Монография "Mahalla va Oila" нашриёти Тошкент 2021


Хитой манбалари: йилномалар ва саёҳатномалар



Download 2,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/53
Sana20.07.2022
Hajmi2,86 Mb.
#831570
TuriМонография
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   53
Bog'liq
sungi монография (3) (2)

Хитой манбалари: йилномалар ва саёҳатномалар. 
Илк ўрта асрларга тегишли хитой тилидаги манбалар 
бошқаларига нисбатан маълумотларнинг изчил ёзилгани ва 
воқеликларни нисбатан ҳаққоний ёритгани билан алоҳида 
ажралиб туради. Шунингдек‚ ушбу тилдаги манбалар Ўрта 
Осиёга, хусусан, Амударё – Сирдарё оралиғидаги Чоч, Фарғона, 
Суғд, Тўхористон Уструшонага қўшни ҳукмдорликларга келган 
хитойлик элчилар ва Хитойга борган Ўрта осиёлик, хусусан, 
уструшоналик элчилар оғзидан эшитилган ахборотлар негизида 
ёзилган бўлиб, улар ўз даврининг реал воқеликларини ўзида акс 
эттиради. Хитой тилидаги асарларни асосан йилномалар ва 
саёҳатнома туридаги асарларга ажратиш мумкин. Улар орасида 
«Бэй ши» («Шимолий сулолалар тарихи»‚ 630 й. й.)‚ «Суй шу» 
(«Суй сулоласи тарихи»‚ 630 й. й.) ва «Тан шу» («Тан сулоласи 
тарихи»‚ Х аср) сингари йилномалар Уструшона воҳасининг 
илк ўрта асрлар тарихи учун анчагина изчил маълумот 
беради
27
.
Хитой йилномалари орасида “Тан-шу” йилномасида ўрин 
олган ушбу воҳа тарихи бўйича қуйидаги маълумотлар ўзининг 
нисбатан тўлиқлиги билан ажралиб туради: “
Шарқий Цао 
ҳукмдорлиги – бошқача номланишлари Шуайдушанна, 
Суйдуйишана, Кипутана ва Судучжини, ҳаммаси бўлиб 
тўртта номга эга. Ушбу мамлакат Босси тоғининг шимолий 
томонида жойлашган. Бу жойлар Катта Хан сулоласи 
даврида Эрши (Фарғонанинг марказий шаҳри)га тобе бўлган. 
шимоли-шарқда Гюйчжаньти (Хўжанд)гача 200, шимолда Ши 
(Чоч)гача, ғарбда Кан (Самарқанд), шимоли-шарқда Нинюан 
(Фарғона)га 400 ли; жанубда Тухоло (Тўхористон)гача 500 ли. 
Ушбу шаҳарларнинг барчаси 400 лидан ортиқроқ масофададир... 
(Император) У-ди ҳукмронлиги давомида (618-626 йй.) бу 
ҳукмдорликдан элчи юборилди

28
.
27
Chavannes E. Documents sur les Tou-kiue (Turks) occidentaux // Сборник трудов 
Орхонской экспедиции. Вып. 6. – СПб., 1903; Бичурин Н. Я. Собрание сведений о 
народах, обитавших в Средней Азии в древние времена. М. - Л.: Изд. АН СССР, 
1950. Том II. С. 274, 285; Хўжаев А. Фарғона тарихига оид маълумотлар ... Б. 78-87. 
28
БичуринН. Я. Собрание сведений онарода… Том II. – С. 312; Бобоёров Ғ., 
Кубатин А., Зиёев Ш. “Тан-шу” (“Тан сулоласи тарихидан”) / Ўзбекистон тарихи. 
Хрестоматия, 2/1. T.: Фан, 2014. Б. 38. 


~ 14 ~ 
Ушбу маълумотлар биринчилардан бўлиб, 1850- йилларда 
Н.Бичурин томонидан рус тилига, 1900-йилларнинг бошларида 
эса Э.Шаванн томонидан француз тилига ўгирилгач, дунё 
тарихшунослигида Ўрта Осиёдаги воҳа ҳукмдлорликлар, шу 
жумладан, Уструшона тарихига ҳам қизиқиш кучайди
29
. Хусусан, 
Э.Шаванн хитойча маълумотларни араб-форс тилларидаги 
маълумотлар билан солиштириб, Уструшона тарихининг 
исломдан олдинги тарихи бўйича илк изланишларини бошлаб 
берди. 
Хитой манбалари орасида саёҳатнома туридаги асарлардан 
Сюан Цзан (629­645) ва Хой Чао (726) каби роҳиб ва 
сайёҳларининг
30
Ўрта Осиё ва унга қўшни мамлакатларга 
қилган саёҳатлари ўзига хос ўрин эгаллаб, улардан биринчиси – 
Сюан Цзан Уструшона воҳасидан ўтиб, айнан бу ердаги сиёсий 
воқеликларга гувоҳ бўлган
31
. Уструшонанинг яқин теварагидаги 
Фарғона ва Тўхористон ҳукмдорликларида бўлган Хой Чао ҳам 
бу давр минтақа тарихи учун муҳим маълумотларни ёзиб 
қолдирган
32

Яна бир бор шуни айтиб ўтиш керакки, исломдан олдинги 
даврларда Уструшона ва унга қўшни ўлкалар тарихини 
тўлақонли ёритувчи бирорта ёзма манба сақланиб қолмаган. 
Хитой манбаларида маълумотларнинг кўпчилиги кўп ҳолларда 
йилномаларда биридан иккинчисига кўчирилган ёки қисчача 
маълумотлар қўшилган ҳолда келтирилган. Шунингдек, Ўрта 
Осиёдаги бошқа ҳукмдорликлар сингари Уструшонадан ҳам 
Хитой саройига элчилар юборилгани эслатиб ўтилади
33
. Шу 
ўринда айтиб ўтиш керак, Чоч, Фарғона ва Суғдга қараганда 
Уструшона тўғрисида, ундан Хитойга келган элчилар ёки 
29
Chavannes E. Documents sur les Tou-kiue (Turks) occidentaux. – P. 140; Бичурин 
Н.Я. Собрание сведений о народа… Том II. – С. 313. 
30
Beal S. The life of Hiuan Tsiang. – New Delhi, 1990; Бернштам А. Н. Тюрки и 
Средняя Азия в описании Хой Чао (726) // ВДИ. – Москва, 1952. – № 1. – С. 187–195. 
31
Тугушева Л.Ю. Уйгурская версия биографии Сюань-Цзана. – М.: Наука, 1991; 
Ekrem E. Hsüan-Tsang Seyahetnamesi’ne göre Türkistan. Basılmamış doktora tezi. – 
Ankara, 2003.
32
Бернштам А.Н. Тюрки и Средняя Азия в описании Хой Чао (726) // ВДИ. – М., 
1952. № 1. – С. 193; Хўжаев А. Фарғона тарихига оид маълумотлар ... Б. 120. 
33
Хўжаев А. Фарғона тарихига оид маълумотлар ... Б. 85-87. 


~ 15 ~ 
Хитойдан бу ерга юборилган элчилар борасида нисбатан оз 
маълумотлар ўрин олган. Бунинг сабаблари турлича бўлиши 
мумкин. Биринчидан, Чоч ва Фарғона бошқа ҳукмдорликларга 
кўра ўзининг географик жойлашуви билан нисбатан яқинроқ 
ҳудудларда жойлашиб, уларнинг элчилари Еттисув ва Шарқий 
Туркистондаги Турк хоқонлигига ёки Хитойга қарам 
ҳукмдорликлар орқали Хитойга етиб бориш имконияти кўпроқ 
эди. Бундан ташқари, VII–VIII асрларда Хитой қўшинлари бир 
неча бор ушбу ҳукмдорликлар чегарасигача етиб келган ва улар 
тўғрисида анча маълумотларга эга бўлишган
34
. Иккинчидан, 
айни ўша асрларда ҳар иккала ҳукмдорлик аҳолисига ўхшаб 
суғдлик савдогарлар Хитойда ўз савдо колонияларига эга 
бўлиб, Хитой ва Суғд орасида тиғиз сиёсий, дипломатик ва 
иқтисодий алоқалар ўрнатилишига ўз ҳиссалларни қўшардилар
35
.
Гарчи, улардан анча-мунча фарқли географик муҳит ва 
ижтимоий-сиёсий тузилишга эга бўлган Уструшона илк ўрта 
асрларнинг дастлабки асрларда сиёсий саҳнада унчалик 
кўринмаса-да, кейинчалик, айниқса, VII асрнинг иккинчи ярми 
– VIII асрнинг илк ярмида анчагина фаоллашгани ва минтақада 
ўзига хос етакчи сиёсий кучлардан бирига айлангани кўзга 
ташланади. 

Download 2,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish