Монография "Mahalla va Oila" нашриёти Тошкент 2021



Download 2,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/53
Sana20.07.2022
Hajmi2,86 Mb.
#831570
TuriМонография
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   53
Bog'liq
sungi монография (3) (2)

Сутулисена
(Уструшона) ўлкасининг кенглиги минг тўрт 
юз ёки минг беш юз ли. Кунчиқар томони 
Йе
(Сирдарё) 
дарёсига туташган. Йе дарёсининг манбаси 
Цунлин 
(Помир) 
тоғининг шимолий тизмаларидан бошланади. (Унинг) суви 
шимолдан ғарбга қараб оқади. (Ушбу) дарё анча кенг бўлиб, 
суви лойқа, жўшқин ва тезоқардир. Экин-тикини ва урф-
одатлари 
Че-ши
(Чоч)ликларники билан бирдай. Ўз 
бошқарувчиси бор, 
Ту-кюе
(Турк хоқонлиги)га бўйсунади”
105
.
Ушбу маълумотдаги Уструшонанинг “
Ўз бошқарувчиси 
бор, Ту-кюе (Турк хоқонлиги)га бўйсунади
” мазмунидаги 
сатрлардан 630- йиллар атрофида воҳада маҳаллий сулола 
бошқаруви давом этаётгани, хоқонлик эса улар орқали бу ердан 
102
Хатамова М. Турк хоқонларининг Чочдаги қароргоҳлари: Жабғукат ва 
Хотункат // O’zbekiston tarixi, №1, 2009. – Б. 3-13. 
103
Бобоёров Ғ. Ғарбий Турк хоқонлиги Ашина сулоласининг Фарғонадаги тармоғи 
тарихига доир // O‘zbekiston tarixi, №3, 2019. – Б. 3-19; Бабаяров Г. Фергана – как 
один из центров чекана монет Западно-Тюркского каганата // ИМКУ, Вып. 40. – 
Самарканд, 2019. – С. 124-134. 
104
Джуманиязова Ф. Илк ўрта асрларда Тохаристон ва Кобул водийсида туркий 
сулолалар.: Тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси 
автореферати. Т., 2018. Б. 15-17; Бобоёров F. Турк хоқонлигининг 
Мовароуннаҳрдаги бошқарув тизими ҳақида // O‘zbekistоntariхi

– Tошкент, 2000. – 
№ 4. – Б. 71–79; Ғойибов Б. Суғд тарихидан лавҳалар. – Самарқанд: СамДУ 
нашриёти, 2020. – Б. 54. 
105
Ekrem E. Hsüan-Tsang Seyahetnamesi’ne göre Türkistan… S. 125. 


~ 39 ~ 
ўлпон олиб турганини англаш мумкин. Бироқ шу ўринда айтиб 
ўтиш керак, роҳиб Чоч воҳасидан ўтаётганда ҳам шунга ўхшаш 
маълумот бериб, Чочда бир неча бошқарувчи хонадонлар 
борлиги ва уларнинг хоқонликка бўйсунишига урғу қаратган 
эди
106
. Ҳолбуки, роҳиб келган кезларда келиб чиқиши Ғарбий 
Турк хоқонлигига бориб тақалувчи Тегинлар сулоласи (605-
750) воҳада бош сулола сифатида ҳукмрон бўлиб,ушбу сулола 
вакиллари Чоч ҳукмдорлари сулоласи сифатида ўз тангасини 
бостирган
107
, сулола асосчиси эса Тегин Тянцзи эди
108
.
“Тан-шу” йилномасида 657 йилда Хитой қўшинлари 
Ғарбий турк хоқони Ашина Хэлу (651-657)ни тор-мор қилиш 
учун сафарга чиқиб, уни қароргоҳи 
Цян-цюан
(Мингбулоқ/ 
Мерки)га етиб келган хитой қўшинлари бир қатор жанглардан 
сўнг уни Суйаб (Чу) дарёси бўйида енггани, Ашина Хэлу ва 
унинг ўғли Шиюн Чоч ҳукмдори 
Шунеу Ше
(шад)нинг олдига 
қочиб бориб, у ердаги Суду шаҳрига беркинган чоғларда ушбу 
шаҳарнинг ҳокими 
Инйе даган
(Инал тархон) уларни тутиб, 
хитой қўшинларига топширгани тилга олинади
109
.Айрим 
тадқиқотчилар Суду шаҳрини Чоч воҳасидаги Уштуркат билан 
тенглаштирсалар, айримлар уни Уструшона номининг хитой 
йилномаларидаги кўринишларидан бири деб қарайдилар
110
.
Турк хоқонлиги даврида Уструшона номи илк бор “Бэй-
ши” йилномасида 
Сулешана
кўринишида учраб
111
, ундан анча 
кейин ёзилган «Тан-шу”да “Шарқий Цао” ўлкасининг 
Шуайдушана

Сутуишана

Киебутана
ва 
Сутуниши
каби 4 та 
номи борлиги эслатиб ўтилади
112
. “Син Тан-шу”да эса ушбу 
ўлканинг кунчиқар томонида 200 ли узоқликда Хўжанд, 
шимолида Чоч, кунботарида Самарқанд ва шимоли-шарқида 
106
Ekrem E. Hsüan-Tsang Seyahetnamesi’ne göre Türkistan… S. 122. 
107
Бабаяров Г.Б. Древнетюркские монеты Чачского оазиса (VI–VIII вв. н.э.). – T., 
2007. – С. 86-92. 
108
Буряков Ю. К истории раннесредневекового Чача//O‘zbekiston tariхi. – Tошкент, 
2002. –№3. – С. 12; РтвеладзеЭ. В. История и нумизматика Чача (вторая половина 
III – середина VIII в. н. э. ). – Т.: MediaLand, 2006. – C. 44. 
109
Бичурин Н.Я. Собрание сведений о народах...I. – С. 292. 
110
Бобоёров Ғ. Чоч тарихидан лавҳалар (Илк ўрта асрлар). – Тошкент: Yangi nashr, 
2010. – Б. 46 
111
Ekrem E. Hsüan-Tsang Seyahetnamesi’ne göre Türkistan … S. 124. 
112
Бичурин Н.Я. Собрание сведений о народах...II. – С. 274, 285. 


~ 40 ~ 
400 ли узоқликда Фарғона, жанубида 500 ли узоқликда 
Тўхористон ўлкаси жойлашгани айтиб ўтилади
113

Уструшона ҳукмдорлигининг географик жойлашуви ва 
унинг ён-атрофидаги қўшнилари айнан қайси ҳукмдорликлар 
бўлгани тўғрисида хитой йилномаларида яна бир қатор 
маълумотлар учрайди. Юқорида келтириб ўтилганидек, уларда 
кўпинча 
Уструшонага 
қўшни 
ёки 
яқин 
жойлашган 
ҳукмдорликлар сифатида Чоч, Хўжанд, Фарғона, Тўхористон, 
Суғд кўрсатилиши билан бирга айрим ўринларда ушбу 
ҳукмдорликлар ичидаги кичик ҳукмдорликлар ҳақида ҳам сўз 
боради. Жумладан, “Бэй-ши” ва “Суй-шу” йилномаларида 
Ми
(Маймурғ) ҳукмдорлигининг чегаралари борасида сўз 
юритилар экан унинг шимоли-ғарбида 500 ли (260 чақирим) 
узоқликда 

Download 2,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish