориши унинг тизимлилик, 
бошқарувчанлик ва таълим натижаларини ўлчаш имкониятига эга бўлишлик каби илмий 
тамойилларига асосланган бўлади. 
Таълим олувчиларнинг ўқув ва билиш фаолиятларини бошқариш, таълим жараёнини 
олдиндан 
лойиҳалаштириш, 
режалаштириш 
ва 
ўқув 
жараёнида 
замонавий 
стандартлаштирилган 
педагогик 
тестлардан 
фойдаланиш 
кабилар 
эса 
педагогик 
технологиянинг асосий мезонларини ташкил қилади. 
Бугунги кунда таълим тизимининг ривожланишида янада юқори самарадорликларда 
олиб келувчи замонавий педагогик технологияларнинг қуйидаги услубларидан кенг равишда 
фойдаланиш мумкин: 
­
таълим олувчиларнинг билиш фаоллиги ва ижодий мустақиллигини оширувчи 
муаммолик ўқитиш услуби; 
­
шахснинг хис қилиш хусусиятларига максимал даражада яқинлаштирилган таълим 
жараёнини тузилмасини яратишдаги мужассамлаштирилган ўқитиш услуби; 
­
таълим мазмунини шахснинг индивидуал эҳтиёжлари ва унинг базавий тайёргарлиги 
даражасига мувофиқлаштиришдаги модулли ўқитиш услуби; 
­
шахс ва унинг қобилиятларига қаратилган ривожлантирувчи ўқитиш услуби; 
­
таълим олувчилар лаёқати уларнинг қизиқиш ва қобилиятларини аниқлаш учун 
қулай шароитлар яратиш мақсадидаги ўқитиш услуби; 
­
таълим олувчилар фаоллиги ташкиллаштиришга қаратилган фаол ўқитиш услуби; 
­
билим, кўникма ва малакаларни ўзлаштиришнинг шахсий фаолият тавсифида 
бўлишини таъминлашга қаратилган ўйинли ўқитиш услуби; 
­
интерфаол ўқитиш услублари кабилардан иборат. 


Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар 
117 
Замонавий педагогик технологиянинг асосий хусусияти шундан иборатки, унда 
қўйилган мақсадларга эришишнинг кафолатини берувчи, ўқув жараёни яратилади ва тўла 
амалга оширилади. Бунда ўқитиш технологияси ўз ичига қуйидагиларни қамраб олади: 
­
ўқув мақсадларини ўта аниқ даражада ишлаб чиқиш, уларни ўлчаш ва баҳолаш 
мезонларини танлаб олиш; 
­
қўйилган ўқиш мақсадларини таъминлашга қаратилган ўқув жараёнини ишлаб 
чиқиш ва ифода қилиш; 
­
ўқув мақсадларини, бутун ўқув жараёнини, ўқитиш натижаларига кафолатли 
эришишга йўналтириш; 
­
ўқитиш натижаларини тезкор равишда зудлик билан баҳолаш ҳамда ўқитиш 
жараёнига тузатишлар киритиш
­
ўқитиш натижаларини натижавий баҳолаш кабилар. 
Замонавий педагогик технологиялар тингловчиларни дарсга бўлган қизиқишига, 
амалий тажрибасини оширишга, дунёқарашини кенгайтиришга, фикрлаш доирасини 
чархлашга, янгидан янги маълумотларга эга бўлишга ва янги кашфиётлар ихтиро қилишга, 
фанга бепарво бўлмасликка ҳамда ўқув материалларининг тўла ўзлаштириш кафолатини 
беради, яъни ҳар бир гуруҳнинг ҳар бир тингловчиси ўқув фани дастурининг камида 80 
фоизини ўзлаштириши кафолатланади.
ИННОВАЦИОННАЯ ДЕЯТЕЛЬНОСТЬ В ОБРАЗОВАНИИ КАК СИСТЕМА 
ВЗАИМОСВЯЗАННЫХ ДЕЙСТВИЙ 
Маликова Л.Д., ЗДУЧ Пискентского района школы №5 
 
За годы независимости в нашей стране создан прочный организационно­правовой 
механизм коренного совершенствования системы образования и воспитания, подготовки 
достойной смены. На основе принятых в сфере государственных программ множество 
образовательных учреждений было построено заново и оснащено современным 
оборудованием. Работа в данном направлении набирает обороты, ибо формирование у 
молодежи самостоятельного мышления и широкого мировоззрения сегодня приобретает еще 
большую актуальность. Время требует новых подходов к процессу обучения и воспитания, 
внедрения в сферу инновационных технологий 
Понятие инновация в системе образования используется в нескольких смыслах. 
Педагогическая инновация – это внедрение и распространение педагогических систем, 
разработка новых технологий проектирования, управления, обучения и воспитания. 
Педагогическая инновация как педагогическая деятельность приобретает устойчивый 
творческий характер. Инновационная деятельность – это деятельность педагога или 
руководителя по освоению, внедрению различных новаций и овладению инновациями.
Но главным «камнем преткновения» в структуре данной готовности является всё же 
личностная готовность, т.е. наличие у педагога основных личностных свойств, необходимых 
для инновационной, в первую очередь, опытно­экспериментальной деятельности: 
­ вариативность мышления; 
­ креативность (способность к творчеству); 
­ перцептивность (способность к восприятию нового); 
­ коммуникативность (способность общаться, культура диалога); 
­ рефлексивность (способность к самоанализу и объективной самооценке);
­толерантность (терпимость к инакомыслию); 
­ синтонность (способность «настроиться на волну» другого человека: руководителя, 
коллеги, ребёнка, родителя);


Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар 
118 
­ эмпатийность (способность к сопереживанию) и целый ряд других. Чтобы выявить 
психологическую, т.е. личностно­мотивационную готовность в системе методической 
работы, необходимо проводить её диагностику. 
В качестве источников инновационных идей могут выступать:неожиданное событие 
(успех или провал как толчок к инновационной деятельности); различные несоответствия 
(между мотивами поведения детей, их запросами, желаниями и практическими действиями 
педагога); потребности педагогического процесса (слабые места в методике, поиск новых 
идей); появление новых образовательных моделей;демографический фактор; изменения в 
ценностях и установках детей (изменения отношения детей к образованию, к ценностям 
влечёт за собой поиск новых общения и профессионального поведения);новые знания (новые 
концепции, подходы к образованию, конкурентные методики и технологии);личностно 
мотивированная переработка имеющихся образовательных проектов, их самостоятельная 
интерпретация, вычленение и классификация проблемных (западающих) педагогических 
ситуаций, активный поиск инновационной информации, ознакомление с новшеством; 
профессионально­мотивированный анализ собственных возможностей по созданию или 
освоению новшества, принятие решения об использовании нового; прогнозирование средств 
достижения целей, изменений, трудностей, результатов инновационной деятельности 
(обсуждение с коллегами, администрацией, консультантами путей внедрения новшества); 
формирование целей и общих концептуальных подходов к применению новшества; создание 
«массива» идей, разработка концептуальной основы и этапов экспериментальной работы; 
прогнозирование средств достижения целей, изменений, трудностей, результатов 
инновационной деятельности; реализация инновационных идей (введение новшества в 
педагогический процесс и отслеживание хода его развития и внедрения); осуществление 
контроля и коррекции введения новшества и всей инновационной деятельности (оценка 
результатов внедрения, рефлексия самореализации педагога). Для осуществления 
инновационной деятельности педагоги могут объединяться в методические объединения по 
определенной теме или направлению деятельности, в проблемные (творческие) группы для 
решения определённых задач по организации и осуществлению образовательного процесса, 
в группы, разрабатывающие отдельные методические аспекты образовательного процесса, 
решающие задачи определённого возрастного этапа в обучении и воспитании детей. 
В инновационной деятельности педагогов важную роль играет мотивационный 
компонент. Инновационная деятельность строится под влиянием доминирующих мотивов. 
Это могут быть: 
1) внешние стимулы (материально вознаграждение, присвоение более высокого 
разряда, служебная необходимость, и др.); 
2) мотивы внешнего самоутверждения педагога или мотивы престижа и др.; 
3) профессиональные мотивы (желание учить и воспитывать, направленность 
инновации на обучающихся, и др.); 
4) мотивы личностной самореализации. 
Необходимым компонентом в структуре инновационной деятельности педагога 
является рефлексивный, который может быть в форме самоанализа, самооценки, 
самопонимания и самоинтерпретации сознания и деятельности, а также мыслей и действий 
обучающихся коллег. В функциональной модели деятельности педагога, разработанной Н.В. 
Кузьминой, рефлексия педагога включена в гностический компонент. 
Сформированность инновационной деятельности может быть оценена по одному из 
четырёх уровней: 
1) адаптивный – характеризуется неустойчивым отношением педагога и инновациям. 
Новшество осваивается только под давлением социальной среды; 
2) репродуктивный – отличается более устойчивым отношением к педагогическим 
новшествам, копированием готовых методических разработок с небольшими изменениями. 
Педагог осознает необходимость самосовершенствования; 


Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар 
119 
3) эвристический – характеризуется большой целеустремлённостью, устойчивостью, 
осознанностью путей и способов внедрения новшеств. Педагог всегда открыт к новому, ищет 
и внедряет новые способы педагогических решений; 
4) креативный – отличается высокой степенью результативности инновационной 
деятельности, высокой чувствительностью к проблемам, творческой активностью. Педагог 
целенаправленно ищет новую информацию, создаёт авторские школы, охотно делится 
педагогическим опытом и др. Интуиция, творческое воображение, импровизация занимают 
важное место с деятельности таких педагогов. 
Таким образом, инновация является одним из принципов современной педагогики. 
Подготовка педагога должна быть направлена на формирование готовности к восприятию 
новшеств и обучением умениям действовать по новому. 
ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ РАҲБАРЛАРИНИНГ МАЪНАВИЙ ҚИЁФАСИ, 
МАДАНИЯТИ ВА УНГА ҚЎЙИЛГАН ТАЛАБЛАР 
МАХМУДОВ И.Н., Қибрай тумани 33-сонли мактаб ЎИБДЎ 
ЮНУСОВ Н.М., Ўрта Чирчиқ тумани 27-сонли мактаб ЎИБДЎ 
Бугунги кунда таълим тизимида белгиланган вазифаларни амалга оширишда 
раҳбарларнинг касбий компетенциялари ва менежментга доир тажрибалари муҳим омилдир. 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев асарлари, нутқ ва маърузаларидан 
келиб чиққан ҳолда раҳбарда қуйидаги шахсий ва касбий сифатлар мавжуд бўлиши лозим 
деб ўйлаймиз: кишиларга хайрихоҳ ва илтифотли бўлиш; олижаноблик ва беғаразлик, 
холислик; 
кишиларнинг 
қадр­қимматига 
етиш; 
фуқаролик 
ва 
касбий 
бурчини 
бажариш;одамларга ишонч кишиларнинг ўз кучига қобилиятига бўлган ишончини қўллаб­
қувватлай олиш уни шахсий камчиликларини бартараф қилишга йўналтира билиш; юқори 
нутқ маданиятига эга бўлиш ва ташқи кўринишдаги озодалиги; ҳушмуомалалик, сиполик; 
камсуқумлик, 
вазминлик; андишалилик, 
масъулиятлилик; 
меҳнат 
ва 
дўстликдаги 
шерикчиликда ўзаро ёрдам ва қўллаб ­ қувватлаш; принципиаллик ва ишонч; талабчанлик, 
қатъий тартиб­интизомни сақлаш; танқидий таҳлил, шахсий жавобгарлик, масъулиятлилик; 
юқори даражадаги фуқаролик ватанпарварлик ва байналминаллик. 
Ҳар бир раҳбар ўзи учун мулоқотнинг этикавий тартибларини ўзлаштиради, шахсий 
фазилатлари ва тажрибалари билан бойитади, манфаат ҳамда эҳтиёжлари доирасида ундан 
фойдаланади. Муҳими у, ўз­ўзини баҳолай олиш, ташқаридан кузатиш, хатти­ҳаракатларини 
мунтазам равишда таҳлил қилиш, танқидий баҳо бериш салоҳиятига эга бўлиши лозим. 
Мазкур этикавий меъёрларга амал қилиш, зеро, унинг талаблари ахлоққа нисбатан нисбий 
кўриниш касб қилсада, профессионал хизмат доирасида мувофаққиятга эришиш гарови 
бўлиб хизмат қилади. Амалиётда кўпчилик раҳбарларнинг бошқарув 
фаолияти
самарадорлиги кўп жиҳатдан раҳбарнинг ўз лавозимида қанча муддат ишлаганига, яъни 
бошқарув жараёнида орттирган тажрибасига боғлиқ деб ҳисобланади. Тадқиқотларда эса, 
таълим муассасаси фаолиятини ташкил этиш ва такомиллаштиришда раҳбарларнинг 
бошқарув фаолияти самарадорлиги асосан уларнинг бошқарув йўналишидаги тушунчалари, 
билими, кўникма ва малакалари даражасига ҳамда уларнинг шахсий хусусиятлари, касбий 
тайёргарлигига ва шахсий сифатларига боғлиқ, деб кўрсатилади. Мазкур фикрга асосланган 
ҳолда, адабиётларда келтирилган раҳбар шахси ва унинг шахсий хусусиятлари ҳамда касбий 
тайёргарлигига ва эга бўлган шахсий сифатларига хос қуйидаги талабларни келтириш 
мумкин. Барча бўғинларда инсофли, диёнатли, билимдон, тажрибали раҳбар бошчилик 
қилмас экан, мустақил мамлакатимизнинг обрўси, унинг манфаати учун мардлик, 
жонкуярлик билан ишламас экан, ишларимиз кўнгилдагидек бўлмайди.


Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар 
120 
Раҳбар ҳар қандай вазиятларда ҳам ўзини тута олиши, ташаббускор бўлиши, ҳар қандай 
вазиятлардан жамоани олиб чиқа олиши, тараққиёт билан баробар қадам ташлаши, кўпчилик 
дарди билан яшаши, ҳамкорлик, ҳамжиҳатлик, ҳамижодкорлик билан иш юритиши, касбий­
услубий маҳорат эгаси бўлиши, сўзи билан иши бир бўлиши, мақсадни аниқ қўя оладиган ва 
унинг ижросини таъминлайдиган бўлиши, виждонли ва адолатли бўлиши, самимий, вазмин, 
бағрикенг бўлиши, ижодкор, бунёдкор ва яратувчан бўлиши, талабчан ва меҳрибон, вақтнинг 
қадрига етадиган, хушмуомала инсон бўлиши керак. 
Лавозим вазифалари бўйича қўйилган талабларда раҳбар ва педагог кадрлар томонидан 
биринчи навбатда давлат сиёсатини, таълим соҳасига оид бўлган меъёрий ҳужжатларни, 
таълим­тарбия жараёнини илмий асосда ташкил этиш қоидаларини чуқур билишига ва ўз 
фаолиятида қўллаш кўникмаларига алоҳида эътибор қаратилган.
Ҳозирги шароитда бошқарув тизимида ишлаётган ҳар қандай раҳбар учун, у бирон бир 
корхона, ташкилот, жамоа раҳбари бўладими ёки сиёсий арбоб бўладими, одамлар билан 
мулоқот маданиятини ўзлаштириш, жонли сўз воситасида кишиларга Ўзбекистон ҳукумати 
сиёсатини тўғри тушунтира олиш, мамлакатимизда олиб борилаётган туб ислоҳотлар 
жараёнида фаол иштирок этиш ва фуқаролик бурчларини чуқур англаб етишларига ёрдам 
бериш муҳим аҳамиятга эга. 
Раҳбар ходим мураккаб, баҳсли ва тортишувлар шароитида оқиллик ҳолатида бўлиши 
керак. Ақлга суяниш ортиқча ҳатти­ҳаракатлардан сақлайди. Раҳбар ходим ўзини тута 
билишида жамоага ўрнак бўлиши керак. Акс ҳолда, раҳбар ходимнинг ўзини тута олмаслиги 
жамоада ноқулай кайфиятни келтириб чиқаради ва раҳбар обрўсига зиён етказади. Зеро, бу 
маданий фазилатлар раҳбар ходим томонидан тажриба воситасида изчил ўзлаштирилиб 
борилиши керак.
Шунинг учун ахлоқ инсоннинг шахсий қадриятига айланганда, унинг аниқ фаолияти ва 
хатти­ҳаракатларига кўчиб ўтганда реал йўналтирувчи кучга, бурчга айланади. Мазкур 
муносабатларсиз ахлоқнинг мавжудлигини таъминлаб бўлмайди. Айнан шу хусусиятлар 
ахлоқнинг жамиятда бир хил қоидалар асосида яшаётган турли манфаатли муносабатларни 
тартибга соладиган ижтимоий функциясини ифода қилади. 
Хулоса ўрнида шуни айтиш жоизки, умумий ўрта таълим мактабларида фаолият 
кўрсатаётган раҳбарлар юқорида кўрсатилган хислатларга хос бўлсалар, уларнинг қўл остида 
ишлаётган педагог ва ўқитувчиларнинг ҳам меҳнат самарадорлигига бевосита таъсир 
кўрсатади. Бу эса ўз навбатида мактаб таълими самарадорлигини кўтарилишига ва 
ўқувчиларнинг фанларни ўзлаштиришларига ҳам ўз таъсирини кўрсатади. 
Адабиётлар: 
1.
Мирзиёев Ш.М. Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириб, янги 
босқичга кўтарамиз. – Тошкент: “Ўзбекистон”. –НМИУ, 2017. 
2.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 мартдаги “Умумий ўрта 
таълим тўғрисидаги Низом” тўғрисидаги 140­сонли Қарори. 
KАSBIY FAOLIYATGA TАYYORLASHDА O‘QUVCHILARNING KREATIVLIK 
SIFATLARINI SHAKLLANTIRISH 
МИРЗАОЛИМОВА Д.А., Андижон вилояти Андижон туман 47- мактаб ўқитувчиси 
Krеаtivlik qоbiliyati tushunchаsining mоhiyati. Krеаtivlik (lоt., ing.­create­ yarаtish, ­ 
creative “yarаtuvchi, ijоdkоr) ­ individning yangi g‘оyalаrni ishlаb chiqаrishgа tаyyorlikni 
tаvsiflоvchi hаmdа mustаqil оmil sifаtidа iqtidоrlilikning tаrkibigа kiruvchi ijоdiy qоbiliyati 
mа`nоsini ifоdаlаydi. Shахsning krеаtivligi uning tаfаkkuridа, mulоqоtidа, his­tuyg‘ulаridа, 
muаyyan fаоliyat turlаridа nаmоyon bo‘lаdi. Krеаtivlik shахsni yaхlit hоldа yoki uning muаyyan 


Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар 
121 
хususiyatlаrini tаvsiflаydi. Shuningdеk, krеаtivlik iqtidоrning muhim оmili sifаtidа аks etаdi. 
Qоlаvеrsа, krеаtivlik zеhni o‘tkirlikni bеlgilаb bеrаdi.
P.Tоrrеns fikrichа, krеаtivlik: muаmmоgа yoki ilmiy fаrаzlаrni ilgаri surish; fаrаzni tеkshirish 
vа o‘zgаrtirish; qаrоr nаtijаlаrini shаkllаntirish аsоsidа muаmmоni аniqlаsh; muаmmо еchimini 
tоpishdа bilim vа аmаliy hаrаkаtlаrning o‘zаrо qаrаmа­qаrshiligigа nisbаtаn tа`sirchаnlikni 
ifоdаlаydi. Zаmоnаviy tа‘lim sifаtini оshirish, tа‘lim muаssаsаlаridа tаhsil оlаyotgаn 
o‘quvchilаrning o‘quv fаоliyatini sаmаrаli tаshkil etish muаmmоsi, zаmоnаviy o‘qitish usullаridаn 
kеng fоydаlаngаn hоldа kаsb­hunаr kоllеji o‘quvchilаridа kreativ qobiliyatni rivojlantirish dаvr 
tаlаbidir. O‘rtа mахsus kаsb­hunаr tа‘limi tizimidаgi didаktik jаrаyon аnа shu tаlаblаr аsоsidа 
yo‘lgа qo‘yilgаndаginа, kеlgusidа yеtuk pеdаgоg kаdrlаrni tаyyorlаsh mumkin bo‘lаdi. 
O‘quvchilаrning kreativlik sifatlarini rivоjlаntirish ulаrdаn pеdаgоgikа, fаlsаfа, mаntiq, 
psiхоlоgiya vа bоshqа bir qаtоr fаnlаrdа o‘rgаnilаdigаn fikrlаshning хususiyatlаri vа 
qоnuniyatlаrini bilish vа ulаrgа аmаl qilishni tаqоzо etаdi. O‘quvchilarda kreativlik sifatlarini 
rivojlanishi kеlаjаkdаgi kаsbiy fаоliyatidа qo‘l kеlаdigаn bilimlаrni hаqiqiy hаyotdаn аjrаlmаgаn 
hоldа chuqurrоq, to‘lаrоq o‘rgаnishgа imkоn yarаtаdi. Bo‘lаjаk mutахаssislаrni kreativ sifatlarini 
rivojlanishi uning ob‘yekti hisоblаnmish g‘оyani to‘g‘ri bеlgilаsh kаttа аhаmiyatgа egа. Hаr bir 
yangilikdаn оldin g‘оya pаydо bo‘lаdi, kеyin shu yangilik hаqidа fikr yuritilаdi vа kаshfiyotlаr 
qilinаdi. Insоnning fikri bir jоydа turmаydi, u hаyotning turli­tumаn sоhаlаri bo‘ylаb tinimsiz 
izlаnish vа hаrаkаtdа bo‘lаdi. Hаr qаndаy muаmmоni mustаqil rаvishdа hаl etish jаrаyonidа 
uchrаgаn qiyinchiliklаrni yеngishdа bo‘lаjаk o‘qituvchining хаrаktеri shаkllаnаdi, ijоdiy 
qоbiliyatlаri rivоjlаnаdi. Kreativ qobiliyat tushunchаsi murаkkаb vа sеrqirrаdir. O‘zining 
mоhiyatigа ko‘rа hаr bir fikr ijоdiy vа u аqlning izlаnish, yangilik yarаtish hаmdа uni 
оmmаlаshtirishgа bo‘lgаn mustаqil hаrаkаtidir. 
Аdаbiyotlаr tаhlili shuni ko‘rsаtаdiki, mustаqil tаfаkkurning o‘zigа хоsligi shundаki, u insоn 
аqliy rivоjlаnishigа sеzilаrli tа‘sir ko‘rsаtаdi. Kreativ qobiliyat yangi muаmmоlаrni mustаqil hаl 
etishdа, bilimlаrni tеzlik bilаn egаllаshdа qo‘l kеlаdi. Kreativlik sifatlarini rivоjlаntirish bilаn 
bоg‘liq izlаnishlаr ikki аsоsiy yo‘nаlishdа аmаlgа оshirilаdi. Birinchi yo‘nаlishdа mustаqil 
fikrlаshning tаshqi ko‘rinishlаri vа ulаrning o‘zigа хоs хususiyatlаri tа‘riflаnаdi. Ko‘p оlimlаrning 
ishlаri muаmmоni shu nuqtаi nаzаrdаn o‘rgаnishgа bаg‘ishlаngаn. Ulаrdа quyidаgi g‘оyalаr аks 
ettirilgаn:
­ kreativlik sifatlariga оid аmаliy muаmmоlаrni mustаqil rаvishdа tuzmоq, bаjаrmоq, ijоdiy 
хаrаktеrdаgi muаmmоlаrni yеchmоq, аniq vа yashirin jаrаyonlаrning funktsiоnаl bоg‘lаnishini 
tushungаn hоldа bаjаrmоq vа hоkаzо;
­ kreativlik sifatlari хususiyatlаrini bilim vа uni o‘zlаshtirish dаrаjаsi оrqаli izоhlаsh;
­ kreativlik sifatlari аsоsini o‘quvchilаrning turli muаmmоlаrni hаl etishdаgi muаmmоgа оid 
tushunchаlаr yig‘indisini qo‘shish, mulоhаzа qilish, ulаrning o‘zаrо mаntiqiy bоg‘lаnishini 
аniqlаsh, bilish singаri umumiy qоbiliyatlаri tаshkil etаdi.
Ikkinchi yo‘nаlishdаgi izlаnishlаr ijоdiy fikrlаshning o‘zigа хоs хususiyatlаrini o‘rgаnish vа 
tushuntirishgа bаg‘ishlаngаn. Bundа kreativlik sifatlarini shахs хususiyatlаri (kаsbgа bo‘lgаn 
qiziqish, shахs uchun ijоdiy fikrlаshning аhаmiyati, shахsning yoshigа хоs bo‘lgаn хususiyatlаri) 
bilаn bоg‘lаshgа hаrаkаt qilingаn. Sоtsiоlоgik nаzаriyagа muvоfiq kreativlik sifatlarini 
rivоjlаntirish uchun turli ruhiy hаrаkаtlаrni uyg‘unlаshtirish, shахsning jismоniy vа ruhiy jihаtdаn 
zаruriy muvоzаnаtigа erishish zаrur. Fikrning rivоjlаnishi shахsni g‘оyalаrni bilish fаоliyatigа 
tаyyorlаshi lоzim. Jumlаdаn, Plаtоnning tа‘kidlаshichа, shахsning fikrlаsh qоbiliyatini 
rivоjlаntirishgа uni bоlаlikdаn tаyyorlаsh zаrur. Mutаfаkkir o‘yinlаrni bu yoshdаgi bоlаlаr fikrini 
rivоjlаntirish vоsitаsi sifаtidа аlоhidа аjrаtib ko‘rsаtdi. Dеmаk, kreativlik sifatlarini rivоjlаntirishgа 
оid turli zаmоn vа mаkоndаgi nаzаriy qаrаsh vа ilmiy yondаshuvlаr hаmishа bir­birini to‘ldirib 
kеlаdi. Mustаqil fikrlаsh jаrаyonidа fikrlоvchidа оldindаn mаvjud bo‘lgаn bilim, tushunchа vа 
qаrаshlаr rеаl vаziyatgа muvоfiq tаrzdа mоdifikаtsiya qilinаdi, ya‘ni mustаqil fikrlаy bоshlаngаndа, 
o‘zlаshtirilgаn nаzаriy bilim аniqlаshtirilib, аyni hоlаtdаgitаkrоrlаnmаs hаyotiy vаziyatgа mоs 
rаvishdа qаytа ko‘rib chiqilаdi vа o‘zgаrtirilаdi. Bo‘lаjаk mutахаssisning kreativlik sifatlari 


Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар 
122 
dеyilgаndа, o‘quvchining tаnlаgаn iхtisоsligi bo‘yichа yuqоri nаtijаlаrgа erishish uchun оldidа 
turishi mumkin bo‘lgаn turli ijtimоiy, kаsbiy vа hаyotiy muаmmоlаrni hаl etishgа yarоqli bo‘lgаn 
fаоl bilish fаоliyatini tа‘minlаydigаn mаntiqiy fikrlаshgа оid qоbiliyatlаr yig‘mаsigа egаligi 
tushunilаdi. Kreativlik sifatlarining rivоjlаnishi fikrlаsh fаоliyati mаnbаsi, mоtivlаri, uslublаri vа 
jаrаyonlаri, fikrlаsh qоbiliyatlаri dаrаjаlаridаn ibоrаt. Bu unsurlаrning hаmmаsi o‘zаrо bоg‘lаngаn. 
Mustаqil fikrlаydigаn sub‘yеkt mа‘lum bilimlаrni o‘zlаshtiribginа qоlmаy, ulаrdаn fоydаlаnish 
аsоsidа yangi bilimlаr egаllаydi hаm. Ko‘rsаtib o‘tilgаn ziddiyatlаrni bаrtаrаf etish, shахsning hаr 
tоmоnlаmа rivоjlаnishi, kаsbiy fаоliyat yaхlit mаnzаrа hоsil qilishi uchun tа‘lim jаrаyoni 
mаqsаdlаri, mаzmuni, shаrtlаri, vоsitаlаri, nаtijаlаri o‘rtаsidаgi mustаhkаm аlоqаni tа‘minlаsh, 
pеdаgоgikа vа psiхоlоgiya fаnlаrini o‘qitish sаmаrаdоrligini оshirish uchun tа‘lim jаrаyonigа 
innоvаtsiоn tехnоlоgiyalаrni kеng tаdbiq etish zаrur.
INGLIZ TILINI O‘RGATISHDA TALAFFUZDAGI MUAMMO VA YECHIMI 
MUXAMATJONOVA D.R., Xorijiy til va adabiyoti yo‘nalishi 3-bosqich talabasi 
Chet tilini o‘rganishda qator qiyinchiliklar mavjud. Til materiallarining tarkibiy qismlaridan 
biri bo‘lgan talaffuzga alohida e’tibor beriladi. Chunki chet tilida fikr bayon etish uchun aytiladigan
jumla tovushlarini to‘liq va ravon talaffuz etish va ularni biriktirish hamda tegishli nutq ohangini 
bilish talab etiladi.
Talaffuz etilishi, aytish va ma’no bilidirish kabi uch qismdan iborat. Ularning har biri tilda 
o‘ziga xos ijro xususiyati mavjud. Tilining fonetik jihatini o‘zlashtirish, ya’ni talaffuz ko‘nikmasini 
egallash nutqiy muloqotning muhim shartlaridandir. Til o‘rganishda chiroyli va ravon hamda, 
yetarli tezlikdagi talaffuza ega bo‘lish g‘oyatda muhimdir. Nutq birliklari faqat tovush timsollarida 
mavjudligini va talaffuzning leksika va grammatika ko‘nikmalari bilan birga qo‘shilib ketganligini 
nazarda tutib, nutqda ularni yaxlit egallash odat tusiga kirgan.
Nutq faoliyatining til materiallaridan biri fonetikadir. Boshlang‘ich ta’lim muassasalarida 
fonetika alohida fan sifatida o‘qitilmaydi, ammo ingliz tili fonetikasi ma’lum miqdorda o‘rgatiladi. 
Ingliz talaffuzni o‘rgatish nutq faoliyatini o‘rgatishda muhim o‘rin tutadi. Agar o‘quvchi o‘zi 
noto‘g‘ri talaffuz qilsa yoki noto‘g‘ri eshitsa, uni to‘g‘ri yozishga ham ta’sir qiladi.
Talaffuz mazmuni bo‘yicha o‘quvchilari quyidagilarni o‘rganadilar; 
1.
Ingliz tili unli, undosh tovushlarini va ularni talaffuz qilishni; 
2.
Unlilarning uzun (cho‘ziq), qisqa talaffuz qilishni; 
3.
Ingliz tovushlarini o‘zbek tovushlari bilan taqqoslashni; 
4.
Ingliz bo‘g‘in tizimining tuzilishini; 
5.
So‘zlardagi urg‘u, ohangini; 
6.
Gaplarni ma’nodor guruhlarga (sintogmalarga) ajratishni. 
Inglizcha talaffuz qilishni o‘rgatishda adabiy talaffuz qilish me’yorlariga asoslanadi. Bunda 2 
xil uslub mavjud: 
1.
To‘liq standart yoki komlpeks; 
2.
Qisqa uslub received pronunciation; 
Ingliz tili fonetika tizimining o‘ziga xos xususiyatlari quyidagilardir: 
1.
Unli harflarning to‘rt xil tovushga ega bo‘lishligi ya’ni 6 ta unli harflarning 20 ta tovush 
berishi yoki bo‘lib o‘qilishi, talaffuz qilinishi; 
2.
Tovushning harfdan ko‘pligi: 26 ta harf 46 ta tovush beradi; 
3.
Diftong va triftonglarning mavjudligi; 
4.
Ingliz tovushlarining tanglayda talaffuz qilinishi; 
5.
Ikkita harflarning bitta tovush birligi kabilar sh [s], ch [ts]; 
6.
Uzun­qisqa tovushlarining mavjudligi e [i:], se [e]. 
Biz o‘rta maktabda inglizcha talaffuzni o‘rgatishda quyidagi qiyinchiliklarga duch kelamiz: 


Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар 
123 
1.
Tovush hosil bo‘lish o‘rnini ko‘rsatishdagi qiyinchiliklari; 
2.
Ona tilidagi tovushlarning hosil bo‘lish o‘rnini ko‘rsatishdagi qiyinchiliklar; 
3.
O‘quvchilarning o‘ziga xos xususiyatlari; 
4.
Notanish tovush birikmalarini ravon nutqda talaffuz qilishdagi qiyinchiliklar. 
O‘QUVCHI-YOSHLARDA KREATIV FAOLLIKNI SHAKLLANTIRISH 
METODLARINI QO‘LLASH MUAMMOLARI 
NAZAROVA Z.T., Samarqand VXTXQTMOHM o‘qituvchisi 
Hozirgi globallashuv va tezkor axborot tizimi davrida yoshlarni, xususan, umumta’lim 
maktablari o‘quvchilarining kreativlik fazilatlarini shakllantirish, ularni yangi­yangi tashabbuslar 
bilan chiqishi hamda tevarak­atrofda bo‘ladigan voqea­hodisalarga befarq bo‘lmasligi, ularga 
nisbatan odilona munosabatda bo‘lib, to‘g‘ri xulosa chiqarishi orqali mustaqil fikrga ega bo‘lishga 
tayyorlash bugungi kunning muammosi bo‘lib kelmoqda. 
«XXI asr ­ intelluktual asr» ya’ni «Aql­zakovat asri» yoki «Axborotlashgan jamiyat sari asri» 
ning yuzaga kelishlarining barchasi, kishilik jamiyati taraqqiyotiga mos, unda yashovchi ilg‘or 
kreativ insonlar, ya’ni kreativ shaxs faoliyati natijasida yuzaga kelishining guvohi bo‘lamiz. 
Axborotlashtirilgan asrda axborotlar oqimi muntazam ravishda ortib boradi va tabiiy ularga 
mos muammo hamda ularning yechimlari ham tez o‘zgarib boradi. Demak, ushbu jamiyatga mos va 
unda faol qatnashuvchi bo‘laman degan, xodim a’zo, shaxs ya’ni mutaxassis ham ilmiy axborotlarni 
izlash, to‘plash va undan foydalanish uchun olingan axborotlarni tizimlarga ajratish, muammoga 
xos fikr va texnikaviy (texnologik) yechimlarning optimal variantlarini tanlash usullarini bilishlari 
zarur. 
Inson o‘zini qobiliyatlari orqali namoyon qiladi. Bu qobiliyatlar uning shaxsiy xususiyatlari 
bo‘lib, unga muayyan turdagi faoliyat bilan samarali shug‘ullanishga imkon beradi. Qobiliyatlar 
muayyan tabiiy iste’dodlar negizida vujudga keladi. Iste’dod – bu asab tizimining tug‘ma, 
anatomik­fiziologik xususiyatlari bo‘lib, qobiliyatlar rivojlanishining individual­tabiiy asosini 
tashkil etadi. 
Odatda qobiliyatning quyidagi turlari farqlanadi: intellektual (aqliy, fikrlashga oid), badiiy, 
tashkilotchilik, kommunikativ (muloqotga oid) va hokazo. Yuqori darajada rivojlangan turli 
qobiliyatlarning yig‘indisi iste’dodlilik deyiladi. Qobiliyat rivojlanishining muayyan darajalari 
bo‘lgan talant va geniallik haqida ham fikr yuritish mumkin. Talant – yetuk qobiliyatlar bo‘lib, 
bunda inson faoliyati mukammalligi, originalligi bilan ajralib turadi. Geniallik – qobiliyat va talant 
rivojining oliy darajasidir. Geniallik sifat jihatidan yangi, takrorlanmas ijod namunalarini yaratish, 
ijodning avval ma’lum bo‘lmagan yo‘llarini topish bilan bog‘liqdir. 
Bugungi kunda ijodkorlik, yaratuvchanlik, yangilik yaratishga qaratilgan faoliyat kreativ 
faoliyat deb tushuniladi.
Kreativlik so‘zi (inglizcha “create” – yaratuvchanlik, ijodkorlik) so‘zidan olingan bo‘lib, 
inson shaxsining ijodkorlikka bo‘lgan qobiliyati, ijodkorlik iste’dod darajasi, individning 
an’anaviylik yoki odat tusiga kirgan fikrlash sxemasidan uzoq bo‘lgan, prinsipial yangi g‘oyalarni 
yaratishga tayyorlikni xarakterlovchi, shuningdek, muammolarni o‘zgacha tarzda bartaraf etish, 
iqtidorning mustaqil faktori sifatida qabul qilingan ijodiy qobiliyatlaridir. 
Amerikalik olim D. Veksler “Kreativlik fikrning shunday turiki, u shaxsga bir muammo yoki 
masala yuzasidan birdaniga bir nechta yechimlar paydo bo‘lishini taqozo etadi va shablonli
zerikarli fikrlashdan farq qilib, narsa va hodisalar mohiyatidagi o‘zga xoslik, noyoblik sifatlarini 
anglashga yordam beradi ” ­ deb ta’rif beradi. 
Kreativ shaxs bo‘lish, bizning misolimizda esa, kreativ talaba bo‘lish – bugungi dunyoda 
afzalliklarga ega bo‘lish, masalan, boshqa o‘quvchilarv ichida ajralib turish, boshqalarga qaraganda 


Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар 
124 
qiziq suhbatdosh bo‘lish, hayotda uchraydigan qiyinchiliklardan noodatiy tarzda chiqib ketish 
demakdir. 
Har bir o‘quvchidagi kreativlikning rivojlanishi individual hisoblanadi. Kreativlik 
rivojlanishining sistemalilik faktori ta’limning ijtimoiylashuvi bo‘lib hisoblanadi. Kreativlikning 
dastlabki ko‘rinishlari har bir insonga xos. Biroq, u o‘sayotgan, tarbiyalanayotgan, ta’lim olayotgan 
muhitdagi turli xil ta’qiqlar, sotsial shablonlar ijodiy faoliyatning blokirovka (yopilish)siga olib 
keladi. O‘quvchida kreativlikning rivojlanishi uchun psixologik bosimlardan ozod qilib, ijobiy 
turtki berish lozim.
Amerikalik psixolog olim Djo Pol Gilford o‘zining ilmiy tadqiqot ishlarida kreativlik va 
intellektni birinchi marotaba taqqosladi. U intellect strukturasi modelini yaratishda tafakkurni 
konvergent va divirgent turiga ajratdi.
Konvergent tafakkur ­ (lotincha convergere– “bir yo‘ldan”) tafakkur formasi bo‘lib,
muammoning bir qancha yechimlaridan faqat yagona to‘g‘risini tanlashdir. Konvergent tafakkur 
asosida intellekt yotadi, shuning uchun intellektual tafakkur deb ham ataladi.
Divergent tafakkur – (lotincha divergere – “bo‘linish” ) ijodiy tafakkur metodlaridan biri 
bo‘lib, berilgan bir muammoning bir qancha yechimlarini topish, shuning bilan bir qatorda, 
divergent tafakkur “bir vaqtning o‘zida turli yo‘nalishlarga izlanish, ya’ni bir muammoga bir nechta 
to‘g‘ri javoblar borligini va original ijodiy g‘oyalarning tug‘ilishiga xizmat qiladi.Divergent 
tafakkurning asosida kreativlik yotadi.
Djo Gilford umumiy qobiliyatlar sohasini tadqiq qilish natijalarini sistemlashtirib, “intellekt 
struktuarasi modelini”, ya’ni “ISM”ni taklif etadi. Uning modeli asosida, “reaksiya” “operatsiya”, 
“mazmun”, «natija» . 
Reaksiya – materialga nisbatan qanday operatsiyani qo‘llash natijasi. Gil fordning 
modelidagi barcha faktorlar mustaqil bo‘lib, u uch o‘lchamli, ba’zida esa nomlarning klassifikatsion 
shkalalari turli xil o‘lchamlarda ham uchrab turadi. 
Operatsiya deganda Gilford sinovdan o‘tkazilayotgan ob’ektning qobiliyatini, ya’ni quyidagi 
psixik jarayonlarni tushunadi: tushuncha (dunyoqarash sifatida), xotira, divergent unumdorlik (har 
xil yo‘nalishlarda fikrlash), konvergent unumdorlik (faqat yagona to‘g‘ri javobga olib keluvchi 
fikr), baholash. 
Mazmun esa axborot yoki materialning operatsiya olib borilayotgan tabiati bilan aniqlanadi: 
tasvir, simvollar (harflar, raqamlar), semantika (so‘zlar), xulq. 
Natija – sinovdan o‘tkazilayotgan ob’ekt tomonidan qayta ishlanayotgan axborotlar joy olgan 
formadir: element, munosabatlar, sistemalar, o‘zgaruvchanlik turlari va xulosalari. 
Gilford kreativlikni divergent tafakkurning unumdorligi bilan bog‘laydi. Pedagogogik 
manbalarda siz uning “Kreativlik – divergent tafakkur jarayonidir” degan fikrini uchratishingiz 
mumkin. Dastlab, Gilford o‘z kreativlik strukturasida divergent tafakkurdan tashqari 
o‘zgaruvchanlik qobiliyati, yechimning aniqligi va boshqa intellektual parametrlarni birlashtirdi. 
Shuningek, u kreativlik va intellekt o‘rtasida o‘zaro uzviy aloqa borligini isbotladi. Biroq, Gilford 
o‘z tajribalarida yuqori intellektuallilarning test yechish davomida ijodkorlik xulqini har doim ham 
ko‘rsatmasligini, kreativ past intellektualli bo‘lmasligini aniqladi. Shunday ekan, divergent tafakkur 
kreativ jarayonning barcha xususiyatlarini aks ettirmaydi. 
Pol Torrens kreativlikni tafakkur terminlarida ta’riflab, ijodiy tafakkurni “qiyinchiliklar, 
muammolar, axborotdagi kamchiliklarni his qilish; shu kamchiliklarning gipotezlar tuzilmasi, 
ularni tekshirish va baholash, qayta ko‘rish hamda tekshirish, va nihoyat, natijalarni 
umumiylashtirish” sifatida tushunadi. 
Umuman olganda, kreativlik – bu yangi, original g‘oyalarni yaratish, fikrlashning nostandart 
shakli, berilgan muammolarga omadli yechimlar topishdir. Kreativ tafakkur esa revolyutsion 
tafakkur bo‘lib, u konstruktiv xarakterni ifodalaydi.
O‘quvchining to‘laqonli o‘z ongi, aql­zakovati, zukkoligi bilan bilim olishga va ijod 
qilishga qiziquvchi o‘quvchi ­yoshlarning kreativlik xususiyatini rivojlantiruvchi maqsad va 


Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар 
125 
vazifalarni ishlab chiqish va dars jarayonida unga amal qilish bugungi kunning muhim vazifalaridan 
biridir 
Chizma­1 
O‘quvchining umumiy faoliyat turlarini birma­bir o‘rganmasdan turib ularning ijodiy 
salohiyatiga, kreativ faolligiga baho bera olmaymiz. Chunki, o‘quvchilar o‘rganilayotgan fanni
“a’lo” va “yaxshi” o‘zlashtirishiga qarab uning iste’dodini baholashimiz ham noto‘g‘ri
uslubdir. Ma’lumki, bir yo‘nalishni chuqur o‘zlashtirib tor mutaxassislik doirasida “a’lo” bo‘lib 
ixtisosligi bo‘yicha o‘qitilayotgan fanlarni yaxshi o‘zlashtira olmasligi mumkin. Buning 
uchun 
o‘quvchining ijodiy salohiyati, mahoratini rivojlantirish va intellektual sifatlarini o‘rganishi zarur 
bo‘ladi
Chizma­2 
O‘quvchi­yoshlarning kreativlik sifatlarini o‘rgangan holda ular bilan muntazam ish olib 
borish uchun ta’lim jarayonida quyidagi usullardan foydalanishni nazarda tutish muhim ahamiyat 
kasb etadi. Bundan tashqari har bir ta’lim maskanida o‘tkaziladigan ta’limiy tadbirlar, tanlov va 
musobaqalar ham yoshlarning ilmiy va ijodiy salohiyatini oshirishga juda katta yordam beradi. 
Buning uchun har bir ustoz o‘zi tanlagan shogirdining mahoratini oshirib borish uchun barcha 
usullarni qo‘llay olishi, muassasa ma’muriyati tomonidan tashkil etilayotgan tadbirlarni o‘z vaqtida 
muntazam o‘tkazilishini o‘rganib borishi lozim. Ko‘rik­tanlov, musobaqa, olimpiadalar 
Faoliyat 
turlari 
Faollik 
Bilish va 
qiziqish
Bilishga 
intilish
Maqsad 
qo’yish
Xususuyat
Qobiliyat
Iste’dod 
Xarakter 
Mustaqil
o’qish
Shaxsiy 
sifat
Mehnat 
Mantiqiyligi
o’zaro suhbat 
jarayonida 
mantiqiy fikr ayta 
olish 
Ijodkorligi , 
jumboqlarni 
yechimini torishi, 
yozma bayonoti 
Demokratik erkin 
fikr yurita olish 
mahorati, adolatliligi
O’quvchi­yoshlarning kreativlik sifatlarni o’rganish
Kuzatuvchanligi,
dars jarayonida
har bir fikrning
mazmuniga 
e’tiborchanligi 
Kuzatish orqali
fikrini kuzatib 
asoslab berishi
O’z ustida ijodiy 
ish olib borish 
qobiliyati
Kundalik 
yangiliklardan 
xabardorligi va 
xulosasi
O’z fikrini 
o’zgartirmazlik
darajasi 


Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар 
126 
o‘tkazishdagi demokratik erkinlik, odilona va oqilona boholash, shaffoflik , yoshlarning kreativlik 
sifatlarini rivojlantiruvchi omillarni ilgari surish barchamizning muhim vazifalarimizdan biri 
ekanligini unutmasligimiz kerak. 
O‘QITUVCHI FAOLIYATIDAGI SHAXSGA YO‘NALTIRILGAN TA’LIM
TURLARI 
OXUNOV I., ADU katta o’qituvchisi
ADILOVA N.B., ADU talabasi
Shaxsga yo‘naltirilgan ta’lim­talabaning fikrlash va harakat strategiyasini inobatga olgan
holda uning shaxsi, o‘ziga xos xususiyatlari, qobiliyatini rivojlantirishga yo‘naltirilgan ta’lim. Bu 
ta’lim o‘qitish muhitining talaba imkoniyatlariga moslashtirilishini nazarda tutadi. Unga ko‘ra 
ta’lim muhiti, pedagogik shart­sharoitlar, ta’lim hamda tarbiya jarayonini to‘laligicha talabaning 
shaxsiy imkoniyatlarini ro‘yobga chiqarish, qobiliyatini rivojlantirish, shaxs sifatida kamolotga
etishini ta’minlash, tafakkuri va dunyoqarashini boyitishni nazarda tutadi. Bu turdagi ta’lim 
talabalarda mustaqillik, tashabbuskorlik, javobgarlik kabi sifatlar, shuningdek, mustaqil, ijodiy
va tanqidiy fikrlash qobiliyatlarini tarbiyalashga xizmat qiladi. Shaxsga yo‘naltirilgan ta’lim
o‘qitish jarayonining ishtirokchilari pedagog­talaba yoki talaba­talaba, talaba­talabalar guruhi,
talaba­talabalar jamoasi tarzida o‘zaro hamkorlikda bilim olish, shaxs sifatida kamol toptirish
uchun qulay pedagogik sharoitni yaratish zaruriyatini ifodalaydi.Shaxsga yo‘naltirilgan ta’lim,
talabani ta’lim tizimiga moslashtirishni emas, aksincha, uning individual xususiyatlarini inobatga
olgan holda har tomonlama rivojlanishi, shaxs sifatida kamolotga etishi uchun zarur shart­
sharoitlarni yaratishni nazarda tutadi. Bu turdagi ta’lim talabalarni o‘z­o‘zini rivojlantirishga,
mustaqil bilim olishga, o‘zining ichki imkoniyatlari, qobiliyatlarini to‘la namoyon eta olishi,
bilish faolligini oshirish uchun zarur sharoitni vujudga keltirishi
­ har bir talabani alohida, o‘ziga xos shaxs sifatida ko‘ra olishi; 
­ talabani hurmat qilishi; 
­ talabaning ruhiy holatini to‘g‘ri baholay olishi; 
­ talabaning xohish­istak, qiziqishlarini inobatga olishi; 
­ har bir talabaga nisbatan tolerant munosabatda bo‘lishi; 
­talabaning kuchi, imkoniyati va intilishlariga ishonch bildirishi; 
­ talabalarning mustaqil yoki kichiq guruhlarga erkin ishlashlari uchun imkoniyat yaratish; 
­ talabalarni o‘z faoliyatlarini mustaqil nazorat qilish, faoliyati samaradorligini aniqlash, 
yutuqlarning omillari va yo‘l qo‘yilgan xatolarning oqibatlarini taxlil qilish o‘rgatish; ­ ta’lim 
jarayonida hech bir talabaga tazyiq o‘tkazma’ligi;­ alohida talabaning kamchiliklarini bo‘rttirib 
ko‘rsatmasligi;­ bordi­yu, talaba tomonidan bilimlarni o‘zlashtira olmaslik, ta’lim jarayonida 
o‘zini odobsiz tutish holati qayd etilsa, u holda qat’iy xulosa chiqarmasdan, buning sabablarini 
aniqlash;­ aniqlangan sabablar asosida talabaning sha’ni, g‘ururiga ziyon etkazmagan holda u 
tomonidan bilimlarni o‘zlashtira olmaslik, o‘zini odobsiz tutish kabi holatlarni bartaraf etish;­ ta’lim 
jarayonida har bir talaba uchun “muvaffaqiyat muhiti”ni yarata olish;­ har bir talabaga ta’lim
olisha muvaffaqiyatga erisha olishiga yordam berish;­ talabaning qobiliyatini o‘stirish, shaxs 
sifatida rivojlanishiga yordam berish;­ talabaning shaxsini emas, balki uning aniq xatti­harakatlarini 
baholashi;­ pedagog sifatida har bir talabaning hurmati va ishonchini qozona olishi zarur. 
Talabalar shaxsga yo‘naltirilgan ta’lim jarayonida o‘quv materialini o‘zlashtirishga
ijodiy, tanqidiy yondoshishni, yangi g‘oyalarni ilgari surish, ularni asoslash, o‘z fikrini
himoya qilish, muammoli vaziyatlarda samarali echimni topish, bilim, ko‘nikma, malakalarni 
o‘zlashtirish imkoniyatiga ega bo‘ladi. Pedagog tomonidan ta’lim jarayonida innovatsion
xarakterga ega turli faol metodlarning qo‘llanilishi, talabalarni rivojlan­tirish, qobiliyatlarini 
yanada o‘stirishga xizmat qiladi. Xususan: mashg‘ulotlarini tashkil etishda pedagoglar o‘quv


Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар 
127 
axborot­larining talabalar bilim, ko‘nikma, malaka va tajribalariga tayangan holda ularni
qiziqtira oladigan, fikrlashga, ijodiy yondashishga undaydigan imkoniyatga ega bo‘lishini
ta’minlashga alohida e’tibor qaratishlari zarur.
Ta’lim jarayonida pedagoglar tomonidan:­ muammoli izlanish;­ kichik tadqiqotlarni olib 
borish;­ debat;­ bahs­munozara;­ evristik suhbat;­ kichiq guruhlarda ishlash ­ turli shakl, metod,
vosita va texnologiyalardan samarali, maqsadli foydalanish;­ o‘quv topshiriqlarini bajarishda
talabalarga usullarni mustaqil tanlash imkonini berish;­ talabani juftlikda, kichiq guruhda va
jamoada ishlashini ta’minlash;­ mashg‘ulotlarning loyihalashtirilishiga e’tiborning qaratilishi
nafaqat o‘qitish sifatini yaxshilaydi, samaradorligini oshiradi, shu bilan birga talabalar shaxsning 
rivojlanishi uchun qulay sharoitni vujudga keltiradi. Eng muhimi pedagoglar o‘quv
mashg‘ulotlarining nafaqat axborot berish, balki rivojlantirish xarakteriga ega bo‘lishlariga
e’tiborni qaratishlari zarur. Shuningdek, muhokama qilinayotgan masala, muammo,
o‘rganilayotgan mavzu yuzasidan talabalarning mustaqil fikr bildirishlari (noto‘g‘ri bo‘lsada, 
fikr bildirishlari)ga imkon berish, nima bo‘lganda ham ularni o‘ylashga, fikrlashga undash shaxsga 
yo‘natirilgan ta’limga xos muhim belgilardan biri sanaladi.
Ta’lim jarayonida quyidagilardan foydalanish shaxsga yo‘naltirilgan ta’limning yana bir 
belgisidir: Ayni vaqtda shaxsga yo‘naltirilgan ta’limning quyidagi turlari farqlanmoqda.Shaxsga 
yo‘naltirilgan ta’limning asosiy turlari: 
­ ijodiy topshiriqlar;­ kreativ yondashishni taqozo etuvchi vazifalar;­ muammoli vaziyatlar;­ 
rolli va ishbilarmonlik o‘yinlari;­ bahs­munozara, debat;­ musobaqa ko‘rinishidagi bellashuvlardir. 
Asosiy turlari:Innovatsion ta’lim, hamkorlik ta’limi, interfaol ta’lim; masofaviy ta’lim; ­
muammoli ta’lim; loyiha ta’limi; kompyuter ta’lim;­rivojlantiruvchi ta’lim;­ tabaqalashtirilgan 
ta’lim; modul ta’limi;­individual ta’lim; ­mustaqil ta’lim; ­dasturiy ta’lim;­ o‘yin texnologiyalari. 
“Innovatsion ta’lim texnologiyalari” va “ta’lim innovatsiyalari” tushunchalarining
mazmuni. Lug‘aviy jihatdan “innovatsiya” tushunchasi ingliz tilidan tarjima qilinganda 
(“innovation”) “yangilik kiritish” degan ma’noni anglatadi. “Innovatsiya” tushunchasi 
mazmunan aniq holatni ifodalaydi. “O‘zbekiston milliy entsiklopediyasi”da ko‘rsatilishicha, 
innovatsiya quyidagicha mazmun va tushunchalarga ega: “Innovatsiya (ingl. “innovationas” – 
kiritilgan yangilik, ixtiro) – 1) texnika va texnologiya avlodlarini almashtirishni ta’minlash
uchun iqtisodiyotga sarflangan mablag‘lar; 2) ilmiy­texnika yutuqlari va ilg‘or tajribalarga
asoslangan texnika, texnologiya, boshqarish va mehnatni tashkil etish kabi sohalardagi
yangiliklar, shuningdek, ularning turli sohalar va faoliyat doiralarida qo‘llanishi”. A.I.Prigojinning 
fikriga ko‘ra, innovatsiya maqsadga muvofiq ravishda muayyan ijtimoiy birlik – tashkilot, aholi,
jamiyat, guruhga nisbatan munosabatga yangicha yondashish, bu munosabatni bir qadar
turg‘un elementlar bilan boytib borish tushunilishi lozim. Bu o‘rinda anglanadiki, muallifning 
qarashlari bevosita ijtimoiy munosabatlar, ularga nisbatan iinovatsion yondashish mohiyatini 
ifodalaydi. Shundan kelib chiqqan holda har bir shaxs fuqaro, mutaxassis, rahbar, xodim,
qolaversa, turli ijtimoiy munosabatlar jarayonining ishtirokchisi sifatida o‘ziga xos innovator 
faoliyatni tashkil etadi. Amerikalik psixolog E.Rodjers o‘z tadqiqotlarida innovatsion xarakterga
ega ijtimoiy munosabatlarning ijtimoiy­psixologik jihatlari, ijtimoiy munosabatlarga yangilik
kiritish, bu jarayonda ishtirok etuvchi shaxslarning toifalari, ularning yangilikka bo‘lgan 
munosabatlari, yangilikni qabul qilish, mohiyatini anglaydi.
To‘g‘ri tanlangan metodlarni qo‘llash mashg‘ulotning qiziqarli va samarali bo‘lishini 
ta’minlaydi. Interfaol metodlar konstruktivizm nazariyasi bilan bog‘liq bo‘lib, bu metodlardan 
amalda foydalanishda konstruktivizmning quyidagi asosiy xulosalarini hisobga olish lozim:
O‘quvchi o‘zi o‘rganishi kerak, aks holda unga hech kim hech narsani o‘rgata olmaydi; O‘qituvchi 
o‘quvchilarga bilimlarni «kashf qilishga» yordam beradigan jarayonni tashkil qiladi; bilim 
borliqdan ko‘chirilgan nusxa emas, uni odam shakllantiradi. 
Innovatsiya – bu ishlab chiqarish yoki barcha soha va yo‘nalishlarga chiritilgan yangilik, 
ixtiro yoki kashfiyot demakdir. Shuningdek, innovatsiyani hayotiy ehtiyojdan kelib chiqqan holda 
texnologiyani yangisi bilan almashtirish, ilmiy­texnika yutuqlarni tatbiq etish, yangi yaratilgan 


Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар 
128 
usullar asosida mehnatni engillashtirish, ishnei yangi usullar asosida tashkil etish, ta’lim jarayonini 
eng ilg‘or usul va vositalar, texnologiyalar asosida tashkil etish kabi tushunchalar bilan tavsif etish 
mumkin.Bunug iqtisodiy rivojlanishni innovatsiyasiz tasavvur etib bo‘lmaydi. Yaratilgan har bir 
yangilik yoki ishlanmani tatbiq etilishi ma’lum usul va bosqichlar asosida amalga oshiriladi. Bu 
texnologiya tushunchasi bilan tavsiflanadi. Texnologiya ixtiro yoki yangilik muallifi tomonidan olib 
borilgan tadqiqotlar asosida yaratilib, bundan yangilikni tatbiq etishda qo‘llanma sifatida 
foydalaniladi. Shuning uchun innovatsiya va texnologiya tushunchalari bir­birini to‘ldirib birgalikda 
“innovatsion texnologiya” deb yuritiladi.Shu bilan birga bir mashg‘ulotni ikki yoki uch pedagog 
yoki yordamchilar birgalikda olib borishi ham qo‘llaniladi. Ular bajaradigan vazifalariga ko‘ra 
quyidagicha nomlanadilar: 
1.Moderator – ta’lim mazmunini yaratish, modullarini ishlab chiqish. 
2.Trener–o‘quvchilarning ko‘nikmalarini rivojlantiruvchi mashqlar o‘tkazuvchi maxsus 
tayyorgarlikdan o‘tgan mutaxassis. 
3.Tyutor–masofadan o‘qitish dasturlarini yaratish va bajarilishini ta’minlash. 
4.Fasilitator–darsda ko‘makchi, yo‘naltiruvchi, jarayonga javob bermaydi, xulosa 
chiqarmaydi. 
5.Mentor–ustoz, o‘rgatuvchi (yakka va guruhli tartibda). 
6.Kuch–ta’lim oluvchilarning to‘liq o‘zlashtirishlari uchun yordam ko‘rsatuvchi repetitor, 
instruktor, trener. Amaliyot davomida amaliy mashg‘ulotni, ish jarayonini nazorat qiluvchi, 
kuzatuvchi. (qo’shimcha­imtihonlarga yoki sport bo‘yicha tayyorgarlik ko‘rish). 
7.Konsultant–maslahat berish, tushuntirish, qo‘shimcha ma’lumot berish. 
8.Lektor–nazariy ma’lumotlar bilan tanishtiruvchi. 
9.Ekspert – kuzatish, taxlil, tekshirish, xulosa, tavsiya, taklif, mulohaza bildirish. 
10.Innovator–yangiliklarni ta’lim mazmuni va mashg‘ulotlar jarayoniga joriy qilish. 
11.Kommunikator–o‘zaro muloqotlarning sifati va samaradorligini oshirish, takomillashtirish. 
12.O‘qituvchi–mashg‘ulot mavzusi bo‘yicha ko‘zda tutilgan mazmunni tushuntirish, o‘quv 
jarayoniga rahbarlik. 
13.Menejer–tashkiliy–pedagogik va iqtisodiy masalalarni hal etish. 
14.Spekter–kuzatish, taxlil qilish va xulosalarni bayon qilish. 
15.Assistent–mashg‘ulot uchun tayyorlangan vositalarni amalda qo‘llashga tayyorlash, 
mashg‘ulot ishtirokchilariga yordam ko‘rsatib turish. 
16.Sekretar–zarur ma’lumotlarni yozib borish, tegishli xujjatlarni rasmiylashtirish, o‘rnatilgan 
tartibda saqlash. 
17.Texnolog–pedagogik texnologiya mutaxassisi. Zamonaviy pedagogik texnologiyalar 
asosidagi dasturlarni ishlab chiqish va amalga oshirishni ta’minlash bilan bog‘liq masalalarni hal 
etib boradi. 
18.Metodist­ta’lim­tarbiya metodlari bo‘yicha mutaxassis. Dasturlarni ishlab chiqishda va 
amalga oshirish jarayonida metodik masalalarni hal etib boradi.
19.Koordinator­loyihalar, dasturlarni ishlab chiqishga rahbarlik, ularni amalga oshirishni 
rejalashtirish, muvofiqlashtirish, tashkiliy va moliyaviy masalalarni hal etish. 
20.O‘quvchilar – ta’lim oluvchilar.
Xulosa qilib aytish mumkinki, interfaol ta’lim bir vaqtda bir nechta masalani hal etish 
imkoniyatini beradi. Bulardan asosiysi­o‘quvchilarning muloqot olib borish bo‘yicha ko‘nikma va 
malakalarini rivojlantiradi, o‘quvchilar orasida emostional aloqalar o‘rnatilishiga yordam beradi, 
ularni jamoa tarkibida ishlashga, o‘z o‘rtoqlarining fikrini tinglashga o‘rgatish orqali tarbiyaviy 
vazifalarning bajarilishini ta’minlaydi. Shu bilan birga, amaliyotdan ma’lum bo‘lishicha, dars 
jarayonida interfaol metodlarni qo‘llash o‘quvchilarning asabiy zo‘riqishlarini bartaraf qiladi, ular 
faoliyatining shaklini almashtirib turish, diqqatlarini dars mavzusining asosiy masalalariga jalb 
qilish imkoniyatini beradi.


Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар 
129 
ҚОБИЛИЯТЛИ БОЛАЛАР ДИАГНОСТИКАСИ 

Download 6,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish