Молияга оид атама ва ибораларнинг изоҳли луғати а актуар ҳисоб-китоблар



Download 77,25 Kb.
bet10/22
Sana25.02.2022
Hajmi77,25 Kb.
#301485
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   22
Bog'liq
Молияга оид атама ва иборалар

Л

Лизинг – молия-кредит муносабатларининг шаклларидан бири бўлиб, корхоналар томонидан машина, асбоб-ускуна ва шунга ўхшашларни узоқ муддатли ижарага олинишини англатади. Лизингда унинг объектлари одатда (лекин мажбурий тартибда эмас) ижарага берувчи корхонанинг балансидан ижарага олувчи корхонанинг балансига пировардида ўтказилади. Бу тартибдаги битимлар ижарачи корхона учун фойдали ҳисобланиб, улар молиявий зарар кўрмайдилар ва, одатда, солиқ ва амортизация имтиёзларига эга бўладилар.


Лицензия – у ёки бу маҳсулотни тайёрлаш, хўжалик ишлаб чиқариш ва илмий фаолиятнинг турини амалга ошириш, маҳсулотнинг маълум бир тури ва миқдорини экспорт ёки импорт қилиш, олиш кириш, олиб чиқиш ёки ўтказиб кетишга давлат ёки маҳаллий бошқарув органларининг расмий рухсати (розилиги). Савдо қилиш ҳуқуқи ёки лотерея ва маҳаллий аукционларни ўтказиш учун лицензия уч нусхада расмийлаштирилади. Биринчи нусха ижарачига (ўтказувчига, шуғулланувчига) берилади, иккинчиси туман солиқ инспекциясига йўлланади, учинчи нусха эса тегишли қарор, хат ва унга илова қилинган ҳужжатлар билан биргаликда туман ёки шаҳар маъмуриятининг иш жилдида сақланади. Лицензия олиш учун мурожаат этаётган жисмоний шахслар тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига эга эканликлари тўғрисида гувоҳномага эга бўлишлари шарт.
Лондон клуби - ўз ҳукуматларининг кафолатларисиз СССРга ссуда тақдим этган 600 йирик ғарб банк-кредиторларнинг бирлашмаси. 1996 йилда Россия ва Лондон клуби ўртасида келишувга эришилган бўлиб, унга мувофиқ 32 млрд. АҚШ доллари миқдоридаги Россиянинг ташқи қарзи (шундан, 25 млрд. АҚШ доллари – асосий қарз, 7 млрд. АҚШ доллари эса – асосий қарз бўйича тўланмаган фоизлар) муддатидан олдин реструктуризация қилинган ва унга кўра, бу қарз навбатдаги 25 йилга қайта расмийлаштирилган ва 5 йиллик имтиёзли давр тақдим этилган эди.


М

Маҳаллий бюджет – Давлат бюджетининг тегишли вилоят, туман, шаҳар пул маблағлари фондини ташкил этувчи бир қисми бўлиб, унда даромадлар манбалари ва улардан тушумлар миқдори, шунингдек молия йили мобайнида аниқ мақсадлар учун ажратиладиган маблағлар сарфи йўналишлари ва миқдори назарда тутилади.


Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар – маҳаллий бюджетларга олинадиган жисмоний ва юридик шахсларнинг мажбурий тўловлари. Уларнинг таркибига қуйидагилар киради: мол-мулк солиғи, ер солиғи, реклама солиғи, автотранспорт воситаларини олиб сотганлик учун солиқ, савдо-сотиқ қилиш ҳуқуқи учун йиғим, шу жумладан, айрим турдаги товарларни сотиш ҳуқуқини берувчи лицензия йиғимлари, юридик шахсларни, шунингдек, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларни рўйхатга олганлик учун йиғим, автотранспорт тўхташ жойидан фойдаланганлик учун йиғим, ободончилик ишлари учун йиғим ва бошқалар.
Маҳсулот таннархи таркибига киритиладиган маҳсулотни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари – махсус Низом асосида белгиланиб, унинг таркибига маҳсулот (иш, хизмат)ни ишлаб чиқариш билан бевосита боғлиқ бўлган харажатлар, табиий хом ашё, ер, ўрмон, сув ресурсларидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган харажатлар, ишлаб чиқаришни тайёрлаш ва ўзлаштириш харажатлари, технологик жараёнларни такомиллаштириш ва маҳсулот сифатини ошириш билан боғлиқ бўлган нокапитал характердаги харажатлар, тажриба-экспериментал ва ихтиро харажатлари, ишлаб чиқариш жараёнига хизмат кўрсатиш харажатлари кабилар киради.
Маҳсулотнинг бож қиймати – маҳсулот чегарадан ўтаётган пайтда унинг эгаси томонидан эълон қилинадиган қиймат. Унинг тўғрилигини аниқлаш устидан назорат маҳсулотларни расмийлаштирувчи божхона органлари томонидан амалга оширилади. Маҳсулотларнинг бож қийматини аниқлашда турли методлардан фойдаланилади: а) киритилаётган маҳсулотларнинг битим баҳоси бўйича (энг кўп қўлланиладиган метод); б) турдош (бир турдаги, бир хилдаги) маҳсулотлар битим баҳосига кўра; в) қийматни ҳисоблаш методи бўйича; г) қийматларни қўшиш йўли билан; д) резерв методи бўйича.
Махсус божхона божлари – божхона божларининг кўринишларидан бири бўлиб, агар мамлакатга олиб кирилаётган маҳсулотлар шунга ўхшаш маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи мамлакатнинг ўзидагиларга зарар етказадиган бўлса, ҳимоя воситаси бўлиб хизмат қилади. Бошқа мамлакатларнинг дискриминацион ҳаракатларига нисбатан жавоб тариқасида ҳам қўлланилиши мумкин.
Мақсадли солиқ имтиёзлари – хўжалик юритувчи субъект томонидан давлатнинг мақсадли ижтимоий, иқтисодий, инвестицион ва бошқа дастурларининг бажарилганлиги учун солиққа тортиш ҳажмининг пасайтирилиши. Инвестицион солиқ кредитидан фарқли равишда ўзаро манфаатдорлик (ўзаро фойдалилик) асосида минтақавий бюджетга бориб тушувчи солиқ суммалари доирасида ижроия ҳокимияти органлари томонидан ҳар қандай корхонага берилиши мумкин.
Мақсадли ажратмалар – нобюджет фондларнинг даромадлар қисмини шакллантиради. Бу ажратмаларнинг манбаи ишлаб чиқарилган (яратилган) ялпи ички маҳсулот бўлиб, унинг ҳисобидан бирламчи даромадларни шакллантириш жараёнида ижтимоий мақсадлар учун нобюджет фондларга, меҳнат ҳақи фондига боғланган ва маҳсулот таннархининг таркибига киритиладиган тўловларнинг тегишли қисми таркиб топади: пенсия фондига, мажбурий тиббиёт суғуртаси фондига ва ҳ.к.
Мақсадли бюджетдан ташқари (нобюджет) фондлар - қаранг: Бюджетдан ташқари (нобюджет) фондлар.
Мақсадли хорижий кредит - лойиҳаларнинг мақсадларига мувофиқ равишда товарлар, ишлар ва хизматларнинг ҳақини тўлаш йўли билан маблағларни хорижий валютада қайтарилиш ва тиклаш асосида тақдим этилишини кўзда тутган ҳолда ҳукуматнинг ташқи қарз олиш Давлат дастурига киритилган лойиҳаларини молиялаштириш шакли. Улар хорижий давлатларнинг ҳукуматлари, банклари ва фирмаларининг кредитларига боғланган кредитларни ва халқаро молиявий ташкилотларнинг номолиявий кредитларини ўзига қамраб олади.
Маъмурий жавобгарлик – маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этганлиги учун фуқаролар ва мансабдор шахслар жавобгарлигининг шаклларидан бири.
Молия – давлатнинг функциялари ва вазифаларини бажариш ҳамда кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш учун шароитларни яратиш мақсадида марказлаштирилган ва марказлаштирилмаган пул маблағлари фондларини шакллантириш, тақсимлаш ва улардан фойдаланиш жараёнида вужудга келадиган иқтисодий муносабатлар тизими.
Молия йили - биринчи январдан ўттиз биринчи декабрь куни охиригача бўлган вақтни ўз ичига олувчи давр.
Молия тизими – давлат ва корхоналар пул маблағлари фондларини шакллантириш, тақсимлаш ва фойдаланиш шакллари ва методлари тизими.
Молиянинг функциялари – молия моҳиятининг амалда намоён бўлиши. Унинг тақсимлаш ва назорат функцилари мавжуд.
Молиявий ресурслар – давлат ва корхоналар пул маблағлари мақсадли фондларининг мажмуи. Улар ўсишининг асосий шарти миллий даромаднинг кўпайишидир. Мамлакатнинг молиявий ресурслари Иқтисодиёт вазирлиги томонидан тузиладиган йиғма молиявий балансда ўз ифодасини топади. У ўз ичига давлат бюджет тизими, ҳукуматнинг нобюджет фондлари ва турли мулкчилик шаклидаги корхоналарнинг (амортизация ва уларнинг ихтиёрига қоладиган фойда суммаси) ресурсларини қамраб олади.
Молиявий аппарат – молиявий бошқарувни амалга оширувчи органлар. Ўзбекистонда уларнинг таркибига Ўзбекистон Республикасининг Олий мажлиси ва унинг икки (Сенат ва Қонунчилик) палаталари, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси ва уларнинг жойлардаги қуйи органлари, турли мулкчилик шаклларидаги корхоналарда молияни оператив бошқариш функциясини амалга оширувчи молиявий бўлимлар ва бошқармалар ва ҳ.к.лар киради.
Молиявий бозор – қисқа, ўрта ва узоқ муддатли кредитлар ҳамда фонд қимматлари, яъни, акциялар облигациялар ва қимматли қоғозларнинг бошқа кўринишлари бозори. Бирламчи молиявий бозорда янги қимматли қоғозлар чиқарилади, иккиламчи молиявий бозорда эса, олдин чиқарилган қимматли қоғозларнинг қайта сотилиши содир этилади.
Молиявий назорат - молиявий бошқарув тизимининг элементларидан бири, барча иқтисодий субъектларнинг (давлат, ҳудудий-маъмурий бўлинмалар, корхона ва ташкилотлар) молиявий фаолияти молиявий-хўжалик қонунчилигига риоя этилиши, амалга оширилган харажатларнинг мақсадга мувофиқли, молиявий-хўжалик операцияларининг иқтисодий самарадорлиги устидан амалга ошириладиган қийматий назоратнинг алоҳида соҳаси.
Молиявий механизм – молиявий муносабатларни ташкил этишнинг давлат томонидан ўрнатилган шакллари, турлари ва методлари тизими. Давлат томонидан тартибга солишнинг даражасига боғлиқ равишда иккига бўлинади: директив молиявий механизм ва тартибга солувчи молиявий механизм. Директив молиявий механизм давлат бевосита иштирок этадиган муносабатлар (солиқлар, давлат кредити, бюджет жараёни ва бошқалар) билан боғланган. Тартибга солувчи молиявий механизм эса, давлатнинг манфаатларига тўғрида-тўғри таъсир этмайдиган молиявий муносабатлардан (масалан, корхона ички-хўжалик фаолиятини ташкил этиш) фойдаланишнинг асосий йўналишларини белгилаб (аниқлаб) беради.
Моддий харажатлар – хом-ашё ва асосий материаллар, ёрдамчи материаллар, ёқилғи, энергия ва бошқа харажатлардан иборат. Моддий ресурсларнинг қиймати уларни сотиб олиш баҳоси (қўшилган қиймат солиғисиз), таъминот ва ташқи иқтисодий ташкилотларга тўланадиган устамалар, комиссион мукофотлар бож тўловлари, товарлар биржасининг хизмат қийматлари, ташиш, сақлаш ва етказиб бериш ҳақларининг йиғиндисидан ташкил топади.
Меҳнат ҳақи харажатлари – асосий ишлаб чиқариш ходимларининг иш ҳақи мукофотлари, рағбатлантирувчи ва тикловчи (қопловчи) тўланмалар, натурал ҳақ сифатида бериладиган маҳсулотларнинг қиймати, тузилган шартномалар бўйича ходимларга бериладиган меҳнат ҳақи ва бошқа тўланмаларни ўз ичига олади.
Мерос – қонун ёки васиятга мувофиқ меросхўрлик асосида қабул қилинадиган мулк.
Меросхўрлар – қонунга мувофиқ икки тоифага бўлинади: 1) биринча даражали (навбатдаги) меросхўрлар – вафот этган шахснинг болалари, хотини (эри), ота-онаси, вафот этгандан сўнг туғилган фарзанд; 2) иккинчи даражали (навбатдаги) меросхўрлар – вафот этган шахснинг ака-укалари, опа-сингиллари, ота ёки она томонидан бобоси ва момоси. Иккинчи даражали (навбатдаги) меросхўрлар қонун бўйича биринчи даражали (навбатдаги) меросхўрлар бўлмаганда, улар томонидан мерос қабул қилинмаганда ёки васиятчи томонидан улар мерос қабул қилиш ҳуқуқидан маҳрум этилганда меросни қабул қилишга чақириладилар.
Муомала харажатлари – маҳсулотлар муомаласи жараёнига хизмат қилувчи харажатлардан иборат. Улар икки кўринишда бўлиши мумкин: 1) олди-сотди жараёни билан боғлиқ бўлган харажатлар (соф муомала харажатлари); 2) ишлаб чиқариш жараёнининг муомала соҳасида ҳам давом этиши билан боғлиқ бўлган харажатлар (маҳсулотларни сақлаш, ортиб жўнатиш, қадоқлаш ва бошқалар). Муомала харажатлари абсолют суммаларда ва маҳсулот айланмасига нисбатан фоизда ижтимоий зарурий харажатлар чегарасида (доирасида) режалаштирилади.
Мулкий солиққа тортиш – солиқ тўловчининг мулкидан, кўп ҳолларда унинг капиталидан олинадиган солиқлар тизими. Одатда, прогрессив характерга эга – мулкнинг ўлчами (ҳажми, миқдори) ошишига қараб солиқнинг ставкаси ҳам ортади.
Мулк солиғи (мулкий солиқ) – ўз таркибига кўчмас мулк (ер, бинолар) солиғини ва шахсий мулк(асбоб-ускуналар, заҳиралар) солиғини олади. Маҳаллий ҳокимият органлари фойдасига ҳисобланиб, кўпгина мамлакатларда улар даромадларининг асосий манбаи ҳисобланади. Бизнинг мамлакатимизда бу солиқ юридик шахсларнинг мол-мулкига ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқларга бўлинган.



Download 77,25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish