Гэло-пуло
деб ёзилиб, эски
хитойча ўқилиши
ka-la buk-la
экани ҳам уни туркий негизда -
Қора-бўғра деб тиклаш тўғрилигини кўрсатмоқда
68
.
Турк хоқонлиги даврида Уструшона сиёсий тарихи бўйича
билдирилган қарашларнинг сезиларли бир қисми суғдшунос ва
археолог олима О.Смирновага тегишлидир. Турли тиллардаги
ёзма маълумотлар нумизматик материлларни ўзаро солиштириб
ўрганган тадқиқотчи илк бор илк ўрта асрларда Уструшонани
бошқарган ҳукмдорларнинг исм ва унвонлари ҳамда бошқарув
йиллари хронологиясини тузиб чиқади. Шунингдек, унинг
хоқонлик даврида Уструшонадаги туркий бошқарувчилар
борасидаги қарашлари ҳам диққатни ўзига жалб қилади.
Тадқиқотчи биринчилардан бўлиб, юқорида келтириб ўтилган
Харабуғра ва
Гэло-пуло
исмларининг асли Қора-бўғра эканини
ёзиб, унинг 720-740 йилларда Уструшонада, 740-745 йилларда
Кабудонда бошқарувда бўлганини олға суради
69
. Бундан
ташқари, О.И. Смирнова Уструшона бошқарувида қўлланилган
“афшин” унвонининг келиб чиқиши, маъноси, яна қайси
ҳукмдорликларда ишлатилгани тўғрисида чуқур изланиш олиб
борган бўлиб, бу масалада кўплаб чигалликларга аниқлик
67
Негматов Н.Н.Уструшана в древности и раннего средневековья ... C. 153-154.
68
Смирнова О.И. Очерки из истории Согда ... С. 278-280; Грицина А.А.
Усрушанские были ... С. 43; Исҳоқов М., Бобоёров Ғ., Кубатин А. Суғдий тилидаги
манбалар ... Б. 38-39; Бабаяров Г. Нумизматические данные о древних и
средневековых
государствах
Средней
Азии
/
Очерки
историографии
государственности Узбекистана. II. Института истоН РУз. Д.А. Алимова. –
Ташкент: Изд-во “Navro‘z”, 2019. – C. 19-21.
69
Смирнова О.И. Очерки из истории Согда ... С. 278-280; Смирнова О.И. Сводный
каталог согдийских монет … С. 425, 428.
~ 26 ~
киритади
70
. Шу билан бирга, тадқиқотчи илк ўрта асрлардаги
Уструшона тангаларини биринчилардан бўлиб аниқлаши,
улардаги исм ва унвонларни ўқиб чиқиши ва уларнинг тарихий
аҳамиятини очиб бериши
71
диққатга сазовордир.
Мустақиллик
йилларида
қадимий
Уструшона
ҳукмдорлигининг ўтмиш тарихи моддий маданият асосида
ўрганиб
оммалаштиришда
Ю.Ф.
Буряков,
А.Грицина,
М.Исҳоқов,
М.Пардаев,
А.Бердимурдов,
З.Холбоев,
Т.Омонжулов,
С.Қудратов,
Б.Тўйчибоев,
Т.Салимов,
А.Отахўжаев, Ғ.Бобоёров, Б.Ғойибовларнинг у ёки бу даражада
ҳиссаси бор. Улар орасида айниқса Ю.Буряков, А.Грицина,
М.Пардаевларнинг археологик изланишлари анча кенг ва
чуқурлиги билан ажралиб туради.
Чоч воҳасидаги қадимий шаҳар харобалари бўйича узоқ
йиллар қазув ишлари олиб борган Ю.Буряков Сирдарё бўйи
шаҳарларини ўрганиш жараёнида бир неча ўринларда Чоч ва
Уструшона иқтисодий ва этномаданий алоқаларига тўхталиб
ўтган
72
. Шунингдек, ушбу тадқиқотчи билан деярли бир вақтда
қадимги Уструшона шаҳар қолдиқларида Э.Ртвеладзе
бошчилигида арехологик изланишларда қатнашган М.Исҳақов,
О.Маликовлар ҳам Уструшона тарихининг айрим жиҳатларига
эътибор қаратишган
73
.
Суғдшунос олим М.Исҳоқов кейинги йилларда нашр
қилдирган мақоласида Уструшона ҳукмдорларининг Чочга
бўйсунганини ёзиб “Уструшона илк ўрта асрларда Чоч билан
бевосита боғлиқ ҳолда унга нисбатан автоном ўлка сифатида
яшаган, Турк хоқонлиги билан эса, Чоч орқали билвосита
тобелик муносабатида бўлган. Бундай поғоналашган тобелик
тизими улкан ҳудудни бошқаришда Турк хоқонлигининг ўзига
хос усули эди. Ҳар бир маъмурий ҳудудий бирликда, яъни, тобе
70
Смирнова О.И. Очерки из истории Согда ... С. 54, 65, 68-69.
71
Смирнова О.И. Сводный каталог согдийских монет …С. 324-335.
72
Буряков Ю. Ф. Историческая топография Ташкентского оазиса. – Т.: Фан, 1975;
Буряков Ю. Ф. Палеоэкологические и этнические процессы в контактных зонах
Средней Азии в древности и средневековье (на примере бассейна Яксарта) //
International Journal of Asian Studies. Seoul – Tashkent, 2003. – Vol. 8. – С. 69–82.
73
Ртвеладзе Э.В., Исхаков М.Х., Маликов О.С. Исследования в Сурхандарьинской
и Джизакской областях // АО, 1977 г. – М., 1978.
~ 27 ~
давлат тузилмаларида Турк хоқонлигининг назоратчилари иш
кўрган, марказий ҳокимият сиёсатининг жойлардаги ижросини
таъминлаган” деб қарайди
74
. Бироқ бу борада ўша давр ёзма
манбаларида деярли маълумот учрамаслиги, Уструшона ҳам
Чоч каби хоқонликка бошқа бирор ҳукмдорлик орқали эмас,
тўғридан-тўғри ўзи бўйсунганини ҳисобга оладиган бўлсак,
М.Исҳоқовнинг ушбу қарашини қайтадан кўздан кечириб
чиқиш керак бўлади.
Уструшонанинг қадимий бошқарув марказларидан бири
бўлган Зоминдаги ёдгорликларда Л.Сверчков бошчилигида
олиб борилган қазишмалар натижасидабу ерда исломдан
олдинги даврларда бир неча аҳоли маскани мавжуд бўлгани ва
улар воҳанинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида ўзига хос ўрин
тутгани кўрсатиб берилган
75
.
Қадим ва илк ўрта асрлар Уструшона тарихининг
билимдони, археолог А.Грицинанинг ўнлаб тадқиқотлари
воҳадаги давлатчилик тарихига қаратилган. Воҳа тарихини
археологик қазишмаларда қўлга киритилган моддий буюмлар,
нумизматик материаллар ва ёзма манбалар асосида ўрганиб
келаётган тадқиқотчи исломдан олдинги даврда Уструшона
ҳукмдорлари, Афшинлар сулоласининг келиб чиқиши
масалалари бўйича ўз қарашларини билдирган
76
. У раҳбарлик
қилган археологик гуруҳ Зоминда Азлартепа, Қўштепа, Оқтепа,
Қўрғонтепа, Хитойтепа ва Жартепада қазишлар олиб борди.
1995 йилгача улар томонидан Пишағорсой ҳавзасида ўрта
асрларга оид 31 та зич жойлашган ёдгорликлар аниқланди.
Уструшонанинг пойтахти Бунжикат ва йирик қалъа Зоминда
турли даврларда пул зарб қилингани ва махсус қурилган
74
Исҳоқов М.М. Илк ўрта асрларда Суғд, Уструшона ва Чоч муносабатларига
доир // “Уструшона Буюк Ипак йўлида, унинг минтақалараро сиёсий – иқтисодий
ва маданий муносабатларни ривожлантиришдаги ўрни (Антик ва ўрта асрлар
даврида)”
мавзусида
ўтказилган
Республика
илмий-амалий
анжумани
материаллари. – Гулистон, 2016. – Б. 6.
75
Сверчков Л.М. Замок Мык и его округа // Древний Заамин. – Ташкент, 1994.
76
Грицина А. А. Усрушанские были. – Т., 2000.
~ 28 ~
зарбхоналар бўлиши ҳудуднинг сиёсий-иқтисодий салоҳиятини
кўрсатади
77
.
Уструшона тарихи нафақат тарихчи ва археологлар, балки
филолог тилшунос олимлар томонидан ҳам анчагина
ўрганилган. Жумладан, Панжикент суғдий ҳужжатлари бўйича
изланишлар олиб борган В.Лившиц Самарқанд Суғди ва ундан
анчагина мустақил сиёсат юргизган Панч билан Уструшона
муносабатларини ёритадиган бир ҳужжатга эътибор қаратган.
Муғ тоғи суғдий ҳужжатлари орасида А-9 деб юритиладиган
ҳужжатда Уструшан, Шавкат, Буттаман, Парғар каби жой
номлари учраб, ҳужжат мазмунидан уларнинг бир қисми
Уструшонага, бир қисми Панчга тегишли тоғлик мавзелар
экани англашилади
78
.
И.Гершевич Бағд топонимини ўрта асрларга оид форсий
манбалардаги Фағкат билан боғлашни таклиф қилган эди
79
.
Бироқ ёзма манбаларда Фағкат Уструшонанинг шимолида,
Хўжандга яқин йўл устидаги шаҳар, деб тилга олинади. Бу эса
Фағкат ҳукмдорининг Панчга қандай алоқадор эканлигини
чигаллаштиради. М.Исҳоқовнинг ёзишича, Истахрийнинг
“
Do'stlaringiz bilan baham: |