Уструшона – Суғд
каби, вилоят номи. У ерда (Уструшонада) бу номдаги на шаҳар
ва на қишлоқ бор. Уструшона кўпроқ тоғликлардан иборат.
Унинг ғарбий томони Самарқанд чегаралари, шимоли Шош ва
Фарғонанинг бир қисми, жанубда эса Кеш, Сағониён, Шуман,
159
Болибеков А. Уструшонада илм–фан ва маданиятнинг ривожланиши //
“Уструшона Буюк Ипак йўлида, унинг минтақалараро сиёсий – иқтисодий ва
маданий муносабатларни ривожлантиришдаги ўрни (Антик ва ўрта асрлар
даврида)”
мавзусида
ўтказилган
Республика
илмий-амалий
анжумани
материаллари. – Гулистон, 2016. – Б. 263-264.
160
Смирнова О.И. Сводный каталог согдийских монет. Бронза... С. 324-335.
~ 54 ~
Вашжирд ва Рашт, шарқий томони Фарғонанинг баъзи
чегаралари
билан
туташган
”
161
.
Ушбу
маълумотда
Уструшонанинг жануби-ғарби ва жануби-шарқи анча кенг
кўрсатилган бўлиб, бу йўналишдаги чегаралари Суғд
воҳасидаги Самарқанд ва Кеш (Шаҳрисбаз) атрофлари ҳамда
Тўхористон ўлкасининг шимолий вилоятлари – Чағониён
(Денов), Шуман (Душанбе) ва унинг теграсидаги тарихий
вилоятлар билан туташиб кетган ўлка сифатида келади. Бу ерда
Уструшонанинг
жанубий
йўналиши
бироз
бўрттириб
кўрсатилгани сезилади. Яъни Уструшона Кеш ва унга жануби-
шарқдан қўшни ҳудудларгача чўзилгани масаласи ҳали ўз
ечимини топмаган.
Хитойча “Тан-шу” йилномасида ўрин олган қуйидаги
маълумотлардан эса Уструшонанинг чегара ҳудудлари бўйича
нисбатан аниқроқ тасаввурга эга бўлиш мумкин: “
Шарқий Цао
ҳукмдорлиги – бошқача номланишлари Шуайдушанна,
Суйдуйишана, Кипутана ва Судучжини, ҳаммаси бўлиб
тўртта
номга
эга...
Шимоли-шарқда
Гюйчжаньти
(Хўжанд)гача 200, шимолда Ши (Чоч)гача, ғарбда Кан
(Самарқанд), шимоли-шарқда Нинюан (Фарғона)га 400 ли;
жанубда Тухоло (Тўхористон)гача 500 ли Ушбу шаҳарларнинг
барчаси 400 лидан ортиқроқ масофададир
”
162
.
Бундан кўринадики, Уструшона Хужанд, Чоч, Суғд,
Фарғона, Тўхористон каби 5 та воҳа ҳукмдорлиги билан қўшни
бўлиб, улар билан чегараси аниқ масофалар билан ажралиб
турган.
Уструшона ҳукмдорлиги маъмурий жиҳатдан рустоқларга
бўлинган бўлиб, уларнинг сонини 18 та бўлган, деб тахмин
қилинади. Ёқут ал-Ҳамавийнинг “Муъжам ул-булдон” асаридаги
маълумотдан аён бўлишича, 18 рустоқдан иборат бўлиб, улар
тоғ ва текисликда жойлашган рустоқларига бўлинган
163
.
161
Материалы по истории киргиз и Киргизии. Вып. I. – М.: Наука, 1973. –С. 18-26.
162
Бичурин Н.Я. Собрание сведений о народа… Том II. – С. 312; Бобоёров Ғ.,
Кубатин А., Зиёев Ш. “Тан-шу” (“Тан сулоласи тарихидан”) / Ўзбекистон тарихи.
Хрестоматия, 2/1. – T.: Фан, 2014. – Б. 38.
163
Болибеков А. Уструшонада илм–фан ва маданиятнинг ривожланиши //
“Уструшона Буюк Ипак йўлида, унинг минтақалараро сиёсий – иқтисодий ва
маданий муносабатларни ривожлантиришдаги ўрни (Антик ва ўрта асрлар
~ 55 ~
Улардан 9 таси асосан, текисликда жойлашган Бунжикант,
Сабат, Зомин, Фағнон, Бурнамад, Харакана, Ховос, Шавкат,
Фағкат (Вағкат) каби рустоқлар бўлган. Шунингдек, уларнинг
ушбу рустоқларнинг деярли ҳар бирида бир қанча шаҳарлар ва
кўплаб қишлоқ манзилгоҳлари бўлган. Уструшона яна 9 таси
тоғ рустоқлари мавжуд бўлиб, Минк, Асбаникант, Бискар,
Бангам, Вакр, Шагар, Масча, Буттам ва Бурғар номлари билан
танилган. Кўринишидан улар орасида фақатгина Минк рустоқи
бир қанча шаҳарларга эга бўлган. Қолганларида эса асосан,
кўплаб қишлоқлар ўрин олган. Шу билан бирга рустоқ ва йирик
аҳоли маскналарининг деярли барчаси ўз мудофаа иншоотлари
билан бирга қалъаларга эга бўлишган ёки тоғ дараларида бирор
рустоққа қарашли алоҳида қалъалар жойлашган. Шу туфайли
ўрта аср муаррихлари Уструшонани “400 қалъали ўлка”
сифатида тилга олган
164
.
Уструшона рустоқларини ёзма манба
мълумотлари ва археологик кузатишлар орқали таққослаб
ўрганган А.А.Грицинанинг ёзишича, ўлкада 18 та туман бўлган,
булар: Куркет, Газак, Багкет, Совот, Зомин, Дизак, Бунжикат,
Харакана, Фағнон, Фағкат, Минк, Асбаникат, Бискар, Вакр,
Шагар, Бурғар, Буттам
165
.
Шу ўринда айтиб ўтиш керак, Уструшона рустоқларининг
номлари турли манбларда бирмунча фарқли номлар остида
берилган. Бу эса рустоқлар сонини аниқлашда бирмунча
қийинчилик туғдиради.
Археологик изланишлар натижасида аниқланган кўплаб
археологик ёдгорликлар, хусусан, қалъа қолдиқлари ҳам бу
маълумотларни тасдиқлайди. Бир қатор археологларга кўра,
Уструшона қалъалари ҳудуддаги кўплаб мўъжаз воҳалар
(микрооазис) негизида ташкил топган рустоқларни ҳимоя
қилиш учун стратегик жиҳатдан қулай бўлган нуқталарда
қурилган. Шу тариқа ўзига хос мустаҳкам ҳарбий-мудофаа
даврида)”
мавзусида
ўтказилган
Республика
илмий-амалий
анжумани
материаллари. – Гулистон, 2016. – Б. 263-264.
164
Негматов Н.Н. Уструшана в древности и раннесредневековье. – Сталинабад,
1957. –С. 243.
165
Грицина А.А. Археологические памятники Сырдарынской области. –T., Фан:
1992.–C. 45.
~ 56 ~
тизими ташкил этилган. Бу қалъа ва қўрғонларнинг асосий
қисми илк ўрта асрларга оиддир
166
.
Қалъалар нафақат Уструшона ҳудудини ташқи душмандан
ҳимоя қилиш вазифасини бажарган, балки халқаро савдо
йўлларининг хавфсизлигини таъсинлаш, маҳаллий аҳолини
турли хавфлар (қароқчилик, йўлтўсарлик ва б.)дан ҳимоя
қилиш вазифасини бажарган.
Араб ва форс тилли манбаларда Бунжикат (Шаҳристон /
Масчо - Ўратепа атрофи) шаҳри Уструшонанинг йирик сиёсий
ва маъмурий маркази сифатида кўрсатилган бўлиб, Ибн Хавқал
ёзиб қолдирган қуйидаги маълумот бунинг ёрқин далилидир:
«
Do'stlaringiz bilan baham: |