Монография "Mahalla va Oila" нашриёти Тошкент 2021



Download 2,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/53
Sana20.07.2022
Hajmi2,86 Mb.
#831570
TuriМонография
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   53
Bog'liq
sungi монография (3) (2)

Гэло-пуло
(Қора-буғра)ни 748 йилда Ғарбий 
Цао (Иштихон)нинг бошқарувчиси ўлароқ тилга олишади
119

Ҳолбуки, Табарий келтирган маълумотдан англашилича, 720-
йилларда Харабуғра (Қора-буғра) Уструшона ҳукмдори эди
120
.
Чамаси, бир-бирига яқин қўшни учала ҳукмдорликни 
деярли битта ном билан тилга олган хитойлик йилномачилар 
воқеликларни чалкаштириб юборишган ёки бўлмаса VIII 
асрнинг бошларида кучая бошлаган Уструшона 740- йилларга 
келганда айрим қўшни ҳукмдорликларни ўзига қўшиб олган ва 
шу тариқа Қора-буғра Иштихон ҳукмдори сифатида ҳам тилга 
олина бошлаган. Буни “Тан-шу” йилномасида “Шарқий 
Цао”нинг 
Шуайдушана

Сутуишана

Киебутана
121
ва 
Сутуниши
каби 4 та номи борлиги эслатиб ўтилиши
122
, улардан учтаси 
“Уструшона” атамаси билан, 
Киебутана
эса Кабудон 
ҳукмдорлиги номи билан уйқаш келиши ҳам кўрсатиб турибди.
Уструшонанинг бу каби турлича номланиши тўғрисида 
“Тан-шу”дан олдин ёзилган хитой йилномалари – “Бэй-ши” ва 
“Суй-шу”да маълумот учрамайди. Бу эса то VIII асрнинг 
иккинчи чорагигача Ғарбий Цао (Иштихон) ва Ўрта Цао 
119
Бичурин Н. Я. Собрание сведений... II. – С. 313. 
120
Смирнова О.И. Сводный каталог согдийских монет. Бронза. – М., 1981.– С. 425, 
428; Грицина А. А. Усрушанские были. – Т.,2000. – С. 43.
121
Киебутана –
Н.Я. Бичуринда 
Кобугюйна
кўринишида берилади (
қар.
Бичурин 
Н. Я. Собрание сведений... II. – С. 312). 
122
Бичурин Н.Я. Собрание сведений... II. – С. 312; Ekrem E. Hsüan-Tsang 
Seyahetnamesi’ne göre Türkistan… S. 124. 


~ 43 ~ 
(Кабудон) Самарқандга бўйсунгани, шу билан бирга ўз 
бошқарувига 
эга 
бўлган 
сиёсий-маъмурий 
бирликлар 
бўлганини кўрсатади. 630- йилларда Уструшона орқали Суғд 
ўлкасидан ўтган роҳиб Сюан Цзан ҳам ҳар иккала ҳукмдорлик 
номини 
Сутулисена
(Уструшона) ва 
Киенпутана
(Кабудон) 
кўринишларида айри-айри ҳукмдорликлар сифатида келтириб 
ўтади
123
.
Ўз навбатида Кабудон ҳукмдорлигининг номи ҳам турли 
даврларда хитой йилномаларида турлича келтирилган бўлиб, 
“Бэй-ши”да “
Габудан
– 
Сивангин(Самарқанд) шимоли-ғарбида 
жойлашган бўлиб, бошқарувчиси Габудани шаҳрида яшайди
” 
деб келтирилиши
124
, Сюан Цзан эса уни 
Киенпутана
деб тилга 
олиши ҳам бунга мисол бўла олади. Араб манбаларида 
Кабудон

Кабудонжакас
кўринишларида учраб, Самарқанддан 
2 фарсах (16 чақирим) шимолда кўрсатилиши ҳам бу ернинг 
Самарқанднинг яқинида жойлашиб, Самарқанддан Уструшонага 
элтувчи шимол йўналишдаги кичик ҳукмдорлик бўлганини 
кўрсатади
125
. Шу ўринда айтиб ўтиш керак, араб-форс 
географлари Самарқанднинг 16 та рустоқи (тумани) борлиги, 
улардан бири Кабудонжакас эканини ёзишлари билан бирга 
айрим ўринларда уни алоҳида ҳукмдорлик сифатида ҳам 
кўрсатиб ўтадилар
126
.
Кабудон билан билан бирга Самарқанднинг шимолидаги 
рустоқлар сифатида тилга олинган ва 4 фарсах узоқликдаги 
Яркат ва Бузмажан, шунингдек, улардан шимолдаги Бурнамад 
айрим манбаларда Уструшонага, айрим манбаларда эса Суғдга 
тегишли, деб кўрсатиб ўтилади. Самарқанддан 4 фарсах (28 
чақирим) узоқликдаги Баркат ва унга қўшни Бурнамад 
рустоқлари Уструшонага яқин жойлашиб, Зарафшон дарёсидан 
123
Ekrem E. Hsüan-Tsang Seyahetnamesi’ne göre Türkistan… S. 125, 130. 
124
Бичурин Н. Я. Собрание сведений... II. – С. 264. 
125
Бартольд В.В. Туркестан в эпоху монгольского нашествия / Соч. Т. 1.– М., 
1963.– С. 144; Ахун-бабаев Х.Г. Древний Кабуданжакас (к вопросу локализации, 
генезиса этапов развития раннефеодальных владении и средневековых рустаков 
Самаркандского Согда) // Археология Средней Азии. Тезисы докладов. – Ташкент, 
1991. – С. 26-27. 
126
Бартольд В.В. Туркестан в эпоху монгольского нашествия / Соч. Т. 1. М., 
1963.– С. 144 


~ 44 ~ 
анча узоқдалиги учун уларга ушбу дарёнинг суви етиб 
бормагани манбаларда тилга олинади
127
. Яркат рустоғини 
Самъоний Уструшонага киритса, Яъқут эса Бурнамадни 
Уструшонада деб кўрсатиб, унинг Зоминдан 4 фарсах 
узоқликда, Самарқандга элтувчи йўлда жойлашганини ёзади
128

Ҳар иккала муаллиф Бузмажан рустоғининг бош шаҳри Баркат 
ёки Абаркатни Уструшонага киритиб, уни Самарқанддан 4 
фарсах узоқликда, Сирдарё йўналишидаги мавзе, деб 
кўрсатадилар
129

Тадқиқотчилар араб манбаларидаги Кабудонжакасни 
бугунги Ғубдин билан тенглаштирадилар
130
. Илк бор В.Томашек 
томонидан Ғубдин ёки Кабуд билан тенглаштирилган Кабудон 
ҳукмдорлигининг ўрни тадқиқотчига кўра, араб манбаларида 
Самарқандддан 
2 фарсах 
шимолда 
деб кўрсатилган 
Кабуданжакас билан бир бўлиб, бугунги кунда унинг излари 
Ғубдан ёки Ғубдун қишлоғи номида сақланиб қолган деб ёзган 
эди
131
. В.В. Бартольд эса Кабуд қишлоғи бугунги кундаги Беш-
ариқ қишлоғи ўрнида бўлган деб ҳисоблаган
132
.
Э.Экремнинг ёзишича, “Вей-шу”, “Бэй-ши” йилномаларида 
Самарқанднинг шимолида жойлашган 

Download 2,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish