Монография "Mahalla va Oila" нашриёти Тошкент 2021



Download 2,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/53
Sana20.07.2022
Hajmi2,86 Mb.
#831570
TuriМонография
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   53
Bog'liq
sungi монография (3) (2)

ХУЛОСА 
 
Ғарбий Турк хоқонлиги (568-740) даврида Уструшона 
воҳаси тарихини, хусусан, ушбу воҳанинг хоқонлик томонидан 
бошқарилуви масаласини турли тиллардаги ёзма манбалар ва 
археологик материаллар асосида ўрганиб чиқиб, қуйидагича 
хулосаларга келинди: 
- Марказий Осиё ва унга қўшни кўплаб ўлкаларни ўз ичига 
олиб, сиёсий тузилиши муайян бир кўчманчи империя шаклида 
бўлган Ғарбий Турк хоқонлиги ўзига тобе бир неча ўнлаб воҳа 
ҳукмдорликлари - мулкликлардан бири бўлмиш Уструшонада 
ҳам ўз бошқарувини ўрнатган. Бу пайтда Уструшона Шарқий 
Туркистон, Амударё – Сирдарё оралиғи, Хуросон ва Шимолий 
Ҳиндистон 
каби 
ўтроқ 
ҳудудлардаги 
ўнлаб 
воҳа 
ҳукмдорликларидаги каби муайян бир сиёсий тузилма бўлиб, ўз 
маҳаллий сулоласи томонидан бошқарилган. Айниқса, Чоч, 
Ўтрор, Фарғона, Суғд, Бухоро, Тўхористон ва Хоразм каби 
Амударё – Сирдарё оралиғидаги ҳар бири ўзининг алоҳида 
бошқарувига эга бўлган воҳа ҳукмдорликларидан бири ўлароқ 
Уструшона ўзининг муайян бир ҳудуди, чегараси, бошқарувчи 
сулоласи, пойтахти, қўшини ва шунга ўхшаш давлатчилик 
анъаналарига эга эди. Турк хоқонлигигача бўлган даврда 
Уструшона ушбу воҳа ҳукмдорликлари қаторида Эфталитлар 
давлати (420-565) қўл остида ўзининг маҳаллий бошқарувини 
сақлаб қолган 560- йиллардан бошлаб хоқонлик қўл остига 
ўтган; 
- Ғарбий Турк хоқонлигининг Уструшона воҳасидаги 
бошқаруви бир неча босқични ўз ичига олиб, улар мазмун ва 
моҳият жиҳатидан бир-биридан фарқ қилади. Бошланғичда 
хоқонлик бу ердаги ерли сулолани ўз бошқарувида қолдириб, 
асосан, ўлпон олиб туриш билан чекланган бўлса, кейинчалик 
бу ерда хоқонликка алоқадор туркий сулола бошқарувни қўлга 
олади. Шунга ўхшаш бошқарувдаги ўзгаришлар Амударё – 
Сирдарё оралиғидаги бир неча воҳа ҳукмдорликларида ҳам юз 
беради. Бошқарувдаги ўзгаришлар, маҳаллий сулола ўрнини 
хоқонлик билан у ёки бу даражада боғлиқ туркий 
сулолаларнинг олиши ҳолати Уструшонага қўшни Чочда 600- 


~ 116 ~ 
йилларнинг бошида, Фарғонада 630- йилларда, Тўхористонда 
620- йилларда юз беради. Уструшонага жануб ва жануби-
ғарбдан қўшни бўлган Суғдда эса бунга ўхшаш ҳолат VII 
асрнинг иккинчи ярмига тўғри келади. Суғднинг Самарқанддан 
кейинги йирик ҳукмдорликларидан бири бўлмиш Панчда 
туркий сулола ташкил топиб, шу асрнинг охирлари – VIII 
асрнинг илк чорагида бу ернинг сиёсий мавқеи тобора ошиб 
кетганидек, Уструшонада ҳам шунга яқин бир ҳолат кўзга 
ташлана бошлайди.
- Гарчи юқорида айтиб ўтилган воҳа ҳукмдорликлардан 
фарқли ҳолда Уструшонада хоқонликка алоқадор туркий 
сулоланинг айнан қайси йилларда бошқарув тепасига 
келганини борасида аниқ маълумотлар учрамаса-да, айрим 
маълумотларга таяниб, воҳа бошқарувидаги ўзгариш VII 
асрнинг сўнгги йиллари – VIII аср бошларига тўғри келади, деб 
тахмин қилиш мумкин. Хоқонликнинг ноиби сифатида вужудга 
келган ушбу сулоланинг келиб чиқиши масаласида аниқ бир 
маълумот учрамаслиги сабабли бошқарув тепасида Ашина 
сулоласи вакиллари ўтирган Чоч, Фарғона ва Тўхористондан 
фарқли ўлароқ Уструшона бўйича бундай фикр билдиришга 
ҳали эрта. Шунга қарамасдан, исм ва унвонларининг туркий 
эканлиги ва бошқа далилларга таяниб, Уструшона бошқарувида 
хоқонликка билвосита алоқадор туркий сулола турган дейиш 
мумкин. Ёзма манбалар ва нумизматик материаллар хоқонлик 
ўзига тобе воҳа ҳукмдорликларини бошқаришда асосан 2 та усул 
қўллагани, биринчиси, айрим ҳукмдорликларга ўз хонадонига 
мансуб шаҳзодалар ёки иттифоқчи уруғ вакилларидан бирини 
юбориб, улар орқали тўғридан-тўғри бошқарувни йўлга қўйган 
бўлса, айрим ҳукмдорликларга эса “тудун” ёки бошқа унвонга 
эга ўз ноибларини ёки кўпинча маҳаллий сулолалар 
вакилларини тайинлаш орқали уларни назоратда тутган, яъни 
билвосита бошқарув тартиби жорий қилинган. Кўринишидан 
Уструшонада шу тарздаги биринчи усул қўлланилган, яъни 
Панч, Нахшаб, Ўтрор каби воҳа ҳукмдорликларида Ашина 
хонадони аъзолари эмас, хоқонлик қўл остидаги туркий 
уруғлар вакиллари ҳокимият тепасига келган; 


~ 117 ~ 

Ғарбий 
Турк 
хоқонлиги 
даврида 
Уструшона 
ҳукмдорлигининг 
сиёсий 
ҳаёти, 
хоқонлик 
томонидан 
эгалланиш жараёнлари, ҳудуди, яқин қўшнилари, бошқарувчи 
сулоласи ва унинг минтақадаги сиёсий мавқеи, элчилик 
муносабатлари ва бошқа масалалар билан танишиб чиқиш 
шундан дарак берадики, бу даврда, айниқса, VII асрнинг охири 
– VIII аср бошларида Уструшона сиёсий жиҳатдан кучайиб, 
минтақадаги сиёсий ва ҳарбий жараёнларда ўзига хос ўрин тута 
бошлайди. Воҳада хоқонлик алоқадор туркий сулоланинг 
ташкил топиши унинг сиёсий мавқеи ошишининг бош 
омилларидан бири бўлиб, ушбу сулола вакили Қора-бўғра 720- 
йилларда араб босқинларга қарши курашда фаол иштирок 
этган, Хитойга ўз элчиларини юборган бўлса, 740- йиллар 
атрофида эса қўшни ҳукмдорликлардан бўлмиш Кабудон ва 
Иштихон устидан ўз устунлигини ўрнатган; 
Хоқонлик даврида Уструшонада юз берган этномаданий 
жараёнлар ўз даври ёзма манбаларида ва археологик 
топилмаларда ўз ифодасини топган бўлиб, бу даврда воҳанинг 
асосий аҳолисини суғдий тилли уструшоналик аҳоли ташкил 
этади. Шу билан бирга, қадимда ва илк ўрта асрларда 
бўлганидек хоқонлик даврида ҳам воҳага шимол ва шарқдан 
Олтой ва Тяншан тоғлари этаклари, Еттисув ва Сирдарёнинг 
ўрта ҳавзасидан кўплаб туркий элатлар келиб жойлашадилар. 
Уларнинг бир қисми бошқарувчи тоифа вакиллари сифатида 
янги эгалланган жойларга кўчиб келган бўлса, бир қисми эса 
ижтимоий-сиёсий шарт-шароитларнинг ўзгариши натижасида 
янги яйловларга келиб ўрнашади. Уструшона воҳаси ўзининг 
қулай иқлими ва табиий-географик жойлашуви билан 
минтақанинг шимоли-шарқида яшовчи турли элатларни ўзига 
тортиб, бу ҳолат асосий омиллардан бири эди. Шунингдек, 
асрлар давомида воҳа минтақанинг ўтроқ деҳқон ва кўчманчи 
чорвадор аҳолиси учун муайян бир чорраҳа вазифасини 
бажарган бўлиб, хоқонлик даврига келганда турли омиллар 
туфайли бу жараёнлар янада фаоллашади. 
Шундай қилиб, Ғарбий Турк хоқонлиги даврида Уструшона 
бошқарувида катта ўзгаришлар юз бериб, бу ерда туркий 
давлатчилик 
анъаналари 
янада 
мустаҳкамланади. 


~ 118 ~ 
Уструшонадаги туркий сулола даврида воҳанинг сиёсий мавқеи 
ортиб, нафақат қўшни ҳукмдорликлар, балки минтақа миқёсида 
бу ҳукмдорлик ўзининг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий 
нуфузига эга бўлади. 
Монографияда қўлга киритилган илмий натижалар 
қуйидагича 

Download 2,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish