Монография "Mahalla va Oila" нашриёти Тошкент 2021



Download 2,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/53
Sana20.07.2022
Hajmi2,86 Mb.
#831570
TuriМонография
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   53
Bog'liq
sungi монография (3) (2)

 Қаранг.
Смирнова О. И. Сводный каталог согдийских монет ... – C. 324-335. 
87
«Ўзбекистонда урбанизация жараёнлари: тарих ва ҳозирги замон» Халқаро 
илмий-амалий анжуман материаллари I-қисм. – Т., 2007; «Ўзбекистон тарихида 


~ 31 ~ 
«Академик Яҳё Ғуломов номидаги ўзбек халқи ва унинг 
давлатчилиги тарихи Республика илмий семинари» нинг 52-
йиғилиши, «Уструшона буюк ипак йўли чорраҳасида» мавзусида 
23 декабр 2008 йилда Гулистон давлат университетида 
ўтказилиши, Сирдарё воҳаси тарихини ўрганилиши, таҳлил-
тавсифида, қадимий Уструшона ва Буюк ипак йўлининг ўзбек 
давлатчилиги тарихида тутган ўрнини белгилашда салмоқли 
аҳамият касб этди. 
Бугунги кунда Уструшона воҳаси тарихи бўйича нисбатан 
оз бўлса-да, Ўрта Осиёнинг исломдан олдинги тарихи бўйича 
амалга оширилаётган изланишларида бирмунча тўхталиб 
ўтилганини айтиб ўтиш керак. Бу борада айниқса, француз 
суғдшунос ва тарихчи олимлари Ф. Грэне, Э.де ла Вессьер
88

германиялик тарихчи З. Штарк
89
, россиялик суғдшунос ва 
археолог П.Лурье
90
томонидан чоп этилган илмий монография 
ва мақолалар диққатни жалб қилади. Улар орасида айниқса, 
Ф.Грэне ва Э.де ла Вессьерларнинг Панжикент суғдий 
ҳужжатларини тадқиқ этиш мобайнида Панч ва Уструшона 
алоқалари, ушбу ҳукмдорликлар орасида жойлашган Шавкат, 
Буттаман, Парғар мавзеларига тўхталиб, Суғд ва унга қўшни 
ҳудудлар, шу жумладан, Уструшона тарихининг шу пайтгача 
қоронғу жиҳатларига ойдинлик киритадиган қарашларни 
билдирганликлари 
билан 
алоҳида 
ажралиб 
туради
91

Шунингдек, кейинги йилларда Уструшона тарихига туркиялик 
тадқиқотчилар ҳам эътибор қаратишган бўлиб, улар орасида 
Уструшонанинг қадимги ва ўрта асрлар тарихини ўрганиш муаммоси». II-
минтақавий илмий-амалий конференция материаллари. – Гулистон, 2007. 
88
GrenetF., de la Vaissiere E. The last days of Panjikent // Silk Road Art and 
Archaeology, 8. – Kamakura 2002. – P. 155–196; Vaissière E. de la. Sogdian traders: a 
history. Translated by J. Ward. (Handbook of Oriental studies = Handbuch der 
Orientalistik. Section eight, Central Asia; v. 10). – Leiden – Boston: Brill‚ 2005. 
89
Stark S. Die Alttürkenzeit in Mittel- und Zentralasien. Archäologische und 
historischeStudien. – Wiesbaden‚ 2008. 
90
Лурье П. Б. Историко-лингвистический анализ согдийской топонимии: Дис. … 
канд. фил. наук. – СПб.: Санкт-Петербургский филиал ИВ РАН, 2004; Lurje P. 
Personal names in Sogdian texts in Iranisches Personennamenbuch 2. Mitteliranische 
Personennamen 8. – Wien: Verlag der Österreichischen Akademie der Wissenschaften, 
2010. – P. 3, 10, 49, 51, 56, 76, 103, 127, 130, 138-139. 
91
Grenet F., de la Vaissiere E. The last days of Panjikent … – P. 155–196. 


~ 32 ~ 
тарихчи ва манбашунос Ў.С. Хунқоннинг изланишлари 
диққатга сазовордир. Қорахонийлар давлатида “қорахон” 
унвонининг қўлланилишининг негизини излаган Ў.С.Хунқон 
“қора” унвони исломдан олдин бир неча сиёсий уюшмаларда 
учрашини 
ёзиб, 
Эфталитлар 
издоши 
Уструшона 
ҳукмдорларининг унвони 737 йилда “Hârâ” ва “Hara”, яъни 
“қора” кўринишида араб манбаларида тилга олингани илгари 
суради
92
.Шу билан бирга, тадқиқотчи ушбу унвоннинг негизи 
эронийча бўлиши мумкинлигини айтиб ўтади. Бироқ айрим 
сабаблар туфайли унинг бу қарашига қўшилиб бўлмайди. 
Хусусан, Ғ.Бобоёровнинг ёзишича, “қора” қадимги туркчада 
унвон эмас, сифат бўлиб, унвонларнинг олдида келган ва 
“буюк”, “улуғ” деган маъноларни билдирган
93
. Шунингдек, 
Уструшона афшинларининг Эфталитлар билан боғлиқлигини 
кўрсатадиган ёзма манбалар учрамайди.
Илк ўрта асрларда, хусусан, Ғарбий Турк хоқонлиги 
даврида Уструшона ҳукмдорлигининг ижтимоий-сиёсий 
тарихининг ўрганилиши масаласига қисқача тўхталиб ўтиш 
шуни кўрсатадики, бу даврда Уструшона ён-атрофидаги қўшни 
тарихий-географик вилоятлар Чоч, Фарғона, Суғд ва 
Тўхористон каби Амударё – Сирдарё оралиғидаги воҳа 
ҳукмдорликларидан бири бўлиб, ўзининг муайян ҳудуди, 
бошқарувчи сулоласи, пойтахти, бошқарув марказлари, 
маъмурий бирликлари, қўшин, ҳокимият рамзлари, танга-пул 
зарби ва шунга ўхшаш яна бир қатор давлатчилик анъаналарига 
эга бўлган.
Воҳа 560-йилларда Буюк Турк хоқонлиги (552-744) қўл 
остига ўтиб, юз эллик йилдан ортиқ вақт мобайнида ушбу 
хоқонликнинг кунботардаги қаноти бўлмиш Ғарбий Турк 
хоқонлиги (568-744) қарамоғидаги алоҳида воҳа ҳукмдорлиги – 
мулклик сифатида ўз ички ишларида мустақил бошқарувга эга 
бўлган. VII асрнинг иккинчи ярми –VIII аср бошларида бу 
ернинг маҳаллий сулоласи ўрнини хоқонликка алоқадор туркий 
сулола эгаллагач, Уструшонанинг сиёсий мавқеини янада 
92
Hunkan S. Türk Hakanlığı (Karahanlılar). 2. Baskı. – İstanbul. – S. 106. 
93
Бабаяров Г. Нумизматические данные о древних и средневековых государствах 
Средней Азии .... – C. 17-22. 


~ 33 ~ 
ортган. Бош унвон ўлароқ “афшин” унвонини ишлатган 
Уструшона ҳукмдорлари Қора-бўғра ва унинг издошлари 
бошқаруви даври –VIII асрнинг биринчи ярмида минтақадаги 
сиёсий жараёнларга фаол аралаша бошлаганлар. Айниқса, улар 
араб босқинига қарши курашда хоқонлик ва унинг 
иттифоқчилари – Чоч, Фарғона, Суғд, Бухоро, Тўхористон каби 
сиёсий кучлар сафида жой олишган. 

Download 2,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish