4-Амалий топшириқ Мавзу: Педагоглар, ота-оналар ва ўқувчиларнинг ҳамкорлиги-педагогик конфликтни ечишни самарали йўли сифатида



Download 19,37 Kb.
Sana03.07.2022
Hajmi19,37 Kb.
#734618
Bog'liq
4-Амалий машғулот


4-Амалий топшириқ


Мавзу: Педагоглар, ота-оналар ва ўқувчиларнинг ҳамкорлиги-педагогик конфликтни ечишни самарали йўли сифатида.
Режа:

  1. Ҳамкорлик концепцияси.

  2. Методика ва мазмуннинг ўзига хослиги.

  3. Болаларга олижаноб муносабат.

  4. Ота-оналар билан ҳамкорлик



Ота-оналар ва бошқа фан ўқитувчиларини жалб этиш. Ўқитувчининг мазкур муаммо бўйича олиб бораётган ишининг самарадорлиги бу жараёнга ота-оналарни жалб қилиш орқали хам ортади. Қачонки ўқитувчилар ва ота-оналарнинг ҳаракатлари бирлашса, бир максад сари ҳамкорликда иш кўрсалар натижага тезроқ эришилади. Сир эмаски, тарбияси “қийин” болаларнинг оилалари, ота-оналари ҳам шундайлар қаторига киради. Оилавий тарбиянинг авторитар ёки бепарволик усули таълим олишда яхши натижаларга эришиш имконини бермайди. Шунинг учун ота-оналар муносабатлари усулини ўзгартириш ўқувчининг хулк-атворининг ўузгаришига ва унинг фанларни ўзланггиришига сабаб бўлади. Тарбияси қийин болаларнинг ота-оналари билан ўзapo муносабатларини йўлга қўйиш учун бир неча коидаларга риоя қилиш зарур хисобланади.
Ота-оналар билан ўзаро муносабатларнинг коидалари.
Ота-оналарга фарзандининг ёмон хулк атвори хақида шунчаки умумий тарзда эмас (“Сизни ўғлингиз барча ўқитувчиларга халакит беради”), балки аниқ далиллар келтирган ҳолда маълум қилинг.
Ота-оналарга бирданига фарзандининг барча ножуя ишлари хақида гапирманг, акс ҳолда ота-оналар дарғазаб ҳолда болаларини дўппослашга тушадилар.
Ота-оналар билан шунчаки содир бўлган вазиятни (“икки” бах,о олганлиги, кимдир билан жанжал, уй вазифасини бажармаганлиги, интизомни бузганлиги) муҳокама қилиш кифоя. Оқибати нима бўлиши ҳақида гапирмаган маъкул.
Ижобий ҳолатларни башорат килиш эса фойдали бўлиши мумкин. Ўқувчининг ижобий сифатлари, унинг оз булсада ютукларига урғу бериш ва келажакда ота-оналарнинг ўз фарзандларига ёрдами билан яхши натижаларга эришиш мумкинлигига ишонч билдиринг.
Ота-оналар хам оддий одамлар эканлигини унутманг. Уларнинг эътиборсизлигидан ранжимаслик лозим. Кўп холларда сизнинг талабларингиз ўқитувчиларнинг муаммоси (масалан, бирон-бир ўкув предметига бўлган муносабати, бирон-бир ўқитувчи ёки ўқувчига нисбатан қўпол муомаласи) бўлиши мумкин.
Хамкорликка факатгина ота-оналарни эмас, балки ўқувчиларнинг ўзларини хам таклиф этинг. Бу билан уларга хам кандайдир масъулиятни юклаган бўласиз. Баъзида ўқувчилар узларида кандайдир ўзгаришларни катталарга нисбатан тезрок англайдилар. Шу билан бирга агар ўқувчилар уларнинг хулк-атворини ота-оналари ва ўқитувчилар биргаликда тузатишга ҳаракат килаётганларини кўриб яхши томонга ўзгариш кераклигини тушунадилар.
Тарбия жуда мураккаб жараёндир Одамзод фарзандини ок ювиб, ок тараб, бокиб, таълим бериб вояга етказиш учун қилинадиган ғамхурлик тарбия дейилади Одамга касб-ҳунар ўргатиш ва умуман кишининг ғоявий ва маънавий киёфасини шакллантиришга каратилган таълим тизими хам тарбиядир.
Тарбия-шахс окимини муайян жамиятнинг максад ва вазифаларига мувофик равишда таркиб топтириш ва ривожлантириш жараёни, кишиларни ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаётда фаол иштирок эттиришга каратилган барча таъсирлар мажмуидир.
Таълим билан тарбия бир-бири билан чамбарчас боғлиқ. Таълим- тарбиянинг муҳим воситаси булиб, максад ва вазифаларга у оркали эришилади. Оила, турли жамоат ташкилотлари, фан-техника, адабиёт, санъат, оммавий ахборот воситалари, радио ва телеведение, тарғибот-ташвиқот ишлари хам тарбияга кучли таъсир кўрсатади.
Педагог-психологлар тарбиявий иш методларининг технологик асосларини ишлаб чиқаётганларида, тарбия уни бахолаб бўлмайди, деган фикрга асосланадилар. Бу методлар қўлланилганда, биринчидан, тарбияланаётган ўкувчининг ёш ва индивидуал хусусиятларини, иккинчидан, шу ўкувчи аъзо бўлтан болалар жамоасининг хусусиятларини, ниҳоят, тарбиявий таъсир кўрсатиладиган муайян аник, шароитларни ҳисобга олиш зарур.
Тарбиячининг, ўқитувчининг шахсий-намунаси ўқувчилар шахсини таркиб топтиришда муҳим аҳамиятга эга.


Амалий машғулот бўйича саволлар.

  1. Ўқитувчилар билан ҳамкорликда конфликтларни ечиш.

  2. Ўқувчилар билан ҳамкорликда конфликларни ечиш.

  3. Ота-оналар билан ҳамкорликда конфликтларни ечиш.

  4. Ота-оналар билан ҳамкорликда ишларни ташкил этиш.

Download 19,37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish