биринчи ўринда Бунжикат
,
иккинчи
Зомин, ундан кейин – учинчи ўринда Дизак (Жиззах)
турган. Ушбу шаҳарлар Уструшонанинг нисбатан текислик
қисмида жойлашиб, тоғ этакларига яқин ҳудудларда ўрнашган
бўлса, тоғлик қисмларида эса
Масчо
,
Марсманда
,
Фарғар
,
Минк
каби шаҳар ва йирик аҳоли масканлари сиёсий-
маъмурий марказ вазифасини бажарган
172
.
Демак, воҳада 5-6 рустоқ бошқаларига нисбатан йирикроқ
ёки сиёсий-иқтисодий жиҳатдан муҳимроқ аҳоли масканлари
бўлган.
Шу билан бирга, ушбу шаҳар ёки рустоқларнинг
Уструшонага қўшни Суғддаги Панч, Кабудон, Иштихон каби
ҳукмдорликлар каби мақомга эга бўлгани ёки аксинчалигини
аниқлаш бирмунча қийин. Чунки юқорида айтиб ўтилганидек,
ушбу Суғд ҳукмдорликлари каби улардан бирортаси ўзининг
алоҳида бошқарувчи сулоласига эга бўлиб, танга-пул зарб
қилдирганига доир маълумотлар учрамайди. Яъни на
Бунжикат, Зомин, Дизак ва ҳоказо каби Уструшонинг марказий
рустоқларини Суғддаги Кеш, Нахшаб каби нисбатан йирик
мулкликлар билан таққослаб бўлади, на Самарқандга бирмунча
бўйсунган Кабудон, Фай, Иштихон, Маймурғ билан ҳам бу
жиҳатдан солиштириб бўлади. Кабудон, Иштихон, Маймурғ –
булар ўз вақтида алоҳида-алоҳида сиёсий тузилмалар бўлиб,
ўзининг бошқарувчи сулолаларига, бирмунча мустақил
171
Ҳудуд улолам (Мовароуннаҳр тавсифи). Форс тилидан таржима‚ сўз боши‚
изоҳлар ва жой номлари кўрсаткичи муаллифи О. Бўриев. – Т.: Ўзбекистон, 2008. –
с.356; al-Moqaddasi, Abu Abdallah Mohammad ibn Ahmad Shamsaddin, Descriptio
Imperii moslemici, ed. M.J. de Goeje, BGA, pars 3. Lugduni-Batavorum, 1967.
172
Бартольд В.В. Туркестан в эпоху монгольского нашествия ... С. 223-225.
~ 59 ~
бошқарувига
эга
мулкликлар
сифатида
Уструшона
рустоқларидан анча фарқ қилган. Дарвоқе, 630- йиллар
атрофида Уструшона орқали Суғдга ўтган Сюан Цзан воҳадаги
учала ҳукмдорлик – Кабудон, Иштихон ва Маймурғни алоҳида-
алоҳида бошқарувига эга сиёсий бирлик сифатида тилга олган
бўлиб, Уструшонадаги алоҳида маъмурий бирликлар борлиги
тўғрисида бирон нарса демайди
173
.
Бундан кўринадики, илк ўрта асрларда Уструшонада
маъмурий бошқарув тизими бир томондан қўшни ҳудудлар
(Суғд, Чоч, Фарғона) бошқарувига ўхшаш бўлиб, қуйидаги
тартибда: Уструшона афшинлари, сарой амалдорлари-рустоқ
ҳокимлари-маҳаллий аслзодалар (деҳқон)-қишлоқ оқсоқоллари
(қадхудо) шаклида бўлган
174
,иккинчи томондан бу ернинг
сиёсий-маъмурий тартиботида ўзига хосликлар мавжуд бўлган.
Демак, бу ҳолатдан келиб чиқиб, Уструшонани нисбатан
марказлашган бошқарувга эга воҳа ҳукмдорлиги ёки мулклик
сифатида таърифлаш керак бўлади.
Ғарбий Турк хоқонлиги даврида Уструшонани шимоли-
шарқий йўналишда Фарғона водийси томон очиладиган
географик “дарвоза”, жануб томони Зарафшон дарёси юқори
оқимининг ўнг қирғоғи, шимол томони Сирдарё, ғарб томони
Мирзачўл билан ўралган тарихий-маданий ўлка эди, деб қараш
керак
175
.
Бу ҳолат айниқса қадим ва илк ўрта асрлар учун
характерлидир. Ўрта асрларда ҳам бу ўлканинг географик ўрни
ўз хусусиятларига кўра турли сиёсий, иқтисодий вазиятларда
нисбий ўзига хос мавқега эга бўлган. Масалан, араб босқин
арафасида Уструшона Суғд ва Чоч ўртасида буфер ҳудуд
вазифасини ўтаган. Чочликлар ҳарбий-сиёсий эҳтиёж туфайли
Уструшонадаги аҳволдан хабардор бўлиб туришга ҳаракат
қилишган.
Юқорида ҳам бирмунча тўхталиб ўтилганидек, бир қатор
тадқиқотчилар кейинги йилларда Уструшонадаги йирик
173
Ekrem E. Hsüan-Tsang Seyahetnamesi’ne göre Türkistan…, S. 125.
174
Абдушукуров Қ. Уструшонада ижтимоий муносабатлар хақида ..., Б. 256.
175
Гафуров Б.Г. Таджики. Древнейшая, древняя и средневековая история. – М.,
1972. – С.290-292.
~ 60 ~
сиёсий-маъмурий бирликлардан бири Бағдон (Бағд) рустоғи
бўлган мазмунидаги фикрларга урғу беришмоқда. Бунга сабаб,
Уструшонага жанубдан қўшни Суғд воҳасидаги Панч
ҳукмдорлигига тегишли суғдий ҳужжатда “Бағд подшоси, Панч
ҳукмдори” жумласи учрашидир. Уструшона ва Самарқанд
Суғди, унинг таркибидаги нисбий мустақил сиёсат юргизган
Панч билан Уструшона муносабатларига қўшимча аниқлик
киритувчи ушбу ҳужжатга тўхталган М. Исҳоқов шундай
ёзади: “Бу ҳужжат қабристон, тўғрироғи даҳманинг ярмини
унга олиб борадиган йўлаги ҳамда атрофидаги ғовлари билан
бирга сотилгани ҳақида бўлиб, 683 йилдан 708 йилгача Панч
ҳукмдори бўлиш билан баробар “
Do'stlaringiz bilan baham: |