Монография "Mahalla va Oila" нашриёти Тошкент 2021


- БОБ. ҒАРБИЙ ТУРК ХОҚОНЛИГИ ДАВРИДА



Download 2,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/53
Sana20.07.2022
Hajmi2,86 Mb.
#831570
TuriМонография
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   53
Bog'liq
sungi монография (3) (2)

3
-
БОБ. ҒАРБИЙ ТУРК ХОҚОНЛИГИ ДАВРИДА 
УСТРУШОНАДА ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ ВА 
ЭТНОМАДАНИЙ ҲОЛАТ 
3.1. Илк ўрта асрларда Уструшон воҳасида ижтимоий-
иқтисодий ҳаёт ва танга-пул тизими 
Илк ўрта асрларда, айниқса, Ғарбий Турк хоқонлиги 
даврида Уструшона ижтимоий-иқтисодий ҳаёти Ўрта Осиёнинг 
бошқа бир қатор воҳа ҳукмдорликларида бўлгани каби асосан 
ташқи ва ички сиёсий жараёнлар билан боғлиқ ҳолда кечди. 
Воҳа иқтисодида ўтроқ деҳқон хўжалигига асосланган касб-кор 
турлари: ғаллачилик, полизчилик ва боғдорчилик устувор 
мавқени эгаллади. Марказий шаҳарларда ҳунармандчилик 
устуворлик қилиш билан бирга тижорат ҳам катта ўрин тутди. 
Уструшона воҳасидаги Дизак (Жиззах), Зомин, Бунжикат, 
Буттам, Парғар каби нисбатан йирик шаҳарлар ва Усманд, 
Куркат, Хос, Сабат, Марсманда ва ҳоказо каби шаҳар ёки 
қишлоқлар аҳолиси деҳқончилик ва ҳунармандчилик марказлари 
сифатида воҳа аҳолисининг маиший-иқтисодий турмушида 
алоҳида ўрин эгалладилар. Уструшонадаги кўплаб аҳоли 
масканларининг Суғддан Чоч ва Фарғонага, улар орқали эса 
Еттисув, Шарқий Туркистон ўлкаларига, шунингдек, Сирдарё 
ўрта ҳавзаларидан Суғд ва унга қўшни ҳудудларга элтувчи 
Ипак йўли тармоқлари жойлашгани боис, халқаро тижорат воҳа 
иқтисодий ҳаётида катта ўрин тутди. 
Ўз табиий географик жойлашуви ва иқлим шароитларига 
кўра, Уструшона Амударё – Сирдарё оралиғидаги бошқа воҳа 
ҳукмдорликларидан, хусусан, қўшнилари Чоч, Фарғона ва 
Суғддан иқтисодий жиҳатдан анча фарқланган. Боиси, 
Уструшонанинг катта бир қисми тоғлик ҳудудлардан иборат 
бўлса, бир қисмини ташкил этувчи воҳалар ҳам ўз географик 
жойлашувига кўра бирмунча ноқулайликларга эга эди. 
Уструшонанинг тоғли қисми бир-биридан алоҳида-алоҳида, тор 
тоғ дараларида жойлашган бўлиб, деҳқончиликка мос ҳудудлар 
нисбатан кам эди.
Уструшонанинг воҳа қисми эса нисбатан тарқоқ жойлашган 
бир неча иқтисодий-маъмурий марказлардан ташкил топган 


~ 82 ~ 
бўлиб, бу ерда ҳам деҳқончиликка мос жойлар унчалик кенг 
ҳудудларни эгалламаган эди. Айниқса, Уструшонада кенг 
далаларни сув билан таъминлайдиган йирик дарё ҳавзасининг 
йўқлиги ушбу воҳада сунъий суғориш билан боғлиқ 
деҳқончиликнинг кенг ривожланишига йўл қўймас эди. Бу эса 
ўз навбатида Уструшона иқтисодиётида муайян даражада 
қийинчиликларни келтириб чиқарар эди. Воҳанинг шимолидан 
оқиб ўтувчи Сирдарё ҳавзасининг суғорма деҳқончиликка мос 
ерлари эса Уструшонага кирмайдиган алоҳида воҳа ҳукмдорлиги 
бўлмиш Хўжанд вилоятига қараса, жуда катта ҳудудни 
эгаллаган ҳозирги Мирзачўл ҳудудлари эса ушбу дарёдан анча 
тепада жойлашган, бу ерни суғориш эса ўша давр шароитларида 
жуда катта меҳнатни талаб қилар эди. Шу туфайли бу ердаги 
текислик ерлар узоқ асрлар давомида суғорма деҳқончиликдан 
узоқ, чўл ва дашт ҳудудлар сифатида қаралган ва ундан 
мавсумий яйловлар сифатида фойдаланилган. Буни 630- йиллар 
атрофида Чочдан Суғдга ўтаётганда Уструшонанинг текислик 
қисми – бугунги Сирдарё ва Жиззах вилоятлари орқали ўтган 
хитой роҳиби Сюан Цзан ёзиб қолдирган маълумотлар ҳам 
тасдиқлайди. Юқорида ҳам келтириб ўтилганидек, роҳиб 
Уструшонанинг шимоли-ғарбида “Улкан қум чўли”(Қизилқум. 
Эҳтимол, Мирзачўл) борлигини ёзиб, чеки-чегараси номаълум 
бу ҳудудда на ўсимлик ва на сув топилмаслигига урғу беради 
ва фақатгина юксак тоғларга қараб ёки йўллардаги скелетлар 
орқали йўлнинг йўналишини аниқлаш мумкинлигини айтиб 
ўтади
227

Шу билан бирга, ушбу хитой роҳиби “
Сутулисена 
(Уструшона) ўлкасининг кенглиги минг тўрт юз ёки минг беш 
юз ли. Кунчиқар томони Йе (Сирдарё) дарёсига туташган. Йе 

Download 2,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish