Молиявий ҳисоботнинг халкаро стандарти 13 Ҳаққоний қийматни баҳолаш Мақсади


Актив ёки мажбурият бўйича фаолиятнинг ҳажми ёки даражаси



Download 0,52 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/37
Sana22.02.2022
Hajmi0,52 Mb.
#113738
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   37
Bog'liq
МҲХС13

Актив ёки мажбурият бўйича фаолиятнинг ҳажми ёки даражаси 
аҳамиятли тарзда камайганда ҳаққоний қийматни баҳолаш 
Б37 
Активнинг ёки мажбуриятнинг ҳаққоний қийматига таъсир этилиши мумкин, қачонки актив ёки 
мажбурият (ёки ўхшаш активлар ёки мажбуриятлар) бўйича меъёрдаги бозор фаолиятига нисбатан 
ушбу актив ёки мажбурият бўйича фаолиятнинг ҳажмида ёки даражасида аҳамиятли камайиш содир 
бўлган бўлса. Мавжуд далил асосида, актив ёки мажбурият бўйича фаолиятнинг ҳажмида ёки 
даражасида аҳамиятли камайиш содир бўлганини аниқлаш учун, тадбиркорлик субъекти 
қуйидагилар каби омилларнинг аҳамиятлилигини ва ўринлилигини баҳолаши лозим: 
(a) 
Яқин орада жуда кам битимлар мавжуд. 


МҲХС 13 
30 
©
МҲХС Фонди 
(б) 
Нарх котировкалари жорий маълумотлар орқали ҳосил қилинмаган. 
(в) 
Нарх котировкалари вақт мобайнида ёки маркет-мейкерлар ўртасида (масалан айрим 
брокерлик бозорларида) сезиларли тарзда ўзгаради. 
(г) 
Олдин активнинг ёки мажбуриятнинг ҳаққоний қийматлари билан юқори боғланишга эга 
бўлган индекслар ушбу актив ёки мажбурият бўйича ҳаққоний қийматнинг яқин орадаги 
кўрсаткичлари билан очиқ тарзда боғланмаган. 
(д) 
Актив ёки мажбурият бўйича кредит ва бошқа нофаолият риски тўғрисида барча мавжуд 
бозор маълумотларини инобатга олган ҳолда, тадбиркорлик субъектининг кутилган пул 
оқимлари бўйича баҳоси билан қиёслаганда кузатилган битимлар ёки белгиланган нархлар 
бўйича кўзда тутилган ликвидлилик риск мукофотларида, даромадлиликларда ёки фаолият 
натижаси кўрсаткичларида (масалан муддатни кечиктириш даражалари ёки зарарнинг 
жиддийлиги) аҳамиятли ошиш мавжуд. 
(е) 
Кенг таклиф-талаб маржаси ёки таклиф-талаб маржасида аҳамиятли ошиш мавжуд. 
(ж) 
Актив ёки мажбурият ёки ўхшаш активлар ёки мажбуриятлар бўйича янги эмиссиялар 
учун бозор (яъни бирламчи бозор) фаолиятида аҳамиятли камайиш мавжуд, ёки бундай 
бозор мавжуд эмас. 
(з) 
Кам маълумотлар (масалан асосий-иштирокчига-асосий-иштирокчи бозорида содир 
бўладиган битимлар учун) оммавий тарзда мавжуд. 
Б38 
Агарда тадбиркорлик субъекти актив ёки мажбурият (ёки ўхшаш активлар ёки мажбуриятлар) 
бўйича меъёрдаги бозор фаолиятига нисбатан актив ёки мажбурият бўйича фаолиятнинг ҳажмида 
ёки даражасида аҳамиятли камайиш содир бўлган деб хулоса қилса, битимларнинг ёки белгиланган 
нархларнинг кейинги таҳлили зарурдир. Фаолиятнинг ҳажмида ёки даражасидаги камайишнинг ўзи 
битим нархи ёки белгиланган нарх ҳаққоний қийматни акс эттирмаслигини ёки ушбу бозордаги 
битим одатий эмаслигини кўрсатмаслиги мумкин. Бироқ, агарда тадбиркорлик субъекти битим 
нархи ёки белгиланган нарх ҳаққоний қийматни акс эттирмаслигини (масалан одатий бўлмаган 
битимларнинг мавжуд бўлиши мумкинлигини) аниқласа, битимларга ёки белгиланган нархларга 
нисбатан тўғриланиш зарур бўлади агарда тадбиркорлик субъекти ушбу нархлардан ҳаққоний 
қийматни баҳолаш асоси сифатида фойдаланса ва ушбу тўғриланиш бутун ҳаққоний қийматни 
баҳолашга нисбатан аҳамиятли бўлиши мумкин бўлса. Тўғриланишлар бошқа ҳолатларда ҳам зарар 
бўлиши мумкин (масалан қачонки ўхшаш актив бўйича нарх уни баҳоланаётган активга нисбатан 
қиёсий бўлишини таъминлаш учун аҳамиятли тўғриланишни талаб этса ёки қачонки нарх кучга эга 
бўлмаса). 
Б39 
Мазкур МҲХС битимларга ёки белгиланган нархларга нисбатан аҳамиятли тўғриланишларни амалга 
ошириш учун методологияни белгиламайди. Ҳаққоний қийматни баҳолашда баҳолаш усулларидан 
фойдаланиш муҳокамаси учун 61-66 ва Б5-Б11 бандларга қаранг. Фойдаланилган баҳолаш усулидан 
қатъий назар, тадбиркорлик субъекти ўринли риск тўғриланишларини, жумладан бозор 
иштирокчилари активнинг ёки мажбуриятнинг пул оқимларига хос ноаниқлик учун қоплаш 
сифатида талаб этиши мумкин бўлган суммани акс эттирадиган риск мукофотини (Б17-бандга 
қаранг), инобатга олиши лозим. Акс ҳолда, баҳолаш ҳаққоний қийматни ҳаққоний тарзда акс 
эттирмайди. Айрим ҳолатларда ўринли риск тўғриланишини аниқлаш қийин бўлиши мумкин. Бироқ, 
қийинлик даражасининг ўзи риск тўғриланишини истисно қилиш учун етарли асос эмас. Риск 
тўғриланиши жорий бозор шароитларида баҳолаш санасида бозор иштирокчилари ўртасидаги 
одатий операцияни акс эттирувчи бўлиши лозим. 
Б40 
Агарда актив ёки мажбурият бўйича фаолиятнинг ҳажмида ёки даражасида аҳамиятли камайиш 
содир бўлган бўлса, баҳолаш усулида ўзгариш ёки бир неча баҳолаш усуллари ўринли бўлиши 
мумкин (масалан бозор ёндашувидан ёки келтирилган (дисконтланган) қиймат усулидан 
фойдаланиш). Бир неча баҳолаш усулларидан фойдаланишдан юзага келадиган ҳаққоний қиймат 
кўрсаткичларини тортишда, тадбиркорлик субъекти ҳаққоний қийматни баҳолашлар кенглигининг 
оқилоналигини кўриб чиқиши лозим. Мақсад жорий бозор шароитларида ҳаққоний қийматнинг энг 
яхши вакили бўлган кенгликдаги нуқтани аниқлашдир. Ҳаққоний қийматни баҳолашларнинг кенг 
кенглиги шуни кўрсатиши мумкинки, янада таҳлил зарурдир. 
Б41 
Ҳаттоки қачонки актив ёки мажбурият бўйича фаолиятнинг ҳажмида ёки даражасида аҳамиятли 
камайиш содир бўлган бўлсада, ҳаққоний қийматни баҳолашнинг мақсади ўзгармасдан қолади. 
Ҳаққоний қиймат жорий бозор шароитларида баҳолаш санасида бозор иштирокчилари ўртасидаги 
одатий операцияда (яъни мажбурий ливидация ёки муҳтожлик сотуви бўлмаган) активни сотишда 
олиниши ёки мажбуриятни ўтказишда тўланиши мумкин бўлган нархдир.
Б42 
Агарда актив ёки мажбурият бўйича фаолиятнинг ҳажмида ёки даражасида аҳамиятли камайиш 
содир бўлганда бозор иштирокчилари жорий бозор шароитларида баҳолаш санасида битимни 


МҲХС 13 
©
МҲХС Фонди 31
тузишга интиладиган нархни баҳолаш баҳолаш санасидаги далиллар ва ҳолатларга боғлиқ бўлади ва 
мулоҳазани талаб этади. Тадбиркорлик субъектининг активни сақлашни ёки мажбуриятни ҳисоб-
китоб қилишни ёки бошқа ҳолларда бажаришни кўзда тутиши ҳаққоний қийматни баҳолашда 
ўринли бўлмайди, чунки ҳаққоний қиймат тадбиркорлик субъектига хос баҳолаш эмас, балки 
бозорга-асосланган баҳолашдир. 

Download 0,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish