Моли ва унинг ишлаш тартиби 1- §. Сув исте



Download 2,57 Mb.
bet21/32
Sana22.02.2022
Hajmi2,57 Mb.
#98568
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   32
Bog'liq
Suv ta ARGINAL MAR

10 — асоси.
Улаш қудуқлари қувурлар ўзаро уланадиган жойларда ўрнатилади. Бу қудуқларда оқава сувлар оқиб келадиган қувурларнинг сони уч-тадан ошмаслиги ва оқава сувларни оқизиб кетадиган қувурлар алоҳи-да-алоҳида бўлиб, барчаси очиқ тарнов ёрдамида ўзаро уланади.
Канализатсия тармоқларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш, тиқилиб қолган ҳар хил ифлослардан тозалаш мақсадида, улар тўғри чизиқ бўйлаб ётқизилади ва улардаги қудуқлари орасидаги масофа қуйидагича бўлади:
қувурнинг диаметри 150 мм бўлганда 35 мдан ошмаслиги керак
«—» «—» «—» 200—450 50 м.
«—» «—» «—» 500—600 75 м.
«—» «—» «—» 700—900 100 м.
«—» «—» «—» 1000—1400 150 м.
«—» «—» «—» 1500—2000 200 м.
2000 мм дан катта бўлганда 250—300 м.
Бурилиш қудуқлари қувурларнинг йўналиши ўзгарган жойда ўрнатилади. Бурилиш нуқталари тўғри чизиқда ўрнатиладиган қудуқлардан тарновларининг кўриниши билан фарқ қилади. Бурилиш қудуқларида бурилиш бурчаги 90° дан кам бўлмаслиги керак ва эгилиш радиуси қудуқдаги қувурларнинг диаметрига боғлиқ ҳолда олинади ва улар 2 дан 5 диаметргача бўлиши мумкин.
Ювиш қудуқлари канализатсия тармоқларининг бошланғич нуқталарида ўрнатилиши мумкин. Чунки бу ерларда оқава сувларнинг сарфи кам бўлганлиги сабабли бўлимдаги тармоқларга чўкиндилар чўкиши мумкин, бу чўкиндиларни ювиш учун ювиш қудуқлари қурилади.
Бундай қудуқлар оқава сувларнинг оқиш тезлиги катта бўлганда уларни камайтириш, ҳар хил баландликдаги оқава сувларни бир қувурга бирлаштириш ва канализатсия тармоқлари йўналишида учрайдиган тўсиқлардан ўтиш мақсадида ҳар хил баландликдаги қувурларни улайдиган қудуқлар тармоқларида ўрнатилиши мумкин (ХИИ.3- расм).
Канализатсия тармоқларида, қудуқларнинг оғзи ва люкларини кенгайтириш йўли билан катта диаметрли коллекторлар тармоқларини тозалашда керакли асбобларни қувурларга тушириш учун махсус қудуқлар қурилади.
Қуриш қудуқлари қувурларнинг диаметрига қараб, катта ва кичик қудуқларга бўлинади. Қувурларнинг диаметри 600 мм гача бўлса, кичик қудуқлар, диаметри 600 мм дан катта бўлса, катта қудуқлар ишлатилади. Улар айлана ва тўғри тўртбурчак шаклида бўлади.

ХИИ.3- расм. Темир-бетон ХИИ.4- расм. Ҳар хил баландликдаги ҳалқалардан қурилган қудуқ: қувурларни туташтирадиган қудуқ.
1 — лук қопқоғи билан;
2 — ғишт; 3 — таянч ҳалқа;
4 — 700 мм диаметрли ҳалқа;
5 — плита; 6 — ҳалқа; 7 — ғишт;
8 — асос; 9 — шағал; 10 — ҳалқа.

ХИИ.5- расм. Дарёларни кесиб ўтиш учун дюкерлар.
Айлана шаклдаги қудуқлар қувурлари диаметрига кўра, қуйидаги қийматларда: қувурнинг диаметри 600 мм гача бўлганда 1000 мм қабул қилиш мумкин.
қувур диаметри 700 мм бўлганда — 1250 м;
қувур диаметри 800—1000 бўлганда — 1500 мм;
қувур диаметри 1200 мм бўлганда — 2000 мм.
Қудуқ ишчи камерасинининг баландлиги 1800 мм га тенг қилиб олинади. Қудуқлар ва камераларнинг режадаги катта-кичиклиги қувурда жойлаштирилган қувурлар диаметрига қараб танланади: агар қувурнинг диаметри 600 мм бўлса, қудуқ узунлиги ва эни 1000 мм га тенг, агар қувур диаметри 700 мм ва ундан катта бўлса, қудуқ узунлиги Д 400 мм, эни Д 500 мм бўлади.
Қудуқларнинг ишчи қисмида ишчилар қудуқ ичига кириб-чиқиши учун темир ҳалқа ёки осма нарвонлар ўрнатилиши лозим.
61- §. ДАРЁ ВА СОЙЛАРДАН ЎТИШ УСУЛЛАРИ
Канализатсия тармоқлари дарёлар, сойлар, каналлар, темир-йўллар, автомобил йўллари ва трамвай излари билан кесишадиган бўлса, дюкер, эстакада ва ўтиш қурилмалари қурилади.
Дюкер кириш (юқори) ва чиқиш (пастки) камера ҳамда қудуқлардан иборат (ХИИ.5- расм). Тўғри қисмидаги қувурлар бирмунча қияликда ётқизилади, ёнбошидаги қияланган қувурлар горизонтал чизиғига нисбатан 30° дан ошмаган ҳолда пастга тушади ва юқорига кўтарилади.
Дюкерлар иккита ишчи қувурдан кам бўлмаслиги лозим. Улар диаметри 150 мм бўлган пўлат қувурлардан қурилади, агар дюкерлар сой ва жарликлардан ўтиш учун қурилса, у ҳолда битта, диаметри 150 мм дан кичик бўлмаган пўлат, чўян, асбестотсемент, темир-бетон қувурлардан лойиҳаланиши мумкин.
Дюкернинг йўналиши кесиб ўтадиган тўсиққа тик бўлиши, узунлиги ва жойланиш чуқурлиги энг кам, энг қулай тупроқ тузилишидан ўтиши; дарёдан кесиб ўтадиган жойда дарё қирғоқлари ва пастдаги сув билан ювилмайдиган бўлиши лозим.
Дарёнинг сув остида жойлаштириладиган дюкер қувури, дарё тубидан қувур устигача бўлган масофа 0,5 м дан кам бўлмаслиги керак.
Дюкернинг кириш камераси бетон девор билан икки қисмга: ҳўл ва қуруқ камераларга бўлинади. Ҳўл қисмига очиқ тарнов жойлаштирилади, қуруқ қисмига қувур ўрнатилиб, лозим топилганда қувурларнинг бирортасини ёпиш учун зулфин ва тўсиқ билан жиҳозланади. Камераларнинг катта-кичиклиги қувурлар диаметри ва сонига боғлиқ. Қувурлар орасидаги масофа 0,7—1,5 м оралиғида, ён деворлар ва қувурлар орасидаги масофа 200 мм дан кам бўлмаслиги керак. Камераларнинг баландлиги ичидаги зулфин, тўсиқлар ва ишчиларнинг ишлаши учун қулай бўлиши, тарнов қиррасидан 1800 м дан кичик бўлмаслиги керак. Камераларга ишчиларнинг кириб-чиқиши сабабли люк, нарвон ва ҳалқа билан таъминланган бўлади, агар коллекторларнинг диаметри 600 мм дан катта бўлса, панжара тўсиқлар билан жиҳозланади. Мабодо, қурилган люк диаметрлар канализатсия қувурларини тозалаш учун тушириладиган асбоблардан кичик бўлса, у ҳолда қўшимча асбоблар тушириш учун лук ўрна-тилади. Камералар йиғма бетондан қурилади, агар камеранинг шакли мураккаб бўлса, у ҳолда бетондан қуйиш мумкин.
Юқоридаги камерага оқава сувларни фавқулодда ташқарига чиқариб ташлаш қувурлари жойлаштирилади.
Дюкерлар чиқиш камералари билан тугайди, бу камераларда босимли қувурлар босимсиз коллекторларга ўтади. Бу камерада ҳам тарновлар тўсиқ билан жиҳозланган бўлади. Дюкерлар лойиҳаланганда, улар гидравлик ҳисобланади. Дюкерлардан оқава сувлар тўлиб оқади ва шу боис улар босимли қувурлар сифатида ҳисобланади. Дюкерларни ҳисоблашдан мақсад уларнинг босим йўқотиши ва маҳаллий қаршилигини эътиборга олишдир.

Download 2,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish