Монография "Mahalla va Oila" нашриёти Тошкент 2021


 Ғарбий Турк хоқонлигининг Уструшонадаги



Download 2,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/53
Sana20.07.2022
Hajmi2,86 Mb.
#831570
TuriМонография
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   53
Bog'liq
sungi монография (3) (2)

 
2.2. Ғарбий Турк хоқонлигининг Уструшонадаги 
бошқаруви ва Афшинлар сулоласининг ташкил топиши 
Ғарбий Турк хоқонлиги даврида Уструшона муайян бир 
сиёсий уюшма сифатида бўлганини ҳам ёзма маълумотлар, 
ҳамда археологик (асосан нумизматик) материаллар тасдиқлайди. 
“Бэй-ши”, “Суй-шу”, “Тан-шу” каби хитой йилномалари ва 
Сюан Цзан (629-645), Хой Чао (726) сингари сайёҳларнинг 
эсдаликларида “Цао”, “Шарқий Цао”, “Суйдуйишана”, 
“Судулушан”номлари остида бу ер алоҳида сиёсий-маъмурий 
тузилма – ҳукмдорлик (мулклик) сифатида тилга олинади
156
.
156
Бичурин Н. Я. (Иакинф). Собрание сведений о народах, обитавших в Средней 
Азии в древние времена. В 3-х томах. Том II. –М. - Л.: Изд. АН СССР, 1950; 
Chavannes E. Documents sur les Tou-kiue (Turks) occidentaux // Сборник трудов 
Орхонской экспедиции. Вып. 6. – СПб., 1903; Chavannes E. Çin yıllıklarına göre Batı 
Türkleri. Çeviri M. Koç. – İstanbul: Selenge, 2007. – 495 s.; Chavannes E. Notes 
additionelles sur les Tou-kiue (Turcs) occidentoux // T’oung Pao. – Leide, 1904. – Serie 
II. Vol. II. – P. 1–109; Малявкин А.Г. Танские хроники о государствах Центральной 
Азии. – Новосибирск, 1989; Taşağıl A. Gök-Türkler. II. - Ankara, 1999; Ekrem E. 
Hsüan-Tsang Seyahetnamesi’ne göre Türkistan. Basılmamış doktora tezi. – Hacettepe 


~ 52 ~ 
Муғ тоғи суғдий тилли ҳужжатларда “Уструшан” шаклида 
учрайдиган топоним остида Чоч ва Суғд орасидаги муайян бир 
ҳукмдорлик ҳақида сўз юритилади
157
. Араб ва форс тилли 
манбаларда 
эса 
кўпроқ 
“Уструшона”, 
“Сутрушона” 
кўринишларида қайд этилган ушбу ҳудуд ўзининг ўз бошқарув 
маркази ва ҳукмдор сулоласи, бир қатор шаҳар ва йирик аҳоли 
масканларига эга муайян бир сиёсий уюшма ўлароқ 
эслатилади
158
. Асосан 
тоғ, тоғолди текислик ва дашт 
ҳудудлардан ташкил топган, таркибидаги вилоят ёки туман 
миқёсидаги бир неча маъмурий бирликларга бўлиниб, бошқа 
қўшни тарихий-географик вилоятлар билан ўхшаш ва бирмунча 
фарқланувчи Уструшона сиёсий жиҳатдан Ғарбий Турк 
хоқонлигига бўйсунувчи вассал ҳукмдорликлардан бири эди. 
Қўшни ҳукмдорликлар – Чоч, Фарғона ва Суғд асосан бир-
бирига туташиб кетган, ўзаро тиғиз иқтисодий алоқаларга эга, 
деҳқончиликка қулай текисликларда жойлашган маъмурий 
бирликлардан иборат бўлса, бу жиҳатдан Уструшона улардан 
анча фарқ қилиб, унинг шимолий ва жанубий йўналиши узун, 
шарқий ва ғарбий йўналиши эса нисбатан тор эди. Шу билан 
биргаликда, бу ер минтақанинг тоғли ҳудудларидан бири 
сифатида билинган. 
Уструшонанинг шимолий – жанубий йўналишида ўрин 
олган Хўжанд ва Суғд ораси бир неча юз чақиримни ўз ичига 
олиб, бу йўналишда Усманд (Усмат) – Жиззах – Зомин – Ховос 
ва ҳоказо каби ўнлаб рустоқлари мавжуд бўлиб, улар нисбатан 
текислик ва тоғ этакларида жойлашган маъмурий бирликлар 
эди. Уструшонанинг ғарбий – шарқий йўналишда Форишдан 
Üniversitesi, Sosyal Bilimler Enstitüsü. – Ankara, 2003; Хўжаев А. Фарғона тарихига 
оид маълумотлар: Қадимий ва илк ўрта аср хитой манбаларидан таржималар ва 
уларга шарҳлар. – Фарғона: “Фарғона” нашриёти, 2013; Хўжаев А., Хўжаев К. 
Қадимги манбаларда халқимиз ўтмиши. – Т.: Маънавият, 2001. 
157
Лившиц В. А. Согдийская эпиграфика Средней Азии и Семиречья. – СПб.: 
Филологический факультет СПбГУ, 2008. – С. 84-87. 
158
История ат­Табари. Избранные отрывки (Перевод с арабского В. И. 
Беляева.Дополнения к переводу О. Г. Большакова и А. Б. Халидова). – Т., 1987. – С. 
251; Бартольд В.В. Туркестан в эпоху монгольского нашествия / Соч. Т. 1. – М., 
1963. – С. 221-226;Ҳудуд ул­олам (Мовароуннаҳр тавсифи). Форс тилидан 
таржима‚ сўз боши‚ изоҳлар ва жой номлари кўрсаткичи муаллифи О. Бўриев. – Т.: 
Ўзбекистон, 2008. – С.356. 


~ 53 ~ 
Бунжикатгача бўлган оралиқдаги йирик аҳоли марказлари – 
маъмурий марказлар эса кўпроқ тоғ оралиғида жойлашган 
маъмурий бирликлар эди
159

Бу йўналишда узвийлик, тиғиз алоқалар йўлга қўйилишига 
нисбатан ёпиқ тоғ даралари ҳалақит берарди. Бу эса 
Уструшонанинг бир бутун сиёсий бирлик сифатида 
ривожланишининг олдини олиб, ҳар бир маъмурий бирлик 
(рустоқ)нинг кўп ҳолларда ўз ҳолича сиёсий ва иқтисодий 
фаолият юритишига олиб келган. 
Шунингдек, бу даврда Уструшонанинг сиёсий-маъмурий 
жиҳатдан нисбатан марказлашган сиёсий уюшма бўлиб, шу 
жиҳатдан қўшниларидан, хусусан, Суғддан анча фарқ қилар 
эди. 10 га яқин катта-кичик ҳукмдорликларга эга Суғд воҳасидан 
фарқли ҳолда Уструшонадаги рустоқ ёки вилоятларнинг ҳар 
бири муайян бир ҳукмдорлик даражасига чиқиб, ўз танга-
пулларини зарб қилдиргани, ҳокимият рамзларидан бири 
бўлмиш сулолавий тамғаси мавжуд бўлгани аниқ эмас. Суғд ва 
Чочдагидек ҳар бир сулола ўз тамғасига эга бўлганини 
кўрсатадиган далиллар йўқлигидан келиб чиқиб, бу даврда 
Уструшонада асосан битта етакчи сулола бўлган, деб 
ҳисоблашга имкон беради. Уструшона бошқарувчилари 
Бунжикат шаҳрида ўтириб, ўз сулолавий белгиси билан танга 
зарб қилдиришган ва бу тангалар бутун воҳада муомалада 
бўлган
160

Рустоқ бошқарувчилари эса ушбу сулолага бўйсунган. 
Уструшона ҳукмдорлигининг сиёсий-маъмурий жиҳатдан 
қандай тузилиши ҳақида Истахрий келтирган қуйидаги 
маълумот муайян тасаввурлар беради: “

Download 2,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish