Муаммо ва ечимлар республика илмий-амалий конференция материаллари инновационные подходы в повышении



Download 6,57 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/127
Sana20.04.2022
Hajmi6,57 Mb.
#566254
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   127
Bog'liq
конференция китоб-2019 168-bet

ўқиш учун асосий сабаб була олмайди", "Мен отамга ўхшаган бўлишим учуи ўқишим керак", 
"Ёзишни жуда яхши кўраман", "Ўқишни ўрганаман", "Мактабда қийин мисолларни ечишни 
ўрганаман». Ушбу хоҳиш ва ҳаракат боланинг мактабда муваффақиятли ўқиши учун табиий 
равишда асос бўла олади.
Боланинг энди ўзини катта бўлганини, боғча боласи эмас, балки маълум бир 
мажбуриятлари 
бор 
ўқувчи 
бўлишини 
англаши, 
жиддий 
фаолият 
билан 
шуғулланаётганлигини билиши ниҳоятда муҳим. Боланинг мактабга боришини истамаслиги 
ҳам салбий ҳолат ҳисобланади. Мактабда шахсий ва ижтимоий психологик тайёргарлик 
болаларда тенгдошлари, ўқитувчилари билан муносабатга кириша олиш хусусиятини 
шакллантиришни ҳам ўз ичига олади. Ҳар бир бола болалар жамоасига қўшила олиши, улар 
билан ҳамкорликда ҳаракат қила олиши, баъзи вазиятларда уларга ён босиб, бошқа 
вазиятларда ён босмасликка эриша олиши зарур. Ушбу хусусиятлар боланинг мактабдаги 
янги шароитларга тез мослаша олишини таъминлаб беради. 6­7 ёшли болалар ўқишдаги 
асосий кийинчилик, бу ёшдаги болалар ўқитувчини узоқ вақт давомида тинглаб олмайдилар. 
Ўқув ҳаракатларига узоқ вақт ўз диққатларини тўплай олмайдилар. Бунга сабаб, фақат, шу 
ёшдаги болаларда ихтиёрий диққатнинг ривожланмаганлигида эмас, балки боланинг 
катталар билан мулоқотга кириша олиши хусусиятига ҳам боғлиқ. Чунки, шу хусусияти 
ривожланган болалар эркин мулоқотга кириша оладилар, қизиқтирган нарсалар ҳақида сўрай 


Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар 
111 
оладилар. Натижада уларнинг ўқишга бўлган қизиқишлари ортади ва ўқитувчи гапираётган 
нарсаларни диққат билан узоқ вақт эшита оладилар.
Демак, боланинг мактабга тез мослашиши ва муваффақиятли ўқишида шахсий ва 
ижтимоий­психологик тайёргарлигининг ҳам аҳамияти жуда катта. Бу даврда болаларда 
аввало билиш соҳалари, сўнгра эса эмоционал мотивацион йўналиш бўйича ички шахсий 
ҳаёт бошланади. У ёки бу йўналишдаги ривожланиш образлиликдан рамзликкача бўлган 
босқичларни ўтайди. Образлилик дейилганда болаларнинг турли образларни яратиши, 
уларни ўзгартириши ва эркин ҳаракатта келтириши, рамзлилик дейилганда эса белгилар 
тизими (математик, лингвистик, мантиқий ва бошқалар) билан ишлаш малакаси тушунилади. 
Мактабгача ёш даврда ижодкорлик жараёни бошланади. Ижодкорлик лаёқати, асосан, 
болаларнинг конструкторлик ўйинларида, техник ва бадиий ижодларида намоён бўлади. Бу 
даврда махсус лаёқатлар куртакларининг бирламчи ривожланиши кўзга ташлана бошлайди.
Билиш жараёнларида ички ва ташқи ҳаракатларнинг синтези юзага келади. Бирон бир 
нарсани идрок қилиш жараёнида бу синтез перцептив ҳаракатларда, диққатда ички ва ташқи 
ҳаракатлар ва ҳолатлар режасини бошқариш ва назорат этишда, хотирада эса материални 
эсда сақлаб қолиш ва эсга туширишнинг ички ва ташқи тузилмасини боглай олишда 
кўринади. Таълимга психологик тайёрлик деганда боланинг объектив ва субъектив жиҳатдан 
мактаб талабига муносиблиги назарда тутилади. У мактаб таълимига аввал психологик 
жиҳатдан тайёрланади. Бинобарин, унинг психикаси билим олишга етарли даражада 
ривожланади. Шу ёщдаги бола идрокининг ўткирлиги, равшанлиги, софлиги, аниқлиги, 
ўзининг қизиқувчанлиги, дилкашлиги, хайрихоҳлиги, ишонувчанлиги, тафаккурининг 
яққоллиги билан бошқа ёшдаги болалардан ажралиб туради. Мактаб таълимига 
тайёрланаётган болада диққати нисбатан узоқ муддатли ва шартли барқарор бўлади. Бола 
диққатининг хусусиятлари ролли ва сюжетли ўйинларда, расм чизиш ва қуриш­ясаш 
машғулотларида, лой ҳамда пластилиндан ўйинчоқлaр тайёрлащда, ўзгалар нутқини идрок 
қилиш ва тушунишда, математик амалларни ечищда, ҳикоя тинглаш ва тузишда кўринади. 
Бола ўз диққатини муайян объектга туплашга интилади. Унинг хотираси қизиқарли, ажойиб 
ғаройиб, кишини таажжубга соладиган маълумот ва ҳодисаларни пухта эсда олиб колиш, 
эсда саклаш, эсга тушириш имкониятига эга бўлади. Шу давргача бевосита катталар 
раҳбарлигида у ёки бу ахборотларни ўзлаштириб келган бўлса, энди ўз хоҳиш­иродаси билан 
зарур маълумотлар туплашга, ўз олдига аниқ мақсад ва вазифа қўйишга ҳаракат қилади. 
Болани мактабга психологик тайёрлаш уни келажакда таълимни яхши ўзлаштиришига, 
бирор фанни чуқур ўрганишига, ундабурон мутахассис бўлишига замин яратади. 
СОҒЛОМ БОЛАНИ ШАКЛЛАНИШИДА БОШЛАНҒИЧ ТАЪЛИМ 
ЎҚИТУВЧИСИНИНГ ПСИХОЛОГИК ТАЪСИРИ
КАРИМОВА З.А., Зангиота тумани 40-сонли мактаб ЎИБДЎ, 
РАШИДОВ У.А., Чиноз тумани 46-сонли мактаб ЎИБДЎ 
Сир эмаски, Ватан тараққиёти, миллат истиқболи шу заминда вояга етаётган ўғил­
қизлар камоли билан чамбарчас боғлиқ.
Жамиятимиз талаб этаётган ҳар томонлама етук, комил инсонни вояга етказишда 
бошланғич таълим ўқитувчиси шахсининг ўрни беқиёс бўлиб, бунда айниқса унинг бир 
қатор фазилатлари, хислатлари, педагогик қобилиятлари аҳамият касб этади. 
Бошланғич синфда дарс берадиган ўқитувчида дидактик қобилиятлар бўлиши керак. 
Бу болаларга ўқув материалини аниқ ва равшан тушунтириб, осон қилиб етказиб бериш, 
уларда мустақил фаол фикрлашни уйғота оладиган қобилиятдир. Дидактик қобилиятга эга 
бўлган ўқитувчи зарурат туғилганда қийин ўқув материалини осонроқ мураккаброғини 


Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар 
112 
соддароқ тушуниши қийин бўлганини тушунарлироқ қилиб ўқувчиларга мослаштириб 
бера олади. Айниқса, мактабга энди қадам қўйган ўқувчи ўқитувчисидан далда кутган пайтда 
уни қўллаб қувватлайдиган унга унинг ёшига мос тарзда ўқув жараёнини олиб борадиган 
инсонга муҳтожлик сезади. Бу шундай қобилиятда намоён бўлади.
Кўпчилик тажрибали педагогларнинг айтишларича, ўқитувчи ўз фани бўйича бундай 
юксак билим савиясига эришиши бошқаларини қойил қилиб ҳайратда қолдириши, 
ўқувчиларда катта қизиқиш уйғота олиш учун у юксак маданиятли ҳар томонлама кенг 
билимдон одам бўлиши лозим. Бунинг учун ўқитувчисида нутқий қобилиятларни сезиши 
боланинг нутқига эътибор беришига асос яратади. Чунки бошланғич синф ўқитувчисининг 
нутқи аниқ, равон, тушунарли, лўнда, содда бўлиши унинг ўқувчиси томонидан берилаётган 
материални ўзлаштирилишига ёрдам беради. Шунингдек, ўқитувчидаги нутқнинг тезлиги ва 
мароми масаласи муҳим. Ўқитувчи нутқининг баланд бўлиши ўқувчида хадик, чарчаш, 
қўрқув ҳисларини юзага келишига, нутқнинг секин, сустлиги эса зерикиш, чалғишга олиб 
келиши кузатилади. Демак, бу жиҳатдан меъёрни билиш зарур.
Бошланғич синф ўқитувчиси ўқувчининг мактабдаги “она”си, “ота”си, яъни 
меҳрибонидир. Ўқувчининг руҳий ҳолатини сезиш, ҳис қилиш, тушуниш перцептив 
қобилият дейилади, бу ўқувчининг ички дунёсига кира билиш, психологик 
кузатувчанликни талаб этади. Бошланғич синф ўқувчисининг боши оғриши, зўриқиши, 
қорни очиши, чарчаши каби психологик ҳолатларини ўқитувчиси тушуна билиши унга 
далда беради, унинг ғамҳўри борлигидан тинчланади. 
Бола бошланғич синфда ўқиш жараёнида ўқитувчиси томонидан эътиборга 
молик эканлигини ҳис қилишни хоҳлайди. Ўқув жараёнининг фаол иштирокчисига 
айланишида ўқитувчининг ташкилотчилик қобилияти муҳим. Ўқувчини жамоага 
қўшиш, ўқув синфини жипслаштира олиш, ҳар бир ўқувчининг дарс жараёнидаги фикрига 
эътиборли бўлиш, фақат “аълочи”, “фаол” ўқувчилар билан эмас, балки барча билан дарсни 
ташкиллаштиришни назарда тутади. 
Ўқувчи ўз ўқитувчисини обрў эгаси сифатида қабул қилишида авторитар қобилият 
муҳим бўлиб, ўқитувчи сўзи, одоби, хулқи, ўзини тута билиши, фаросати, талабчанлиги, 
муомаласи, ташқи кўриниши каби хислатлари билан таъсир кўрсатувчи шахс сифатидаги 
роли тушунилади. 
Бошланғич синф ўқитувчисида коммуникатив қобилият бўлиши муҳим. Бу болалар 
билан мулоқотни ўрната олиш, уларга нисбатан сабр, тоқат билан муомала қилиши, 
ўқувчиларга тўғри ёндошиш учун тўғри йўл топа билишга улар билан педагогик нуқтаи 
назардан мақсадга мувофиқ ўзаро алоқа боғлашга йўналтирилган қобилиятдир. 
Диққатни тақсимлай олиш қобилияти ­ бу ўқитувчида ўқувчилар билан дарс 
олиб бориш жараёнида бир вақтнинг ўзида диққатни бир қанча фаолиятга қарата олиши 
тушунилади. Бунинг учун дарсни тўғри ташкил этишда унинг ташкилий, уй вазифасини 
такрорлаш, янги мавзуни ўтиш, мавзуни мустаҳкамлаш, баҳолаш, уй вазифасини 
тушунтириш, якунлаш босқичларини олиб боришда намоён бўлади ва бу ғоят муҳим 
аҳамиятга эгадир. 
Юқорида кўрсатиб ўтилган қобилиятлардан ташқари бошланғич синф ўқитувчиси 
меҳнатсеварлик, камтарлак каби қатор инсоний хислатларга эга бўлиши ва ўз 
ўқувчиларига эрта равишда шу сифатларни сингдира олиши лозимдир. 
Юрт келажаги ёшларни ҳар томонлама камолга етказиш учун уларда иймон, эътиқод, 
инсоний сифатларни шакллантириш ва юксалтиришда тарбиячи­ўқитувчи­устозларнинг 
таъсири жуда муҳимдир. 
Айниқса, боланинг жисмоний ва психологик ривожланиши мактабга энди қадам 
қўйган бошланғич синф даврининг таъсири ва роли муҳимдир. Ҳар қандай бола ўзини 
ривожлантиришни хохлайди; ўз ақлини ривожлантира олади ҳамда ақлини ривожлантириши 
зарур. Бу борада бошланғич таълимдаги ўқитувчи, унинг шахсий фазилатлари, хислатлари 
таъсири сезиларлидир. 


Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар 
113 
Хитой халқ мақолида: “Биз бир йилга режалаштирганимизда, дон сочамиз, ўн йилга 
режалаштирганимизда, дарахт экамиз, агар бутун умрга режалаштирсак, кишиларни 
ўқитамиз ва тарбиялаймиз” дейилган. Зеро, юртбошимиз таъкидлаганларидек, “Эртанги 
кунимиз учун, болаларимиз, фарзандларимизнинг бахти учун меҳнат қилиш, фидойилик 
кўрсатиш – бу барчамизнинг муқаддас бурчимиздир”. Бу муқаддас вазифани ҳеч қачон 
унутмайлик! 
МАЛАКА ОШИРИШ ТИЗИМИДА ПЕДАГОГИК ФАОЛИЯТНИНГ 
АҲАМИЯТИ 
КУЛДАШЕВА Г.Д., психол.ф.н., ТВХТХҚТМОХМ катта ўқитувчиси 
ИРНАЗАРОВА Н.Қ., Тошкент тумани 9- мактаби ЎТИБДЎ 
Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида” ва “Кадрлар тайёрлаш миллий 
дастури тўғрисида”ги Қонунларида педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг 
малакасини ошириш, унинг ўқув­методик ва ахборот таъминотини мустаҳкамлаш, 
шунингдек Республикадаги таълим муассасаларини юқори малакали педагог кадрлар билан 
таъминлаш масалаларига асосий эътибор қаратилган. 
Малака ошириш тизимида фаолият кўрсатаётган педагог хорижий ва маҳаллий 
педагогик тажрибаларни тўлик ўзлаштириши ва уни амалиётда қўллаш йўл­йўриқларини 
пухта эгаллаган бўлиши лозим. Ушбу ижобий ҳолатлар билан бирга, педагог малака ошириш 
жараёнида ўқитишни такомиллаштириш, таълим самарадорлигини ошириш мақсадида 
қатъий принципга, муайян хусусиятга эга бўлиши лозим. Унинг асосий моҳияти қуйида ўз 
ифодасини топган:

малака оширишда ҳар қандай илмий манбаларга оқилона ёндашиш ва таҳлил 
ўтказишни амалга ошириш. Ушбу илғор тажриба ва янгиликлар моҳиятини қайтадан кўриб 
чиқиш, бир қолипдаги талқиндан воз кечиш, у ёки бу назарияларни тингловчиларнинг ўзи 
ҳал қилишларига шароит яратиш, профессор­ўқитувчилар шахсий нуқтаи назарини 
мажбуран ўгказишдан сақланиш. Ана шу тариқа, биз жаҳон тажрибалари билан 
тингловчиларнинг ўзи танишиши учун имкониятлар ярата оламиз; 

малака ошириш тизимида ўнлаб илмий назариялар мавжуддир. Бир қатор синовдан 
ўтган педагогик тажрибалар билан тингловчилар таништирилиб боради. Уларнинг илмий­
методологик, илмий­назарий, эмпирик­амалий жиҳатдан нуқсон қидирмаслик, балки энг 
оқилона томонларини амалиётга татбиқ қилиш тавсияномасини ишлаб чиқиш;

жаҳон малака ошириш тизими учун яратилган методлар, методикалар, тестлар, 
анкеталар, замонавий аппаратлар, лаборатория машғулотларини ўтказиш инструкцияси 
тренинг, практикум, дарслик ва қўлланмаларни маҳаллий шароитга мослаштириш ва синаб 
кўриш ишларини кенг кўламда йўлга қўйиш орқали тингловчиларнинг муайян тўла очиш 
имкониятига эришиш;

малака ошириш жараёнининг объекти ­ шахс ва унинг фаолияти. Бу жараёнда илғор 
тажриба, фанидаги янгиликларни ўргатиш билан бирга унинг хулқ­атвори, фаолият ва 
муомаласини мувофиқлаштириш хусусияти юзасидан маьлумот беришга йўналтириш 
мақсадга мувофиқ. Назарий муаммонинг амалий фаолият билан алоқасини оқилона 
тушунтириш ва яққол илғор тажрибалардан намуна келтириш орқали уларга шарҳ бериш 
талқинини янада жонлантиради, янги технология сифатида андоза олишга ва ўрганиб 
амалиётга тадбиқ этишга тингловчини етаклайди;

малака ошириш соҳаларининг ҳар бирида ҳам марказий тимсол инсон шахси ва унинг 
фаолиятини ривожлантириш бўлганлиги учун уларнинг ўртасидаги қонуният, шарт­шароит 
хусусиятлари шу инсонни малака оширишни тўлиқ таъминлаш учун системали ёндашишни 


Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар 
114 
тақозо қилади. Мазкур ёндашиш малака оширишда тингловчининг кўп қирраларини турлича 
вазиятларда рўй бериш орқали аниқланилиши, у тўғрисида ишончлироқ маълумот олиш 
шароитини юзага келтиради. Малака оширишда мавзулараро алоқани изчил равишда амалга 
ошириш инсоннинг алоҳида хусусияти, фазилати, кечинмалари, ҳолатлари, ҳис­туйғулари, 
иродавий сифати, иқтидори, қобилияти, қизиқиш ва эҳтиёжини яхлит олиб қараш ва буни 
педагогик фаолият ҳамда илғор педагогик тажрибалар билан уйғунлаштириш имконини 
вужудга келтиради. Бу эса малака оширувчиларни ўзини ўзи такомиллаштириш 
воситатаридан унумлироқ фойдаланишни тақозо этади; 

малака ошириш соҳасининг ҳар қайсиси реал шахснинг индивидуал типологик 
хусусиятларининг намоён бўлишини инобатга олиш лозим. Малака ошириш жараёнини 
гуманизациялаш эса ҳар бир тингловчининг ана шу хусусиятини ҳисобга олиш, маълумотни 
қабул қилиш тезлиги тушуниш даражаси маълумотларни хотирада сақлаш имкониятидан 
келиб чиққан ҳолда ёндашишни талаб қилади. Токи малака оширувчини янги тажрибаларни 
ўзлаштириш суръати, жавоб реакцияси, ақлий имконияти ўқитувчи томонидан тўғри ҳисобга 
олишга эришилсин; 

Битирув малакавий ишлар мавзуини танлашда тингловчиларга эркинлик бериш, улар 
ёқтирган, қизиқарли соҳага жалб қилиш: мазкур жараёнда уларнинг имконияти, 
мутахассислиги, иқтидори, ижобий фаолияти, ёзма нутқ қобилиятини ҳисобга олиб муддатни 
белгилаш ва талабчанликка дифференциал муносабатни амалга ошириш лозим; 

жаҳон фанида малака оширишга доир ютуқларни, тажрибаларни ва
концепцияларни 
маҳаллий 
муҳитга 
мослаштириб 
баён 
қилиш, 
тўпланган 
дурдоналардан реал шахснинг амалиётда фойдаланиш йўлларини уқтириб ўтиш ва синаб 
кўриш, билим ва тажрибаларни пухта, барқарор ўзлаштириш имкониятини туғдиради. 
Малака ошириш жараёнида ўқитувчи билан тингловчи ўртасида ҳамкорликда эгаллаш 
функциясини бажарувчи шерик даражасига ўсиб ўтади. Аввал тақлид, кейин идентификацая 
ва охирги рефлексия йўллари билан янги тажриба ва билимларни ўзлаштириш фаолияти 
доирасини кенгайтиради; 
Таълим беришда муаммоли ўқитиш, программалаштириш, ўзини ўзи бошқариш, ақлий 
фаолиятни босқичли амалга ошириш, назарий умумлаштириш кенг кўламда қўллаш малака 
ошириш жараёнининг самарадорлигини оширишга олиб келади. 
АНДРОГОГИКАНИНГ ЎЗИГА ХОС ПЕДАГОГИК-ПСИХОЛОГИК 
ХУСУСИЯТЛАРИ 
ҚЎЛДОШЕВА Г.Д., , психол.ф.н.,ТВХТХҚТМОҲМ доценти,
МУСАЕВА И.А., Пискент тумани 24­мактаби ЎИБДЎ 

Download 6,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish