ХИ.1- расм. Бетон ва темир-бетон қувурларини улаш усуллари:
а, д, э — бетон қувурни улаш; б, ф — темир-бетон қувурни улаш; а — бетон
қувурни муфта ёрдамида улаш; д — чеккаси ўйилган қувурларни улаш;
е, ф — оғзи кенгайтирилган қувурларни резинали манжет ёрдамида улаш;
1 — оғзи кенгайтирилган қисми; 2 — силлиқ томони; 3 — муфта; 4 — резинали
ҳалқа; 5 — оғзи тораядиган резинали ҳалқа; 6 — асбестотсементли қоришма;
7 — сементли қоришма; 8— смолага шимдирилган арқон.
1,2 ва 1,5 МПа босими остида ишлай олади. Ҳар бир турдаги қувурлар ҳисоблаш асосида, шу билан бирга улардан фойдаланиш шароити инобатга олинган ҳолда танланади.
Асбестотсемент қувурларни улаш учун асбестотсемент муфталар (САМ) ГОСТ 539—80 асосида ёки чўян муфталар ГОСТ 17584—72 асосида тайёрланади, муфталар ёрдамида улаш зичлагичлари учун ГОСТ 5228—76 асосида тайёрланган резинали ҳалқа лар ишлатилади. Қувурларни тайёрловчи корхоналар босимли қувурлар билан биргаликда улаш муфталари ва резинали ҳалқаларни етказиб беради.
Қувурларнинг чет қирралари унинг ўқига нисбатан тик қирқилиб, 20—25° бурчак остида конус шаклида йўнилган бўлиши керак.
Асбестотсемент қувурнинг конус шаклидаги қисми узунли-гининг шартли ўтиши 100—150 мм бўлса, 6—10 мм, агар 200 мм ва ундан катта бўлса, 12—18 мм бўлиши мумкин. Бундай қувурлар ГОСТ 539—80 асосида катта-кичиклиги мм ва массаси кг да ўлчаниб тайёрланади.
ХИИ боб. КАНАЛИЗАТСИЯ ТАРМОҚЛАРИДАГИ ИНШООТЛАР
60- §. ҚУРИШ ҚУДУҚЛАРИ ВА УЛАШ КАМЕРАЛАРИ
Канализатсия тармоқларида қудуқлар турли мақсадларда: тармоқларнинг ишлашини текшириш, тозалаш, тармоқларда тиқилиб қолган чиқиндиларни тозалаш ва ювиш учун қурилади. Қудуқлар тармоқларида ўрнатилган жойи ва мақсадига кўра қуйидаги турларга бўлинади:
Қуриш қудуқлари.
Улаш қудуқлари.
Ювиш қудуқлари.
Тўғри чизиқдаги тармоқда ўрнатилган қудуқлар.
Ҳар хил баландлик оқава сувларини улаш ва оқава сув тезлигини камайтириш учун қуриладиган қудуқлар.
Махсус қудуқлар.
Қуриш қудуқлари канализатсия қувурлари ёки коллекторлар устида шахта шаклида ўрнатилиб, ичкаридаги қувур ёки коллекторлар очиқ тарнов билан алмаштирилган бўлади (ХИИ.1- расм).
ХИИ.1- расм. Бетондан қурилган ХИИ.2- расм. Қ у в у р л а р н и қуриш қудуғи: қудуқларда улаш. 1 — темир-бетонли люк қопқоғи билан; 2 — ички қопқоқ; 3 — оғзи; 4 — ҳалқа турлари; 5 — конус;
6 —қувурни қудуқ деворига маҳкамлаш; 7 — қувур; 8 — очиқ тарнов; 9— берма;
Do'stlaringiz bilan baham: |