Молиявий ҳисоб 1 Ўқув қўлланма


Харажатларнинг вазифалари бўйича (сотиш таннархи) усули



Download 2,89 Mb.
bet25/178
Sana18.07.2022
Hajmi2,89 Mb.
#820486
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   178
Bog'liq
Молиявий хисоб 1 китоби

Харажатларнинг вазифалари бўйича (сотиш таннархи) усули
Ушбу усул харажатларни сотиш таннархи, ёки маъмурий фаолиятининг бир қисми сифатида, уларни вазифалари бўйича туркумлашни ва тақсимлашни кўзда тутади. Мазкур тақдим этиш усули фойдаланувчиларга харажатларни тавсифи бўйича туркумлашга қараганда ўринлироқ бўлган маълумотни беради, бироқ вазифалари бўйича харажатларни туркумлаш мулоҳазали бўлиши мумкин ва нохолисликнинг аҳамиятли улушини кўзда тутади. Харажатларни вазифалари бўйича туркумланиши усулига мисол қуйидагича таърифланади:

Сотиш

100,000

Сотилган маҳсулотнинг таннархи

(60,000)

Ялпи даромад

40,000

Бошқа операцион даромад

1,000

Сотиш харажатлари

(9,000)

Маъмурий харажатлар

(10,500)

Бошқа операцион харажатлар

(900)

Операцион фаолиятдан даромад

20.600

Фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисобот маълум вақт даврига тан олинган барча даромадлар, харажатлар, фойда ва зарарлар ўз ичига киритади.

Доимий ҳисобварақлар

Активлар

=

Мажбуриятлар + Хусусий капитал

Ёзувнинг дебети
активнинг
кўпайиши

Ёзувнинг
кредити активнинг
камайиши




Ёзувнинг
дебети
мажбу-
риятнинг камайиши

Ёзувнинг кредити
мажбу-
риятнинг
кўпайиши




Ёзувнинг дебети
капиталнинг
камайиши

Ёзувнинг кредити
капиталнинг
кўпайиши










Вақтинчалик ҳисобварақлар













Даромадлар

Харажатлар





Ёзувнинг
дебети
даромадларни
камайиши

Ёзувнинг кредити даромадларни
кўпайиши

Ёзувнинг
дебети харажатлар
кўпайиши

Ёзувнинг кредити харажатларни камайиши





Фойда

Зарарлар







Ёзувнинг
дебети фойданинг
камайиши

Ёзувнинг кредити фойданинг
кўпайиши

Ёзувнинг дебети зарарни кўпайиши

Ёзувнинг кредити зарарни камайиши




5 – топшириқ. “Джек Хэсс”
2003 йилнинг 1 июнида, бениҳоя иссиқ ёз кунларида, Джек Хэсс исмли ёш ташаббускор йигит ўзининг якка тартибдаги меҳнат фаолиятини, жонажон шаҳар кўчаларида юриб, фургон автомобилидан музқаймоқ сотишдан бошлади.
2003 йил 31 майда у банкдан ҳар ойда 25 ш.б. фоиз тўлаш шарти билан 2,000 ш.б. кредит олди.
Шу куннинг ўзида у фургон автомобилини ижарага олди, ва ундан фойдалангани учун уч ойга 1,000 ш.б. ижара ҳақини тўлади . Автомобилга кетган жорий харажатлар ҳар ойга 300 ш.б.ни ташкил этди.
У ҳар ойга 100 ш.б. тўлаб ярим иш куни ишлаш шарти билан ўзига ёрдамчи талабани жалб қилди.
Унинг асосий иши кўчада музқаймоқни сотиш эди, бироқ баъзида у турли ишбилармонлик учрашувлар ва фуршетларни ўтказишда ҳам, музқаймоқни насияга сотиш йўли билан, хизмат қилган.
Уч ой давомида 2003 йил 31 август ҳолатига унинг сотув ҳажми қуйидагини ташкил этди:
(I) нақд пулга – 8,900 ш.б.;
(II) насияга – 1,100 ш.б.
У музқаймоқни “Фуд Мастер” номли маҳаллий ишлаб чиқарувчи компаниядан сотиб олган. Жами уч ойда у 6,200 ш.б. музқаймоқ сотиб олган ва ҳаммасини сотган. Джек ўз мол етказиб берувчисига насияга олинган музқаймоқ учун 700 ш.б. қарз бўлиб қолган.
Унинг бизнесмен-харидорларидан бири муваффақиятли инқирозга учради. Унинг Джек олдидаги қарзи 250 ш.б. ташкил этди. Джек ушбу қарзни келажакда олишига кўзи етмагани учун уни тўлиқ ҳисобдан чиқаришга қарор қилди.
У ўзининг шахсий уйидан офис сифатида фойдаланди. Уч ой ичида телефон ва алоқа харажатлари 150 ш.б. ташкил этди. Ўзининг эҳтиёжлари учун у ҳар ойда 300 ш.б. олиб турди.
Джек жуда батартиб одам.
Талаб этилади: 1 июндан 31 августгача бўлган давр учун фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботни ва давр охирига балансни тузинг. Солиқни ҳисобга олманг.
Кўрсатма: Даставвал синов балансини, сўнг фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботни, ундан кейингина баланс ҳисоботини тузинг.

Download 2,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   178




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish