~ 23 ~
Й.Маркварт, Э.Шаваннларнинг изланишлари ўзининг анча
илмийлиги ва кенг кўламлилиги билан ажралиб туради.
Ғарб суғдшунослигининг асосчиларидан бири В. Томашек
1877 йилда чоп этилган “Суғдиёна” номли тадқиқотида Суғд
ҳукмдори Ғуракнинг келиб чиқишини
Уструшона билан
боғлаб, у Уструшона афшинларининг тоғаси бўлган деб
қарайди
60
. Бироқ ўз вақтида бир қатор эътирозларга сабаб
бўлган
61
бу қараш қарийб 150 йил ўтибдики, ўз тарафдорини
унчалик топганича йўқ.
В.Бартольд “Ислом энциклопедияси”га ёзган мақолаларидан
бирини “Афшин” деб номлаб, ушбу атама исломдан олдинги
Уструшона ҳукмдорларининг унвони бўлгани, сўнгги Уструшона
афшини Ҳайдар ибн Ковус
халифа Муътасим хизматидаги
қумондонлардан
бири
бўлиб,
Бобак
бошчилигидаги
хуррамийлар исёнига қарши курашда шуҳрати ёйилганини
ёзади. “Афшин” номи билан машҳур Ҳайдар ибн Ковус Кичик
Осиёда греклар устидан қозонилган ғалабадаги хизмларлари
учун муносиб тақдирланган бўлса-да, орадан кўп ўтмай
фитналар қурбони бўлади ва 841 йилда ўлимга ҳукм
қилинади
62
.
Турк хоқонлигини хитой йилномалари асосида ўрганган
Э.Шаванн 1903 йилда нашр қилинган «Ғарбий Туркларга доир
ҳужжатлар» номли монографиясида Уструшона тарихига ҳам
бирмунча тўхталиб ўтган
63
. Хитой йилномаларида кўп ҳолларда
“Цао” ёки “Шарқий Цао” атамалари остида келган ҳукмдорлик
номининг Уструшонага алоқадор эканига тўхталган ушбу
тадқиқотчи хоқонлик томонидан Уструшона ва унга ўхшаш
ўнлаб воҳа ҳукмдорликларида йўлга қўйилган бошқарув
масаласини ҳам қисқача кўриб чиққан.
Хорижда исломдан олдинги Ўрта Осиё тарихини
биринчилардан бўлиб кенг кўламда ўрганган Й. Маркварт
ўзининг бир қатор илмий ишларида минтақадаги Эфталитлар ва
60
Tomaschek W. CentralasiatischeStudien, I. Sogdiana. – Wien, 1877. – P. 78.
61
Смирнова О.И. Очерки из истории Согда ... С. 54.
62
Бартольд В.В. Статьи из “Энциклопедии Ислама” / Сочинения. T. II. Ч. 2. – М.:
Наука, 1964. – С. 497.
63
Chavannes E. Documents sur les Tou-kiue (Turks) occidentaux ... – P. 140.
~ 24 ~
Турк хоқонлиги каби йирик салтанатлар тарихини ёритар экан,
Амударё – Сирдарё оралиғидаги
тарихий географик
вилоятларнинг сиёсий ва маъмурий ҳолати, бу ердаги катта-
кичик ҳукмдорликларнинг бошқарувчи сулолалари, унвонлар
тизими масаласини кўриб чиқиб, Уструшонадаги маҳаллий
сулола – Афшинларга анчагина эътибор қаратади
64
.
Уструшона тарихининг қадим ваилк ўрта асрлар даври
тарихини синчиклаб ўрганиш ХХ
асрнинг иккинчи ярмига
тўғри келади. Бу даврда совет шарқшунос, археолог,
манбашунос каби тарихчилар, шунингдек, филолог тилшунос
олимлар, шу
жумладан, Н.Негматов, О.Смирнова, В.Лившиц,
А.Фрейман ва бошқалар қадимги Уструшона шаҳар
қолдиқларидан топилган археологик топилмалар бўйича
изланишлар олиб боришди. Хусусан, 1950- йилларда Суғд-тожик
археологик экспедициясиқадимги Бунжикат шаҳри қолдиқлари
–Шаҳристонда деворий расмларни очишган бўлса, 1962 йилда
илк бор суғдий ёзувли ҳужжат топиб ўрганилди
65
.
Уструшона тарихи бўйича узоқ йиллар изланишлар олиб
борган Н.Негматов ўнлаб йирик археологик объектларда қазув
ишлари юритиб, қўлга киритилган моддий материаллар ва ёзма
манба маълумотлари асосида воҳанинг қадим ва илк ўрта асрлар
даврини ёритиб бера олди. Айниқса, унинг илк ўрта асрларда
Уструшона ҳукмдорлигининг сиёсий-маъмурий тузилиши,
бошқарув
марказлари, маҳаллий сулолалар ва уларнинг
давлатчилик анъаналари борасидаги қарашлари диққатни
тортади
66
. Тадқиқотчининг кўплаб фикрларига қўшилган ҳолда
шуни айтиб ўтиш керак, унинг айрим қарашларида
бирёқламалик кўзга ташланади. Н.Негматов Уструшона
афшинларининг келиб чиқиши борасида сўз юритар экан, ушбу
64
Markwart J. Wehrot und Arang. Untersuchungen zur mythischen und geschichtlichen
Landeskunde von Ostiran. – Leiden, 1938; Marquart J. Eranshahr nach der Geographic
des Ps. Moses Xorenaci. – Berlin, 1901.
65
Смирнова О.И. Очерки из истории Согда. – М., 1970. – C. 9-10.
66
НегматовН.Н.Уструшана в борьбе с арабскимнаществием (конец VII - первая
половина IXвв). // ИАН Тадж. ССР. ООН. Вып.5. 1954; Негматов Н.Н.Уструшана в
древности и раннего средневековья. – Сталинабад. 1957; Негматов Н.Н. О
живописи дворца афшинов Уструшаны (предварительные сообщение // Советская
археология, №3. – М., 1973.
~ 25 ~
сулоланинг негизи қадимий
эроний сулолаларга бориб
тақалиши, араб манбаларида Харабуғра, хитой йилномаларида
Гэло-пуло кўринишида учрайдиган Уструшона ҳукмдори исми
гуё туркий исмга ўхшаса-да, аслида эроний тиллардаги “хвар”
(қуёш)
сўзи
билан
боғлиқлиги
борасидаги
фикри
67
тортишувлидир. Кўпчилик изланувчилар бу исмни туркий
негизда Қора-бўғра деб тиклашган ва бу сулоланинг келиб
чиқишини туркий элатлар билан боғлаганлар. Айниқса, ушбу
атаманинг хитой йилномаларида
Do'stlaringiz bilan baham: