Дт Коммунал харажатлар 3,000
Кт Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган ҳисобварақлар 3,000
Тўлов вақтида:
Дт Мол етказиб берувчиларга тўланадиган ҳисобварақлар 3,000
Кт Пул маблағлари 3,000
3мисол
Битимга биноан компания ижара тўловларини (йилига 24,000 ш.б.) 30 июнда 12,000 ш.б. ва 31 декабрда 12,000 ш.б.да амалга ошириши керак. Январ ойида бош китобда куйидаги бухгалтерия ўтказмаси берилди:
Дт Ижара харажатлари 2,000
Кт Ижара бўйича мажбуриятлар 2,000
Феврал ойи учун 2,000 ш.б. қўшимча ҳисоблаш амалга оширилади:
Дт Ижара харажатлари 2,000
Кт Ижара бўйича мажбуриятлар 2,000
Худди шундай ёзувлар ҳар ойда биринчи ярим йиллик охиригача амалга оширилади.
30 июнда ижарага берувчи ижара учун 12,000 ш.б.суммага счет-фактура тақдим этади ва компания уни тўлайди, бунда қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси берилади:
Дт Ижара бўйича мажбуриятлар 12,000
Кт Пул маблағлари 12,000
4мисол
Ҳисобот даври бошида компания журналга йиллик обуна учун 600 ш.б. тўлади. Бухгалтер қуйидаги бухгалтерия ўтказмасини беради:
Дт Олдиндан тўланган хизмат хақи 600
Кт Пул маблағлари 600
Ҳар ойда бухгалтер сумманинг 1/12 қисмини ҳисобдан чиқаради:
Дт Бошқа операцион харажатлар 50
Кт Олдиндан тўланган хизмат ҳақи 50
3 топшириқ. Ҳисоблаш усули бўйича ҳисоб
“Ливерпуль” номли кичик рестораннинг эгаси Майкл Хилл, ишдан бўш вақтларида ўз корхонасининг бухгалтерия ҳисобини юритади. Яқинда у қуйидаги тахминларни қилди ёки қуйидаги ҳаракатларни амалга оширди:
1. Ёзги майдонча учун асбоб-ускуналар кераксиз бўлиб қолгани сабабли сотилишини харидорга счет-фактурани берган вақтда рўйхатга олди.
2. Янги музлатгичнинг хизмат муддатини корхона фаолияти чексиз равишда узоқ давом этади деган тахмин асосида баҳолади.
3. Шартнома асосида бир йил олдиндан тўлаган ижара ҳақи бўйича харажатларни тан олишни кечиктирди ва ушбу харажатларни актив сифатида рўйхатга олди.
4. Ойма-ой тузиладиган молиявий ҳисоботни тузишнинг фойдалигини, ҳаттоки у тахминий баҳоларга асосланган бўлса ҳам, тан олди.
5. Тузатувчи ўтказмалар орқали, пайдо бўлган, аммо ҳали рўйхатга олинмаган иш ҳақи харажатларни акс эттирди.
6. Молиявий натижалар тўғрисида ҳисоботни тузиб унда ҳисобот даври давомида ишлаб топилган даромадларни ва қилинган харажатларни акс эттирди.
Юқорида қайд этилган ҳаракатларнинг ҳар бирига ҳисоблаш тамойилига асосланган концепциялардан қайси бири тўғри келади: (а) даврийлик, (б) узлуксизлик, (в) мувофиқлик,
(г) даромадларни тан олиш, (д) муддатини узайтириш, (е) ҳисоблаш.
3-1 топшириқ. Ҳисоблаш усули бўйича ҳисоб
1. Муддати узайтирилган харажат ёки бўнак сифатида тўланган харажатлар товар учун ёки хизмат учун ҳали ундан ҳақиқатда фойдаланмасдан туриб пул ўтказилса пайдо бўлади. Компания бўнак сифатида тўлаган харажатларни икки турини келтиринг.
2. Муддати узайтирилган даромад у ишлаб топилмасдан туриб пули аввалдан олинса пайдо бўлади. Компания товар ёки хизмат учун аввалдан пулини олишнинг икки мисолини келтиринг.
3. Ҳисобланган харажатлар товар ва хизматлардан ҳали пули тўланмасдан туриб фойдаланса пайдо бўлади. Компания, одатда “ҳақиқатда ишлатилгандан кейин” тўлайдиган харажатларга икки мисол келтиринг (илова: бу активнинг сотиб олиниши эмас).
4. Ҳисобланган даромад ушбу даромад ишлаб топилганда, аммо пули ҳали олинмаганда пайдо бўлади. Компания ишлаб топган лекин пули ҳали олинмаган даромадларга икки мисол келтиринг.
3-2 топшириқ. Ҳисоблаш усули бўйича ҳисоб
1. Март ойида компания электр-энергия учун 4,000 ш.б. счет-фактурани олди. Компания 9 апрелда ушбу тўловни ўтказди. Қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари берилади:
а) Ҳисобварақ олинган вақтда:
б) Тўлов вақтида:
2. Битимга биноан компания ижара тўловларини (йилига 18,000ш.б.) тўртта тенг қисмларга бўлиб (31 март, 30 июн, 30 сентябр ва 31 декабр) ўтказиши керак.
а) 31 январда бош китобда қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси берилади:
б) Қўшимча ҳисоблаш тўғрисида феврал ойида қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси берилади:
в) Феврал ойидаги қолдиқлар?
Ҳисобварақнинг номи:
Ҳисобварақдаги қолдиқ:
Ҳисобварақнинг номи:
Ҳисобварақдаги қолдиқ:
г) Март ойидаги компаниянинг фаолиятини акс эттиринг:
бир ой учун ижара харажати:
ижарага берувчига тўлов:
3. Битимга биноан 2002 йил аудити учун, 36,000 ш.б. тўланиши керак. Аудит хизмати 2003 йилда кўрсатилса ҳам, ҳисоблаш тамойили бўйича аудит харажатлари 2002 йил харажатларига киритилиши керак.
а) 2002 йил бош китобда ҳар ой қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси ўтказилиши керак:
б) Агар компания 2002 йил декабр ойида 20 %ини тўласа, декабр ойидаги тўловни акс эттиринг:
в) 2002 йил 31 декабрда ҳисобланган мажбурият ҳисобварағидаги қолдиқ қанча бўлади:_________
г) 2002 йилдаги харажат суммаси:___________
д) 2003 йилдаги харажат суммаси:___________
4. а) Агарда мижозга маҳсулот 7,000 ш.б. нақд пулга сотилса, қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси берилади (фақат сотилиши бўйича):
б) Агар маҳсулот мижозга 7,000 ш.б. кредитга сотилса, қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси берилади (фақат сотилиши бўйича):
в) Мижоз тўловни ўтказганда қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси берилади:
5. а) Агарда компания ўз омборхонасининг бир қисмини бошқа компанияга олти ойга, биринчи январдан ўттизинчи июнгача 24,000 ш.б.га ижарага берса, 10 январда 24,000 ш.б. тўлов олинса, қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси берилади:
Ҳар ойнинг охирида, январдан июнгача, қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси берилади:
Эслатма: Бу бухгалтерия ўтказмаси бўнак тариқасида олинган ижара тўловларидан ҳар ойда олинадиган даромадни акс эттиради.
б) Агарда феврал ойигача тўлов олинмаса, унда январ ойининг охирида қандай бухгалтерия ўтказмаси қилинади? Эслатма: бу бухгалтерия ўтказмаси январ ойининг тўлов ўтказилмаган давридаги даромадини акс эттиради.
в) Агар феврал ойигача тўлов қилинмаган бўлса, 24,000 ш.б. тўлов ўтказилган пайтда қандай бухгалтерия ўтказмаси берилиши керак? Эслатма: 5 б банддаги бухгалтерия ўтказмасига қаранг.
г) Агар битим шартларини озгина ўзгартирилса яъни, ушбу омборхона 1 январдан 30 июнгача бошқа компанияга ижарага берилса, аммо тўлов июн ойигача ўтказилмайдиган бўлса, январдан июнгача қандай бухгалтерия ўтказмаси берилади?
д) Июн ойида 24,000 ш.б. миқдорлик ижара тўлови олинса, қандай бухгалтерия ўтказмаси берилади?
6. а) Компания банкдан 200,000 ш.б. миқдордаги йиллик фоиз ставкаси 24 % бўлган кредитни
1 июлдан 31 декабргача бўлган давр учун олган. Ушбу пуллар олинганда қандай бухгалтерия ўтказмаси бериши керак?
б) Фоизларни акс эттириш учун июлдан декабргача ҳар ойда қандай бухгалтерия ўтказмасини берилиши керак?
в) 31 декабрда 200,000 ш.б.ни ва фоизларни банкга тўлашни акс эттириш учун қандай бухгалтерия ўтказмалари бериш керак? Изоҳ: барча ҳисобланган фоизлар тўланиши керак.
7. а) Компания бир йиллик суғурта учун бўнак тарикасида 12,000 ш.б. тўлади. Суғурта муддати - 2002 йил 1 апрелдан 2003 йил 31 мартгача. 2002 йил апрел ойида суғурта учун тўловни акс эттириш учун қандай бухгалтерия ўтказмаси берилиши керак?
б) Тўланган суғуртанинг қопланишини акс эттириш учун ҳар ойда қандай бухгалтерия ўтказмалар берилиши керак?
в) 2002 йилда суғурта буйича харажатлар суммаси канча?_______ 2003 йилда суғурта буйича харажатлар суммаси канча?________
г) 2002 йил 31 декабрда қопланмаган суғуртанинг қолган суммаси (актив ҳисобварағи) канча?________
4 топшириқ. Заҳиралар ҳисоби
Майкл Хиллнинг ишлари жуда яхши юришиб кетди, шунинг учун уни бухгалтерия ҳисобини олиб боришга вақти йўқ. Сиз унга овқат тайёрлаш учун сарфланган озиқ-овқат захираларини ҳисобга олишда ёрдам беришга розилик бердингиз. (1) Жадвалда қолдириб кетилган рақамларни аниқланг. (2) Феврал ойининг барча озиқ-овқат харажатларини акс эттирувчи ўтказмани беринг.
Озиқ-овқатлар
|
А
|
В
|
С
|
D
|
1 февралга озиқ-овқат захиралари
|
900
|
550
|
980
|
__
|
Ой давомида сотиб олинган озиқ-овқатлар
|
260
|
__
|
785
|
544
|
Ой давомида сарфланилган озиқ-овқатлар
|
970
|
315
|
__
|
925
|
28 февралга озиқ-овқатлар захиралари
|
__
|
410
|
380
|
195
|
Do'stlaringiz bilan baham: |