Молиявий ҳисоб 1 Ўқув қўлланма



Download 2,89 Mb.
bet21/178
Sana18.07.2022
Hajmi2,89 Mb.
#820486
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   178
Bog'liq
Молиявий хисоб 1 китоби

Молиявий
ҳисоботлар

Тенгламалар
(тенгламаларнинг барча элементлари киритилган)




Фойда ва зарарлар
тўғрисидаги ҳисобот

Соф фойда = Даромадлар – Харажатлар













Тақсимланмаган фойда тўғрисидаги ҳисобот




Давр оҳирига тақсимланмаган
фойда

=


Давр бошига тақсимланмаган фойда

+


Соф
фойда

-


Эълон қилинган
дивидендлар




























Хусусий капитал тўғрисидаги ҳисобот




Давр охирига
хусусий
капитал



=


Давр охирига
хусусий
капитал

+


Соф
фойда

+
-

Капиталнинг кўпайиши


(камайиши)



-

Эълон қилинган дивидендлар



Бухгалтерия баланси




Давр охирига активлар

=

Давр охирига мажбуриятлар

+

Давр охирига
хусусий капитал



3. Бухгалтерия баланси
Баланс атамаси лотинча сўзлардан келиб чиқади:
bis – икки маротаба,
lanx – торозининг палласи.
Сўзма-сўз айтганда у торозининг икки палласини билдиради ва тенглик, мувозанат рамзи сифатида ифодаланади.
“Баланс” деган бухгалтерия тушунчаси пайдо бўлганига 500 йилдан ортиқ вақт ўтди. Икки ёқлама ёзув тизими икки тарафламалик тамойилига асосланган бўлиб, унинг асосий мазмуни шундан иборатки, барча ҳодисалар ва операциялар икки жавҳадан иборатдир: бу кўпайиш ва камайиш.
Баланс тенгламаси билан бевосита боғлиқ ҳисобот бухгалтерия баланси деб аталади. Бухгалтерия баланси корхона молиявий аҳволини маълум бир санага, масалан ҳисобот даврнинг охирига таърифлайди. Бухгалтерия баланси субьектнинг ресурслари (активлар), ресурсларга билдирилган даъволар (мажбуриятлар) ва мулк эгасига тегишли улуш (хусусий капитал) тўғрисида иқтисодий ахборотларни беради.
Бухгалтерия балансининг шакли

Мажбуриятлар_Хусусий_капитал__Активлар'>Активлар

Мажбуриятлар
Хусусий капитал

Активлар
Активлар – келгусида иқтисодий наф олиниши кутиладиган, ўтиб кетган даврлардаги ҳодисалар натижасида вужудга келган ва корхона назоратида бўлган ресурслардир. Активлар уч асосий тавсифларга эга:
- келгуси иқтисодий нафни, яъни пул маблағлари ёки уларнинг эквивалентларнинг оқимига бевосита ёки билвосита киритилган имкониятларни ўз ичида сақлайди;
- келгусида олинадиган ушбу иқтисодий нафлар корхона томонидан назорат қилиш имконияти мавжуд бўлиши керак;
- ўтиб кетган битим ёки бошқа ҳодисаларни натижаси ҳисобланади.
1-сонли БҲХС: Актив қуйидаги ҳолатларда қисқа муддатли сифатида туркумланади:
I. уни операцион циклнинг одатий шароитларида сотиш ёки сотиш учун сақлаш ёки фойдаланиш учун сақлашни назарда тутилади;
II. у қисқа муддат ичида тижорат мақсадларда сақланади ва уни ҳисобот давридан бошлаб 12 ой ичида сотиш назарда тутилади;
Ш. у, фойдаланиш учун чекловларга эга бўлмаган пул маблағлари ёки уларнинг эквивалентлари сифатидаги активдир.
Барча бошқа активлар узоқ муддатли сифатида туркумланиши зарур.
Мажбуриятлар
Мажбуриятлар – ўтиб кетган даврларда содир этилган ҳодисалар натижасида пайдо бўлган корхонанинг қарздорлигидир, ушбу қарзларни қайтариш эса корхона ресурсларининг камайишига олиб келади. Мажбуриятлар уч асосий тавсифга эга:
- ўзида мавжуд бўлган (аммо келгуси эмас) мажбуриятни ифодалайди, бунинг натижаси эса активлар билан ҳақ тўланиши ёки хизматларни бажарилишига олиб келади;
- мажбуриятни бажариш корхона учун мажбурий ва деярли муқаррар бўлади;
- ўтиб кетган даврларда содир этилган ҳодисалар натижасида пайдо бўлади.
1-сонли БҲХСга мувофиқ мажбурият қисқа муддатли деб қуйидаги ҳолатларда туркумланади:
I. уни компаниянинг операцион циклининг одатий шароитларида амалга оширилганини ҳисобга олган ҳолда қайтарилиши кўзда тутилган; ёки
II. уни ҳисобот даври бошланишидан бошлаб 12 ой ичида қайтариш мўлжалланган.
Барча бошқа мажбуриятлар узоқ муддатли мажбуриятлар сифатида туркумланиши зарур. Молиявий ҳисоботда активлар ва мажбуриятларни ўзаро қопланиши таъқиқланади.
Хусусий капитал
Хусусий капитал – барча мажбуриятларни чегириб ташлангандан кейинги корхона активларининг бир қисмидир, яъни хусусий капитал – бу мулкдорнинг фирмадаги эгалигига оид улушидир. Бу қолдиқ улуш сифатида таърифланади, чунки фирма активларидан мажбуриятларни айиргандан кейинги қолган суммасини ташкил этади. Хусусий капитал акциядорлик (киритилган) капитали ва тақсимланмаган фойдани ўз ичига олади.
Молиявий ҳисобот маълумотларидан фойдаланиб, бошқарув қарорларини қабул қилувчи шахсларга ёрдам бериш мақсадида, баланс моддалари умумий тавсифлар бўйича гуруҳланади. Активлар - ликвидлик даражасининг пасайиб бориши тартибида; мажбуриятлар тўлов муддатининг камайиб бориши тартибида ва хусусий капитал жамланишининг камайиб бориши тартибида гуруҳланган.
Баланс муайян сана билан акс эттирилиши керак, масалан “2004 йил 31 декабр”. Бунга қарама-қарши фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботда эса муайян вақт даврини акс эттириш учун сана қуйилади, масалан “2004 йил 31 декабрда якунланган йил учун”.

Download 2,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   178




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish