’strwšnyk, ’strwšnk n’βw
“Уструшана халқи” атамаси учраб
286
,
тадқиқотчилар уларни “Истравшан”, “Устуршан” каби фарқли
талқин қилсалар ҳам фикримизча “Уструшон”, “Устуршоний”
шакллари тўғрироқ бўлса керак, сабаби, хитой ва араб-форс
манабаларидаги шакли бунга асос бўлади. Уструшоналиклар
286
Согдийские документы с горы Муг. Чтение, Перевод. Комментарий. Вып. II ... –
С. 71-74; Отахўжаев А. Илк ўрта асрларда Марказий Осиё цивилизациясида турк-
суғд муносабатлари ... – Б. 9.
~ 107 ~
асрлар давомида алоҳида маъмурий-сиёсий бирлик сифатида
қўшни воҳалардан алоҳида бўлиб келиши аҳоли орасида
шундай тушунча пайдо бўлишига олиб келган. Бунга ўхшаш
ҳолат қадим ва илк ўрта асрларда Чоч воҳаси аҳолиси орасида
“Чачан напч” (Чоч халқи)
287
, Суғд воҳаси аҳҳолиси орасида эса
“Сғудик” тушунчаси кенг ёйилгани ва улар узоқ ўлкаларда ҳам
шу номлар билан танилганида ўз исботига эга
288
. Демак, А–9
ҳужжатидаги
’strwšnk n’βw
“Уструшана халқи” тушунчасининг
илдизи ҳам Чоч ва Суғд каби анча қадимга бориб тақалади.
Шу билан бирга, илк ўрта асрларда Уструшона аҳолиси
орасида ҳам Чоч, Фарғона, Суғд, Тўхористон ўлкаларида
бўлгани каби этник жиҳатдан бир хиллик бўлмаган кўринади.
Боиси, ушбу воҳадан топилаётган археологик топилмаларда
ранг-баранглик кўзга ташланиб, бу ҳолат Шаҳристон сарой
деворий суратларида турли этник қиёфадаги персонажлар
учрашида, айрим топонимларнинг нафақат суғдий тилда, балки
туркий асосда изоҳланиши, ва ҳоказоларда ўз ифодасини
топади
289
. Шунингдек, уструшоналикларнинг этник таркибидаги
хилма-хиллик археологик экспедициялар мобайнида аниқланган
топилмалар асосида ҳам ўз тасдиғига эга. Антрополог олим
Т.К. Ходжаев фикрига кўра Мирзачўлнинг шарқий қисмида,
Тошкент воҳаси чегараларида Қовунчи маданияти вакиллари
милоддан аввалги I-минг йиллик охирлари ва милоднинг
бошларида яшаган бўлиб, улар европоид ва қисман монголоид
қиёфада бўлган
290
. Сирдарёнинг жанубий соҳилларида «Ўрта
Осиё икки дарё оралиғи» типига оид қабилалар яшаган бўлиб,
уларда европоидлик белгилари кучлилиги сезилади. Хўжанд
яқинидаги Қайрағоч қабристонидан топилган суяклар, Ўрта
287
Лившиц В. А. Согдийская эпиграфика Средней Азии и Семиречья. – СПб.:
Филологический факультет СПбГУ, 2008. – С.414.
288
Отахўжаев А. Хитой манбаларида туркий ва суғдий умумийлик ҳақида //
«Этнос ва маданият: анъанавийлик ва замонавийлик» «Академик Карим Шониёзов
ўқишлари» туркумида этнологларнинг V Республика илмий конференцияси
материаллари. – Т., 2010. – Б. 74–80.
289
Отахўжаев А. Илк ўрта асрларда Марказий Осиё цивилизациясида турк-суғд
муносабатлари ... – Б. 9.
290
Ходжайов Т.К., Ходжайова Г.К. Ўзбек халқининг антропологияси этник тарихи.
– Тошкент: Университет, 1995. – Б. 24-27.
~ 108 ~
Осиё икки дарё оралиғи типини эслатади. Исфара атрофидан 6
та қабристон ашёвий далиллари мўғулий элементларсиз соф
Ўрта Осиё икки дарё оралиғи типини берган. Т.Ходжаевнинг
хулосаларига кўра «Ўрта Осиё икки дарё оралиғи типи» туркий
ҳамда суғдий тили қабила ва элатларнинг қадимги типлари
асосида, уларнинг узоқ давом этган этномаданий қоришуви
натижасида Сирдарёнинг ўрта ҳавзаларида антик даврда таркиб
топганлиги аниқланди. Маълумки, ҳозирги ўзбеклар ва воҳа
тожиклари «Ўрта Осиё икки дарё оралиғи» типига кирадилар
291
.
С.Кляшторнийнинг тахминига кўра, Сирдарёнинг ўрта
оқимида VII асрнинг ўрталаригача печенег (бижанак)лар
ўрнашган
292
. VIIIасрнинг ўрталаридан ўғуз чорвадор элати
воҳага кириб кела бошлайди. Улар Сирдарёнинг ўрта ва қуйи
қисми оқимларига, Орол денгизининг жануби-шарқий ва
шимолий-шарқидаги чўлларда жойлашган эди. Ўғузлар VIII-IХ
асрлар давомида Сирдарё ва Орол денгизи яқинидаги
ҳудудларда йирик қабила иттифоқини ташкил этадилар. IХ аср
охирларида бу уруғлар иттифоқи асосида Ўғуз Ябғулиги
давлати вужудга келади
293
. Сирдарёнинг ўрта қирғоғи –
Мирзачўл ҳудудларида ўғуз чорвадор элати бу даврда ўрнашиб
хукмрон мавқега эга бўладилар. А.Грицина Гулистондаги
Улкансойлик қўрғонини ўғузлар қабиласи бошлиғининг мозори
бўлиши мумкин, деб ҳисоблайди
294
.
Уструшона ҳукмдорлари – “афшин”лар қароргоҳи Қалъаи
Қаҳқаҳа саройидаги деворий тасвирларда бўри эмаётган икки
бола тасвири ўрин олгани масаласига бир қатор тадқиқотчилар
эътибор қаратишган. Н.Н. Негматов Римдаги Капитолий Она
бўрисига оид мифологиябилан боғлайди. Бир қатор олимлар
291
Ошанин Л.В. Антропологический состав населения Средней Азии и этногенез
её народов. Часть I-II-III. – Ереван. Изд-во Ереванского госуниверситета, 1957-
1959; Гинзбург В.В. Основные вопросы палеонтропологии Средней Азии в связи с
изучением этногенеза ее народов. КСИЭ, вып. 31. -Москва-Ленинград, 1959.
292
Кляшторный С.Г. Древнетюркские рунические памятники. – Москва 1964. – С.
177-179
293
Шониёзов К. Ўзбекҳалқинингшаклланишжараёни. – Тошкент: Шарқ, 2001. – Б.
181-182
294
Грицина А.А. Археологические памятники Сырдарьинской облaсти. – Ташкент:
Фан, 1992. –С. 5
~ 109 ~
фикрича, бу манзара туркий элатлар келиб чиқишига
алоқадордир. Айрим тадқиқотчиларга кўра, бу тасвир
Уструшонанинг бир қисми аҳолиси VI–VIII асрларда
туркийлардан бўлгани омилига бориб тақалади
295
.Турк
хоқонлигининг мафкурасига алоқадор сюжетлар Суғд ва унга
қўшни ҳудудларда учрай бошлаши ҳам минтақада туркий
элатларнинг кенг ёйилиши билан боғлиқдир. Самарқанд
Суғдининг муҳим сиёсий ва маданий марказларидан бири
бўлмиш Кофир-қалъа ёдгорлигида ҳам бир неча сопол муҳрлар
топилган бўлиб, улар орасида бола эмизаётган бўри тасвири
алоҳида ажралиб туради
296
.
Хоқонликка асос солган Ашина туркларининг пайдо
бўлиши билан боғлиқ афсонага кўра, туркларнинг кўпчилиги
душман қабила томонидан қириб ташлангач, омон қолган ёш
гўдакни бўри эмизиб катта қилади. Бўри қадимги туркларнинг
ҳомий ҳайвони ҳисобланиб, уни эъзозлаш (болаларга исм
қўйиш, фахрли унвон сифатида ишлатиш, турли буюмлар
сиртига тасвирини тушириш, турли ҳикоя ва ривоятларни
авлоддан-авлодга етказиш ва б.)да ўз аксини топган
297
. Кофир-
қалъа топилмаси айнан ушбу ривоят билан боғлиқ бўлиб,
шунга ўхшаш сюжетларлар Уструшона Афшинлари саройи
деворий расмларида, Тошкентдан топилган олтин медальон ва
Панжикент ибодатхонасида аниқланган олтин брактиатда
учрайди
298
.
Юқорида айтиб ўтилганидек, кўчманчи элатлар Суғд
ҳудудига Уструшона орқали кириб боришган. Улар бу ерда
295
Пардаев М. Қўй ва бўри руҳига сиғинишнинг ўзаро боғлиқлиги ҳақида // ЎИФ
(ОНУ). №1-3, 1995; Отахўжаев А. Илк ўрта асрларда Марказий Осиё
цивилизациясида турк-суғд муносабатлари ... – Б. 8-9; Бердимурадов А., Богомолов
Г. Тюрки в искусстве раннесредневекового Согда // Согдийский сборник.
Новейшие исследования по истории и истории культуры Согда в Узбекистане.
Вып. 7/ Под.ред. Ш. Камолиддин. – Berlin: LAPLambert Academic Publishing, 2020.
– С. 66-67.
296
Бердимурадов А., Богомолов Г. Тюрки в искусстве раннесредневекового Согда
... С. 66.
297
Зиё А. Ўзбек давлатчилиги тарихи. – Тошкент, 2001. – Б. 83; Бобоёров Ғ.
Ғарбий Турк хоқонлигининг давлат тузуми. – Тошкент: Yangi nashr, 2018. – Б. 200.
298
Бердимурадов А., Богомолов Г. Тюрки в искусстве раннесредневекового Согда
... С. 66-67.
~ 110 ~
дастлаб,
Кабудон,
Иштихон,
Кушония
каби
Суғд
ҳукмдорликларидан
ўтиб,
Зарафшон
дарёсининг
ўрта
ҳавзаларида ўз манзилгоҳларини барпо этишган. Шу билан
бирга, Уструшонанинг тоғлик қисмлари – Масчо ва унга қўшни
тоғли ҳудудларда ҳам ўрта асрлардаёқ туркий аҳоли яшаган
бўлиб, уларнинг бу ерларда кенг ёйила бошлаши хоқонлик
даврига тўғри келса керак. Айниқса, ўзбекларнинг “турк”
номли уруғлар бирлашмасига кирувчи “Ўратепа турклари”
299
,
“Зомин турклари”, “Усмат турклари”, “Жиззах туркалари” ва
ҳоказоларнинг бу ҳудудда қадимий аҳоли сифатида билиниши
бежиз бўлмай, уларнинг аждодлари эҳтимол хоқонликнинг
асосчи уруғи – Ашина туркларига бориб тақалса керак. Бундай
деб ҳисоблашимизга сабаб, ушбу “турк гуруҳлари” яшайдиган
маҳалла ва қишлоқлар аҳолисининг деярли барчаси қарлуқ
лаҳжасида сўзлашадилар. Шу ўринда айтиб ўтиш керак, Жиззах
шаҳри ва унинг теварагида ўзининг аждодларини турк уруғи
билан боғловчи 4-5 та маҳалла ва қишлоқлар бор.
Маълумки, Ашина турклари асосан тоғлик аҳоли бўлиб, ўз
давлатини қуришдан олдин ҳам Олтой тоғларининг жануби-
ғарбий этакларида яшаб, Жуан-жуан хоқонлиги (405-555)
вассали сифатида ўз хўжайинларига темир қазиб бериш билан
шуғулланганлар
300
. Турк хоқонлигига асос солиниб, кенг
ҳудудлар эгаллангандан кейин Ашина туркларининг Марказий
Осиёнинг турли ҳудудларига, айниқса, тоғлик ҳудудларига
кўчишлари юз берган
301
. Уларнинг муайян бир қисми Олтой ва
Тяншан тоғларидан жануб ва жануби-ғарбга – Помир,
Ҳиндикуш, Ҳисор тоғлари этакларига кўчишлари жараёнида
бугунги Туркистон тизмаларига кўчиб ўтганлиги эҳтимолдан
299
Бердиев А. Ўратепа гузарларининг тарихий топонимик таҳлили // “Уструшона
Буюк Ипак йўлида, унинг минтақалараро сиёсий – иқтисодий ва маданий
муносабатларни ривожлантиришдаги ўрни (Антик ва ўрта асрлар даврида)”
мавзусида ўтказилган Республика илмий-амалий анжумани материаллари. –
Гулистон, 2016. – Б. 190.
300
Бичурин Н. Я. Собрание сведений... I. – С. 221, 228; Liu Mau-Tsai. Çin
kaynaklarına göre Doğu Türkleri... – S. 14.
301
Бобоёров Ғ. Ғарбий Турк хоқонлигининг давлат тузуми ... Б. 42; Джуманиязова
Ф. Илк ўрта асрларда Тохаристон ва Кобул водийсида туркий сулолалар.: Тарих
фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси автореферати. – Тошкент,
2018. Б. 15-20.
~ 111 ~
холи эмас. Бундай миграция жараёнлари вақти-вақти билан юз
бериб, бунга турли омиллар ўз таъсирини кўрсатган.
Дарвоқе, «Буюк чўл»даги оғир экологик шароит, турли
сиёсий воқеалар натижасида, милодий III-IV асрлардан бошлаб
Ўрта Осиёга, жумладан Уструшона ҳудудига кўчманчи чорвадор
халқларнинг кириб келиши кузатилади
302
. Эфталийлар ва
айниқса Турк хоқонлиги даврида бу жараён янада кучаяди
303
.
Уструшонага VII асрдан бошлаб Суғд томондан қарлуқ қавми
кириб кела бошлади. Араблардан қувилган қарлуқлар Бадахшон
ва Қоракўл ҳудудларига кўчиб ўтишгандан кейин, аста-секин
Бухоро орқали Самарқандга, кейинчалик Ўратепа атрофларига
келиб жойлашганлар
304
. Ўрта Осиё Ғарбий Турк ҳоқонлиги
таркибига кирган даврда, назарий жиҳатдан маҳаллий аҳоли
кўринишида мўғулийлик ошиши керак бўлган бир пайтда,
бунинг акси кузатилади
305
. Бунинг икки сабаби бор эди:
биринчидан, воҳага ўрнашган барча туркийлар мўғулий
қиёфада эмас эди, иккинчидан, араб босқини туркий тилли
қабилаларнинг шарқдан доимий равишда кириб келишини
тўхтатди ёки сусайтирди
306
. Айрим ҳолларда эса Уструшонада
муқим яшаган туркийларнинг Сирдарё ўнг қирғози ҳавзасига
кўчишлари юз берган.
Ғарбий Турк хоқонлиги даврида Уструшонада юз берган
этномаданий жараёнлар воҳанинг қадимий шаҳар ва йирик
аҳоли масканлари қолдиқларидан топилаётган моддий ашёларда
ҳам ўз аксини топган. Археолог олимлар фикрича илк ўрта
302
Пардаев М.Ҳ. Қадим ва ўрта асрларда Уструшонада кечган урбанизация
босқичлари ҳақида қаранг: Ўзбекистонда урбанизация жараёнлари: тарих ва
ҳозирги замон. Ҳалқаро илмий–амалий анжумани материаллари. I-қисм. Тошкент
2007. – Б. 82.
303
Алибеков У. Уструшона аҳолисининг шаклланиши тарихидан // “Уструшона
Буюк Ипак йўлида, унинг минтақалараро сиёсий – иқтисодий ва маданий
муносабатларни ривожлантиришдаги ўрни (Антик ва ўрта асрлар даврида)”
мавзусида ўтказилган Республика илмий-амалий анжумани материаллари. –
Гулистон, 2016. – Б. 178.
304
Кармышева Б.Х. Очерк этнической истории южных районов Таджикистана.
ОНУ.1979.№ 3. –С. 55.
305
Ходжайов Т.К. Ходжайова Г.К. Ўзбекхалқинингантропологиясиваэтниктарихи.
– Т.: Университет, 1995. –Б. 92
306
Алибеков У. Уструшона аҳолисининг шаклланиши тарихидан ... Б. 178-179.
~ 112 ~
асрларда Ўрта Осиё ҳунармандчилиги, хусусан, кулолчиликда
туб ўзгаришлар содир бўлади. Илмий адабиётларда бу даврда
Ўрта Осиё ҳудудига янги этник гуруҳларнинг кела бошлашини
таъкидланади. Уструшона кулолчилик марказлари бирор бир
соҳага (масалан, Шаҳристон кулоллари сутни қайта ишлашга
мўлжалланган идишлар, кўчма ўчоқлар ишлаб чиқаришга)
ихтисослашгандир. Бу манзилгоҳлар маълум бир маънода илк
ўрта аср Уструшона кулолчилик марказлари тараққиёти
даражасини кўз ўнгимизда тиклаб, шаҳар (Сари Кубур – VII-
VIII асрлар, Сои Гурхона – VIII-XI асрлар) ва қишлоқ (Галатепа,
V–VI асрлар) кулоллари маҳсулотлари ҳақида маълумот
беради. Сопол ишлаб чиқаришда катта ўзгаришлар юз бериб,
қўлда ясалган идишлар кўпаяди. Ангобнинг сифати тушиб
бориб, ангоб билан қопланган идишлар сони кескин камаяди.
Бу вақтга келиб баланд тагликли қадаҳлар йўқолиб,
кружкалар кенг муомалага киради. Бу даврга оид кулолчилик
хумдонлари (Галатепа) юмалоқсимон режали, икки бўлма -
ярусдан иборат
307
. Хумдонларда кулолчилик чархида ясалган
идишлар билан бир вақтда, қўлда ясалган идишлар ҳам
пиширилган. Сопол идишлар ангоб қопламасининг йўқолиши
VI–VIII асрларга хосбўлиб, айнан хоқонлик даврига тўғри
келади. Бу даврда косалар шаклининг кескин ўзгариши
кузатилади. Олдинги чуқур косалар ўрнига унча баланд
бўлмаган, энли ва ясси косалар кенг ёйилади. Бу давр ҳам қўлда
ясалган сопол идишлар кўплаб учраши билан характерланади.
Хуллас, Ғарбий Турк хоқонлиги даврида Уструшонада юз
берган этномаданий жараёнлар ўз даври ёзма манбаларида ва
археологик топилмаларда ўз ифодасини топган. Бу даврда
воҳанинг асосий аҳолисини суғдий тилли уструшоналик аҳоли
ташкил этади. Шу билан бирга, қадимда ва илк ўрта асрларда
бўлганидек хоқонлик даврида ҳам воҳага шимол ва шарқдан
Олтой ва Тяншан тоғлари этаклари, Еттисув ва Сирдарёнинг
307
Сатторқулов О. Уструшона хунармандчилигининг ўрганилиш хусусида //
“Уструшона Буюк Ипак йўлида, унинг минтақалараро сиёсий – иқтисодий ва
маданий муносабатларни ривожлантиришдаги ўрни (Антик ва ўрта асрлар
даврида)”
мавзусида
ўтказилган
Республика
илмий-амалий
анжумани
материаллари. – Гулистон, 2016. – Б. 262.
~ 113 ~
ўрта ҳавзасидан кўплаб туркий элатлар келиб жойлашадилар.
Уларнинг бир қисми бошқарувчи тоифа вакиллари сифатида
янги эгалланган жойларга кўчиб келган бўлса, бир қисми эса
ижтимоий-сиёсий шарт-шароитларнинг ўзгариши натижасида
янги яйловларга келиб ўрнашадилар. Уструшона воҳаси
ўзининг қулай иқлими ва табиий-географик жойлашуви билан
минтақанинг шимоли-шарқида яшовчи турли элатларни ўзига
тортиб, бу ҳолат асосий омиллардан бири бўлади. Шунингдек,
асрлар давомида воҳа минтақанинг ўтроқ деҳқон ва кўчманчи
чорвадор аҳолиси учун муайян бир чорраҳа вазифасини
бажарган бўлиб, хоқонлик даврига келганда турли омиллар
туфайли бу жараёнлар янада фаоллашади.
Do'stlaringiz bilan baham: |