Муаммо ва ечимлар республика илмий-амалий конференция материаллари инновационные подходы в повышении



Download 6,57 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/127
Sana20.04.2022
Hajmi6,57 Mb.
#566254
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   127
Bog'liq
конференция китоб-2019 168-bet

 
КАРИМОВА К., Тошкент вилояти, Бўка туман 44-мактаб амалиётчи психологи
 
Боланинг мактабда муваффақиятли ўқиши кўп жиҳатдан уларнинг мактабга 
тайёргарлик даражаларига боғлиқ. Бола, аввало, мактабга жисмоний жиҳатдан тайёр 
бўлиши керак. 6 ёшли болаларнинг анатомик­физиологик ривожланиши ўзига хос тарзда 
кечади. Бу ёшда бола организми жадал ривожланади. Унинг оғирлиги ойига 150 дан 200 
гача, бўйи эса 0,5 см гача кўпаяди, 6 ёшли болалар турли тезликларда, тез ва енгил югура 
оладилар. Улар сакраш, конькида югуриш, чанғида учиш, сузиш сингари ҳаракатларни ҳам 
бемалол бажара оладилар. Мусиқа бўйича машғулотларда бу ёшдаги болалар хилма­хил 
ритмик ва пластик ҳаракатларни бажарадилар, турли машқларни аниқ, тез, енгил ва чаққон 
1
Республика илмий­амалий конференцияси материллари.­Наманган,2013.Б­93. 


Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар 
110 
бажара оладилар. Шунингдек, 6­7 ёшли болалар нерв системасини мустаҳкамлаш, уларни 
сурункали касалликлардан халос этиш, кўриш ва эшитиш қобилиятига алоҳида эътибор 
бериш, шунингдек, умуртқа поғонасининг тўғри ривожланишига аҳамият бериш, ниҳоятда 
муҳим. Катталар шу ёшдаги болалар билан иш олиб борар эканлар, бу ёшдаги болалар 
организми ҳали ўсиши давом этаётганлигини доимо ҳисобга олишлари лозим. Масалан, 
болани мажбуран ёзишга ўргатиш ҳали бармоқ мускуллари тўлиқ ривожланмаганлик 
сабабли уларга маълум даражада зарар келтириши ёки уни чиройли ёза олмаслиги, ўз ўзидан 
болани ўзига нисбатан ишончини ёки ўқишга нисбатан қизиқишини камайишига олиб 
келиши мумкин. Кейингиси боланинг ақлий тайёргарлигидир. Кўпинча ақлий тайёргарлик 
дейилганда боланинг маълум бир дунёқараши, жонли табиат, инсонлар ва уларнинг 
меҳнатлари ҳақидаги билимлари тушунилади.
Ушбу билимлар мактаб берадиган таълимга асос бўлиши мумкин, лекин сўз бойлиги, 
маълум 
хатти­ҳаракатларни 
бажара 
олиш 
лаёқати 
боланинг 
мактабга 
ақлий 
тайёргарлигининг асосий кўрсаткичи бўла олмайди. Мактаб дастури болалардан таққослай 
олиш, таҳлил эта олиш, умумлаштира олиш, маълум бир хулоса чиқара олиш, шунингдек 
етарли даражада ривожланган билиш жараёнларини талаб этади. Масалан, олти ёшли бола 
табиат ҳақида айрим ҳодисаларнигина эмас, балки организмнинг табиат билан боғлиқлигини 
ва ўзаро таъсирини ҳам тушуниши ва ўзлаштириши мумкин. Олти ёшли болалар ақлий 
ривожланишнинг натижаси бўлиб, юқори даражада ривожланган кўргазмали образли 
тафаккур билан бола атроф оламдаги предметларнинг асосий хусусиятларини ва предметлар 
орасидаги боғлиқликни ажрата олишидир. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, 
кўргазмали­ҳаракатли ва кўргазмали­образли тафаккур нафақат 6­7 ёшли болалар, балки 
кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларнинг ақлий ривожланишида ҳам асосий функцияни 
бажаради. Бу борада болада маълум бир куникмаларнинг таркиб топганлиги ҳам ниҳоятда 
муҳимдир. Боланинг мактабда муваффақиятли ўқишни нафақат унинг ақлий ва жисмоний 
тайёргарлиги, балки шахсий ва ижтимоий­психологик тайёргарлигига ҳам боғлиқ.
Мактабга ўқиш учун келаётган бола янги ижтимоий мавқеини ­ турли мажбуриятлари 
ва ҳуқуқлари бўлган ва унга турли талаблар қўйиладиган ­ ўқувчи мавқеини олиш учун тайёр 
бўлмоғи лозим. Катта боғча ёшдаги болалар асосан, мактабда ўқиш учун эҳтиёж сезадилар, 
лекин бу хоҳиш ва эҳтиёж мотиви турлича бўлиши мумкин. "Менга чиройли форма, дафтар, 
қалам ва ручкалар сотиб олиб беришади", "Мактабда ўртоқларим кўп бўлади ва мен улар 
билан мазза қилиб ўйнайман”, "Мактабда ухлатишмайди”, "Мактабнинг ташқи рамзлари, 
шубҳасиз мактабдаги болаларни жуда қизиқтиради, лекин бу мактабда муваффақиятли 

Download 6,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish