Молиявий ҳисоб 1 Ўқув қўлланма



Download 2,89 Mb.
bet23/178
Sana18.07.2022
Hajmi2,89 Mb.
#820486
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   178
Bog'liq
Молиявий хисоб 1 китоби

2003 йил 31 декабр бошига
баланс

2004 йил 31 декабр якунланган йил учун фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисобот

2004 йил 31 декабр 2004 охирига баланс

Активлар

1,000,000

Даромадлар

900,000

Активлар

1,100,000

Мажбуриятлар

600,000

Харажатлар

700,000

Мажбуриятлар

500,000

Хусусий
капитал

400,000

Соф фойда

200,000

Хусусий
капитал

600,000

Агар, давр давомида мулкдорлар томонидан янги инвестициялар килинмаса ёки компания инвестицияларини қисқартирмаса, давр давомида хусусий капиталнинг ўзгариши бутун давр учун бўлган соф фойдага тенг бўлади. Аввалги мисолда бошланғич хусусий капитал 400,000, давр учун соф фойда 200,000 даврнинг охирига хусусий капитал 600,000 тенг. Хусусий капитални икки қолдиғи бир-бири билан боғлиқ ва бунинг манбалари ва ўзгаришларнинг сабабларини фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботдан топиш мумкин.
Қарорларни қабул қилувчилар учун фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисобот жорий фойданинг олинганлиги (ёки мавжуд эмаслиги) ҳақида маълумот олиш манбаидир. Инвестор ва кредиторлар, инвестициялар соҳасидаги бухгалтер-таҳлилчилар ва бошқа мутахассислар ушбу маълумотдан фойда ва пул маблағларини силжишини истиқболлаштиришда фойдаланадилар.
Фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботга қандай моддаларни киритиш ҳақида ягона фикр мавжуд эмас, шунингдек даромадни қайси пайтда тан олиш ҳақида турлича нуқтаи назарлар мавжуд. Муаммонинг бир қисми шу билан боғлиқки, турли одамлар фойда ҳақида ҳар хил тушунчага эга.
Иқтисодчи тасаввурида фойда капиталнинг ўзгаришидир. Фараз қилайлик, фирма кичик бир ер майдонига эгалик қилади, бир неча йил аввал бу ерни корхона 10,000 сотиб олган. Бу ердан яқинида янги йўл қуриб битказилди. Турли одамлар бу ерга 10,000 дан қўпроқ қийматни таклиф этишди, аммо фирма ҳозирча уни сотишга рози бўлмади. Бу вазиятда иқтисодчи капитални кўпайиши вужудга келди дейди ва буни фойдани кўпайиши деб атайди. Бу иқтисодий фойда деб аталади. Иқтисодчи учун капиталнинг ўзгариши баъзида фойда деб таърифланади, баъзида эса йўқ. Бухгалтер капиталнинг ушбу кўпайишини фойда деб ҳисобламайди. Бухгалтер биринчи навбатда нарх кўпайгани тўғрисида ҳаққоний далилни талаб этади.
Агар ер жорий қиймат бўйича бир-бири билан боғлиқ бўлмаган томонларнинг битимлари асосида бошқа томонга сотилган бўлса, бухгалтер учун бу ҳаққоний далил бўлиши мумкин. Фақат шу йўл билан бухгалтер ушбу капитални кўпайишини даромад сифатида тан олиши мумкин.
Даромадни тан олиш бухгалтерия ҳисобини муҳим тамойили ҳисобланади. Муаммо шундан иборатки, қачон ва қандай қилиб даромадлар, фойда, харажатлар ва зарарлар рўйхатга олинади. Афсуски, аввалги мисолни оддийлиги даромадни тан олишнинг мураккаблиги даражасига мувофиқ келмайди.

Download 2,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   178




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish