Монография "Mahalla va Oila" нашриёти Тошкент 2021


II-БОБ. УСТРУШОНА ҒАРБИЙ ТУРК ХОҚОНЛИГИ



Download 2,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/53
Sana20.07.2022
Hajmi2,86 Mb.
#831570
TuriМонография
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   53
Bog'liq
sungi монография (3) (2)

II-БОБ. УСТРУШОНА ҒАРБИЙ ТУРК ХОҚОНЛИГИ 
ТАРКИБИДА 
 
2.1. Илк ўрта асрларда Уструшонадаги сиёсий ҳолат 
Уструшона муайян бир тарихий географик вилоят ўлароқ 
илк ўрта асрларда Марказий Осиёда кечган жараёнларда ўзига 
хос ўрин тутади. Ўз табиий-географик жойлашувига кўра 
минтақанинг ўтроқ-деҳқон ва кўчманчи чорвадор элатлари 
орасидаги ижтимоий-сиёсий ва этномаданий жараёнларда 
муҳим рол ўйнаган Уструшона VI–VIII асрларда Турк 
хоқонлиги (552-744), аниқроғи, унинг кунботардаги қаноти 
бўлмиш Ғарбий Турк хоқонлиги (568-740) қарамоғида бўлиб, 
ушбу хоқонликнинг икки асрга яқин бошқаруви давомида фаол 
сиёсий жараёнларга тортилади.
Қора денгиз бўйлари, Шимолий Кавказдан тортиб то Узоқ 
Шарққача чўзилган Евросиё кенгликларида яшаган юзлаб 
туркий уруғларнинг бир тармоғи бўлган Ашина турклари 
Олтой тоғларининг жануби-ғарбида яшаб, Жуан-жуанлар (420-
465) хоқонлиги қўл остида бўлган пайтда ўз хўжайинларига 
қарши бош кўтариб, 552 йилда Турк хоқонлигини қургандан 
кўп ўтмай 560-йилларнинг ўрталарида Марказий Осиёнинг 
катта бир қисмида ҳукм сурган Эфталитлар (420-565) 
давлатини енгиб, унинг қўл остидаги ўлкаларда, шу жумладан, 
Уструшона воҳасида ўз ҳукмронлигини ўрнатади
94
.
Уструшона воҳасининг айнан қайси йилларда Турк 
хоқонлиги қарамоғига ўтгани тўғрисида ёзма манбаларда 
тўғридан-тўғри маълумотлар учрамаса-да, айрим далилларга 
таяниб, бу воқеа 560- йилларнинг ўрталарида – Амударё–
Сирдарё оралиғидаги тарихий-географик вилоятларнинг деярли 
барчаси хоқонлик томонидан эгалланган даврда юз берган, деб 
ҳисоблаш мумкин
95
. “Тан-шу” йилномасида 
Тукюе 
(Турк 
хоқонлиги) Муюй-хон (Муқан хоқон; 553-572) ҳукмронлиги 
94
Бичурин Н.Я. (Иакинф). Собрание сведений о народах, обитавших в Средней 
Азии в древние времена. В 3-х томах. –М. - Л.: Изд. АН СССР. – том I. – 1950. – С. 
229. 
95
Алманов Қ.О. Ғарбий турк хоконлигининг Уструшонани ўз таркибига қўшиб 
олиши ва сиёсий мамурий холат//Ўзму хабарлари журнал 20201\6\116-19 


~ 36 ~ 
йилларида ғарбда 
Иду
(Эфталит) давлатини енгиб, унинг 
ҳудудини эгаллагани эслатилса
96
, араб тарихчиси Диноварий 
Сосонийлар ва турк хоқонлари Ҳайталлар (Эфталитлар) 
давлатини тор-мор қилиб, унинг қўл остидаги ўлкаларни ўзаро 
бўлиб олишгани, турклар Чоч, Фарғона, Суғд ва Бухорони 
қўлга киритгани, Сосонийлар эса Тўхористон (Чағониён, 
Термиз ва б.), Кобулистонни ўзига олганини қайд этган
97

Кўринишидан ён қўшнилари каби Уструшона ҳам ўша 
воқеликлар пайтида хоқонлик таркибига ўтган. Хитой ва араб 
манбаларидаги ушбу маълумотларни византиялик тарихчилар 
томонидан Муқан хоқон Истами билан биргаликда Эфталитлар 
давлатини қулатиб, унинг қўл остидаги барча ўлкаларни 
эгаллагани 
тўғрисида 
хоқонлик 
томонидан 
Византия 
императорига йўлланган мактубда уқтириб ўтилиши
98
ҳам 
тасдиқлайди. Истами Турк хоқонлиги асосчиларидан бири 
бўлиб, илк турк хоқони Бумин (552-553) билан бирга Ашина 
туркларининг Жуан-жуанларга қарши курашган, жияни Муқан 
хоқон даврида хоқонликнинг Ғарбий қаноти бошқарувига 
тайинланган эди
99
.
Ушбу маълумотларнинг барчаси 560-йилларнинг ўрталарига 
тўғри келиши эса ўша йилларда Эфталитлар қўл остида бўлган 
Амударё–Сирдарё 
оралиғидаги 
ҳукмдорликлар 
сингари 
Уструшона ҳам Турк хоқонлиги таркибига кирганини 
кўрсатади. 
96
Бичурин Н.Я. (Иакинф). Собрание сведений о народах, обитавших в Средней 
Азии в древние времена. В 3-х томах. –М. - Л.: Изд. АН СССР. – том I. – 1950. – С. 
229. 
97
Chavannes E. Documents sur les... – Р. 229; Kafesoğlu İ. Türk Milli Kültürü. ... – S. 
94; Shaban M.A. Khurasan at the Time of Arab Conguest//İran and İslam. İn memory of 
the Late Vladimir Minorsky. Edinburg, 1971. – P. 482­483; Равшанов П. Қашқадарё 
тарихи. – Т.: Фан,1995. – Б. 201; Зиё А. Ўзбек давлатчилиги тарихи... – Б. 81.
98
Феофилакт Симокатта. История // Великая степь в античных и византийских 
источниках. Сборник материалов. Сост. и ред. А. Н. Гаркавца. ‒ Алматы: Баур, 
2005. ‒ С. 624; Шювен П. О Византийских посольствах к первым тюркским 
правителям Согда (Проблемы ономастики и топонимики) // ОНУ, 1995. – № 1–3. – 
С. 34. 
99
Chavannes E. Çin yıllıklarına göre Batı Türkleri. Çeviri M. Koç. – İstanbul: Selenge, 
2007. – S. 69; Ekrem E. Hsüan-Tsang Seyahetnamesi’ne göre Türkistan. Basılmamış 
doktora tezi. – Hacettepe Üniversitesi, Sosyal Bilimler Enstitüsü. – Ankara, 2003.‒ S. 2. 


~ 37 ~ 
Чамаси, 568 йил атрофида Турк хоқонлиги икки қанотга – 
бири бошқарув маркази Ўтукан водийси (Ўрхун/Мўғулистон)да 
бўлган Шарқий Турк хоқонлиги ва қароргоҳи Суяб (Еттисув)да 
жойлашган Ғарбий Турк хоқонлигига бўлиниб бошқарила 
бошлайди
100
. Қисқа вақт ичида кунботардаги чегаралари 
Шарқий Европагача, жануби-ғарбий чегаралари эса Хуросон ва 
Шимолий Ҳиндистонгача, шимолий Ғарбий Сибиргача, 
кунчиқар чегаралари Шарқий Туркистоннинг тарихий Хитойга 
туташ ўлкаларигача чўзилиб, Шарқий Туркистон, Амударё – 
Сирдарё оралиғи ва унга яқин ҳудудлардаги 20 дан ортиқ катта-
кичик воҳа ҳукмдорликлари – мулкликлар устидан ўз 
устунлигини 
ўрнатган 
Ғарбий 
хоқонликнинг 
ушбу 
ҳукмдорликлар устидаги бошқаруви бир неча босқичларда 
амалга оширилиб, дастлабки босқичда хоқонлик уларнинг ерли 
сулолалари бошқарувига рухсат берган ҳолда улардан ўлпон 
олиб туриш билан чекланади
101
.
Ғарбий Турк хоқонлигининг бошқарув маркази – Суяб Чоч 
ва Фарғона ҳукмдорликларига қўшни Еттисув ўлкасида 
жойлашиб, бу ерда кечган сиёсий ва этномаданий жараёнлар 
узлуксиз равишда Уструшона воҳасига ҳам ўз таъсирини 
ўтказиб келган. Еттисув ва Сирдарёнинг ўрта оқими орасидаги 
нисбатан текислик, қисман тоғлик ҳудудларда яшовчи 
кўчманчи элатлар бир томондан Чоч орқали, иккинчи томондан 
Тяншан, Помир – Олой орқали асосан тоғликлардан иборат 
Жанубий Еттисув ва Фарғона орқали Уструшонадаги тарихий 
жараёнларда фаол қатнашиш имкониятига эга эдилар. Бу 
жараён Ғарбий хоқонлик ҳукмронлиги даврида янада 
жадаллашади. Биринчидан, хоқонлик ўз бошқарув марказлари – 
қароргоҳларини Талас ва Чоч каби Уструшонага яқин ёки 
100
Бобоёров Ғ. Ғарбий Турк хоқонлигининг давлат тузуми. Тарих фанлари 
доктори илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация автореферати. – Т.: 
ЎзР ФА ШИ, 2012. – Б. 21-22, 42. 
101
Gibb H. Orta Asya’da Arap fütuhatı. Çev. M. Hakkı. – İstanbul, 1930.– S. 4­9; 
Массон В. М. Ромодин В. А. История Афганистана. Том I. С древнейших времен до 
начала XVI века. – М., Наука, 1964. – С. 218; Ҳидоятов Г. А. Менинг жонажон 
тарихим. – Т., 1992. – C. 76­78; Аскаров А. Некоторые вопросы истории 
становления узбекской государственности // Общественные науки Узбекистана. – 
Ташкент, 1997. – № 3­4. – С. 65–76.


~ 38 ~ 
қўшни ҳудудларда барпо этиши
102
, иккинчидан, Фарғона 
водийсида Ашина сулоласининг бир тармоғи ҳокимият 
тепасига келиши
103
қўшни Уструшона воҳасига ўз таъсирини 
ўтказмасдан қолмасди. Бундан ташқари, Уструшонага жануб ва 
жануби-ғарбий томондан туташ воҳа ҳукмдорликлари – Суғд ва 
Тўхористонбошқарувида хоқонликка тўғридан-тўғри ёки 
билвосита бориб тақалувчи бир қатор туркий ва туркий-суғдий 
аралаш сулолалар ҳукмронлигининг ташкил топиши
104
Уструшона сиёсий ҳаётида ҳам ўзгаришлар бўлишига ўз 
улушини қўшади. 
Уструшонанинг Ғарбий Турк хоқонлигига тўғридан-тўғри 
бўйсуниши борасидаги илк ёзма маълумот хитой манбаларида 
учраб, 629 йилда воҳа орқали Суғдга ўтган роҳиб Сюан Цзан 
(629-645) ўз эсдаликларида шундай ёзади: 


Download 2,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish