Монография "Mahalla va Oila" нашриёти Тошкент 2021



Download 2,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/53
Sana20.07.2022
Hajmi2,86 Mb.
#831570
TuriМонография
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   53
Bog'liq
sungi монография (3) (2)

Сенинг ўлкангдагилар сенга ёзганда қандай 
мурожаат қилишади
?”. Ҳайдар жавоб беради: “
Менинг отам 
ва бобомга қандай ёзишганидек менга ҳам шундай
”. Марзубон 
ибн Туркаш давом этади: “
Улар сенга уструшонача шундай-
шундай деб ёзишмайдими
?”, афшин жавоб беради: “
Ҳа
”. 
Марзубон сўрайди: “
Уларнинг сўзларида арабча “Илоҳлар 
илоҳига унинг қули фалончи ўғли фалончидан
” жумлалари 
учрайдими?”. Афшин жавоб беради: “
Ҳа
”. Суд Афшин 
Ҳайдарга ўзини улуғлаб илоҳийлаштиргани ва ислом 
ақидаларига кўра даҳрийлик қилган, деган ҳукм чиқарилади
221

В.Лившицнинг 
ёзишича, 
шу 
ўринда 
қозиларнинг 
иккиюзламачилик қилишганига эътибор қаратиш керак бўлади. 
Ҳеч бўлмаганда VIII аср бошларидан бери араб қўшин 
бошлиқлари суғдий мактубларда 
βγу
сўзи юборилаётган кишига 
нисбатан мурожаат (адресат) қилинганда том маънода “илоҳ” 
маъносида қўлланилмасдан, “сиз” (баъзан “сен”) олмошининг 
синоними сифатида ишлатилишидан хабардор эдилар. Бу 
борада Муғ тоғидан топилган суғдийча мактублар гувоҳлик 
беради. Ушбу хатлардан маълум бўлишича, араб қўшин 
бошлиқлари девонида суғдий битикчилар хизмат қилиб, арабча 
матнларни суғдийчага ўгириш билан шуғулланишарди
222
.
Шунингдек, М.Пардаевнинг эътирофига қараганда, ўрта аср 
муаллифлари тилга олганларидек, Фағнон рустоқининг чўл-
даштга туташ чегара мавзеларида, Дизак (Жиззах) шаҳридан 1-
2 фарсах масофа узоқликда Уструшона афшини Ковуснинг 
ўғли, валиаҳд Ҳайдар ал-Афшиннинг ташаббуси билан IX 
асрнинг биринчи чорагида қурилган Худойсар работи 
жойлашган. Истахрийнинг маълумотига кўра, бу работ каби 
220
Ибн ал-Асир. VI. P. 366; Негматов Н.Н. Уструшана в древности и раннего 
средневековья ...С. 145; Лившиц В.А. Согдийская эпиграфика ... С. 294. 
221
Лившиц В.А. Согдийская эпиграфика ... С. 294. 
222
CДГМ II … С. 108-114.


~ 77 ~ 
ёғийлар (кўчманчилар – М.П.) юртига яқин жойлашган бошқа 
работ йўқ. Ибн Ҳавқалнинг ёзишича, бу каби обод ва фаровон 
работ бутун Самарқанд вилоятида ягонадир. Ушбу муаллиф бу 
иншоотни шу пайтгача исломни қабул қилмаган чорвадорлар 
мамлакатига яқинлигини таъкидлаган.
Машҳур ушбу работ М.Пардаев томонидан ҳозирги Жиззах 
шаҳридан 15 км чамаси шимол томонда собиқ Ҳ.Олимжон 
жамоа хўжалигининг Қоравултепа мавзеида жойлашган 
Кўкравот ёдгорлиги билан тенглаштирилган
223
.
Худойсар – Ҳайдар ал-Афшиннинг нисбаларидан бири 
бўлиб, Худойсар Работи номининг этимологияси ҳақида 
А.Грицина, Ю.Буряков, О.Бургутли каби тадқиқотчилар турлича 
фикрлар билдиришган. Бизнингча, М.Пардаев томонидан 
таклиф қилинган фикрга қўшилиш мумкин. Тадқиқотчининг 
ёзишича, “Худойсар сўзининг биринчи ўзаги “худо” сўзидан 
ташкил топган бўлиб, кадхудо каби соҳиб, хўжайин, эга 
маъноларини беради, “сар” эса бош, катта, олиймақом 
сифатларга эга”
224
.
Демак, “худо”, “худованд” нисбалари билан Ҳайдар ал-
Афшинга мурожаат қилинганда унинг фақат Уструшона 
ҳукмдорлиги назарда тутилган.
Бундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, Худойсар (луғавий 
маъноси суғдийча “Бош ҳукмдор”) , яъни бош хужайинга, олий 
мақом ҳукмдор – Уструшона афшинига тегишли работ 
маъносини беради. Бундай номлар кейинчалик минтақадаги 
арабча жой номларида ҳам учрай бошлайди. Хусусан, 
М.Пардаевнинг ёзишича, “Малик-работ”, “Работи Малик” – 
ҳукмдор работи, ҳукмдор карвонсаройи маъносини билдирган 
Зарафшон воҳасидаги тарихий мавзелардан бирининг номида 
шунга ўхшаш ҳолат кузатилади
225

223
Пардаев М. К археологическому изучению замков – рабатов Джизакского 
оазиса // Города и карвоансараи на трассе Великого Щелкового пути – Ургенч, 
1991. – С. 65-66. 
224
Пардаев М. К археологическому изучению замков – рабатов Джизакского 
оазиса ... – С. 65-66. 
225
Пардаев М. К археологическому изучению замков – рабатов Джизакского 
оазиса ... – С. 65-66. 


~ 78 ~ 
Афшин Ҳайдар ҳибсда сақланаётган пайтда шаъбон 
ҳижрий 226 ойи (841 йилнинг май-июн)да очликдан вафот 
этади. Унинг танасини ўғли Ҳасан келиб чиқиши хазар 
туркларидан бўлган Итахнинг уйига олиб келади, бироқ кўп 
ўтмай уни халифанинг Самарадаги сарой деворига осиб 
қўйишади, кейин эса ёқилиб, кули Дажла дарёсига сочиб 
юборилади
226

Хуллас, кўриб чиқилган ушбу маълумотлардан аён 
бўладики, Уструшонада бир асрдан ортиқроқ ҳукмронлик 
қилган Афшинлар сулоласининг фаолияти ўта мураккаб сиёсий 
жараёнлар билан боғлиқ ҳолда кечади. Фақат тангаларда исми 
сақланган Уструшонанинг собиқ маҳаллий сулоласи ўрнида VII 
асрнинг охирлари – VIII асрнинг бошларида ҳокимият тепасига 
келган ушбу сулола то IX асрнинг 20- йилларигача ўз 
ҳокимиятини сақлаб қолади. Ғарбий Турк хоқонлиги қўл 
остида бўлиб, ташкил топишида ҳам айнан туркий унсурлар 
иштирок этган Афшинлар сулоласи вакиллари VIII асрнинг 
иккинчи чорагидан бошлаб минтақадаги сиёсий жараёнларда 
фаол қатнашиб, турк хоқонлари бошчилигидаги арабларга 
қарши иттифоқчи кучлар –Суғд, Чоч, Фарғона, Тўхористон 
ҳукмдорлари билан ёнма-ён туриб жанг қиладилар. Бу вақтда 
Уструшона арабларга бўйсунган бир қатор яқин қўшниларидан 
фарқли ҳолда узоқ йилларгача ўз мустақиллигини сақлаб 
қолган сиёсий куч сифатида ўзини намоён қилади. 

Download 2,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish