Монография "Mahalla va Oila" нашриёти Тошкент 2021



Download 2,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/53
Sana20.07.2022
Hajmi2,86 Mb.
#831570
TuriМонография
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   53
Bog'liq
sungi монография (3) (2)

Канцзюй
(Кангуй/Қанғ)нинг
284
шимолида 
Аде 
(Адиз)‚
Хэже

Боху

Бэйган

Жюйхай
‚ 
Хэбэйси

 
Хэясо

Суба

Емо

Кэда 
сингари 
Теле
(*Тегрег) қабилалар 
иттифоқига мансуб қабила ва уруғлар истиқомат қилиши 
таъкидланган бўлиб, афсуски, ҳозиргача уларнинг маҳаллий 
номи асли қандай бўлгани тўлақонли аниқланмаган.
 
Демак, илк ўрта асрларда Чоч ва Ўтрор воҳаси оралиғидаги 
даштликлар ва Сирдарё ҳавзаларида бир қатор кўчманчи, ярим 
кўчманчи ва ўтроқ туркий уруғлар яшаб, бу ҳудудда жойлашган 
шаҳар ва қишлоқларнинг сезиларли бир қисми суғдий ва 
туркийлардан иборат бўлган. Буни ҳам ёзма манбалар, ҳам 
археологик материаллар тасдиқлаганидек, бу даврга тегишли 
ўнлаб топонимларнинг туркий, суғдий ва туркий-суғдий 
аралаш номлардан иборатлиги ҳам тасдиқлайди
285
. Жумладан, 
Ўтрор – Тарбанд, Қорачуқ – Шавғар, Сайрам – Исфижоб, каби 
муайян бир аҳоли масканининг иккитадан номи бўлиши ва 
уларнинг ҳар иккаласи битта маънони билдириши.Шунингдек, 
Сирдарёнинг ўрта ҳавзасида Чоч, Илоқ, Суткент, Янгикент 
каби туркий топонимларнинг учраши Уструшонага шимолдан 
283
Бичурин Н. Я. Собрание сведений... I. – С. 286; Chavannes E. Çin yıllıklarına 
göre...– S. 89.
284
Кан­цзюй
– xитойча “Тун­дян” асарида 
Кан­цзюй
(K’ang-chü)шаклида 
келтирилган ушбу жой номини айрим хитойшунос олимлар‚ жумладан‚ туркиялик 
А. Tашагил ва ўзбекистонлик А. Хўжаевлар Самарқанд билан тенглаштиришади ва 
мазкур уруғларни Самарқанднинг шимоли ва Сирдарё ҳавзаларида яшаган туркий 
этнослар сифатида кўрсатишади (
қар
. Taşağıl A. Gök-Türkler. III, Ankara, 2004. – S. 
45‚ 131; Хўжаев А., Хўжаев К. Қадимги манбаларда... – Б. 16‚ 30–31). Бироқ хитой 
манбасидги мазкур маълумотлар контенкстидан Кан­цзюйдан мақсад маркази 
Сирдарёнинг ўрта ҳавзаларини ўз ичига олган қадимги Канкия/Қанғ (ҳоз. ҳитойча 
ўқилиши Канцзюй‚ Бичурин таржимасида Кангюй) тушунилгани ва у “Тун­дян”да 
эса янглиш ўлароқ ўша даврда Самарқандни ифодалайдиган 
Кан­го
(Канг­го‚ 
қадимги ўқилиши Канг­куэк) билан аралаштириб юборилгани маълум бўлади.
285
Бобоёров Ғ. Чоч тарихидан лавҳалар ... Б. 77, 80. 


~ 106 ~ 
қўшни ҳудудлар аҳолисининг этник таркиби тўғрисида муайян 
тасаввурлар беради.
Қадимда бўлгани каби хоқонлик даврида ҳам Амударё – 
Сирдарё оралиғига, хусусан, Суғд воҳасига бўлган миграция 
жараёнлари асосан Сирдарёнинг ўрта ҳавзаларидан амалга 
оширилиб, Нурота ва Уструшона ҳудудлари бундай жараёнлар 
учун асосий гўзаргоҳ – контакт макон вазифасини ўтаган. 
Айниқса, Уструшонанинг текислик қисми (Жиззах воҳаси) 
кўчманчи уруғларнинг жанубга силжишларида гўзаргоҳ ролини 
ўтабгина қолмай, балки улар учун асосий қўнимгоҳ вазифасини 
ҳам бажариб келган.
Уструшона учун шунга ўхшаш гўзаргоҳ вазифасини ўтаган 
асосий ҳудудлардан бири юқорида айтиб ўтилганидек Фарғона 
водийси бўлиб, водийнинг шимолий ва шимоли-шарқий 
қисмлари хоқонликнинг марказий ҳудуди бўлмиш Еттисув 
ўлкасининг жанубдан қўшниси эди. Водий маҳаллий 
аҳолисининг бир қисми қадимдан туркий элатлар бўлиши 
билан бирга хоқонлик даврида бир қатор туркий уруғларнинг 
Олтой, Марказий Тяншан ва Шарқий Туркистондан Амударё-
Сирдарё оралиғига силжиши Фарғона водийси орқали юз 
берган. Хоқонликнинг марказий ҳудудларидан йўлга чиққан 
кўчманчи элатлар дастлаб Фарғона водийсининг тоғ ва тоғолди 
ҳудудларига келишган, сўнгра эса иккига бўлиниб жануби-
ғарбга – Уструшонага ва жанубга – Тўхористонга йўл олишган.
Хитой йилномалари, араб ва форс манбалари, шунингдек, 
суғдий ҳужжатлар мазмунидан маълум бўлишича, воҳанинг 
маҳаллий аҳолиси орасида, гарчи Суғд воҳаси яқин ва маҳаллий 
аҳоли тили суғдийча бўлишига қарамай “Уструшоний” 
тушунчаси кенг ёйилган эди. Муғ тоғи суғдий ҳужжатларида 

Download 2,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish