Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва
ечимлар
135
Шеърлар мазмунмоҳиятидаги шонли тарихимиз, бой илмий адабий меросимиз, буюк
аждодларимиздан фахрланиш каби қадриятларимизни асрабавайлашга чақиради.
Ўғил болаларни ғурурли, мард, жасур бўлиб, юрт тинчлиги ва осойишталиги йўлида
ҳамжихат бўлиб, улғайишларида, улардаги ўзига бўлган ишончни янада камол топишида
шоирнинг ватанпарварлик руҳида ёзилган шеърлари, айниқса аҳамиятли.
Ватанни севиш ўз йўлига, чунки уни ҳамма севади, бироқ керак бўлганда юрт, миллат
учун жонини фидо қилиш, унга таянч бўлиш ҳар бир эр йигитнинг бурчи. М.Юсуф
шеърлари
йигитлардаги ана шундай шижоатни шаклланишига хизмат қилади.
Шу жумладан, ўзбек адабиёти осмонида жавлон уриб, адабиётни янги тараққиёт
босқичига олиб чиқишга интилган авлод вакилларидан бири атоқли шоир Туроб Тўланинг
асарларида меҳнат ва жанг майдонларидаги реал ҳаёт акс эттирилган бўлиб, ёш авлод таълим
ва тарбиясида умуммаданий
компетенцияларни шакллантириш, бугунги ёруғ, фаровон ҳаёт
учун шукроналик туйғуларини камол топтириш ғоялари илгари сурилган. Зеро, адабиёт
фанининг ёш авлодни ҳар томонлама етук, баркамол шахс қилиб тарбиялашда, миллий ва
маданий анъаналарга содиқ, қадриятларимизни қадрлайдиган
инсонлар сифатида камол
топтиришда ўзига хос ўринга, беқиёс аҳамияти мавжуд.
Чорласа сиз қўрғон бўлинг, тош бўлинг,
Суянг бир-бирингиз елкадош бўлинг.
Қани ким ботиниб бир сўз айтолгай
Битта жон, битта тан, битта бош бўлинг.
Ватанни севмаган, уни куйламаган ижодкор йўқ. Муҳаммад
Юсуф ижодининг энг
муҳим ўзига хослиги соддалиги, дилга яқинлигидадир. Ватан шоир тасаввурида онадек
мўътабар, сингилдек ароқли.
Чўксанг,
Тур, синглим деб
Сочинг силайман
Сўксанг
Онам дейман
Умринг тилайман,
Сендан ранжимайман,
Гина қилмайман...
Бундай самимий сатрлар ёшларни
фикрлашга ундайди, улар Ватанни меҳрибон
онасидек, опа ёки синглисидек ардоқлаши кераклигини англаб етади.
Шоир М.Юсуф Ватан мавзусига қайтақайта мурожаат этади ва бу шеърлар бири
бошқасини такрорламайди. Китобхон шеърларни ўқир экан, тасаввури ва тафаккури ошади,
оламни мушоҳада этишга интилади, тарихий, илмий билимларга ҳам эга бўлади.
Кўҳинурдан кўҳлигим
Онам – Ўзбекистоним,
Ўзбекман, ўзбеклигим,
Менинг олий унвоним.
Ватан ҳар қандай қимматбаҳо бойликданда гўзал, бебаҳо. М. Юсуф шеърлари ана
шундай кўтаринки руҳда битилган. Ва бу шеърлар ёшлардаги ўзига бўлган
ишончни янада
оширади.
Эркка сажда қилмаганлар керак эмас,
Фидоийлар керак бизга, фидоийлар.
Ҳа, бу мисралар ёшларга қарата, бутун Ўзбекистонда яшовчиларга қарата чақириқ
десак янглишмаймиз. Бугун шу юртда яшаб, шу замин фарзандиман деган инсонларни ёниб
яшашга ундовчи қўшиқдир бу.
Шоир шеърларининг ҳар мисраси унинг юрак қўри билан битилган. Эрк, озодлик
тушунчалари улуғланган.
Эрк дегани ўзи келиб эшик қоқмас,
Ўқитувчининг касбий компетентлилигини оширишда инновацион ёндашувлар: муаммо ва ечимлар
136
Do'stlaringiz bilan baham: