Монография "Mahalla va Oila" нашриёти Тошкент 2021


Араб-форс тилларидаги тарихий ва географик асарлар



Download 2,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/53
Sana20.07.2022
Hajmi2,86 Mb.
#831570
TuriМонография
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   53
Bog'liq
sungi монография (3) (2)

Араб-форс тилларидаги тарихий ва географик асарлар. 
Уструшонанинг илк ўрта асрлар тарихини ёритувчи манба 
сифатида араб ва форс тилидаги тарихий ва географик асарлар 
ўзига хос ўрин тутиб, улар орқали исломдан олдинги даврларда 
воҳанинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва этномаданий аҳволи 
қандай бўлгани борасида бирмунча тасаввурга эга бўлиш 
мумкин эга. Улар орасида Абу Жаъфар ат­Табарийнинг «Тарих 
ар­русул ва­л­мулук» (IX аср) асаридир. Бу асарга таяниб, 
Уструшона бошқарувчилари, уларнинг арабларга қарши 
кураши, воҳада араб босқинига қарши иттифоққа бошчилик 
қилган туркий хоқонлар каби масалаларни ёритиш мумкин
51

Айниқса, Турк хоқонлиги даврида 
Цао
(Уструшона/Кабудон) 
ҳукмдори ўлароқ хитой йилномаларида тилга олинган 
Гэло 
пуло
(737–742) 
исмининг Табарий асарида Харабуғра 
кўринишида учраши ва улардан ҳар иккаласининг туркий 
асосда Қора­бўғра деб тикланиши диққатга сазовордир
52

Кўпчилик тадқиқотчилар ушбу маълумотларга суяниб, VIII 
асрда воҳани бошқарган сулоланинг келиб чиқиши туркий 
бўлган, деб қарайдилар
53
. Турк хоқони бошчилигида 720-740 
йиллар орасида бир неча бор арабларга қарши Чоч, Фарғона, 
Суғд, Тўхористон бошқарувчилари иттифоқ тузган пайтларида 
Уструшона ҳукмдорлари ҳам фаол қатнашганидан ушбу асар 
орқали хабардормиз. Айниқса, Уструшона афшини Харабуғра 
(Қорабўғра) турк хоқони ёнида бўлиб, арабларга қарши 
курашгани борасида анчагина маълумотлар етиб келган
54

IX–XII асрларда Ўрта Осиё ўлкаларига саёҳат қилган 
Масъудий, Истахрий, Ибн Ҳавқал ва Муқаддасий каби 
араб­форс географлари асосан Уструшона воҳасидаги шаҳарлар, 
рустоқлар ва бошқа аҳоли масканларининг номи, географик 
51
История ат­Табари. Избранные отрывки (Перевод с арабского В.И. Беляева. 
Дополнения к переводу О. Г. Большакова и А. Б. Халидова). – Т., 1987.
52
Смирнова О. И. Сводный каталог... – С. 425, 428; Грицина А.А. Усрушанские 
были ... – С. 43.
53
Смирнова О.И. Сводный каталог... – С. 425, 428; Грицина А.А. Усрушанские 
были ... – С. 43; Бобоёров F. Турк хоқонлигининг Мовароуннаҳрдаги бошқарув 
тизими ҳақида // O‘zbekistоn tariхi

– Tошкент, 2000. – № 4. – Б. 71–79. 
54
Пардаев М.Ҳ., Ғофуров Ж.И. Уструшонанинг илк ўрта аср қишлоқ маконлари 
(ёзма ва археология манбалари асосида). – Тошкент, 2016. – Б. 302-303. 


~ 20 ~ 
жойлашуви ҳақида гап бориши билан бирга, айрим ўринларда 
воҳанинг бошқарув марказлари, исломдан аввалги даврларда бу 
ерда мавжуд бўлган сиёсий-маъмурий тизимга доир қисқача 
маълумотлар 
берилгани 
кўзга 
ташланади
55

Улардан 
англашилича, Уструшона тоғлик ва текислик қисмларга 
бўлинган ва воҳадаги йирик шаҳарлар ва сиёсий-маъумурий 
марказ сифатида биринчи ўринда Бунжикат, кейин Зомин, 
ундан кейин эса Дизак турган.Ушбу шаҳарлар Уструшонанинг 
нисбатан текислик қисмида жойлашиб, тоғ этакларига яқин 
ҳудудларда ўрнашган бўлса, тоғлик қисмларида эса Масчо, 
Марсманда, Фарғар, Минк каби шаҳар ва йирик аҳоли 
масканлари сиёсий-маъмурий марказ вазифасини бажарган
56
.
Араб-форс географларининг асарлари, гарчи анча кейинги 
даврлар – минтақада Сомонийлар ва Қорахонийлар даврида 
Ўрта Осиё вилоят ва шаҳарлари ҳаётини акс эттирган бўлса-да, 
улардаги маълумотлардан бир қисми анча олдинги даврларга, 
айниқса, Турк хоқонлигининг сўнгги йиллари ва араб босқини 
арафасидаги воқеликларга алоқадорлиги сезилиб туради. Улар 
асосида Уструшона ҳукмдорларининг текислик ва тоғлик 
ҳудудлардаги бошқарув марказлари, қароргоҳлари, стратегик 
аҳамиятга эга қўрғон ва бошқалар тўғрисида маълумотларга эга 
бўлиш мумкин. 

Download 2,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish