ХИИИ боб. ОҚАВА СУВЛАРНИНГ ТАРКИБИ ВА ХОССАЛАРИ
62- §. ОҚАВА СУВЛАРНИ ТОЗАЛАШ БЎЙИЧА УМУМИЙ ТУШУНЧА
Ҳозирги пайтда сув ҳавзаларининг ифлосланишининг олдини олишга жуда катта аҳамият берилмоқда. Маиший-хўжалик ва саноат корхоналаридан чиқадиган оқава сувлар маълум бир иншоотларда тозаланади ва яна сув ҳавзаларига оқизилади. Шу билан бирга сув ҳавзаларини маълум даражада ифлослантиради. Кейин-ги йилларда ҳукумат томонидан сув ҳавзаларининг санитария ҳолатини яхшилашга қаратилган қатор қарорлар қабул қилинди.
Бу қарорларда бир қатор чоралар белгилаш ва уларни ҳаётга татбиқ қилиш мўлжалланган. Сув ҳавзаларига оқизиладиган тозаланган оқава сувларнинг тозалаш миқдори даражасига катта талаблар қўйилмоқда. Шу мақсадда сув ҳавзаларининг санитария ҳолатини яхшилашда қуйидаги тадбирларни амалга ошириш мўлжалланган:
оқава сувларни тозаловчи канализатсия иншоотлари қурилишини жадаллаштириш;
оқава сувларни янада чуқурроқ тозалаш, уларнинг сифатини ошириш;
саноат корхоналарининг технологик жараёни учун саноат корхоналаридаги тозаланган сувларни қайта ишлатиш ёки бир неча бор ишлатиш усулига ўтиш;
саноат корхоналаридаги сув хўжаликларини бутунлай туташ-тирилган усулга ўтказиш билан сув ҳавзаларига оқава сувларни бутунлай оқизмаслик;
тозаланган оқава сувларнинг санитария ҳолатини ҳисобга олган ҳолда суғоришда ишлатиш;
саноат корхоналари технологик жараёнларини сув ишлатил-майдиган жараёнларга ўтказиш.
63- §. ОҚАВА СУВЛАР ТАРКИБИ, ХОССАЛАРИ ВА ЧИҚИНДИЛАРИ
Канализатсия тармоқларига тушадиган ифлосларни қуйидаги турларга бўлиш мумкин:
минерал чиқиндилар;
органик чиқиндилар;
бактериал чиқиндилар;
радиоактив чиқиндилар.
Минерал чиқиндиларга қуйидагилар киради: қум, тупроқ зарралари, руда зарралари, шлак, сувда эриган тузлар, кислоталар, ишқорлар ва уларга ўхшаш бошқа моддалар.
Органик чиқиндилар пайдо бўлиш шароити ва турига кўра икки турга бўлинади: ўсимликлардан пайдо бўлган, жониворлардан пайдо бўлган.
Ўсимликлардан пайдо бўлганларига ўсимликлар, мевалар, сабзавотлар қолдиқлари, қоғоз, ўсимлик мойлари ва бошқалар киради. Бу чиқиндилар таркибидаги асосий кимёвий модда —углерод.
Жониворлардан пайдо бўлган чиқиндиларга одамлар ва ҳайвонлардан физиологик ажралган ифлослар, жониворларнинг тўқима қолдиқлари, органик кислоталар ва бошқалар киради. Бу чиқиндилар таркибидаги асосий кимёвий модда — азот.
Маиший хўжаликлардан чиқадиган оқава сувлар таркибида тахминан 60% органик чиқиндилар, 40% минерал чиқиндилар бўлади. Саноат корхоналаридан чиқадиган оқава сувлар таркибидаги чиқиндилар миқдори бошқача бўлади, уларнинг миқдори корхонада ишлов бериладиган маҳсулотнинг туркуми ва технологик жараёнига боғлиқдир.
Бактериал ифлосларга тирик микрожонзотлар — хамиртуруш, моғор замбуруғи, майда йўсин ва бошқа ҳар хил бактериялар киради. Маиший-хўжалик оқава сувларида касал тарқатувчи бактериялар бўлади, дизинтерия, тиф, гижжа одамлар ва ҳайвон-ларнинг физиологик чиқиндилари билан бирга оқава сув таркибига тушиши мумкин.
Саноат чиқиндиларидан чиқадиган оқава сувлар таркибида ҳам касаллик тарқатувчи бактериялар бўлиши мумкин (тери, жунларга ишлов берадиган корхоналарда, кушхоналар ва бошқалар).
Оқава сувлардаги чиқиндилар ўзининг физикавий хусусиятига кўра, сув таркибида эриган, коллоидли, эримаган ҳолатларда бўлиши мумкин.
Оқава сув таркибидаги эримаган моддалар зарраларининг катталиги 100 мк дан катта ва майда зарраларининг катталиги 100— 0,1 мк бўлади. Илмий текширишлар кўрсатишича, маиший-хўжалик оқава сувлар таркибида эримаган чўкиндилар миқдори маълум миқдорда ўзгармас бўлиб, сон қиймати бир одамга суткада 65 г тўғри келади.
Оқава сув таркибида эримаган моддалар бўлакчаларининг катта-кичиклиги солиштирма оғирлиги ҳамда оқава сувнинг оқиш тезлигига қараб, сув юзасида сузиб юриши (ёғ, қоғоз, ёғоч бўлаклари ва ҳакозо), муаллақ ҳолатда ёки чўкма шаклда қувурларнинг тубида судралиб оқиши мумкин.
Оқава сувлардаги аралашмаган моддалар чўкадиган ва чўкмайдиган турларга бўлинади.
Чўкадиган моддалар деб 2 соат давомида ҳажми 0,5 л дан кичик бўлмаган шиша идишда чўкадиган моддаларга айтилади. Чўкмайдиган моддалар деб 2 соат давомида чўкмайдиган моддаларга айтилади. Моддалар тиндиргичларда 2 соатдан ошмаган вақт давомида чўктирилиб, уларнинг чўкиш ихтиёри олинади.
Оқава сувдаги гидрофилли ва гидрофабли коллоидлар коллоидли эритмани ҳосил қилади. Гидрофилли коллоидлар дисперсияли муҳит бўлиб, дисперсияли зарраларни сув молекулалари билан бирлаштириш қобилиятига эга. Улар асосан органик бирикмалардан, катта молекулар оғирликка эга бўлган углевод, оқсил, совун, органик моддалар ва микрожонзотлардан ташкил топади.
Гидрофабли коллоидларга лой, темир, алюмин оксидлари, кулсизлантирилган кўмир ва бошқалар киради. Улар дисперсияли зарраларни сув молекулалари билан бирлаштириш қобилиятига эга эмас.
Оқава сувларни ифлослантирадиган органик моддалар таркибида углеродлардан ташқари яна фосфор, калий, темир, натрий ва хлор туз шаклида бўлади.
64- §. АЕРОБЛИ ВА АЕРОБСИЗ ЖАРАЁНЛАР
Оқава сув таркибидаги органик ифлос моддалар бактериялар ривожланиши учун қулай шароит яратади. Шунинг учун оқава сувларни тозалашда уларнинг таркибидаги ифлос моддалар, айниқса, органик моддаларни ажратиб олиш ва зарарсизлантириш муҳим омиллардан биридир.
Мураккаб органик бирикмалар биокимёвий жараёнлар натижасида парчаланиб, CО2 ва Ҳ2О ташкил қилади. Бундай жараён органик моддаларни минерализатсиялаш дейилади.
Аеробли кимёвий жараёнда таркибида углерод, азот, фосфор, олтингугурт бўлган органик моддалар оксидланиб, минерал тузлар (карбонат ангидриди, олтингугурт ангидриди, фосфор ангидриди) ва карбонат кислоталари Органик моддалар барқарорлиги микрожонзотлар таъсирида амалга оширилади, улар бу моддалардан озиқланиш вақтида пластик материаллар ўрнида фойдаланадилар — микрожонзотлар танасини кўриш учун (пазма, қобиқ) ва энергетик — ўзларининг яшашлари учун, икки турдаги микрожонзотларга ажратилади — аеробли ва аеробсиз. Биринчиси ҳаводаги кислородга муҳтож бўлса, иккинчиси кислородли муҳитда яшай олмайди.
ҳосил қилади.
Аеробли жараён натижасида (қайта тиклаш) асосан газлар — метан (Ч4)3, карбонат кислота (CО2), аммиак (НҲ3), водород (Ҳ 2) ва органик моддаларнинг парчалангандаги оралиқ моддалар ҳосил қилинади.
Аеробли жараёнлар асосан таркибида органик чиқиндилар бўлган оқава сувларни тозалашда қўлланилади. Аеробсиз жараёнлар оқава сув таркибидан ажратиб олинган чўкиндиларни ачитиш ва зарарсизлантиришда ҳамда таркибида органик моддалар бўлган саноат оқава сувларини тозалашда қўлланилади.
65- §. КИСЛОРОДГА БЎЛГАН БИОЛОГИК ТАЛАБ
Маълум бир вақт оралиғида органик моддаларнинг биоким-ёвий йўл билан оксидланиши учун зарур бўлган кислород миқдори кислородга бўлган биологик талаб дейилади (КББТ). КББТ қийматига асосланиб, оқава сувлар таркибидаги органик ифлос моддалар миқдорини аниқлаш мумкин. КББТ қиймати қанчалик катта бўлса, оқава сувлар ва сув ҳавзалари шунчалик органик моддалар билан ифлосланган ёки тоза бўлади. Сув ҳарорати Т = 20° бўлганда, КББТ қийматларининг КББТ 5, КББТ 20, КББТ тоза, КББТ тўла турлари аниқланади.
Органик моддалар билан ифлосланиш даражасини аеробли микрожонзотлар таъсирида, органик моддаларни оксидлаш (парчалаш) учун зарур бўладиган кислород миқдори билан аниқлаш мумкин.
КББТ қиймати 1 литр сувда кислороднинг миқдор нисбати билан ёки 1 литр сувда кислороднинг миқдори (мг), (г) билан ўлчанади.
Биокимёвий оксидлаш жараёнида органик моддаларнинг бир қисми микрожонзотларни ўстириш учун сарфланади, бу ҳолатнинг КББТ ҳисоби олинмайди. Оқава сувдаги органик моддаларнинг миқдорини тўлароқ аниқлаш учун кислородга бўлган кимёвий талаб (КБКТ) қиймати аниқланади. Органик моддаларнинг таркибидаги углеродни карбонат ангидридига, водородни сувга, азотни аммиакка, олтингугуртни олтингугурт ангидридига айлантириш учун сарфланадиган кислороднинг умумий миқдори кислородга бўлган кимёвий талаб дейилади (КБКТ).
Do'stlaringiz bilan baham: |