Монография "Mahalla va Oila" нашриёти Тошкент 2021



Download 2,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/53
Sana20.07.2022
Hajmi2,86 Mb.
#831570
TuriМонография
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   53
Bog'liq
sungi монография (3) (2)

Суйдуйшана
жойлашгани айтиб ўтилади
114

Шунингдек, ушбу йилномаларда 
Бохан 
(Фарғона)нинг 
қўшнилари тилга олинар экан, ғарбда ундан 500 ли узоқликда 
Суйдуйшана
ҳукмдорлиги борлиги уқтириб ўтилиб, улар 
орасидаги Хужанд ҳақида бирор нарса дейилмайди
115

Шунингдек, “Тан-шу” йилномасида 
Чжеши
(Чоч) тўғрисида 
сўз борар экан, унинг жанубида 200 ли узоқликда 
Гюйчжанти
(Хўжанд), жануби-ғарбида 500 ли узоқликда 
Кан
(Самарқанд) 
жойлашганига урғу берилиб, айни шу ўринда Уструшона 
тўғрисида эслатилмайди
116
. Бу эса Уструшона ва Чоч орасидаги 
масофа 50 чақирим атрофида бўлгани ва улар ўртасидаги 
унчалик кенг бўлмаган масофада ўша даврларда алоҳида 
ҳукмдорлик бўлган Хужанднинг шимолий ҳудудлари жой 
олганини кўрсатади. Яъни хоқонлик даврида Чоч ва Уструшона 
тўғридан-тўғри қўшничиликалоқаларигаэга эмасди. 
Хитой йилномаларидаги Уструшонанинг жойлашуви ва 
унинг яқин қўшнилари билан оралиқ масофаси борасидаги 
маълумотларни умумлаштирадиган бўлсак, Чоч ва Самарқанд 
ораси чамаси 260 чақирим атрофида бўлиб, улар орасида 
113
Ekrem E. Hsüan-Tsang Seyahetnamesi’ne göre Türkistan … S. 124. 
114
Бичурин Н. Я. Собрание сведений... II. – С. 274, 286; Бобоёров Ғ., Кубатин А. 
Хитой манбалари / Ўзбекистон тарихи. Хрестоматия, 2/1. – T.: Фан, 2014. - 32. 
115
Бичурин Н. Я. Собрание сведений... II. – С. 274, 285. 
116
Бичурин Н. Я. Собрание сведений... II. – С. 313.
 


~ 41 ~ 
Уструшона жойлашган, шунингдек, Фарғона ва Уструшона 
ораси чамаси 210 чақиримни ташкил қилиб, ҳар иккаласининг 
ўртасида жойлашган Хўжанд айрим йилномаларда алоҳида 
кўрсатилган бўлса, айрим йилномаларда бунинг тескариси 
бўлгани кўзга ташланади. Шунингдек, Уструшона ва Самарқанд 
ораси 400 ли (210 км) кўрсатилса-да, ҳар иккаласининг орасида 
Кабудон, Иштихон каби кичик ҳукмдорликлар жойлашгани ҳам 
айтиб ўтилади. Яъни йилномалаларда Уструшонанинг жанубий 
чегаралари ва жануб ва жануби-ғарбдан қўшнилари тўғрисида 
сўз борар экан Суғднинг 
Ми
(Маймурғ – Панч), 
Ўрта Цао
(Кабудон) ва 
Ғарбий Цао
(Иштихон) каби ҳукмдорликлари у 
билан чегарадош экани айтиб ўтилади
117
. Шу ўринда хитой 
йилномаларида “Цао” номи билан 3 та ҳукмдорлик тилга 
олинганига эътибор қаратиш керак бўлади. “Бэй-ши” ва “Суй-
шу”да улар орасидаги фарқ аниқ кўрсатилмаган бўлса-да, “Тан-
шу”да уларнинг ҳар бирига алоҳида тўхталиб, ўзаро қўшни 
бўлган ушбу ҳукмдорликларнинг ўрни, бошқарув маркази ва 
чегаралари келтириб ўтилгани кўзга ташланади.
Йилномадаги маълумотлардан англашилича, “Шарқий Цао” 
– бу Уструшона бўлиб, унинг 
Йеча
номли шаҳрида йилда 2 
марта сиғиниладиган муқаддас ғор ўрин олган, “Ғарбий Цао” – 
Иштихон 
ҳукмдорлигини 
бошқарув 
маркази 
Сидихин
(Иштихон) шаҳри ва “Ўрта Цао” – Кабудон ҳукмдорлигининг 
эса бошқарув маркази 
Гадичжен
шаҳри бўлган
118
. Шунингдек, 
Ўрта Цао ҳукмдорлигидан кунботарда жойлашган Шарқий Цао 
(Иштихон) жанубий томондан 
Ши
(Кеш) ва 
Болан
(Нахшаб?) 
билан қўшни деб кўрсатилади. Ўрта Цао, яъни Кабудон 
ҳукмдорлиги эса Кан (Самарқанд)дан шимолда жойлашиб, 
Шарқий Цао – Уструшонанинг жанубий қўшниси сифатида 
келтирилади. Шу ўринда Уструшонанинг диний маркази 
жойлашган шаҳри сифатида кўрсатилган “Йеча” шаҳрининг 
асли қандай бўлгани ва жойлашув ўрни қаерга тўғри келиши 
тўлақонли аниқланмаганини айтиб ўтиш керак. “Тан-шу” 
йилномасида ушбу шаҳарда муқаддас ғор борлиги эслатиб 
117
Бичурин Н. Я. Собрание сведений... II. – С. 312-313. 
118
Бичурин Н. Я. Собрание сведений... II. – С. 312-313. 


~ 42 ~ 
ўтилишига қараганда бу ер Уструшонанинг тоғлик қисмида 
эди. 
Уструшона ҳукмдорлигининг Суғд конфедерацияси билан 
чегараси жануб ва жануби-ғарбий йўналишлар бўйлаб 
кесишиб, улар орасида шарқдан, яъни Зарафшон дарёсининг 
юқори оқими – Панч (Панжикент - Маймурғ) ҳукмдорлигидан 
бошланиб, Кабудон ҳукмдорлиги билан туташиб кетарди. Кези 
келганда айтиб ўтиш керак, улар орасидаги бундай ҳудудий 
яқинлик 
айрим 
ўринларда 
хитойлик 
муаллифларнинг 
янглишувига сабаб бўлган кўринади. Яъни VII асрнинг сўнгги 
йиллари – VIII асрнинг биринчи ярмига тегишли воқеликлар 
тўғрисида сўз юритган хитой йилномачилари асли Уструшона 
ҳукмдори бўлган 

Download 2,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish