Монография "Mahalla va Oila" нашриёти Тошкент 2021



Download 2,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/53
Sana20.07.2022
Hajmi2,86 Mb.
#831570
TuriМонография
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   53
Bog'liq
sungi монография (3) (2)

Гэло-пуло
(Қора-бўғра) тарзида ёзишган-
195
История ат­Табари. Избранные отрывки (Перевод с арабского В. И. Беляева. 
Дополнения к переводу О. Г. Большакова и А. Б. Халидова). – Т., 1987.– C. 251. 
196
Ибн ал-Асир. VI. P. 148-152; Негматов Н. Уструшана ...С. 136; Лившиц В.А. 
Согдийская эпиграфика ... С. 289. 
197
Древнетюркский словарь / Под ред. В. М. Наделяева, Д. М. Насилова, Э. Р. 
Тенишева, А. М. Щербака. – Л.: Наука, 1969. – С. 120.
198
Негматов Н.Н. Уструшана в древности и раннего средневековья. – C. 153-154.
199
Лившиц В.А. Согдийская эпиграфика ... С. 289. 


~ 68 ~ 
ку! Қолаверса, айни ўша йилларда Уструшона теварагидаги 
Чоч, Фарғона, Суғд каби қўшни ҳукмдорликларнинг 
бошқарувчилари ҳам туркий исмларга эга
200
эмасмиди? 
Қора-бўғранинг ўғли, отасининг ўрнига Уструшона 
ҳукмдори бўлган шахс –Қора-чўр араб манбаларида 
Харахурра
кўринишида учраб, турли қўлёзма асарларда унинг 
Харахуруру

Харахана

Абарахурра

Жанахурра 
шаклларига дуч келинади
201

Табарий уни Наср ибн Сайёр томонидан 739 йилда 
Уструшонага қилинган ҳарбий юриш муносабати билан тилга 
олади. Табарийга кўра, у Наср ибн Сайёрга ўлпон тўлаб турган, 
Наср турк хоқони Кул-чўр (
араб.
Курсул)га қарши урушиб, 
Сирдарёнинг Чоч томонидаги қирғоғида бўлиб ўтган жангда 
араблар ёнида уструшоналиклар ҳам қатнашганини ёзади
202

Қора-чўр VIII асрнинг 90- йилларигача Уструшонани 
бошқаради. У 794-795 йилларда Бармакийлар ноиби Фазл ибн 
Яҳёга бўйсунгани араб манбаларида тилга олинади
203

Араб манбаларидаги 
Харахурра
(аслида Қора-чўр) исми 
бўйича бир қатор талқинлар билдирилган. Н.Негматов ушбу 
исмнинг иккинчи қисми “хура”ни эронийча “хавр” (қуёш) сўзи 
билан боғлаб, бу эса Уструшона афшинларининг келиб чиқиши 
эроний бўлганига яна бир далил эканини олға суради
204

Туркиялик тадқиқотчи Ў.С. Хунқон яқин йилларда олиб борган 
изланишлари натижасида “Гардизий 176/793-794 йилларда 
Уструшона ҳукмдорининг унвонини رخاراخ
ه
(Hârâ Hare) 
шаклида тилга олади, ушбу унвонни олдинроқ Табарий ва 
ундан кейин Ибн ал-Асирهرغبارخ (Hara Buğra), яъни “Қора 
Бўғра” шаклида келтириб ўтган. Демак, Гардизийнинг 
маълумоти Табарий келтирган маълумотнинг бироз бузилган 
200
Бобоёров F. Турк хоқонлигининг Мовароуннаҳрдаги бошқарув тизими ҳақида // 
O‘zbekistоn tariхi

– Tошкент, 2000. – № 4. – Б. 71–79; Ўша муалл. Илк ўрта асрлар 
тангаларида Ўзбекистон ҳудудидаги давлатчиликка доир маълумотлар // 
Ўзбекистон тарихи манбашунослиги масалалари. – Т., 2010. – Б. 18­40; 
201
Лившиц В.А. Согдийская эпиграфика ... С. 290 
202
Негматов Н.Н. Уструшана в древности и раннего средневековья ... С. 136-137; 
Bosworth C.E. Afšin ... P. 590; Лившиц В.А. Согдийская эпиграфика ... С. 290. 
203
Лившиц В.А. Согдийская эпиграфика ... С. 290. 
204
Негматов Н.Н. Уструшана в древности и раннего средневековья ... С. 253-254. 


~ 69 ~ 
шакли бўлиб чиқади” деб ёзади
205
. Ғ.Бобоёровнинг фикрича, 
араб манбаларида дастлаб روجاراخ(Харажур) ёзилиб, кейинчалик 
нуқта тушиши ёки нуқталарнинг жой алмашинуви натижасида 
روخاراخ (Харахур), روخاراخه (Харахура), روخاناخه (Ханахура), 
ناخروخه (Ханхура) ва шунга ўхшаш кўринишларда етиб келган 
бу ҳукмдор исмнинг асл маҳаллий шакли Қора-чўрдир
206

Тадқиқотчига кўра, буни Бағдодда фаолият юритган, асли 
уструшоналик Афшин Ҳайдар томонидан 837 йилда Кавказдаги 
Аррон вилояти бошқарувига тайинланган Мангу-чўр ал-
Уструшонийнинг исми манбаларда Мангачур, Манкахур 
кўринишларида учраши ҳам тасдиқлайди
207
. Яъни Турк 
хоқонлигига хос “чўр” унвони араб манбаларида “сул”, “жур” 
шаклларида уларнинг тилига мослаштирилиб, айрим ҳоллларда 
нуқта тушиши туфайли “хур” шаклида учраши ҳам ҳоллари 
мавжуд
208
.
Ўз вақтида А.З. Тўғон уструшоналик бу амалдор исмини 
Мангу-чўр деб тиклар экан, бугунги кунда ҳам Озарбайжондаги 
Мангажур (Манкажавр), Манкижур каби мавзе ва канал номи 
учраши ва ҳар иккала номнинг уструшоналик лашкарбоши 
Мангу-чўр билан алоқадорлигини ёзган эди
209
.
Демак, Уструшона афшинлари сулоласинининг дастлабки 
вакиллари туркий исм ва унвонларга эга бўлиб, улар исмининг 
биринчи қисми қадимги туркийча “қора” (улуғ, буюк) сифати, 
иккинчи қисми эса “бўғра”, “чўр” каби эпитет ва унвонлар 
билан боғлиқ эди. Шу ўринда Уструшонада “чўр” унвонининг 
830-йилларгача сақланиб қолгани, буни юқорида тилга олинган 
Мангу-чўр ал-Уструшонийнинг исми ҳам тасдиқлашини айтиб 
ўтиш керак. 
205
Hunkan S. Türk Hakanlığı (Karahanlılar) ... – S. 91, n.160. 
206
Babayar G. Göktürk Kağanlığı döneminde Bati Türkistan yönetimi // Türkler, 2. – 
Ankara: Yeni Türkiye Yaınları, 2002. – S. 112.
207
Togan A.Z. Umumi Türk Tarihine Giriş. 3. Baski. – Istanbul, 1981. – S. 176; Babayar 
G. Göktürk Kağanlığı döneminde Bati Türkistan yönetimi ... S. 112. 
208
Лившиц В. А. Правители Панча (Согдийцы и тюрки) // Народы Азии и Африки. 
– Москва, 1979. №4. – С. 66-67; История ат­Табари...С. 185; СмирноваО.И. Очерки 
из истории Согда... С. 256; Бобоёров Ғ. Ғарбий Турк хоқонлиги Ашина 
сулоласининг Фарғонадаги тармоғи тарихига доир // O‘zbekiston tarixi, №3, 2019. – 
Б. 6.
209
Togan A.Z. Umumi Türk Tarihine Giriş ... – S. 176. 


~ 70 ~ 
Шу ўринда айтиб ўтиш керак, Уструшона Афшинлари 
сулоласи тарихини бошланғич даври асосан Ғарбий Турк 
хоқонлиги даврига тўғри келади. Бироқ ушбу хоқонлик 740- 
йилларга келиб тарих саҳнасидан тушиб кетса ҳам, Афшинлар 
сулоласининг сиёсий фаолияти яна узоқ йиллар – қарийб бир 
асрча давом этади. Шу боис, қуйида тарихимизнинг анча кам 
ёритилган саҳифалари бўлмиш Уструшона ҳукмдорларининг 
кейинги авлодлари фаолиятига тўхталсак. Гарчи, бу масала 
тадқиқотимизда танлаб олинган хронологиядан бирмунча 
ташқарига чиқса ҳам, нафақат Уструшона, балки ўлкамиз 
тарихини ёритишда илмий ва амалий аҳамият касб этишини 
кўзда тутиб, бу масалани батафсилроқ ёритишни лозим топдик. 
Аввало, Уструшона ҳукмдорларининг кейинги авлодлари 
исмига тўхталиб ўтсак. Қора-бўғра авлоди, эҳтимоли унинг 
невараси ёки эвараси бўлган Уструшона ҳукмдори Ковус (VIII 
асрнинг сўнгги – IX асрнинг илк чораклари) исми эса 
“Авесто”да Kava Usa кўринишида учраб, афсонавий Каёнийлар 
сулоласи ҳукмдори номи билан тенглаштирилади
210
. Илк ўрта 
асрлар Уструшона архивига тегишли суғдийча ёзувли Чилҳужра 
ҳужжатларида 
cwyws
(Čawyūs) исми учраб, суғдшунос 
В.Лившиц уни араб манбаларида Уструшона ҳукмдори исми 
сифатида учрайдиган Ковус билан тенглаштиради
211
. Бундан 
кўринадики, сулола вакиллари кейинчалик маҳаллий эроний 
исмлар билан атала бошлаган. Ҳар ҳолда бунга уларнинг 
зардўштийликка эътиқод қилишлари ўз таъсирини кўрсатган. 
Яҳъё ибн Жабир ал-Балозурий (ваф. 892) ўзининг “Китоб 
футуҳ ал-булдон” (“Мамлакатлар фатҳи”) асарида 820- 
йилларда Уструшона афшини Ковус муваффақиятли тарзда 
Араб халифалиги билан дипломатик алоқалар ўрнатганини 
ёзади. У бунинг натижасида ўз ҳукмдорлигининг сиёсий 
мустақиллигини Амударё – Сирдарё оралиғидаги айрим 
ҳукмдорликларга нисбатан узоқ вақт сақлаб қолган. Айнан шу 
омиллар арабларни қониқтирмаган кўринади, IX асрнинг 20- 
йиллари бошида Уструшона Тоҳирийлар тажовузига учраб, 
210
Justi F. Iranishes Namenbuch. – Marburg, 1895. – S. 334-336, 395; Лившиц В.А. 
Согдийская эпиграфика ... С. 289. 
211
Лившиц В.А. Согдийская эпиграфика ... С. 289. 


~ 71 ~ 
ўлка қайтадан бутунлай истило қилинган ва халифалик 
таркибига қўшиб олинган
212
.
Кўплаб араб манбаларида Афшин Ковуснинг ўғли ва 
валиаҳди Ҳайдар 833-842 йилларда бошқарувда бўлган халифа 
ал-Муътасимнинг қўшинбошиси сифатида халифаликнинг 
марказий ҳудудлари – Бағдод ва атрофларидаги сиёсий ва 
ҳарбий воқеликларда фаол иштирок этганига доир маълумотлар 
сақланиб қолган. Жумладан, Абул Ҳасан Али ибн ал-Ҳусайн 
ибн Али ал-Масъудий (ваф. 956) ўзининг “Китоб ат-танбиҳ ва-
л-ишроф” (“Танбеҳ ва шараф китоби”) номли асарида Ҳайдар 
ал-Афшин қўмондонлигидаги халифалик қўшинларининг 
Озарбайжон ва Эрондаги қўзғолончилар бошчиси Бобак ва 
Византия императори Феофил қўшинлари устидан ёрқин 
ғалабаси туфайли ўз даврининг машҳур араб шоирлари Абу 
Таммам ал-Даҳҳок ва ал-Ҳусайн ибн ал-Даҳҳок ал-Ҳаш ал-
Бахилий томонидан Афшин Ҳайдарни улуғлаб ёзилган 
қасидалар тўғрисида эслатиб ўтади
213
.
Шунингдек, Салжуқийлар даври таниқли давлат арбоби 
Низомулмулк 
(1018-1092) 
ўзининг 
машҳур 
асари 
“Сиёсатнома”да Афшин Ҳайдарнинг хизматини юқори 
баҳолаб, 20 йил давомида қўзғолончиларга бош бўлган Бобак 
ва Ҳайдар ўртасидаги кураш 2 йил давом этгани, ниҳоят 
Афшин Бобакни енгиб, асирликка олганига урғу беради. 
Низомулмулкнинг ёзишича: “(

Download 2,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish