~ 45 ~
атрофида узоқликда бўлиб, унинг бошқаруви маркази
Сидихин
(Иштихон) шаҳри
эди
136
.Шу тариқа Э. Экрем Ўрта Цао
ҳукмдорлигининг араб манбаларида Самарқандга яқинроқ, 2
фарсах деб кўрсатилган Кабуданжакас билан яқин
келишига
эътибор қаратади ва Сюан Цзан ўз эсдаликларида “
Киен-пу-та-
на
–
Тан сулоласи тилида Цао ўлкаси деб аталади
”дея
тилга
олиши хитой манбаларида бирқатор янглишувларни келтириб
чиқарганини
илгари суриб, айрим хитой тадқиқотчилари
Кие-
пу-та-на
ни Ғарбий Цао, яъни Иштихон деб ёзишлари ҳақиқатга
тўғри келмаслигига урғу беради
137
.
Кабудон ҳукмдорлиги Уструшонага қўшиб олинишидан
олдин анча кенг ҳудудни эгаллаб, 630- йилларда Сюан Цзан бу
ернинг кенглигини Уструшона билан бир хил – 1400-1500 ли
деб кўрсатади. Роҳибнинг ёзишича, бу пайтда Самарқанд
ҳукмдорлигининг ҳудуди чамаси 1600-1700 ли эди
138
. Демак,
араб манбаларида Уструшона ёки Суғдга тегишли деб тилга
олинган Бурнамад, Бузмажан рустоқлари VII
асрнинг биринчи
чорагидаёқ Кабудон ҳукмдорлиги таркибида бўлиб, шу туфайли
ушбу ҳукмдорликнинг ҳудудини Сюан Цзан Уструшона билан
бир, деб кўрсатган бўлса керак.
Уструшонанинг ғарбида кўрсатилган Иштихон ва Кушония
(Каттақўрғон) алоҳида маъмурий бирликлар сифатида
Самарқанд рустоқлари орасида жой олмаган.
Иштихон
Самарқанддан шимоли-ғарбда 7 фарсах, Кушония эса 12
фарсах узоқликда жойлашган эди. Иштихонга қарашли,
Самарқанддан 5 фарсах узоқликдаги Афаринкет ёки Фаранкет
шаҳри VII асрда Самарқанд ҳукмдори Ғуракнинг
иниси Афарун
томонидан қурилган, деб саналади
139
.
Демак, Кабудон VIII асрнинг иккинчи чорагигача Суғддаги
алоҳида сиёсий-маъмурий тузилма бўлиб, Самарқандга
бўйсунган ва 740- йилларга келганда Уструшона ҳукмдорлиги
томонидан қўшиб олинган, бунга эса ўша йилларда
136
Ekrem E. Hsüan-Tsang Seyahetnamesi’ne göre Türkistan… S. 130.
137
Ekrem E. Hsüan-Tsang Seyahetnamesi’ne göre Türkistan… S. 130.
138
Ekrem E. Hsüan-Tsang Seyahetnamesi’ne göre Türkistan… S. 125-126, 130.
139
Бартольд В.В. Туркестан в эпоху монгольского нашествия / Соч. Т. 1. - М.,
1963.– С. 146-147.
~ 46 ~
Самарқанднинг араблар
томонидан босиб олиниши ва
маҳаллий ҳукмдорларнинг арабларга тобе бўлиб қолиши ҳам
сабаб бўлган, дейиш мумкин. Ўша йилларгача Суғддаги Ғарбий
Цао (Иштихон) ва Ўрта Цао (Кабудон)нинг Самарқандга
бўйсунганини тасдиқлайдиган маълумотлар "Бэй-ши” ва “Суй-
шу” йилномаларида учрайди. Буни ушбу йилномаларда
Do'stlaringiz bilan baham: